Account

Posts of Кушербаевга мурожаат

newest first

#4208Photo
Views1,580−72%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4207Photo

❗️ АНДИЖОН | МАРҲАМАТДАГИ МАКТАБ МИНИ СТАДИОНИ НЕГА ҲАНУЗ БИТКАЗИЛМАГАН? Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Бирлик МФЙ аҳолиси мурожаат йўлламоқда. Маҳалладаги 28-умумий ўрта таълим мактабида «Обод қишлоқ» дастури доирасида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ўқувчилар учун замонавий мини-стадион қурилиши бошланган эди. Аммо орадан вақт ўтса-да, спорт майдони ҳанузгача тўлиқ битказилиб, фойдаланишга топширилмаган. Аҳоли маълум қилишича, қурилиш бир неча бор турли қурувчиларга топширилган. Кейинчалик Пахтаободлик Рустам Ҳожи исмли қурувчига ҳам ишни якунлаш учун маблағ ажратилган, бироқ мини-стадионга чим ётқизиш босқичида маблағ тўлиқ берилмагани сабаб қурилиш тўхтаб қолган. Натижада мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган спорт иншооти битмай, қаровсиз ҳолатда қолмоқда. Маҳалла аҳолиси Президент ва вилоят ҳокимидан ушбу қурилишни назоратга олиш, ажратилган маблағлар сарфини ўрганиш ва мини-стадионни тўлиқ якунлаб, ўқувчилар фойдаланишига топширишда амалий ёрдам сўрамоқда. 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views1,940−66%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4206Photo

❗️КАСБИ | ЯНГИ МАКТАБ ҚУРИЛИШИ ЯНА ОРТГА СУРИЛМОҚДА Биз Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Талишбе МФЙга қарашли Қодиробод қишлоғи аҳолисимиз. Қишлоғимизда мактаб йўқлиги сабаб 200 нафардан ортиқ ўқувчи 3–4 километр узоқликдаги Комилон қишлоғига қатнаб ўқишга мажбур. Кўплаб мурожаатларимиздан сўнг 2023 йилда Қодирободда 330 ўринли мактаб қурилиши дастурга киритилиши, 2024 йилда амалга оширилиши айтилган эди. Аммо икки йил ўтса-да, қурилиш бошланмади. Энди эса мактаб 2027 йилги дастурга киритилгани ҳақида маълумот олдик. Бироқ мактаб қуриладиган жой масаласи ҳамон ҳал бўлмаган. Ҳокимлик томонидан таклиф этилаётган ер майдони болаларимиз қатнаб ўқийдиган Комилон қишлоғидаги мактабдан ҳам узоқда жойлашган. Туман ҳокими мактаб биз айтган жойда қурилишини билдирган бўлса-да, амалда бошқа ҳудуд таклиф қилинмоқда. Қаерга мурожаат қилмайлик, ўрганиш учун ҳокимлик вакиллари келади, аммо жавоблар бир хил, натижа эса йўқ. Айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг узоқ масофага қатнаб ўқиши жуда қийин. Илтимос, масъуллар таклиф қилаётган жойни бориб кўздан кечириб, аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда мактаб қурилиши масаласида амалий ёрдам берсангиз. Болаларимизнинг таълими яна йиллар давомида сарсон бўлиб қолмасин. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Талишбе МФЙга қарашли Қодиробод қишлоғи аҳолиси. 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views9,260+63%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4205Photo

❗️ТОШКЕНТДА ИШ ИЗЛАБ КЕЛГАН ФУҚАРОГА 1,3 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ЁЗИЛГАНИ АЙТИЛМОҚДА Ассалому алайкум! Мен Жиззах вилояти Янгиобод туманиданман. Тирикчилик қилиш учун Тошкентнинг Юнусобод туманига келгандим. 17 октябрь куни профилактика инспектори мени тўхтатиб, «АПК Қўриқчи» иловасини баҳона қилган ҳолда телефонимни қўлимдан олиб қўйди. Кейин эса пропискам йўқлигини айтиб, менга 1 миллион 300 минг сўм жарима расмийлаштирди. Инспекторнинг исми — капитан Абдувахобов Сарвар. Ушбу ҳолат юзасидан 1007 рақами орқали прокуратурага ҳам мурожаат қилдим, аммо ҳозиргача натижа бўлмаяпти. Расул ака, илтимос, мурожаатимни каналингиз орқали ёритишга ёрдам берсангиз. Масъуллардан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни, жарима қонуний расмийлаштирилганини текширишни ва телефонимни олиб қўйиш ҳолатига ҳам аниқлик киритишни сўрайман. Тирикчилик қилиш, ҳалол меҳнат билан пул топиш мақсадида пойтахтга келгандим. Аммо бу ҳолатдан кейин нима қилишни билмай қолдим. Ғофуржонов Жавоҳирбек Зоҳиджон ўғли 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views10,400+83%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4204Video
Views8,960+58%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4202Video
Views7,780+37%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4200Photo

