Account

Posts of 𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭🕌

newest first

#25608Link preview

​​#Расулуллоҳ_мўъжизалари 209-мўъжиза: Бир дона хурмо кун бўйи бир кишига кифоя қилди Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Абу Убайдани бошлиқ қилиб, бизни Қурайш карвонларини кутиб олишга жунатдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом бошқа нарса топа олмаганларидан, бир халта хурмо бердилар. Абу Убайда бизга ҳар кун биттадан хурмо берарди. Жобирдан: “У (бир дона хурмо) билан нима қилардингиз?” деб сўралди. Биз ёш бола сўргандек хурмони сўриб, кейин устидан сув ичардик, шу бизга бир кунга кечгача етарди. Тўкилган баргларни чўп билан уриб, хўллаб, кейин ер эдик. Денгиз соҳилига етиб борганимизда, соҳил бўйида баланд қум тепалигига дуч келдик. У ерда анбар (1) деб аталувчи бир ҳайвон ётарди. Абу Убайда: “Ўлик”, деди. Кейин: “Йўқ, биз Аллоҳ расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ йўлидаги элчиларимиз, мажбур бўлсангиз, енглар”, деди. Уни еб бир ой кун кечирдик. Биз уч юз киши эдик. Ҳатто ёғларидан суртганмиз. Кўзидан кўзаларда ёғларни ва “ҳўкиз”дай қилиб кесиб гўштидан олардик. Абу Убайда биздан ўн уч кишини танлаб, унинг кўзи устига чиқарди. Қовурғасидан бирини олиб тик қилганида тагидан энг катта туя бемалол ўтди. Гўштидан олиб Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, бўлган воқеани айтиб бердик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу Аллоҳ таоло сизларга етказган ризқидир. Уни гўштидан бизни ҳам баҳраманд қилмайсизларми?” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам юбордик, ундан едилар. — (1) Ушбу ҳадисни шарҳлаган баъзи уламолар, бу кит деб аталувчи ҳайвон дейишган. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари» китобидан. ➖➖➖ Mўъжизалар: 1-20|21-40|41-60|6180|81-100|101-110|111-120|121-140|141-160|161-180|181-190|191-200-201-202-203-204-205-206-207-208 ••••┈•••┈••┈• ❁ 📖 ❁ •┈••┈•••┈•••• 👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official 🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views82−73%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#25607Photo

#xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2026 йил 26 ноябрь, Пайшанба куни ⏰ соат 16:00 дан бошлаб 🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 63-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдуғофур домла Ниёзқулов иштирокида жонли эфирга узатилади. 🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти). ❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг! ✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ••••┈•••┈••┈• ❁📖❁ •┈••┈•••┈•••• 👉Улашинг➫ t.me/Islomotauz_official 🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views134−55%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#25606Photo
Views944+214%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#25605Photo
Views193−36%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h122
5 h193
  1. After 6 hours193
  2. Total to date193
#25604Link preview

​​📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ 📖 Аллоҳ таоло «42. Шўро» сурасида марҳамат қилади: «... 16. Аллоҳ ҳақида унга ижобат қилинганидан кейин ҳам талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжатлари Роббилари ҳузурида ботилдир, уларга ғазаб бордир ва уларга шиддатли азоб бордир. 17. Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол соат(қиёмат) яқиндир! 18. У(қиёмат)га иймон келтирмайдиганлар унинг тезлашини истайдилар, иймон келтирганлар эса, ундан қўрқувчидирлар, зотан, унинг шубҳасиз ҳақ эканини билурлар. Огоҳ бўлинг! Албатта, соат(қиёмат) ҳақида шубҳа қилгувчилар йироқ залолатдадирлар. 19. Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот кучлигу азийздир». (Давомли). —— 📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг! ••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈•••• 👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official 🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views190−37%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#25603Photo
Views228−24%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#25602Video
Views203−32%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#25601Text

