Account

Posts of Mahbub.uz

newest first

#16433Video
Views135−47%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16432Link preview

НАРХ ЎЙИНИ #нарх ❓ 2300-САВОЛ: Ички туризм соҳасида ишлайман, одамларни табиат қўйнига саёҳатга олиб чиқамиз. Ҳозирда бошқа сайёҳлик фирмалари ўзаро тил бириктириб, саёҳатлар учун энг паст нарх чегарасини белгилашмоқда ва ундан арзон хизмат кўрсатмасликка келишиб олишмоқда. Бу иш шаръан жоизми? Яна бир тадбиркор рақобатчиларини синдириш мақсадида « Мендаги нархдан арзонини ҳеч ким таклиф қила олмайди» деб видео мурожаат қилмоқда. Шу йўл билан топган пули ҳалолми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Фиқҳ китобларимизда баён қилинадики, ҳақ олиб хизмат кўрсатувчиларнинг нархни ошириш учун ўзаро тил бириктириши дуруст эмас. Чунки улар бирлашса, нарх қимматлашади, бирлашмаса, ҳар бири мижозни қўлдан бой бермасликка ошиқади ва нарх арзонлашади. Фирмаларнинг энг паст нархни белгилаб, ундан арзон қилмасликка келишиб олиши ҳам шу ҳукмда. Бунда ҳам нарх сунъий равишда ушлаб турилади. Шариатга кўра, нарх эркин рақобат билан белгиланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларни қўйинглар, Аллоҳ уларнинг баъзисини баъзисидан ризқлантиради», деганлар (Имом Муслим ривояти). “Фиқҳул буюъ” китобида айтилади: وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَ فِي حُكْمِ الِاحْتِكَارِ مَا شَاعَ فِي أَسْوَاقِنَا الْيَوْمَ مِنْ أَنَّ أَصْحَابَ صَنْعَةٍ وَاحِدَةٍ أَوْ تُجَّارَ سِلْعَةٍ وَاحِدَةٍ يُكَوِّنُونَ جَمْعِيَّةً (cartel) تَتَحَكَّمُ فِي أَسْعَارِ تِلْكَ السِّلَعِ، وَبِمَا أَنَّهُمْ لَيْسَ بَيْنَهُمْ مُنَافَسَةٌ فِي الْأَسْعَارِ فَإِنَّ النَّاسَ لَا يَبْقَى لَهُمْ خِيَارٌ إِلَّا بِأَنْ يَشْتَرُوا تِلْكَ السِّلَعَ بِتِلْكَ الْأَسْعَارِ الْمُرْتَفِعَةِ الَّتِي اتَّفَقَتْ جَمْعِيَّةُ التُّجَّارِ عَلَيْهَا، فَيَحْصُلُ بِذَلِكَ ضَرَرٌ مِثْلُ ضَرَرِ الِاحْتِكَارِ “Бугунги кунда бозорларимизда кенг тарқалган ҳолат ҳам эҳтикор (монополия) ҳукмида бўлади. Бунда бир соҳадаги ишлаб чиқарувчилар ёки бир турдаги мол савдогарлари уюшма (картель) тузадилар ва бу уюшма ўша маҳсулотлар нархини ўз измида тутади. Улар ўртасида нарх бўйича рақобат бўлмагани сабабли одамларнинг ўша молларни савдогарлар уюшмаси келишиб олган баланд нархларда сотиб олишдан бошқа иложи қолмайди. Шу тариқа монополия зарари каби зарар юзага келади”. Шунинг учун бундай келишувга қўшилиш жоиз эмас. Агар ваъда берилган бўлса ҳам у шаръан эътиборга олинмайди. Иккинчи саволга келсак, арзон нарх қўйишнинг ўзи жоиз, бу орқали топилган пул ҳалол. Аммо бунда қуйидаги уч нарсадан сақланиш керак: – Зарар этказиш нияти. Мақсад мижозга яхши нарх бериш бўлса, бу савобли иш. Бировни синдириш, даромадини қасддан қирқиш нияти эса гуноҳ. – Ёлғон реклама. “Мендан арзон ҳеч ким қилолмайди” деган гап рост бўлиши керак. – Монополия вужудга келтиришни кўзлаш. Аввал жуда арзон сотиб, рақобатчилар бозордан кетгач, нархни кескин кўтаришни мақсад қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari

Open in Telegram
Views176−31%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16430Photo
Views278+10%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16429Video
Views251−1%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16428Text