❗️ НАВОИЙ | БЕКОР ҚИЛИНГАН ЖАРИМА НЕГА ТИЗИМДАН ЎЧИРИЛМАЯПТИ? Ассалому алайкум! Президент порталига йўллаган мурожаатимга жавобан Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан расмий хат тақдим этилди. Унда менга нисбатан расмийлаштирилган МБ 26850270188-сонли маъмурий баённома МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига асосан бекор қилингани маълум қилинган. Бироқ баённома бекор қилинганига қарамай, «Road» тизимида жарима ва қарздорлик ҳақидаги маълумотлар ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Савол туғилади: агар жарима қонуний тартибда бекор қилинган бўлса, нима учун электрон тизимдаги қарздорлик бартараф этилмаяпти? Фуқаро бекор қилинган жарима муаммосини ҳал қилиш учун яна қанча вақт кутиши керак? Навоий вилояти ЙҲХБдан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ беришни, «Road» тизимидаги маълумотларни тузатиш ва бекор қилинган жарима бўйича қарздорликни бартараф этиш чораларини кўришни сўрайман. Қоғоздаги расмий қарор билан электрон тизимдаги маълумотлар бир-бирига мос келиши шарт эмасми? Масъуллардан қонуний қарор ижросини таъминлашни сўраймиз. 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views4,590−19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4199Video
Views3,620−36%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4198Video

❗️ ҚАШҚАДАРЁ | 73-МАКТАБ НЕГА ҲАНУЗГАЧА СПОРТ ЗАЛИГА ЭГА ЭМАС? Ассалому алайкум! Биз, Қашқадарё вилояти Китоб тумани Навбаҳор МФЙдаги 73-сонли мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, мактабда кўп йиллардан бери ҳал этилмаётган муаммо юзасидан Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Мактабимизда ҳанузгача спорт зали мавжуд эмас. Фарзандларимиз жисмоний тарбия дарсларини баҳор ва кузда очиқ ҳавода, қишнинг совуқ кунларида эса тор ва мослаштирилмаган хоналарда ўтказишга мажбур. Энг ачинарлиси, ушбу масала бўйича бир неча йил олдин Президент виртуал қабулхонасига ҳам мурожаат қилганмиз. Масъуллар келиб ўрганишган, аммо муаммо амалда ҳал этилмасдан, шунчаки қоғозда ёпилган. Орадан 5–6 йил ўтса-да, мактабимизда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Янги ўқув йили ҳам бошланди, совуқ кунлар ҳам яқинлашмоқда. Аммо фарзандларимиз учун спорт зали қурилиши бўйича ҳеч қандай амалий натижа кўринмаяпти. Ҳурматли Расул ака, илтимос, ушбу масалани яна бир бор жамоатчилик назоратига олишингизни сўраймиз. Масъул идоралардан 73-сонли мактаб учун спорт зали қуриш масаласини тегишли дастурларга киритиш ва аниқ амалий чоралар кўриш талаб этилса. Бизга қуруқ ваъдалар эмас, фарзандларимиз учун муносиб шароит керак! Мурожаатимиз эътиборсиз қолмаслигига ва амалий ёрдам берилишигa умид қиламиз. Мурожаатчилар, Китоб тумани, Навбаҳор МФЙ, 73-сонли мактаб ўқувчиларининг ота-оналари. 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views5,260−7%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4195Photo