Масжиднинг нарсаларидан фойдаланиш масаласи Мусофир учун масжиднинг тўшакларидан ва бошқа нарсаларидан фойдаланиш мумкин, лекин фойдаланмаслиги афзалроқ. Аммо масжиддан ташқарида бўлган ҳолатларда масжидга тегишли бўлган нарсаларни истеъмол қилиши мутлақо мумкин эмас. Хусусан, масжидга вақф қилинган китобларни уйга олиб кетиб ўқиш мумкин эмас. Шунингдек, масжид электридан намозхонлар ўзларининг манфаатлари учун, мисол учун, қўл телефонларини электр қуввати билан озиқлантириш, намоз вақтларидан бошқа пайтларда совутгичлардан фойдаланиш кабилар. Мабодо фойдаланилган ҳолатларда ҳам ҳаққини тўлаб қўйиш керак бўлади. إنْ أَرَادَ الْإِنْسَانُ أَنْ يَدْرُسَ الْكِتَابَ بِسِرَاجِ الْمَسْجِدِ إنْ كَانَ سِرَاجُ الْمَسْجِدِ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لِلصَّلَاةِ قِيلَ : لَا بَأْسَ بِهِ وَإِنْ كَانَ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لَا لِلصَّلَاةِ بِأَنْ فَرَغَ الْقَوْمُ مِنْ صَلَاتِهِمْ وَذَهَبُوا إلَى بُيُوتِهِمْ وَبَقِيَ السِّرَاجُ فِي الْمَسْجِدِ قَالُوا : لَا بَأْسَ بِأَنْ يَدْرُسَ بِهِ إلَى ثُلُثِ اللَّيْلِ ، وَفِيمَا زَادَ عَلَى الثُّلُثِ لَا يَكُونُ لَهُ حَقُّ التَّدْرِيسِ ، كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ «Бир киши масжид чироғи намоз учун ёқилган пайтда китоб ўқимоқчи бўлса, зарари йўқ. Агар қавм намозларини тугатиб уйларига кетган бўлсалар ва чироқ ёқиқ қолиб бир киши китоб ўқимоқчи бўлса, кечнинг учдан биригача ўқиса бўлади. кечанинг учдан биридан кейин масжиднинг чироғи ёрдамида дарс қилиши, дарс бериши жоиз эмас. Қозихонда шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия). Масжид Аллоҳнинг байтидир. Уни ҳурмат қилиб, одобларига риоя қилиш зарур бўлиб, амал қилмаслик улкан зарарга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид ичида дунёвий сўзларни гапириш худди олов ўтинни ёндириб юборганидек, яхшиликларни куйдириб юборади» дедилар». Яна бошқа ҳадисларида: «Бирор киши масжидда дунёвий сўзларни сўзлай бошласа, унга фаришталар: «Эй Аллоҳнинг дўсти, жим бўлинг», дейдилар. Агар у гапида давом этса, фаришталар унга қарата: «Эй Аллоҳнинг душмани, жим бўл», дейдилар. Агар у яна гапида давом этса, фаришталар унга: «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, жим бўл», дейдилар», деганлар» (Мадхал). Шунинг учун масжидни мусофирхона ёки гапхонага айлантириш мумкин эмас. Манба ••••┈•••┈••┈• ❁📖❁ •┈••┈•••┈•••• 👉Улашинг➫ t.me/Islomotauz_official 🔄  https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views348+16%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
21 h332
24 h348
  1. After 24 hours348
  2. Total to date348
#25600Text

