Account

Posts of Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev

newest first

#8003Text

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ КУЗАТУВЧИЛАРИМ! Барчангизга хайрли шанба тонги ва кўтаринки кайфият тилайман! Шанба — бироз шошилишни тўхтатиб, ҳаёт гўзалликларидан баҳраманд бўлиш, эзгу ишларга вақт ажратиш куни. Бугун эрталаб шанба куни Ғазалкентга бориб, ишхонамиздаги ҳамкасблар билан биргаликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиб қайтдик. Бу ҳам бир эзгу иш, ҳам табиатга, келажак авлодларга қолдириладиган муносиб ҳиссадир. Азизлар, шанба кунини фақат дам олиш билан эмас, балки бир туп кўчат экиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш, оиламизга вақт ажратиш каби хайрли ишлар билан ҳам мазмунли ўтказишимиз мумкин. Унутмайлик, бахт фақат катта ютуқларда эмас, балки оддий кунлардаги самимий табассум ва меҳр-оқибатдадир. Ҳар бир хонадонга файзу барака, ҳар бир қалбга қувонч, ҳар бир юракка меҳр, ҳар бир инсонга соғлик ва хотиржамлик тилайман! Шанба кунингиз хайрли, баракали ва эзгу ишларга бой бўлсин!

Open in Telegram
Views1,580−66%vs avg
Forwards—
Reactions44
Comments—
#8002Video
Views3,520−24%vs avg
Forwards—
Reactions26
Comments—
#7992Photo
Views2,980−35%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—
#7987Text

Битта кўчат – битта эзгулик, бир умрлик савоб! Бугун мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида миллионлаб дарахт ва буталар экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу нафақат табиатни асраш, балки келажак авлод учун соғлом ва обод муҳит яратиш демакдир. Менимча, ушбу эзгу ташаббусни ҳар бир оиланинг ҳаётий анъанасига айлантирсак, янада гўзал бўлар эди. Масалан, ҳар бир оила ўз хонадонида ёки маҳалласида ҳеч бўлмаганда биттадан дарахт экса. Кимдир фарзанди дунёга келгани муносабати билан, яна кимдир набираси камоли ёки яқин инсонлари шарафига ниҳол ўтқазса. Ахир, инсон бу дунёдан ўтади, аммо унинг эзгу амаллари, қолдирган яхшиликлари яшайверади. Динимизда ҳам инсон вафотидан кейин савоби давом этадиган амаллардан бири садақаи жория экани таъкидланади. Инсонлар, қушлар ва бошқа жонзотлар манфаат кўрадиган дарахт экиш ҳам ана шундай савобли амаллар сирасига киради. Тасаввур қилинг: сиз эккан дарахтингиз йиллар давомида соя беради, мевасидан инсонлар баҳраманд бўлади. Фарзандингиз туғилган куни эккан ниҳолингиз эса у билан бирга улғайиб боради. Қандай гўзал анъана! Албатта, кўчат экиш билан иш битмайди. Уни парваришлаш, асраб-авайлаш ва вояга етказиш ҳам ҳар биримизнинг масъулиятимиздир. Шундай экан, келинг, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини умумхалқ эзгулик ҳаракатига айлантирайлик! Ҳар бир оила – битта кўчат. Ҳар бир кўчат – битта эзгу ният. Ҳар бир дарахт – келажак авлодга қоладиган мерос!

Open in Telegram
Views11,200+143%vs avg
Forwards—
Reactions55
Comments—
#7986Text
Views5,710+24%vs avg
Forwards—
Reactions54
Comments—
#7982Photo
Views4,210−9%vs avg
Forwards—
Reactions27
Comments—
#7981Photo
Views4,420−4%vs avg
Forwards—
Reactions29
Comments—
#7980Video
Views3,240−30%vs avg
Forwards—
Reactions37
Comments—