❗️ ҚАШҚАДАРЁ | 3 ЙИЛДАН БЕРИ СУД ҚАРОРИ ИЖРО ЭТИЛМАЯПТИ! Ассалому алайкум! Мен, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани фуқароси Тиловов Элбек, иш ҳақимни ундириш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдаман. 2023 йил 25 январь куни Косон туманлараро фуқаролик суди томонидан иш ҳақимни ундириш бўйича қарор қабул қилиниб, ижро учун Қашқадарё вилояти Мажбурий ижро бюросига юборилган. Бироқ орадан қарийб уч йил ўтган бўлса-да, суд қарори ҳанузгача тўлиқ ижро этилмаган. Ушбу масала юзасидан мурожаат қилмаган идорамиз қолмади, аммо ҳозиргача аниқ ечим топилмаяпти. Савол туғилади: суд қарори чиқарилганидан кейин ҳам фуқаро ўз ҳақини олиш учун йиллаб кутиши керакми? Ҳурматли мутасаддилардан ушбу ҳолатни назоратга олиб, суд қарорининг нима сабабдан шу кунга қадар тўлиқ ижро этилмаганини ўрганишни ва қонуний ижросини таъминлашда амалий ёрдам беришларини сўрайман. Мурожаатчи, Тиловов Элбек, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани. @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views3,360−41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4194Photo

СЕРГЕЛИ | Судда ҳам боласи бор одамлар ишлайдими? Мен Исманова Муаттар Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, Фароғат маҳалла 14 уй 3-хонадонда икки нафар вояга етмаган болам, онам ва синглим билан яшайман. Бу уйни ота-онам 2003 йилда сотиб олишган. Сўнг отам бошқа оила қуриб бу уйни бизга қолдириб, чиқиб кетган. Орадан шунча йил ўтиб отам биздан яширинча бу уйни сохта ҳужжат қилиб “Даврбанк”дан кредитга гаровга қўйиб юборибди. Кредит тўланмагани учун Яккасарой ФИБ суди сиртдан қарор чиқариб, уйни банкка ўтказибди. Бизни судга чақиришмади. Шикоят ёзсак, суд сен тарафмассан, деб кўрмади. Мен онам ва ёш болаларим кўчада қолаяпмиз. Сергели прокуратурасига мурожаат қилдик, улар вояга етмаган болаларимни ҳимоя қилишга ваъда бериб, судга чиқамиз дейишди. Бироқ ёрдам беришмади. Уйни аукционга қўйворишди. Биз шунча йил уйимизда яшадик, бу бизни уйимиз. Мен болаларим билан қаерга бораман? Судда ҳам болалари бор одамлар ишлайдими ўзи? 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views5,240−8%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4193Text

❗️ПРЕЗИДЕНТ СТИПЕНДИЯСИ ТАНЛОВИ | ТАЛАБАЛАР ТЕСТ САВОЛЛАРИДАН НОРОЗИ Ассалому алайкум! Биз, Президент ва номли давлат стипендиялари талабгорлари, 2026 йил 10 октябрда ўтказилган тест синовлари юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдамиз. Ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан ўтказилган тестларда грамматик хатолар, ноаниқ ифодаланган саволлар ва мураккаблик даражаси бўйича эътирозлар мавжуд. Масалан, Ислом Каримовнинг қачон давлат раҳбари бўлгани ҳақидаги саволда қайси лавозим назарда тутилгани аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, у 1989 йилда Компартия Марказий Қўмитасининг биринчи котиби, 1990 йилда эса Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланган. Бундан ташқари, 55 фоизлик ўтиш чегараси туфайли талабаларнинг йиллар давомидаги илмий изланишлари, мақолалари ва бошқа ютуқлари инобатга олинмай қолишидан хавотирдамиз. Биз имтиёз эмас, адолатли ва холис баҳолашни сўраймиз! Масъул ташкилотлардан тест саволларини қайта кўриб чиқиш, баҳсли саволларни экспертизадан ўтказиш ва асосли эътирозлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз. Ҳурматли Расул Хидиралиевич, ушбу масалани масъуллар олдида кўтариб, талабаларнинг ҳақли эътирозлари холисона кўриб чиқилишига ёрдам беришингизни илтимос қиламиз. Мурожаатчилар, Президент ва номли давлат стипендиялари талабгорлари. 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views8,800+55%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4192Photo
Views5,170−9%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4191Photo