Аллоҳ қандай бандаларни яхши кўради? 👀 Ҳар бир ишни пухта қилиш – бу инсоннинг ўз вазифасига жиддий, масъулиятли ва профессионал ёндашишини англатади. Пухта ишлаш нима? Пухта ишлаш – ишни юзаки эмас, балки чуқур ўйлаб, режа асосида, керакли билим ва маҳорат билан мукаммал бажаришдир. Шу билан бирга, бу сифатга эътибор бериш, масъулиятни ҳис қилиш, ҳар бир қадамни аниқ режалаштириш, тафсилотларга эътибор қаратиш ва натижадан қониқиш ҳиссини олиш деганидир. Пухта ишлаш бир неча омилларга кўра муҳим саналиб, улардан: Иш сифатли чиқади – хатолар камаяди, қайта тузатишга эҳтиёж қолмайди; Ишонч пайдо бўлади – одамлар сизга ишонади, бирор юмушни ишониб топширади; Вақтни тежайди – илк босқичда пухта бажарилган иш юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этади. Рақобатбардошлик ошади – ишда муваффақият эҳтимоли ошиб, хизматга талаб юқори бўлади. 📿 Ислом нуқтаи назаридан қараганда, ҳар бир ишни пухта бажариш инсоннинг имоний бурчларидан биридир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Аллоҳ бирортангиз иш қилсангиз, уни пухта бажаришингизни яхши кўради” (Имом Табароний ривояти). Мазкур ҳадисдан маълум бўладики, ҳар қандай ишни пухта, сидқидилдан бажариш исломда ҳам катта фазилат саналади. ••• ┈ •• ┈• ❁ ✿ ❁ •┈ •• ┈ ••• 👉Дўстларга ҳам улашинг⤵️ 🔄   @yuldoshaliqori_domla

Open in Telegram
Views295−2%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#25599Link preview

​​📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ 📖 Аллоҳ таоло «42. Шўро» сурасида марҳамат қилади: «... 13. У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга (эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият қилган нарсамизни баён қилди. «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз», деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур. 14. Улар фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзаро ҳасад-адоват қилишиб тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълум муддатгача (қолдириш) ҳақида сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақида шак-шубҳададирлар. 15. Бас, шунинг учун ҳам, ўзингга амр қилинганидек даъват қил ва мустақийм тур ва уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ҳамда: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Биз билан сизнинг орамизда жанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир», деб айт». (Давомли). —— 📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг! ••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈•••• 👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official 🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views293−2%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#25598Photo
Views376+25%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#25596Text
Views340+13%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#25595Photo
Views355+18%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#25594Photo
Views362+20%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#25593Link preview

​​#ТАФСИР «Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир! У тирик ва абадий турувчидир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Самовоту Ердаги бор нарсалар Уникидир. Ҳузурида ҳеч ким Унинг изнисиз қўллай олмайди. У уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билади. Ва улар Унинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг Курсиси осмонлар ва Ерни ўзида сиғдира олур. Иккисини ҳимоятида сақлаб туриш Унга оғир келмайди. У энг юксак ва буюкдир!». (Бақара сураси, 255-оят) —————— "Курсий ояти" деб номланган ушбу ояти карима Қуръондаги энг буюк оятдир, оятларнинг саййидасидир. Унинг фазилати ва савоби ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Ҳадиси шарифлардан бирида: "Ким ҳар фарз намозидан сўнг Курсий оятини ўқиса, жаннатга киришдан уни фақат ўлим тўсади" (Насоий ривояти), дейилган. Аллома Ибн Касир ўз тафсирида ушбу оятни ўнта мустақил маънога ажратиб тафсир қилган. "Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир, фақат Унинг Ўзи бордир". Ислом дини келтирган шиор, мусулмонлар эътиқодининг асоси, тавҳиднинг асл маъноси шудир. Сиғиниладиган, топиниладиган, ҳожатлар сўраладиган, ҳожатларни эса раво қиладиган, ризқ берадиган, кенглигу ночорликда даргоҳига бош уриладиган, ҳидоятга бошлайдиган ва йўлдан оздирадиган фақат Унинг Ўзидир. Ким ягона илоҳга сиғинса, Унгагина итоатда бўлса, икки дунё саодатига эришади. Ким Унга ширк келтирса, Унга кимларнидир, нималарнидир шерик қилса, имон-эътиқодини бой беради, абадий азобга қолади. "У тирик ва абадий турувчидир". Тириклик Аллоҳнинг зотий сифатларидандир, У ҳеч қачон ўлмайди, абадийдир. Махлуқотларининг туриши Унинг турғизиши биландир. У бутун коинот, борлиқ тизимини Ўз илоҳий низоми асосида бошқариб, ҳаракатлантириб туради. Энг майда атом заррасидан тортиб миллиардлаб юлдуз ва сайёраларни жамлаган улкан борлиқларгача, ҳаммасининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳам Унинг амрига кўрадир. Ҳишом ибн Аммор: "Бақара сурасидаги Аллоҳнинг Исми аъзами "Аллоҳу ла илаҳа илла ҳува, ал-Ҳаййул Қойюм" калимасидир", деган. "Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди". Аллоҳ таолода ҳеч қачон чарчоқ, уйқу ёки ғафлат бўлмайди. Бандаларининг бирор хатти-ҳаракати ёки лаҳзаси Унинг назаридан четда қолмайди: У ҳамма нарсани кўриб, кузатиб, бошқариб, тарбият қилиб туради. Агар Уни уйқу ёки ғафлат олганида замину коинотдаги ўта дақиқ низом издан чиқиши, оламлар ҳаёти остин-устун бўлиб кетиши муқаррар эди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо мазкур қавл хусусида бундай деган: "Мусо алайҳиссалом фаришталардан: "Аллоҳ ҳам ухлайдими?" деб сўради. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарга Мусони уч кун ухлашга қўймай, бедор тутишни буюрди. Улар амр этилганидек қилишди. Кейин Мусо алайҳиссаломнинг қўлига иккита идишни тутқазиб: "Буларни синдириб қўйма" дея огоҳлантиришди. Тўртинчи кечага ўтганида ҳазрати Мусони мудроқ боса бошлади. Қўлда эса биттадан идиш, гоҳ уйғониб, гоҳ мудроқ босиб турибди. Охири ухлаб қолиб, қўлларидаги шиша идишларни бир-бирига уриб синдириб қўйди". Ибн Аббоснинг сўзларига қўшимча қилиб Муаммар: "Бу мисол билан Аллоҳ таоло Мусога: агар У ухласа, осмонлару Ер ҳам худди шундай чилпарчин бўлиб кетишини англатди", дейди. "Тафсири Ирфон" китобидан. #тафсир #ирфон #тафсири_ирфон #илм #islomotauz •••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈••••• 👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz 🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