Forwarded from H H

Умрнинг узайтирилиши ҳақида уламолар қазои муаллақдаги барака ва узайтирилиш маъноларини ҳам баён қилганлар. 6. ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН МЕҲР-ОҚИБАТНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ? Қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш учун доимо катта маблағ ёки алоҳида имконият талаб қилинмайди. - Ота-она ва яқин қариндошларни тез-тез йўқлаб туриш. - Касал бўлган қариндошлардан хабар олиш. - Муҳтожларга имконият даражасида ёрдам бериш. - Аразлашганларни яраштиришга ҳаракат қилиш. - Қариндошлар ҳақида ёмон гап тарқатмаслик. - Тўй ва маросимларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш. - Кексаларни ҳурмат қилиш, кичикларга меҳр кўрсатиш. Энг муҳими, қариндошликни фақат байрамларда ёки маросимларда эсламайлик. Уларнинг қувончида ҳам, ташвишида ҳам бирга бўлайлик. ХУЛОСА Азиз биродарлар! Қариндошлик ришталари — Аллоҳ таоло бизга берган улуғ неъматлардан биридир. Бу ришталарни сақлаш орқали биз нафақат оилавий муносабатларни мустаҳкамлаймиз, балки Аллоҳнинг амрига ҳам амал қиламиз. Келинг, арзимаган дунёвий сабаблар билан қариндошларимиздан юз ўгирмайлик. Кибрни четга суриб, биринчи бўлиб салом беришдан, ҳол сўрашдан ва кечирим сўрашдан ор қилмайлик. Чунки баъзан биргина қадам бутун бир оилани қайта бирлаштириши мумкин. Унутмайлик, бу дунёда инсон учун энг катта бойликлардан бири — меҳр-оқибатли оила, аҳил қариндошлар ва самимий муносабатлардир. ДУО: Эй меҳрибон ва раҳмли Аллоҳим! Қалбларимизни меҳр-муҳаббат билан тўлдиргин. Оиламизга тинчлик, хонадонларимизга барака, қариндошларимиз орасига аҳиллик ва бирдамлик ато этгин. Эй Роббимиз! Орамиздаги араз-адоватларни кетказгин, бир-биримизни кечиришни ва қадрлашни насиб этгин. Қариндошлик ришталарини узувчилардан эмас, балки уни мустаҳкамловчи солиҳ бандаларингдан қилгин. Ота-оналаримизни Ўзинг раҳматингга олгин, ҳаёт бўлганларига соғлик ва офият бергин, вафот этганларини мағфират қилгин. Оиламиз ва авлодларимизни иймон, тақво ва гўзал ахлоқда бардавом қилгин. Дунёда меҳр-оқибатда яшашни, охиратда эса жаннатингда бирга бўлишни насиб этгин. Омин! ХАЙРУЛЛОҲ ДОМЛА СУЛАЙМОНОВ Андижон шаҳар «ПИСТАМОЗОР» жоме масжиди имом-хатиби 🌹🌹🌹 ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Open in Telegram
Views280+11%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#16427Text

