#Обуна
“ИСЛОМ НУРИ” газетаси,
“ҲИДОЯТ” ва
“МЎМИНАЛАР” журналлариГА
обуна бўлМАСЛИКнинг
7 та асосий ЗАРАРИ
Бугунги давр – ахборот даври. Инсоннинг қўлида телефон, кўзи экранда, онги эса турли маълумотлар қуршовида. Ҳар куни минглаб хабарлар, видеолар, фикрлар ва чақириқлар қалбимиз эшигини тақиллатмоқда...
Аммо бир савол бор:
БИЗ ЎЗИМИЗ ва ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ҚАЛБИНИ НИМА БИЛАН ТЎЛДИРЯПМИЗ ?!
Агар инсон қалбига ҳақиқат кирмаса, уни бошқа нарсалар эгаллайди. Агар маърифат билан банд бўлмаса, жаҳолат унга жой топади.
Шу маънода “Ислом нури” газетаси, “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналларига бефарқ бўлишнинг ҳам ЖИДДИЙ ОҚИБАТЛАРИ бор:
1) Маънавий бўшлиқ пайдо бўлади;
2) Фарзандлар бошқа манбалардан “тарбия” ола бошлайди;
3) Хонадонда мутолаа муҳити йўқолади;
4) Диний масалаларни нотўғри манбадан ўрганиш хавфи ортади;
5) Ота-боболар меросидан узоқлашиш бошланади;
6) Савобли имконият қўлдан кетади;
7) Маърифат ўрнини беҳуда нарсалар эгаллайди.
Инсон ниманидир ўқийди барибир.
Ниманидир тинглайди.
Ниманидир кўради.
Савол: НИМА У?!
Фойдали нарсами ё зарарлими?
Қалбни нурга тўлдирадиганими ё муборак динимиздан адаштирадиганими, ё юртимизга ҳам, халқимизга ҳам, ота-онасига ҳам қарши қайраб қўядиганими?!?
“Ислом нури”, “Ҳидоят” ва “Мўминалар” инсонни яхшиликка, огоҳликка, меҳр-оқибатга, илм-маърифатга, ватанпарварликка, инсонпарварликка, тўғри йўлга чақирувчи манбалардир.
@muminalaruzb