Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Чоршанба 25 Ноябр, 2026 мелодий 15 Жумадус саний, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Чоршанба тонги муборак бўлсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Open in TelegramPosts of imom_adham Rasmiy kanali
#Бахтли_бўлай_десангиз Бахт мусибатга сабр қилишда Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада тайёр туради. Ғолиб киши мусибатларга Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлар билан рўбарў бўлади. Шурайҳ айтди: “Менга бир мусибат етса тўрт нарса учун Аллоҳ таолога ҳамд айтаман: — Унга шукр қиламанки, бундан улканроқ мусибатни бермади; — Унга сабр қилиш билан мени сийлади; — Истиржоъ (“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун” калимасини келтиришга муваффақ қилди; — Бу мисибатни динимда қилмади”. Мўмин киши аниқ ишонч билан биладики, унга етган нарса хато қилгани учун бўлмади ва хато қилгани учун унга мусибат келмади. Аллоҳ таоло айтади: "Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир. Ҳадид сураси, 22–23-оятлар "Бахт улашинг" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Open in Telegram#НОУМИД ШАЙТОН... Бир замонларда бир машҳур шайх яшар эди. Илм ва доноликда тенги йўқ эди. Ундан илм олишга ҳамма ошиқар, узоқ яқиндан илм талабида юрган кўпчилик ёшлар келишарди. Бир йигит хам шайхга шогирд тушиш ниятида келди. Устозидан дарс олишни бошлади. Дили иймон нурларига тўлиб, қувониб хамиша устозининг айтганларини қунт билан ўргана бошлади. Кунларнинг бирида шогирд китоб ўқиб туриб, ухлаб қолди. Тушида, "Фалончининг ўғли дўзахий", деган ёзувни кўрди. Қарасаки устозининг исмлари қайд этилган эди. Эрталаб турдида, шундай олим дўзахий бўлиши мумкинми, деди-да яна дарсга жўнади. Йигит бу сафар ҳам устозининг дарсларидан мамнун қайтди. Ўткан дарсларни эслаб ётиб ухлади. Ва тушида, "Фалончининг ўғли дўзахий!" деган ёзувни такроран кўрди. Эрталаб уйгонгач, ўзига-ўзи, бу сафар тушимни устозга айтиб бермасам бўлмайди, деди-да, дарсга жўнаб кетди. Дарсдан кейин устозини ёнига келди, лекин тушини айтиб беришга журъати етмади. Уйга келди. Ҳаёлида ҳали ҳамон ўша туш айланарди. Кечаси яна ўша туш такрорланди. Эрталаб дарсга отланиб йигит тушини албатта устозига айтиб беришга қатъиян қарор қилди. Дарсдан кейин устозини олдига келди, ва: -- Устоз, сизга бир гапни айтмасам бўлмайди. Мана уч кундирки тушимда сизни дўзахий, деб ёзилган ёзувни кўряпман -- деди. Устоз майингина табассум қилди-да: -- Сен бу тушни уч кундан бери кўряпсанми?! Мен эса бу тушни қирқ йилдан бери кўраман. Лекин ҳали-ҳамон Роббимдан умидимни узганим йўқ -- деди. Йигит устозининг гапларидан ҳайратланди. Кўзлари жиққа ёшга тўлди. Дўзахийлигини билиб ҳам Роббисининг ибодатида шунчалик ғайрат билан давомли бўлиб келаётган устозига меҳри яна ҳам ошиб кетди. Ўша куни йигит уйига маъюс ҳолда қайтди. Чарчаб ухлаб қолди. Яна туш кўрди, аммо эндиги сафар тушида, "Фалончини ўғли жаннатий", деган ёзувни кўрди. قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт. @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Open in Telegram#БУНИ ИЙМОН ДЕРЛАР... Бир куни имом Розий роҳимаҳуллоҳ Найсобурга борди. Бутун шаҳар аҳли унинг зиёратига шошилди. Ғала-ғовурни эшитган бир кампир сўради: - Нима гап? Нима шовқин? Унга жавоб беришди: - Аллоҳнинг борлигига мингта далилни ёд биладиган олим