Account

Posts of Mahmudiylar oilasi

newest first

#3536Photo

ОИЛАМИЗ ЮТУҚЛАРИДАН Аллоҳнинг фазли билан Бону университетни битириб, дипломни ҳам, олтита фан бўйича Lärarlegitimation (расмий ўқитувчилик лицензияси / гувоҳномасини) ҳам олди. Беш бола, уч келин ва етти неваралар орасида, боз устига 100% ишлаш билан параллел тарзда бундай ютуққа эришиш осон эмас, албатта. Катта келиним ўқишни Бонудан олдин бошлаган экан. Бола билан ўқиш оғирлик қилиб, танаффус олган экан. Энди у ҳам астойдил ҳаракат қила бошлади. Кичик келиним анчадан бери инглиз тилини ўрганаётган эди. Бону: - Мен ҳам инглиз тилини янада пухталашим керак, - деса, у: - Энди мендан олдин IELTS олиб, мени шарманда қилманг, ойижон, - дейди. 😊 Ўртанча келиним Қувонч ҳам уч болани катта қилиш асносида боғча опаликка ўқиб, у ҳам дипломини олди. Айрим пайтларда чақалоқни Нуриддин қараб турди. Оиламизда уларга нима совға олишни муҳокама қилдик ва иккисига ҳам бир хил телефон олиб бериш қарорига келдик. Аллоҳ уларнинг ютуқларини ҳар икки дунёлари учун манфаатли айласин. Омин. @mahmudiylar

Open in Telegram
Views1,890−50%vs avg
Forwards—
Reactions244
Comments—
#3535Photo

ОЛТИН ҚОНУН 1. Шугина Китобдир. Унда шубҳа йўқдир. Тақводорлар учун ҳидоятдир. 2. (Ҳақлигига) ҳеч қандай шубҳа бўлмаган бу Китоб тақводорлар учун ҳидоятдир. 3. Бу Китобда ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Тақвордорлар учун ҳидоят ундадир. Шу оятдан олган хулосаларимни ўртоқлашгим келди. Учала таржима ҳам тўғри. Бу оятни эъробига (грамматик таҳлилига) қараб, шундай маъноларда тушуниш мумкин. Шугина Китобдир. Яъни, Китоб фақат шу китобдир. Ундан ўзга китоб йўқдир. Буни қандай тушунамиз? Китобнинг асл вазифаси ўқувчига тўғри йўлни кўрсатишдир. Аниқ фанларга оид бўладими, гуманитар фанларга оид бўладими, ҳар бир соҳага оид китоб ўша соҳани ўрганаётган ўқувчига йўл кўрсатади. Бир фан борки, унинг қаршисида ҳамма фанлар иккиламчи бўлиб қолаверади. Бу инсоннинг ўзлигини ўргатадиган фан. Мен кимман? Қаердан келдим? Нима учун келдим? Қаерга бораман? Нима қилиб юрибман? Мени ким олиб келди? Ким олиб кетади? Яшашимнинг, қилаётган ишларимнинг бирон натижаси борми? Ёки йўқликдан келиб, яна йўқликка қараб кетавераманми? Оламда содир бўлаётган эзгуликлар ва ёвузликлар ҳаммаси бирдек ерга кўмилиб кетаверадими? Агар шундай бўлса, яшашнинг нима маъноси, нима қизиғи қолади? Мана шу саволларга жавоб берадиган фан. Мазкур саволларга тўла, атрофлича ва ҳақлигига заррача шубҳа аралашмаган жавобни берадиган ягона китоб Қуръондир. Шунинг учун ҳам оятда "Шугина Китобдир" ёки "Китоб Шугинадир", яъни, ундан бошқа китоб йўқдир, дейиляпти. Чунки мазкур саволларга жавоб берган бошқа китоблар шак-шубҳалар гирдобига ғарқ бўлган. "Тақвордорлар учун ҳидоятдир" ёки "Тақводорлар учун ҳидоят ундадир". Яъни, бу Китоб берган жавобда заррача ҳам шак-шубҳа йўқлигини англаш учун кишида тақво бўлиши керак. Яъни, унинг кўнгил кўзи очиқ бўлиши, ҳар бир гапга, ҳар бир маънога инсоф назари билан қараши, холислик аталмиш олтин қонунга амал қилиши лозим. Аслини олганда барча тойилишлар, маъносиз, мазмунсиз ихтилофлар, талашиб-тортишишлар, турли-турли урушлар, бир-бирини қиришлар, қисқа қилиб айтганда, мусулмонларнинг ва бутун инсониятнинг жар ёқасига келиб қолгани ана шу олтин қонунга бўйсунмаслик инъикосидир. Аллоҳ ҳаммамизнинг кўнгил кўзларимизни очсин. Бизни тақводорлардан қилсин. Омин.

