Account

Posts of Islom.uz

newest first

#42174Photoedited

#Ҳаж Пайғамбаримизнинг қабрларини зиёрат қилиш Мадина аэропортидан Масжиди набавийгача масофа тўғри 14 км, автойўл билан 19–20 км атрофида. Мадинадаги меҳмонхоналар Масжиди набавийнинг атрофида жойлашган. Меҳмонхонага бориб, хонангизга жойлашиб олганингиздан кейин таҳорат ёки ғусл қилиб, хушбўйланиб, Масжиди набавийга чиқасиз. Йўлда қуйидаги дуони ўқийсиз: اَللَّهُمَّ اجْعَلْ فِي قَـلْبِي نُورًا وَفِي بَصَرِي نُورًا وَفِي سَمْعِي نُورًا وَعَنْ يَمِينِي نُورًا وَعَنْ يَسَارِي نُورًا وَفَـوْقِي نُورًا وَتَحْتِي نُورًا وَأَمَامِي نُورًا وَخَلْفِي نُورًا وَاجْعَلْ لِي نُورًا. Аллóҳуммажъал фѝ қолбѝ нýрон, ва фѝ басорѝ нýрон, ва фѝ самъѝ нýрон, ва ъан ямѝнѝ нýрон, ва ъан ясáрѝ нýрон, ва фавқѝ нýрон, ва таҳтѝ нýрон, ва амáмѝ нýрон, ва холфѝ нýрон, важъал-лѝ нýрон. Маъноси: Аллоҳим, қалбимда нур, кўзимда нур, қулоғимда нур, ўнгимда нур, чапимда нур, устимда нур, остимда нур, олдимда нур, ортимда нур (пайдо) қилгин ва менга нур (пайдо) қилгин. Масжид ичига киргунингизча кўпроқ салавот айтишга ҳаракат қилинг. Чунки сиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келяпсиз. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03-07/2865-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views9,010−4%vs avg
Forwards—
Reactions82
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h1,680
2 h5,020
4 h7,500
7 h9,010
  1. After 1 hour1,680
  2. After 6 hours9,010
  3. Total to date9,010
#42173Photo

#Уламолар Мулла Мусохон домла Мулла Мусохон домла 1960 йили Наманган шаҳрининг Дегрезлик даҳаси Тахтакўприк мавзеси (ҳозирги «Уфқ» кўчасида) ишчи оиласида дунёга келди. Бобоси Нуриддин қори — ҳофизи Каломуллоҳ бўлиб, шўролар қатағони қурбони бўлган. Қиблагоҳи Абдуваҳоб (1917-2003) ота ва волидаи муҳтарамаси Ойнисахон (1924-2017) ойим фарзандлари Мусохонни китоб ўқиб, билим олишга, кам гапириб, кўп эшитишга, эрта ётиб, барвақт туришга, ҳунарли бўлиб, ҳалол меҳнат ортидан ризқ топишга ундаганлар. Бунинг самараси ўлароқ у илм-маърифатга ташна, одоб-ахлоқли шахс бўлиб камол топди. Мусохон дастлабки диний таълимни машҳур пешқадам уламо мулла Нуриддин (1886-1975) домладан олишни бошлайди. 1976 йили ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, шаҳар касб-ҳунар ўқув ишлаб чиқариш комбинати (Уч комбинат)га ўқишга киради. У ерда мураббий Нўъмонхон уста[1]дан чарм-пойабзалларни бичиш-тикиш сирларини ўрганади. 1979 йили ҳарбий хизматга отланади. Ҳарбий хизматдан қайтгач, мулла Олимхон (1953-2020) домлага шогирд тушиб, яна таҳсилни давом эттиради. У устозидан Қуръони Карим, ҳадиси шариф ва фиқҳий масалалардан таълим олиб, мулла бўлиб етишади. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 4 ноябрдаги 03-07/8631-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views7,960−16%vs avg
Forwards—
Reactions51
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h923
2 h4,640
4 h6,380
7 h7,960
  1. After 6 hours7,960
  2. Total to date7,960
#42163Photo

Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди 2026 йил 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони Карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views8,730−7%vs avg
Forwards—
Reactions61
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h2,310
4 h6,850
8 h8,730
  1. After 1 hour2,310
  2. After 6 hours8,730
  3. Total to date8,730
#42162Photo