Фахруддин Розий шаҳримизга келган! Кампир деди: - Қалбида мингта гумони бўлмаганида мингта далилга муҳтож бўлмас эди. Унинг бу гапини кишилар имом Розийга етказишди. Шунда имом Розий дуо қилди: "Аллоҳим! Шу кампирлар иймонидек иймон бер менга!". #Ҳазрати Усмон р. а. айтганларидек: Сиз учун фаол иймон маҳмадона иймондан хайрлироқдир! #Аҳли фазллардан бирлари айтадилар: Бувижоним бор эдилар. Ойимнинг ойилари. Доимо қўлларида тасбиҳ. Зикрдан тўхтамас эдилар. Нафл намозларга ниҳоятда ҳарис эдилар. Қазо намозлари йўқ эди. Ҳар йили садақалари, эҳсонлари бор эди. Қуриладиган масжидларга ҳам ёрдам қилиб турар эдилар. Бешта фарзандлари бор эди. Рамазон ойида уларнинг ҳар бирига муҳтож бўлишмасада бир қоп ун, ёғ ва бошқа нарсалар олиб бериш одатлари эди. Устига-устак уламоларга ҳурматлари бениҳоя эди. Ҳижоб оятини айтиб бера олмасаларда токи вафот қилгунларича сатри авратларини маҳкам тутганлар. Бирор киши бувижонимдан ёмон сўз эшитмаган. Хизр алайҳис саломни кўрганман, деб юрар эдилар. Юқорида айтилганидек, бувижоним диний китоблар ўқимаган, диний устоз кўрмаган аммо бошдан оёқ иймонга кўмилган эдилар. Бирор-бир масала бўлса дарров мендан сўрар, ўзлари барча амалда мендан устун бўлсаларда мени "катта олим" деб ўйлар эдилар. Бувижоним 90 ёшда вафот қилдилар. Охирги соатларида тоғамнинг уйларига бордим. Нафас олишлари ниҳоятда қийин бўлиб қолган. "Ясин" сурасини ўқий бошладим. Суранинг ярмига етмасдан жон таслим қилдилар. Қани энди шуларнинг иймонидек иймонга эга бўлсак эди. Аллоҳ бувижонимни раҳматига олсин! #Яна бир гап: Эҳтимол у кишига "Аллоҳнинг борлигига далил келтирингчи" дейилса тиллари ғулдураб қолар эди. Аммо вужудларидаги ҳар бир ҳужайра Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг Расули эканлигига иймон келтирган эди! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Open in TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Шанба 21 Ноябр, 2026 мелодий 11 Жумадус саний, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Шанба тонги муборак бўлсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈
Open in TelegramЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз. 🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! 👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham
Open in TelegramАссалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам, саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки, бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон, СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.... @imom_adham 👈👈👈👈👈👈
Open in Telegram#Жума Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад) 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈
Open in TelegramЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ: 1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти); 2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир; 3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади; 4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир; 5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти); 6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир; 7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган); 8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади; 9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган); 10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади” (Бухорий ривояти).
