Account

Posts of KOREYA XABARLARI

newest first

#3280Photo
Views9930%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3278Photo
Views5,760+480%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3277Photo
Views6,110+515%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3276Link preview
Views4,710+374%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3275Video
Views5,020+406%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3274Photo
Views5,100+414%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3273Photo

Шимолий Корея ракета учирилгани ҳақида сукут сақламоқда Шимолий Корея пайшанба куни тахминан соат 17:00 да шарқий соҳилдаги Вонсан шаҳри яқинидан қисқа масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийлари маълум қилди. Ракетанинг қанча масофага учгани ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмади. Жума куни соат 8:00 гача Корея Марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) ва «Родон Синмун» газетаси ушбу учириш ҳақида хабар бермади. Ваҳоланки, Пхеньян одатда бундай ракеталар учирилганидан кейинги тонгда бу ҳақда маълумот беради. Бу йилдаги ушбу ракета учирилиши ўнинчиси бўлди. У Жанубий Корея ва АҚШнинг ҳар йили ўтказиладиган Ulchi Freedom Shield қўшма ҳарбий машғулотлари арафасида амалга оширилди. Пхеньян ушбу машғулотларни босқинчиликка тайёргарлик сифатида баҳолайди. Шимолий Корея сўнгги марта 25 июнь куни тактик баллистик ракета ва янги қуролни синовдан ўтказган эди. 💣@koreya

Open in Telegram
Views5,760+480%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3272Video

🔴 LIVE Кореядан меҳнат шартномалари келди: номзодларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда 🇰🇷 Корея Республикасида E-9 визаси асосида ишлаш учун ушбу мамлакатнинг SPAS электрон базасида маавжуд номодларга йилнинг учинчи танлови айни кунларда давом этмоқда. Танловнинг 5–11 август кунлари ўтказилган босқичи якунларига кўра, кореялик иш берувчилар томонидан танланган ҳамюртларимизга меҳнат шартномалари келди. 📄 Жумладан: 🏭 ишлаб чиқариш соҳасида — 213 та; 🛎 хизмат кўрсатиш соҳасида — 11 та; 🏗 қурилиш соҳасида — 2 та меҳнат шартномаси. Айни пайтда Кореяга ишга кетиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетмоқда. 📌 Шу билан бирга, 12–19 август кунлари қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, хизмат кўрсатиш, балиқчилик ва қурилиш соҳалари бўйича номзодларни иш берувчилар томонидан танлаш жараёни давом этяпти. 🇺🇿🤝🇰🇷 Танлов натижалари ва навбатдаги меҳнат шартномалари бўйича янгиликларни кузатиб боринг. Эслатиб ўтамиз Жанубий Корея Е9 визаси асосида 17 та хорижий давлатга иш ўрни ажратади. 💣@koreya

Open in Telegram
Views5,300+434%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3271Photo

Жанубий Корея президенти КХДРга тинчлик музокараларини бошлашни таклиф қилди Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён шанба куни Шимолий Кореяга расман 70 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган урушни якунлаш бўйича музокараларни бошлашни очиқ таклиф қилди. «Келинг, бир-биримизга таҳдид қилиш истагимизни четга суриб, урушнинг бевосита иштирокчилари сифатида уни якунлаш масаласида музокараларни бошлайлик», — деди президент Ли Кореянинг Иккинчи жаҳон уруши даврида Япония истибдодидан озод бўлгани муносабати билан ўтказилган маросимда. «Шу орқали Шимолий Кореянинг ядровий салоҳияти ривожланишини тўхтатишнинг самарали чораларини ҳам муҳокама қилиш имкони пайдо бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди Ли. КХДР ўз ядровий арсеналидан воз кечиш нияти йўқлигини қатъий таъкидлаб келмоқда. Шимолий ва Жанубий Корея 1950–1953 йиллардаги урушдан бери расман уруш ҳолатида қолмоқда. Хитой ва Совет Иттифоқи қўллаб-қувватлаган Шимолий Корея бошлаган ушбу можаро 38-параллель бўйлаб жангларни тўхтатиш ва сулҳ битими билан якунланган. Ўтган йили президентлик лавозимини эгаллаган марказ-сўл қарашли Ли Чжэ Мён Пхеньян, шунингдек, Пекин билан муносабатларни яхшилашга мунтазам равишда ҳаракат қилмоқда. Унинг ўтмишдоши, ўнг сиёсатчи Юн Сок Ёль даврида бу муносабатлар анча совуқлашган эди. Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат жорий этишга урингани учун лавозимидан четлатилиб, судга берилган. Президент Ли Шимолий Корея раҳбариятига ҳеч қандай дастлабки шартларсиз музокаралар ўтказишни таклиф қилмоқда. Июль ойида Жанубий Кореянинг бирлашиш масалалари бўйича вазири Сеул Пхеньяндан ядровий арсеналини йўқ қилиш талабидан воз кечганини маълум қилди. Энди Жанубий Корея бу арсеналнинг янада кўпайишининг олдини олишга интилади. Шимолий Корея раҳбарияти ҳозирча Ли ва унинг жамоаси чақириқларига жавоб бермади. Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин аввалгидан фарқли равишда Жанубий Корея, АҚШ ва Ғарб билан муносабатларни барқарорлаштиришдан унчалик манфаатдор эмас. Чунки Россия унга снаряд ва ракеталар етказиб бериш эвазига КХДРга пул, озиқ-овқат, ёқилғи ва ҳарбий технологиялар тақдим этмоқда. 💣@koreya

Open in Telegram
Views3,730+276%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3270Photo

