Forwarded from ADOLAT_UZB
Ҳаво ифлосланганда автомобиллар ҳаракати тоқ ва жуфт рақамлар асосида ташкил этилиши мумкин Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашган даврларда автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида қатор чекловларни жорий этиш назарда тутилмоқда. Хусусан, заруратга кўра автомобилларнинг давлат рақамига мос равишда тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланиш тартиби жорий этилиши мумкин. Электромобиллар ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно. Мазкур чораларнинг ижроси Президент Администрациясининг тегишли кўрсатмаси асосида Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат қилинади. Лойиҳада тоқ ва жуфт рақамлар асосида ҳаракатланиш тартиби ҳаво ифлосланишининг айнан қайси даражасида жорий этилиши ҳамда чекловлар қанча муддат амал қилишига аниқлик киритилмаган.
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 452 |
| 4 h | 704 |
| 6 h | 749 |
- After 1 hour452
- After 6 hours749
- Total to date749