Account

Posts of KASBI.UZ | RASMIY - Касби тумани ҳокимлиги

newest first

#13506Photo
Views1,090−12%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#13505Video
Views1,130−9%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13499Photo
Views1,280+4%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#13491Photo
Views1,200−3%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#13481Photo

Таълим муассасалари раҳбарларининг масъулияти янада оширилади Таълим муассасаларида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатни қарор топтириш, ёшларни турли салбий иллатлардан асраш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Шу мақсадда Касби тумани ҳокимлигида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими масъуллари иштирокида таълим тизимидаги долзарб масалаларга бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ҳамда уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Йиғилиш кун тартибидан таълим муассасаларида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш, ўқувчи-ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ҳамда бошқа психотроп моддалар истеъмолининг олдини олиш, шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари ўрин олди. Муҳокамалар давомида мактаб раҳбарлари ва масъул ходимларнинг мазкур йўналишлардаги масъулияти, профилактик ишларнинг самарадорлиги, ўқувчилар билан олиб борилаётган тарбиявий тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, бу борада фақат тушунтириш ишлари билан чекланиб қолмасдан, ҳар бир ўқувчининг давомати, хулқ-атвори ва ижтимоий муҳитини мунтазам ўрганиш, муаммоларни эрта аниқлаш, ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилиб, таълим муассасаларида ижро интизоми ва шахсий масъулиятни кучайтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда профилактик ишларни тизимли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Расмий саҳифаларимиз : 📱Web-site | 📱Telegram | 📱YouTube |🟥Instagram|📱Facebook|📱X

Open in Telegram
Views1,620+31%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—