Жанубий Корея Қуролли Кучларига қарши киберҳужумлар ўтган йили 18 мингдан ошди: ҳисобот Жанубий Корея Қуролли Кучлари 2025 йилда 18 951 та киберҳужум уринишига дуч келган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги қарийб 14 400 та ҳужумга нисбатан 31 фоизга кўп бўлиб, сўнгги беш йилдаги энг юқори натижа ҳисобланади. Бу ҳақда «Халқ кучи» партияси депутати Ю Ён Вонга Мудофаа вазирлиги тақдим этган ҳисоботда маълум қилинди. 2022 йилда киберҳужумлар сони 9 100 тагача камайган эди. Ҳужумларнинг деярли барчаси — 18 792 таси ҳарбий веб-сайтларни бузиб киришга қаратилган. Шунингдек, зарарли электрон хатлар сони ҳам сезиларли даражада ошган: 2023 йилда 16 та бўлган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 127 тага етган. Шу билан бирга, Шимолий Кореянинг киберсалоҳияти ортиб бораётгани хавотир уйғотмоқда. Маълумотларга кўра, КХДРда тахминан 8 400 нафар хакер мавжуд. Жанубий Корея армиясида киберхавфсизлик бўйича мутахассислар етишмаслиги ҳам муаммо бўлиб қолмоқда. 2016–2019 йилларда махсус тайёргарликдан ўтган 104 нафар киберхавфсизлик офицеридан 89 нафари мажбурий ҳарбий хизматини тугатгач, армияни тарк этган. 💣@koreya

Open in Telegram
Views3,420+244%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3269Photo

Жанубий Корея Зеленскийнинг Украина Қуролли Кучларига қурол етказиб бериш ҳақидаги илтимосига жавоб берди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Владимир Зеленскийнинг Украинага дронлар ва ҳаво мудофааси воситаларини етказиб бериш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда «Хангерё» нашри ёзмоқда. Аввалроқ Зеленский Украинага дронлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш масаласини муҳокама қилиб, Жанубий Корея дипломатик вакиллари билан «алоқада эканини» билдирган эди. Бироқ Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги бундай мулоқот бўлганини тасдиқлай олмади. Вазирлик Сеул аввал Украинага фақат энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ёрдам кўрсатганини ва бу сиёсатни ўзгартириш нияти йўқлигини таъкидлади. «Жанубий Корея ҳукумати Украинага гуманитар ёрдам кўрсатар экан, ҳалокатли қурол-яроғ етказиб бермаслик тамойилига амал қилади. Бугунги кунда бизнинг позициямиз ўзгармаган», — дея жанубий кореялик дипломатларнинг жавобини келтиради нашр. 💣@koreya

Open in Telegram
Views4,380+341%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3268Video
Views4,020+305%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3267Photo

Ҳудудий аэропортларга хорижликлар кириши рекорд даражага етди Корея аэропортлар корпорацияси (KAC) сешанба куни маълум қилишича, январь ойидан май ойига қадар мамлакатнинг бешта йирик ҳудудий аэропорти орқали рекорд даражада — 1,57 миллион нафар хорижий сайёҳ Кореяга кириб келган. Гап Кимхэ, Чежу, Тэгу, Чхонджу ва Янъян аэропортлари ҳақида кетмоқда. Келган хорижликлар сони ўтган йилга нисбатан 42 фоизга ошган ва пандемиядан олдинги 2019 йилдаги 1,11 миллион нафарлик кўрсаткичдан ҳам юқори бўлган. Ўсиш ҳукуматнинг ҳар йили 30 миллион нафар сайёҳни жалб қилиш режалари билан боғлиқ. Starlux, Spring Airlines ва Ruili Airlines каби олтита авиакомпания 12 та янги халқаро авиарейсни йўлга қўймоқда. KAC Глобал бизнес бўлими раҳбари Хо Жу Хининг таъкидлашича, аэропортларда кўп тилли навигация тизимлари ҳам жорий этилган. ✔️       🔶BARCHASI KOREA HAQIDA🔶 👉 @Koreya 🔥   kanalida

Open in Telegram
Views4,050+308%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3265Photo

KT алоқа хизматларидан фойдаланишни 20 та тилда осонлаштирмоқда «KT Corp.» компанияси Жанубий Кореядаги хорижлик мижозларга кўрсатиладиган хизматларни кўп тилли сунъий интеллект хизматлари ва махсус дўконлар ёрдамида кенгайтирмоқда. Чоршанба куни Сеул шаҳрида «KT» компанияси хорижлик мижозлар учун тўртинчи форумни ўтказди. Унда Вьетнам, Индонезия, Россия, Филиппин ва Монголия каби 10 та давлатдан 14 нафар хорижлик фуқаро ва фуқароликни қабул қилган шахслар иштирок этди. Иштирокчилар тарифларга уланиш ва шахсни тасдиқлаш жараёнида дуч келаётган қийинчиликлари ҳақида маълумот бердилар. Ҳозирги вақтда «KT» компанияси мамлакат бўйлаб хорижликлар учун махсуслаштирилган 180 га яқин салон фаолиятини йўлга қўйган. Ушбу салонлар орқали хорижликларнинг хизматларга обуна бўлиш улуши 2024 йил январь ойидаги 23 фоиздан 2026 йил февраль ойида 32 фоизга ошган. «KT» Кореяда биринчи бўлиб 20 дан ортиқ тилни қўллаб-қувватлайдиган сунъий интеллект маслаҳатчисини жорий қилди. 🌐 RASMIY TASDIQLANGAN XABARLAR✔️ 🇰🇷Korea Elchixonasining yangiliklari,✔️ 🔷 Vizalarga aloqador ma'lumotlar.✔️       🔶BARCHASI KOREA HAQIDA🔶 👉 @Koreya 🔥   kanalida

Open in Telegram
Views3,280+230%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3258Video
Views6,010+505%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—