Open in TelegramАссалому алайкум! Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин... каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈
Open in TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъзида дардингиз ололмасам ҳам, Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз! Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !! Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг! ••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham
Open in TelegramҚАЛБ УЧУН ЎЛИМДАН ҲАМ ДАҲШАТЛИРОҚ ЖАЗО Инсон учун қалбининг сокин қабристонга айланиши, яъни ундаги ҳисларнинг ўлиши, эзгуликка бўлган рағбатнинг сўниши улкан мусибатдир. Аммо маънавият аҳллари бундан-да оғирроқ жазо борлигидан огоҳлантирадилар. Бу – Қалбнинг муҳрланишидир. Қабристонга айланган қалбда ҳали умид чироғи ёниши, қачондир у ерда пушаймонлик гуллари униб чиқиши мумкин. Аммо муҳрланган қалб ҳақиқатни кўриб туриб кўр, ҳақни эшитиб туриб кар бўлади. Бундай ҳолатдаги инсон: • Гуноҳ қилади, лекин маломат сезмайди; • Яхшилик қилади, лекин ҳаловат топмайди; • Энг ёмони – ўзининг оғир аҳволда эканини ҳам англамайди. Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Банда учун Аллоҳдан узоқлашишдан кўра оғирроқ жазо йўқ ва қалб қотишидан кўра катта мусибат йўқ”. Қалбнинг ўлиши – ҳиссизлик бўлса, қалбнинг муҳрланиши – нажот йўлларининг ёпилишидир. Агар инсон ўз қалбининг ҳолатидан хавотирга тушса, “нега қалбим қотиб бораяпти?” деб ўзига савол берса – бу ҳали қалбда ҳаёт борлигининг белгисидир. Зеро, мутлақ ўлик қалб оғриқни ҳис қилмайди. Аллоҳим, қалбларимизни Ўзингнинг зикринг билан тирик қил, уни қотиб қолишидан ва муҳрланиб қолишидан Ўзинг асра! Яқинларингизга ҳам улашинг! @imom_adham👈👈👈👈👈👈
Open in Telegram🌹🌿🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹🌿🌹 🌸Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар... 🌺Саҳар тонгдан дуо қилинг ... Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин... 🌸Чин юракдан ибодат қилинг... Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин... 🤲Калимангиз чин дилдан айтинг Расулуллоҳ бўлсин сизга йўлбош... Иймонингиз мукаммал бўлсин... Кунларингиз ўтсин бахтиёр... Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими, "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" -демак, сиз кимгадир кераксиз... Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин 🌷Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига тўла бўлсин, қадрдон... 💐Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин! 🤲Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
Open in TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Пайшанба 19 Ноябр, 2026 мелодий 09 Жумадус саний, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Пайшанба тонги муборак бўлсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
Open in TelegramАллоҳни раббим деб... Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً «Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. Абу Довуд ривоят қилганлар. Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Open in Telegram#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашни ёмон кўради. Бас, ким акса ургандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деса, буни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш ҳақ бўлади. Эснаш эса, шайтондандир. Кимнинг эснагиси келса, кафтининг орқа томони билан оғзини тўсиб иложи борича уни қайтарсин. Бас, у «Ҳооҳ» деса, шайтон кулади», дедилар». «Ал-адаб ал-муфрад» китобидан Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈
Open in TelegramНеъматга шукр қилиш мусибатга сабр қилишдан оғирроқдир. Чунки неъматнинг умри узоқ бўлиб, шунга яраша давомий шукрни талаб қилади. Сабрнинг умри эса қисқадир, мусибат тугаши билан у ҳам тугайди. Шайх Абдулазиз Тарифий Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Open in Telegram#НАФС... #Нафсга берилган энг етук таъриф! «Нафс шаҳват отига минган пайтда – ҳайвондир, ғазабланган пайтда – йиртқичдир, мусибат тушган пайтда – кичик бир гўдак каби кўринади. Неъматга эришган пайтда уни – Фиръавн қиёфасида кўрасан, оч қолган пайтда – мажнун каби кўрасан, қорни тўқ бўлган пайтда эса – манман, такаббур ҳолда кўрасан! Агар уни тўйдирсанг – ҳаддидан ошиб, қутуриб кетади, агар уни оч қолдирсанг – дод-вой солиб, безовталикка тушади». Имом Ғаззолийнинг «Минҳожул-обидийн» китобидан. #Эй Роббимиз бизларни нафсимиз ёмонлигидан ва қалбимиз кирлигидан паноҳингга ол! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Open in Telegram