Open in Telegram
Views357+19%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#25592Text

#Уламолар Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда (1336-1417) Абдулфаттоҳ ибн Муҳаммад ибн Башир ибн Ҳасан Абу Ғудда Ҳалаб (Суриянинг шимоли)да туғилган. Олимнинг насаби Холид ибн Валидга бориб етади. Шайхнинг хонадонларида ушбу насаб шажараси ҳамон сақланиб келинади. Отаси Муҳаммад тақвоси, Қуръон қироати билан танилган шахслардан эди, ота касб – тўқима газламалар савдоси билан шуғулланарди. Бобоси Башир ҳам Ҳалабдаги тўқима газлама савдогари эди. Оналари эса Фотима Музакталий олима, фозила аёллардан эди. Шайх бошланғич маълумотни туғилган шаҳрида олди ва олий маълумот олиш учун Мисрнинг "Ал-Азҳар" университетига ўқишга кирди. XIV асрнинг тенгсиз уламоси Зоҳид Кавсарийдан (1296-1371) жуда кўп илмий манфаатлар олди. Шунингдек, Шайх Муҳаммад Абу Заҳра (1898-1974) фақиҳ олим; Шайх Муҳаммад Хузар ал-Ҳусайн (1876-1958) тафсир ва фиқҳ соҳасида ўз асрининг алломаси, хусусан Моликий мазҳаби ва қиёсий фиқҳда билимдон бўлган; Шайх Юсуф Дужавий (1893-1963) фақиҳ, аллома; Шайх Абдулмажид Дарроз; Шайх Аҳмад Муҳаммад Шокир (1893-1963) муҳаддис; Шайх Маҳмуд ибн Муҳаммад Шалтут (1893-1963) муфассир, фақиҳ ва Азҳар шайхи; Шайх Мустафо Сабрий (1869-1954); Шайх Абдулҳалим Маҳмуд (1907-1978) муфассир, мутасаввиф, адиб; Шайх Ийсо Манун (1889-1956) фақиҳ; Шайх Абдулваҳҳоб Халлоф (1888-1956) муҳаддис, фақиҳ, мерос илми каби фанлар бўйича мутахассис ва бошқа етук уламолардан илм олди. Шайх Абдул Фаттоҳ ҳадис илми бўйича мутахассис эди. Кўплаб классик асарларга изоҳлар ёзган. Дамашқ университетининг шариат факультетида мударрис бўлиб фаолият юритди. У ерда уч йил "усул ал-фиқҳ", "ҳанафий фиқҳи", "мазҳаблар орасидаги қиёсий фиқҳ"дан дарс берди. Ундан кейин Ибн Ҳазмнинг маҳаллий фиқҳи энциклопедиясини тузишда ҳам иштирок этди. У икки жилдда нашр этилди. Бундан ташқари, 1385-1408 йиллар давомида Ар-Риёз (Саудия Арабистони)даги Муҳаммад ибн Сауд университетининг ҳадис факультети ва бошқа факультетларида маърузалар ўқиди. Бир муддат Қирол Сауд университетида (Ар-Риёз) ҳам дарс берди. Шайх Абдул Фаттоҳ Ар-Риёзда вафот этди. Бақи қабристонига дафн этилган. Муфтий Иброҳим Десаи раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис илмига кириш" китобидан олинди. ••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈•••• 👉 Улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz 🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views324+8%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#25591Link preview

