Account

Posts of Jizzax IIB JXX YHXB

newest first

#2526Photo

#Жараён Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватанпарвар” ташкилоти ўз фаолият доирасини кенгайтиришда давом этмоқда. Эндиликда ташкилотнинг Дўстлик туманидаги бўлими ҳам расман ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан Дўстлик туманида янги бўлимнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи полковник А.Т.Сайдахматов ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика кенгаши раиси, туман маъсуллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди ҳамда яратилган шарт-шароитлар ва келгусидаги фаолият йўналишлари билан яқиндан танишди. Ушбу янги бўлимнинг иш бошлаши туманда аҳолига қулай имкониятлар яратиш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, малакали ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги маданиятини юксалтириш борасида муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, “Ватанпарвар” ташкилоти ўз фаолиятини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш йўлида изчил иш олиб бормоқда. 👮‍♀️👉@Jizzax_YPX

Open in Telegram
Views317−7%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#2523Photo
Views448+32%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—