#ТЕЗКОР
☄️Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича жазолар кучайтирилмоқда
Сенат 21-ялпи мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Қонунни маъқуллади. Мақсад — инсон ҳаётини асраш ва хавфли қоидабузарликларнинг олдини олиш.
Нималар ўзгаради?
🔹 Маст ҳолда рул бошқариш. Такроран содир этилса, 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Бундай ҳолатлар 2024-йилда 11 994 та, 2025-йилда 13 521 та бўлган.
🔹 Вояга етмаганга рул топшириш. Янги 261³-модда киритилади. Оғир оқибатлар учун 3 йилгача, одам ўлими ҳолатида 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Маъмурий тартибда 50 БҲМ жарима ёки 15 суткагача қамоқ назарда тутилган.
🔹 Тезликни ошириш.
• 40 км/соатдан ортиқ — 25 БҲМгача
• 60 км/соатдан ортиқ — 45 БҲМгача
• 80 км/соатдан ортиқ — 65 БҲМ ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан 6 ойга маҳрум қилиш
🔹 Йўл безорилиги, дрифт ва ноқонуний автопойгалар учун ҳам жавобгарлик кучайтирилади.
Қонуннинг асосий мақсади — фақат жазолаш эмас, ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш ва йўлларда инсон ҳаётини сақлаб қолиш.
Йўлда эҳтиёт бўлинг — ҳаёт бир марта берилади!
Биз ижтимоий тармоқларда:
🕊Telegram | 📱Instagram