Account

Posts of Imaginative Girl 🦢

newest first

#7637Video
Views130−93%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#7635Video
Views672−62%vs avg
Forwards—
Reactions44
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h387
4 h595
7 h672
  1. After 1 hour387
  2. After 6 hours672
  3. Total to date672
#7634Text
Views671−62%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#7632Video
Views961−45%vs avg
Forwards—
Reactions29
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
20 h890
24 h961
  1. After 24 hours961
  2. Total to date961
#7630Text

Сталиннинг ҳокимият тепасига келишига кимлар ёрдам берганини биласизми? Қизиғи шундаки, уларнинг кўпчилиги кейинчалик айнан Сталин даврида қатағон қилинган. Зиновьев ва Каменев Сталин билан иттифоқ тузиб, Троцкийга қарши курашган. Кейинчалик иккаласи ҳам қатл этилган. Бухарин Сталиннинг сиёсий рақибларини енгишига кўмаклашган. Охир-оқибат ўзи ҳам қатл этилган. Ягода ва Ежов қатағон машинасини бошқарган. Кейин эса ўзлари шу машинанинг қурбонига айланган. Нега? Чунки шахсий ҳокимиятга асосланган тизимда кечаги хизмат бугунги хавфсизликни кафолатламайди. Кечаги иттифоқчи бугун эҳтимолий рақиб сифатида кўрилиши мумкин. Ҳокимиятни қўлга киритишда керак бўлган инсон ҳокимиятни сақлаб қолишда тўсиққа айланиши мумкин. Тарихнинг энг аччиқ парадоксларидан бири шуки, баъзан инсонлар ўзларини ҳимоя қилади деб ўйлаган тизимни қуришда иштирок этадилар, аммо охирида ўша тизимдан ўзларини ҳимоя қила олмай қоладилар. Шунинг учун қонун устуворлиги фақат оддий фуқароларга эмас, ҳокимият тепасида турган инсонларга ҳам керак. Шахсга садоқат ҳеч қачон ҳуқуқий кафолат ўрнини боса олмайди. Сиз бугун адолатсизликни ўзингиз кўкка кўтарган шахс амалга ошираётгани учун оқласангиз, эртага ўша адолатсизликдан сизни ким ҳимоя қилади? @imaginative_girl

Open in Telegram
Views2,180+25%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#7628Text

Бир пайтлар республика миқёсидаги ташкилотда ишлардим. Ишимни хатосиз бажариш, натижа кўрсатиш, соҳага янгилик олиб кириш билан банд эдим. Чин дилдан, фидойилик билан ишладим. Кейинчалик билишимча, айрим ходимлар ўзларига тушаётган пулнинг 50 фоизини бўлим бошлиғига узатишар экан. Улар "севимли" кадрлар, мен эса ноқулай ходим эдим. Булардан бехабар, ҳар байрамда уларнинг кўксига қўша-қўша медаль тақилаётганини кўриб, соддаларча ўзимдан хато излардим: «Қаерда хато қиляпман? Нега шунча меҳнатим қадрланмаяпти? Яна нимани ўрганишим, яна қанча ишлашим керак?» Охир-оқибат, ишимдан кўнглим совиб, кетдим. Кейин тушундим: мендан кутилган нарса ишимни яхшироқ бажариш эмас экан. Мен меҳнатим билан яшабман, бошқалар эса бошқа йўлни танлашган экан. Шундай муҳитда ҳалоллигинг билан ҳам бировларга халақит беришинг мумкин экан. Ҳеч кимга ёмонлик қилмай, ҳеч кимнинг ҳақига хиёнат қилмай туриб ҳам «душман»га айланаркансан. Ҳа, агар пора берувчилар ва пора олувчилар учун ҳалол инсон душман бўлса, менга ёпиштирилган бу ёрлиқдан уялмайман. Мен фақат бир нарсадан афсусланаман: доим ўзимдан хато излаганимдан... @imaginative_girl