#Кун_дуоси Бозорга кирганда айтиладиган дуо رَوَينَا فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ» وَغَيْرِهِ عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ دَخَلَ السُّوقَ، فَقَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ... كَتَبَ اللهُ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ، وَمَحَا عَنْهُ أَلْفَ أَلْفِ سَيِّئَةٍ، وَرَفَعَ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ دَرَجَةٍ» [ت 3428]. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бозорга кираётганда: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ «Лаа илааҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, йуҳйии ва йумийт, ва ҳува ҳайюн лаа йамуут, биядиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр»* деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади, ундан миллионта ёмонликни ўчиради, миллион даражага кўтаради». Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ, мулк Уникидир, ҳамд Унга хосдир, У тирилтиради ва ўлдиради, У тирикдир, ўлмайди, яхшилик Унинг қўлидадир, У ҳар нарсага қодирдир». Имом Термизий ва бошқалар ривояти. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views8,020−15%vs avg
Forwards—
Reactions72
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h2,080
2 h4,270
4 h5,940
7 h8,020
  1. After 1 hour2,080
  2. After 6 hours8,020
  3. Total to date8,020
#42161Photo

#Жаннат_райҳонлари Онасининг эркатойи Баъзан одамлар оғзидан: «У болами, у онасининг эркатойи», деган гапларни эшитиб қоламан. Худога шукрки, сен унақа эмассан. Эркатой бўлмаслигинг сени мустақилроқ улғайишингга сабаб бўлди. Онанг касалхонада ишларди. Сени айни эркалик қиладиган пайтларинг эди. Бувинг сенга қанчалик парвона бўлмасин, барибир онажонингни ишдан келишини тўрт кўзлаб кутардинг. Онанг эшикдан кириши билан қийқириб унга талпинардинг. Полапондек қанот чиқариб учмоқчи бўлардинг. Шунда онанг сени қанчалик соғинмасин: «Ҳай, ҳай, нари тур, мен гулзордан келмаяпман», деб сени ўзидан нари қиларди. Айни пайтда тўғри қиларди. Ювиниб, тараниб олгандан кейин сени қўлига оларди. Бу пайтда сен боягидек талпинмас, кўзларинг онажонингга тўйиб қолган бўларди. Бора-бора сен онажонингга талпинмай қўйдинг. Кўзларинг кулиб кутиб оладиган бўлдинг. Бу ҳолат сени болаликдан мустақил бўлишга ўргатди. Одатда эркатойлик отага, онага суяниб қолишга олиб боради. Шунинг учун биз катталар ёшларни: «Болангизни жа эркалатворманг, бошингизга чиқариб, кейин туширолмай юрасиз», деб танбеҳ берамиз. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views10,500+11%vs avg
Forwards—
Reactions74
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
13 h7,340
24 h10,500
  1. After 24 hours10,500
  2. Total to date10,500
#42160Photo
Views7,830−17%vs avg
Forwards—
Reactions43
Comments—
#42159Photo
Views7,610−19%vs avg
Forwards—
Reactions38
Comments—
#42158Photo

#Мўминларга_эслатма Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари Ҳазратимиз доктор Абдулҳай Орифий раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар: «Қачон қалбда гуноҳга қизиқиш пайдо бўлса, ўша заҳоти Аллоҳ таолога юзланиб: «Аллоҳим! Бу нафс ва шайтон мени йўлдан оздиряпти, улар мени хато йўлга солиш илинжида. Ўзинг фазлинг ва караминг ила мени муҳофаза қил!» деб мурожаат қилинг. Қаранг, бир аёл эшикларни ёпди, қулфлади, кейин Юсуф алайҳиссаломни гуноҳга чорлади. Ўша пайт Ҳазрати Юсуфнинг қалбларида ҳам бироз гуноҳ хаёли ўтди. Ахир, у киши ҳам инсон эдилар. Инсоний талаблар у зотда ҳам мавжуд эди. Лекин гуноҳ хаёли келган вақтда иккита иш қилдилар. Олдин дарҳол у ердан қочдилар. Ваҳоланки, эшиклар қулфланганини, ташқарига чиқиш имкони йўқлигини билардилар. Лекин у киши тоқати етган, қилиши мумкин бўлган ишни қилдилар — эшиккача қочиб бордилар. Кейин эса Аллоҳ таолога дуо қилдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/1912-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views9,230−2%vs avg
Forwards—
Reactions65
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
18 h8,580
24 h9,230
  1. After 24 hours9,230
  2. Total to date9,230
#42157Photo

#Кун_дуоси Балоланган кишининг ҳолини сўраганда... رَوَينَا فِي «صَحِيحِ الْبُخَارِيِّ» عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: (أَنَّ عَلِيّاً رَضِيَ اللهُ عَنْهُ خَرَجَ مِنْ عِنْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي وَجَعِهِ الَّذِي تُوُفِّىَ فِيهِ، فَقَالَ النَّاسُ: يَا أَبَا حَسَنٍ، كَيْفَ أَصْبَحَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ فَقَالَ: أَصْبَحَ بِحَمْدِ اللهِ بَارِئاً) [خ 4447]. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Алий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан олдинги бетобликларида у зотнинг ҳузурларидан чиқди. Шунда одамлар: «Эй Абу Ҳасан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай тонг оттирибдилар?» дейишди. «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у зот тузалган ҳолда тонг оттирибдилар», деди. Имом Бухорий ривояти. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views9,590+2%vs avg
Forwards—
Reactions64
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
20 h9,050
24 h9,590
  1. After 24 hours9,590
  2. Total to date9,590
#42155Photo