​​📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ 📖 Аллоҳ таоло «42. Шўро» сурасида марҳамат қилади: «... 7. Ана шундай қилиб, Биз сенга шаҳарларнинг онасини ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, бўлишида ҳеч шубҳа йўқ жамлаш кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни юбордик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда. 8. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, уларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кишини Ўз раҳматига киритур. Золимларга эса, ҳеч бир дўст ҳам, ёрдам берувчи ҳам йўқдир. 9. Ёки улар ундан бошқа «дўстлар» тутдиларми?! Бас, Аллоҳнинг Ўзигина дўстдир. У зот ўликларни тирилтирур. У зот ҳар бир нарсага қодирдир. 10. «Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир. Ана ўша Аллоҳ Роббимдир. Унгагина таваккал қилдим ва унгагина қайтурман».». (Давомли). —— 📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг! ••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈•••• 👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official 🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views310+3%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#25590Photo
Views313+4%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#25589Photo
Views309+3%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#25585Text

📖#Расулуллоҳ_мўъжизалари ⚡️Дайжест-19 🆕 Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари жуда кўп. Қуйида улардан навбатдаги ўнталик ҳаволани (#дайжест) келтирмоқдамиз: 1-қисм • 2-қисм • 3-қисм • 4-қисм • 5-қисм • 6-қисм • 7-қисм • 8-қисм • 9-қисм • 10-қисм • 11-қисм • 12-қисм • 13-қисм • 14-қисм • 15-қисм • 16-қисм • 17-қисм • 18-қисм ————————————————————— ✦ 181-мўъжиза: Ҳар икки бармоқ орасидан чашма отилиб чиқди, Қудуқ сувга тўлиб, туби кўринмай кетди ✦ 182-мўъжиза: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилган кун ва соатда ёмғир ёғди ✦ 183-мўъжиза: Бармоқлар орасидан сув булоқ бўлиб чиқди ва ундан уч юз киши таҳорат олди ✦ 184-мўъжиза: Тўрт юз қирқ киши озгина хурмодан ейишди ва хурмо шундайлигича қолди ✦ 185-мўъжиза: Бирор егулик йўқ уйдаги меҳмонга таом келди ✦ 186-мўъжиза: Кўтаравер, чунки сен кемасан (сафинасан) ✦ 187-мўъжиза: Кўтаравер, чунки сен кемасан (сафинасан) ✦ 188-мўъжиза: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз йил яшади ✦ 189-мўъжиза: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг силашлари билан Шураҳбилни безовта қилаётган дард кетгани хусусида ✦ 190-мўъжиза: Бир дона хурмо кун бўйи бир кишига кифоя қилди 📲 Яқинларингизга ҳам юборинг, манфаатли бўлсин! 🕌ISLOMOTA.UZ'га 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ва УЛАШИНГ ••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈•••• 👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official 🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Open in Telegram
Views310+3%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—