биласанми, мен баъзан уйимни жуда соғинаман, аниқроғи, уй деганда деворларни эмас, ўзимни ҳеч нарсани тушунтиришга мажбур бўлмайдиган ҳолатимни соғинаман. бирор жойга қайтиб бориб, бир муддат ҳеч нарсадан хавотир олмасдан яшашни, кимдир менинг ўрнимга ҳамма нарсани ўйлаб қўйишини, бир кун бўлса ҳам кучли бўлишим шарт бўлмаган ҳаётни соғинаман.
Open in Telegramintrovert
Земля круглая увидимся ублюдки💫 Шахсий: @mazoxest Админ: @Bobur1_22 Рек: @introvertman_otziv
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 3, 2026 | 5,450 |
| Nov 13, 2026 | 3,320 |
Latest posts
ташқи кўриниш эмас, этиборли муносабат ўзига тортади. Этибор бу майда-чуйда нарсалар сени ранжитса-да, ғамхўрлик билан "узр" сўраши, сенинг ҳис-туйғуларингни пайқаб, сенга ёқмаган нарсани такрорламаслиги. Жозибадорлик - бу инсон ҳеч қандай ҳолатда сенга нисбатан қўполлик ва ҳақорат ишлатмаслигидир.
Open in Telegram«Энди тушуниб етдимки, одамлар сиз ҳақингизда ҳам, мен ҳақимда ҳам ўйлашмайди ва биз ҳақимизда нима дейишлари уларни умуман қизиқтирмайди. Улар фақат ўзлари билан овора, нонуштадан олдин ҳам, нонуштадан кейин ҳам ва ярим тундан кейин ўн дақиқа ўтгунига қадар фақат ўзлари ҳақида ўйлашади. Уларни сизнинг ёки менинг ўлимимиз ҳақидаги хабардан кўра, ўзларидаги арзимас бош оғриғи минг баравар кўпроқ ташвишга солади».
Open in Telegramбиз ўзимизга етарлича жасорат топган ҳаёт тарзида яшаяпмиз. бир сокин кунда тўсатдан ўзинг хоҳлаган нарсани қила олишингни тушуниб етасан. Энг яхши ҳаётни, энг яхши натижани танлаш имконига эга эканлигингни ва у мавжуд бўлмаса ҳам, имкониятлар ва юллар яратишинг мумкинлигини тушунасан. Буни ҳаммамиз қила оламиз, шунчаки кўпчилик бу учун ўзига рухсат бермайди.
Open in TelegramЙиллар ўтиши билан кучли ҳис-туйғуларга эҳтиёж камайиб боради. Тушунадиган жойда сукунат, ҳукм қилмайдиган жойда илиқлик ва қалб интиладиган қўлни хоҳлайди.
Open in TelegramСевгининг шундай бир кўриниши борки, у билан ҳеч қандай умумий жиҳатинг бўлмаса-да, у билан гаплашиб, барибир ўша инсондан завқланиш мумкин.
Open in Telegramисталган вақтда ёзишингиз ва ҳар қандай нарсани айтишингиз мумкин бўлган одам билан бирга бўлиш, шунингдек, у сизни ҳеч қачон бу учун айбдор қилмаслигини ва ҳар доим сиз билан бирга бўлишини билиш, эҳтимол, ер юзидаги энг яхши туйғулардан биридир.
Open in TelegramМени ўзига яқинлаштирмоқчи бўлган ҳар бир кишига тўппончамни тираб турардим, аммо фақат биттаси менинг отишни билмаслигимни биларди.
Open in TelegramҲақиқий муносабатлар кимнидир қанчалик тез-тез кўришингиз ёки қанча хабар ёзишингиз билан ўлчанмайди. Бу улар ҳақида ўйлаганингизда ичингизда қанчалик хотиржамлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўлчанади.
Open in Telegram