❗️ ТОШКЕНТ | КАДАСТР ҲУЖЖАТИМИЗ БЎЛСА-ДА, УЙИМИЗНИ БУЗИШМОҚЧИ — ОИЛАМИЗ ЁРДАМ СЎРАМОҚДА! Ассалому алайкум! Мен, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Асака маҳалласи, 1А-уйда оилам билан доимий рўйхатда яшовчи фуқаро сифатида Сизга мурожаат қилмоқдаман. Оиламиз билан яшаб келаётган, кадастр ҳужжатларига эга бўлган хонадонимизни бузишмоқчи. Айни пайтда газ таъминотидан узиб қўйишган, уйга кирадиган йўлимизни тўсишган. Уйимиздаги бошқа коммуникация тизимлари ҳам узиб қўйилган. Ушбу ишлар Яшнобод тумани ҳокимияти вакиллари томонидан амалга оширилаётганини билдирмоқчиман. Бироқ доимий рўйхатимиз ва ҳужжатларимиздаги манзил Мирзо Улуғбек туманига тегишли. Ушбу туман ҳокимиятидан эса ҳозиргача муаммога ечим топилмаяпти. Энг ташвишлиси, ҳозирда ушбу хонадонда 15 нафар киши, жумладан, икки нафар ногиронлиги бўлган шахс ва икки нафар чақалоқ яшайди. Бизга ҳар куни босим ва таҳдидлар бўлаётганини ҳис қилмоқдамиз. Уйимизни бузиб, вақтинча яшаш учун бошқа жойдан турар жой беришмоқчи. Аммо уйимизни бузиш учун қандай қонуний асос мавжудлиги ва суд қарори бор-йўқлиги бизга аниқ тушунтирилмаган. Ҳурматли мутасаддилар, биз қаергa қаерга бориб, кимдан ёрдам сўрашни билмай қолдик. Кадастр ҳужжатларимиз мавжуд бўлса-да, нега уйимиз бузилиши керак? Нега оиламиз газ, коммуникация ва уйга кириш йўлидан маҳрум қилинмоқда? Сизлардан ушбу ҳолатни зудлик билан назоратга олиб, оиламизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам беришингизни, уйимизни бузиш учун қонуний асосларни аниқлаштиришни ва муаммога қонуний ечим топишни сўраймиз. Икки нафар ногиронлиги бўлган шахс ва икки нафар чақалоқ яшайдиган хонадоннинг тақдирига бефарқ бўлмаслигингизни илтимос қиламиз. 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Асака маҳалласи, 1А-уй. 📞 Мурожаат учун телефонлар: 990034674, 998014111. Мурожаатчи оила номидан. 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views4,610−19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4190Photo

❗️АНДИЖОН | ПОЧТА ОРҚАЛИ ТЎЛАНАДИГАН ПУЛИМИЗНИ ОЛИШ УЧУН НЕГА САРСОН БЎЛИШИМИЗ КЕРАК? Ассалому алайкум! Мен, Андижон вилояти Марҳамат тумани фуқароси Яқубова Зарнигор, туман почта бўлимида юзага келаётган муаммо юзасидан мурожаат қилмоқдаман. Марҳамат тумани почта бўлимига почта орқали тўланиши лозим бўлган маблағларимизни олиш учун борганимизда, турли баҳоналар сабабли пулларимизни ололмай, қуруқ қайтишга мажбур бўляпмиз. Почта бўлимида Оқилахон исмли ходим фаолият юритади. Савол туғилади: фуқароларга тегишли пуллар ўз вақтида берилмаса, улар яна қанча вақт сарсон бўлиб юриши керак? Одамлар ўз маблағларини олиш учун қайта-қайта почтага бориб, ортиқча вақт ва йўл харажатларини сарфлаши адолатданми? Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси почта соҳаси раҳбарияти ва Андижон вилояти почта бошқармаси масъулларидан ушбу ҳолатни холисона ўрганишни, Оқилахон исмли ходимнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни ҳамда маблағлар нима сабабдан ўз вақтида берилмаётганига аниқ изоҳ беришни сўрайман. Шунингдек, фуқароларга тегишли маблағларни ўз вақтида тўлаш ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилишини истайман. Ҳурматли мутасаддилар, почта хизмати фуқароларга қулайлик яратиши керак, уларни сарсон қилмаслиги лозим. Мурожаатим эътиборсиз қолдирилмасдан, қонуний тартибда кўриб чиқилишига ва натижаси бўйича ёзма жавоб берилишига умид қиламан. Мурожаатчи: Яқубова Зарнигор, Андижон вилояти Марҳамат тумани фуқароси. 👉 @Kusherbayevga_murojaat

Open in Telegram
Views2,810−50%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—