#Ҳаж Сафарда намоз Уйдан чиқиб, Мадинага етиб боргунча мусофир ҳисобланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз, яъни 4 ракъ­атли фарз намозларини 2 ракъ­ат қилиб, қисқартириб ўқийсиз. Лекин муқим имомга иқтидо қилсангиз, тўлиқ ўқийсиз. 2 ва 3 ракъ­атли фарз намозлари эса ўз ҳолича тўлиқ ўқилади. Бомдоднинг суннати ва витри вожиб намозларини ҳам ўқийсиз. Қолган суннат намозлар: пешиннинг 4 ва 2 ракъ­ат суннатлари, шом ва хуфтоннинг 2 ракъатли суннатларини ўқиш ё ўқимаслик ихтиёрий бўлиб, бу масаладаги хулоса гап бундай: йўлда бўлсангиз, юриш-сафар асносида ўқимаслик афзал, меҳмонхонага жойлашганингиздан кейин, айниқса, икки Ҳарамда ўқиш афзал. Мадинада одатда 15 кундан кам турилгани учун ҳам мусофирлигингиз давом этади ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Мадинадан Маккага кетаётганингизда ҳам намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Маккада ҳам 15 кундан кам турадиган бўлсангиз, мусофирлигингиз давом этади. Агар 15 кун ва ундан кўп турадиган бўлсангиз, муқим ҳисобланасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03-07/2865-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views12,100+28%vs avg
Forwards—
Reactions73
Comments—
#42145Photo

Истанбулда фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши бошланди 2026 йил 23 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. Анжуманда БАА Фатво кенгаши вакиллари, Яман вақф ва иршод вазири Туркий Абдуллоҳ Али ал-Вадеий, Фаластин Олий суд кенгаши раиси, бош қозиси Маҳмуд Сидқий Абдурраҳмон Ал-Ҳаббош, Сурия муфтийси, Фатво кенгаши раиси Усома Ар-Рифоий, Ливан муфтийси Муҳаммад Абдуллатиф Дариён каби вазирлар, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ҳамда таниқли уламолар қатнашмоқда. Йиғилишнинг тантанали очилиш маросими “Аё София” жоме масжиди имом-хатиби Бунямин Тўпчу ўғлунинг Қуръони карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш кириш сўзи билан иштирокчиларни қутлади. Ушбу халқаро маслаҳат йиғилиши ахборот хуружлари ва турли ғоявий таҳдидлар кучайган бугунги глобал шароитда Ислом умматининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда юзага келаётган фатво тарқоқлиги ва илмсизликка асосланган чалкаш фикрларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views10,100+7%vs avg
Forwards—
Reactions76
Comments—
#42143Photo

#Силаи_раҳм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшни борасидаги васиятлари عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِينِي بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ». Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил менга қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб қолдим», дедилар». Шарҳ: Жаброил алайҳиссалом қўшнига яхшилик, мурувват қилиш тўғрисида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шу қадар қаттиқ таъкидлаган эканларки, гап шундай тарзда давом этадиган бўлса, «Меросингниям қўшнинг олади», деб қолармикан, дея ўйлаган эканлар. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тавсия қилиб туришлари. 2. Баъзи тавсиялар, жумладан, қўшни ҳақидагиси кўп бўлгани. 3. Қўшнининг ҳаққи ниҳоятда мўътабар экани. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views13,100+39%vs avg
Forwards—
Reactions100
Comments—
#42141Photo

Ўзбекистон делегацияси Истанбулдаги халқаро фатво анжуманида иштирок этади Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан Истанбул шаҳрида «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўтказилади. 2026 йил 23–26 ноябрь кунлари мазкур нуфузли анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация қатнашади. Халқаро йиғинда дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакати — жумладан, БАА, Қатар, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Малайзия, Мавритания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Хорватия, Болгария, Ирландия ҳамда МДҲ давлатларидан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ва етук исломшунос олимлар иштирок этадилар. Анжуман кун тартибидан уммат бирлигини мустаҳкамлашда фатво идораларининг ўрни, жамоавий ижтиҳодни ривожлантириш, ахборот асридаги сунъий интеллект ва рақамли дунё шароитида фатво бериш масъулияти ҳамда фатво ишлаб чиқишда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш каби муҳим йўналишлар ўрин олган. Шунингдек, оила институтини асраш, ёш авлод тарбияси, замонавий ақидавий ва ғоявий таҳдидларга қарши курашишга оид долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилади. 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views11,600+23%vs avg
Forwards—
Reactions68
Comments—