Forwarded from H H

ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ — МЕҲР-ОҚИБАТ ВА БАРАКА МАНБАИ Инсон ҳаётида оила ва қариндошларнинг ўрни беқиёсдир. Инсон дунёга келганидан бошлаб ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа яқинлари меҳри билан камол топади. Қариндошлик ришталари инсонларни бир-бирига боғлаб турадиган, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайдиган муқаддас алоқадир. Афсуски, бугунги кунда баъзи инсонлар орасида қариндошлар билан алоқани узиш, арзимаган гап-сўзлар сабабли аразлашиш, бир-бирининг ҳолидан хабар олмаслик каби ҳолатлар учраб турибди. Ҳолбуки, Ислом дини қариндошлик алоқаларини сақлашга, уларга яхшилик қилишга ва ўзаро меҳр-муҳаббатда яшашга алоҳида эътибор қаратган. Қариндошлик фақат қон-қариндошлик билан боғлиқ муносабат эмас, балки инсоннинг зиммасидаги диний ва ахлоқий масъулият ҳамдир. 1. ҚУРЪОНИ КАРИМДА ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга... яхшилик қилинглар». (Нисо сураси, 36-оят). Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилиш билан бир қаторда қариндошларга яхшилик қилишни ҳам буюрмоқда. Яна бир оятда шундай марҳамат қилинади: «Аллоҳдан қўрқингларки, Унинг номи билан бир-бирингиздан сўрайсизлар ва қариндошлик алоқаларини узишдан ҳам қўрқинглар». (Нисо сураси, 1-оят). Демак, қариндошлик ришталарини сақлаш шунчаки инсонлар ўртасидаги яхши муносабат эмас, балки Аллоҳ таолонинг амри ва банда зиммасидаги масъулиятдир. 2. ҚАРИНДОШЛИКНИ БОҒЛАГАН ИНСОНГА АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛАДИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлик ришталарини боғласин». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Бу ҳадис қариндошлар билан алоқани сақлаш иймонли инсоннинг муҳим фазилатларидан эканини кўрсатади. Қариндошликни боғлаш деганда уларни йўқлаб бориш, ҳолидан хабар олиш, касал бўлса зиёрат қилиш, муҳтож бўлса ёрдам бериш, хурсандчилигига шерик бўлиш ва кўнглини оғритмаслик тушунилади. Баъзан биргина телефон қўнғироғи, бир оғиз ширин сўз ёки самимий ҳол-аҳвол сўраш ҳам қариндошлар ўртасидаги меҳрни қайта тиклаши мумкин. 3. ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗИШ — ОҒИР ГУНОҲ Азиз биродарлар! Қариндошлар орасида баъзан келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар ва ранжишлар бўлиши мумкин. Лекин бу ҳолатлар қариндошлик алоқасини бутунлай узишга сабаб бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Бас, агар (ҳақдан) юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилишингиз ва қариндошлик ришталарингизни узишингиз мумкинми? Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлаган, бас, уларни кар ва кўзларини кўр қилган». (Муҳаммад сураси, 22–23-оятлар). Бу оятлар қариндошлик ришталарини узишнинг нақадар оғир оқибатларга олиб боришини эслатади. Шунинг учун инсон ғазабини жиловлаши, кечиримли бўлиши ва келишмовчиликларни яхшилик билан ҳал қилишга ҳаракат қилиши лозим. 4. ҲАҚИҚИЙ ҚАРИНДОШЛИК — ФАҚАТ ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК ҚАЙТАРИШ ЭМАС Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Алоқани боғловчи киши мукофотнигина қайтарувчи эмас, балки ҳақиқий алоқани боғловчи — қариндошлари алоқани узганларида ҳам уни боғловчи кишидир». (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадисда жуда катта маъно бор. Яъни қариндошимиз биздан хабар олса, биз ҳам ундан хабар олишимиз табиий. Аммо у биздан хабар олмаса ҳам, биз уни йўқлашимиз, у бизга яхшилик қилмаса ҳам, биз унга яхшилик қилишга ҳаракат қилишимиз ҳақиқий силаи раҳмнинг белгисидир. Албатта, бу дегани инсон ўзини зулм ва зарарга дучор қилиши керак дегани эмас. Балки имкони борича одоб, ҳикмат ва чиройли муомала билан қариндошлик алоқасини сақлаши лозим. 5. ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ РИЗҚ ВА УМР БАРАКАСИГА САБАБ БЎЛАДИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ким ризқи кенг бўлишини ва умри узайтирилишини истаса, қариндошлик алоқаларини боғласин». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳадис қариндошлик алоқаларини сақлашнинг дунёвий ва охиравий фазилатларини баён қилади. Инсон қариндошларига яхшилик қилса, уларнинг дуосини олади, оилавий меҳр-оқибат мустаҳкамланади, қийинчиликларда бир-бирига суянч бўлади.

Open in Telegram
Views246−3%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#16425Video
Views354+40%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16424Video
Views301+19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16418Photo

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views344+36%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16408Photo

#xabar #Quron_musobaqasi 🌙 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИГА 7 МЛН СЎМГАЧА ПУЛ МУКОФОТИ ВА ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР ТОПШИРИЛДИ 🗣 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. 🌙 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 💬 Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан табриклади. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб, маъҳад совғаларидан ташқари Муфтий ҳазратлари номларидан ҳам қўшимча муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди. 📖 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги сифатида тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашди. Беллашувда иштирокчиларнинг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати синовдан ўтказилди. ⚖️ Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб борди. 🏆 Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар: Ҳифз йўналиши бўйича: 🥇 1-ўрин: Абдулҳай Ҳасанов (101-гуруҳ талабаси) ва Муҳаммад Амин Мусаев (304-гуруҳ талабаси); 🥈 2-ўрин: Шукруллоҳ Абдуллаев (404-гуруҳ талабаси); 🥉 3-ўрин: Билолиддин Иброҳимжонов (202-гуруҳ талабаси). Тиловат йўналиши бўйича (модул таълим талабалари ўртасида): 🥇 1-ўрин: Зоҳиджон Номонов; 🥈 2-ўрин: Абдулбоқий Аҳмедов; 🥉 3-ўрин: Билолиддин Қамардинов. 🎁 Ҳар икки йўналиш ғолибларига Муфтий ҳазратлари номларидан: ▪️ 1-ўрин учун — 7 миллион сўм; ▪️ 2-ўрин учун — 5 миллион сўм; ▪️ 3-ўрин учун — 3 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, маъҳад ва ҳомийлар томонидан ғолиб ҳамда совриндорларга iPad, планшет, чангютгич ва шарбат чиқаргич каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 🗣 Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views347+37%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—