Open in Telegram
Views2,090−45%vs avg
Forwards—
Reactions64
Comments—
#3534Text
Views3,260−14%vs avg
Forwards—
Reactions120
Comments—
#3531Photo
Views5,270+40%vs avg
Forwards—
Reactions89
Comments—
#3529Text

Умму Иброҳим – Қуръон ва тажвид бўйича устоза. Мен 1995 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилганман. Ҳозирда 5 нафар фарзанднинг онасиман. Қуръони Каримни ўрганишга бўлган муҳаббатим мени “Сайида Хадижа” мадрасаси, “Истанбул Қуръон мактаби” ва Ислом институтига етаклади. Бу даргоҳларда Қуръон, тажвид қоидалари ва араб тилини пухта ўргандим. 15 йилдан буён Қуръонни ўқиш, тушуниш ва тўғри тиловат қилиш устида изланиб келмоқдаман. Айни пайтда 80 га яқин фаол ўқувчиларим бор. Онлайн дарсларимиз расмий ҳужжатлар асосида йўлга қўйилган бўлиб, рухсатномаси мавжуд. Менинг асосий мақсадим — Қуръонни тўғри ва гўзал ўқишни ўрганиш ва уни бошқаларга ҳам ўргатиш. Шу ният билан дарс беришни бошладим. Ҳар бир дарсимда аёллар, оналар ва Қуръон ўрганишни истаган ҳар бир инсонга меҳр билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан.💐💐💐

Open in Telegram
Views6,120+62%vs avg
Forwards—
Reactions106
Comments—
#3527Text
Views4,240+12%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#3523Photo
Views5,980+59%vs avg
Forwards—
Reactions19
Comments—
#3522Photo

САХОВАТПЕША ХАЛҚ Ўзбек ундоқ, ўзбек бундоқ, ўзбеклигимдан уяламан, деган гапларга жавобан олдин ҳам бир неча марта ўзбек халқининг ўзига хос фазилатлари ҳақида ёзганман. Яна шу ҳақда ёзгим келди. Хабарингиз бор, бир опамиз бетоб бўлиб қолди. Операция учун 28 минг доллар керак бўлди. Шу пулнинг каттароқ қисмини ўзимиз бериб, қолганини халқдан йиғишни режалаштирдик ва шундай қилдик. Фақат фейсбукда бир эълон қўйдик. Ўн кун ичида керагидан ортиқ пул йиғилди. Ҳатто керакли пул йиғилиб бўлди, энди пул ўтказишни тўхтатинглар, десак ҳам бир нечалар: - Операциядан чиққанидан кейин ўша аёлнинг ўзига бериб қўйинг, - деб пул юборишди. Камбағал мард бўлади, деган гапимни яна такрорлайман. Пул юборганлар орасида ўзи ўша пулга муҳтожлар кўп бўлди. Бир аёлга муҳтож бўлгани учун анчагина пул беришган экан. У ўша пулни шу операция учун бераман, мендан кўра у аёл муҳтожроқ экан, дебди. Бону: - Йўқ, сиз беришингиз шарт эмас, ундай қилманг, - деса, - Мен шуни ният қилдим, олмасангиз бўлмайди, - деб туриб олибди. Ҳа, халқимиз саховатпеша халқ. Хориждаги ўзбеклар юртдаги ўзбеклардан фарқ қилади, деган гап ҳам пуч, асоссиз гап, деб ўйлайман. Ўзим шоҳид бўлган биргина воқеани айтай. Бир аёл бетоб бўлиб, узоқ муддат шифохонада бўлди. Бу ердаги аёллар галма-галдан тинимсиз хабар олиб туришди. Шифохонадаги табиблар бу ишга қойил қолишиб, тасаннолар айтишди. Бундай воқеалар кўп бўлади. Қариндошларимиздан йироқдамиз, бир-биримиз билан қариндошчилик қилишимиз керак, дейишади. Тўй-ҳашамлардаги уюшқоқлик аъло даражада, десам, муболаға қилмаган бўламан. Гуруч курмаксиз бўлмайди, дегандек ўзбекнинг ҳам ҳар хили бор. Юртда ҳам ҳар хили бор, хорижда ҳам. Бугун бетоб опамиз операция қилинар экан. Дуо қилинглар, азизлар. Аллоҳим комил шифо берсин. Орамиздаги меҳр-оқибат бардавом бўлсин. @mahmudiylar

Open in Telegram
Views5,800+54%vs avg
Forwards—
Reactions184
Comments—
#3520Photo
Views5,680+51%vs avg
Forwards—
Reactions33
Comments—
#3517Text
Views6,530+73%vs avg
Forwards—
Reactions26
Comments—