Open in Telegram
Views2,720+56%vs avg
Forwards—
Reactions72
Comments—
#7627Text
Views1,790+2%vs avg
Forwards—
Reactions72
Comments—
#7624Photo
Views1,790+2%vs avg
Forwards—
Reactions94
Comments—
#7620Text

Менинг энг севимли фильмим — «Люси» (Lucy). «Тетрис», «Тафаккур ўйинлари» (A Beautiful Mind) каби фильмларни қайта-қайта кўргим келади. Умуман, кашфиётчилар, олимлар, даҳолар, ўз ғоясига ишонган ва бутун дунё «бу имконсиз» деганида ҳам таслим бўлмаган инсонлар ҳақидаги фильмларни жуда яхши кўраман. «The Imitation Game», «The Theory of Everything», «The Man Who Knew Infinity», «Hidden Figures», «The Social Network», «Oppenheimer», «The Pursuit of Happyness» — бундай фильмларни кўрсам, ичимда нимадир уйғонади. Айниқса, бир инсоннинг миясида туғилган кичкина ғоя қандай қилиб катта кашфиётга айланиши, унинг ортида қанча изланиш, муваффақиятсизлик, кураш ва қатъият борлигини кузатиш менга жуда катта энергия беради. Бошқалар оддий деб билган нарсадан кимдир бутунлай янги имкониятни кўради. Ҳамма бир йўлдан юраётганида кимдир бошқа йўл борлигига ишонади. Энг қизиғи, кўпинча дунёни ўзгартирган инсонлар аввал бошқаларга ғалати, ҳатто телбадек кўринган. Шундай саҳналарни кўрсам, ич-ичимдан қувониб кетаман. Гўё ўша кашфиёт меники, ўша ғалаба меники. Миямда мингта янги фикр пайдо бўлади. Ўрнимдан туриб, нимадир яратгим, излангим, янгилик қилгим келади. Баъзан ўзимга савол бераман: Нега айнан шундай фильмлар мени бунчалик ҳаяжонлантиради? Балки мен шунчаки даҳолар ҳақидаги ҳикояларни яхши кўрарман. Балки инсон тафаккурининг чексиз имкониятлари мени мафтун этар. Ёки ичимда ҳам дунёни ўзгартиришга интилаётган бир инсон яшаётгандир? Баъзан бир боланинг ўзига бўлган ишончини уйғотиш, кимнингдир фикрлаш тарзини ўзгартириш, одамлар одатий деб қабул қилган тизимга янгича қарашнинг ўзи ҳам катта ўзгаришларнинг бошланиши бўлиши мумкин. Мен ҳам дунёга яхшилик бероламанми? Ёки ҳали ўзимдаги имкониятларни тўлиқ кашф этмадимми? Билмайман. Лекин бир нарсани аниқ ҳис қиламан: мен тайёр дунёда шунчаки яшашни эмас, унга ўзимдан қандайдир янгилик қўшишни истайман. Балки шунинг учун ҳам бундай фильмларни кўрганимда қалбим қувонар. Чунки мен экранда фақат бошқаларнинг орзулари амалга ошаётганини эмас, ўзимнинг ҳали амалга ошмаган орзуларимни ҳам кўраётгандирман. Нима бўлганда ҳам шундай инсонларга таъзим қиламан. @imaginative_girl

Open in Telegram
Views1,450−17%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#7619Text

Forwarded from Imaginative Girl 🦢

Чет эл фильмларида ҳар доим садоқат ғояси илгари сурилади. Айниқса, корейс сериалларида болаликдаги муҳаббатни унутмаслик, бир умр фақат бир инсонни севиб яшаш тасвирланади. Ҳозирги кўраётганим "Менталист" (Америка) сериалидан инсон бу ҳаётда ақл ва кузатувчанлик, хушёрлик, билим ва профессионаллик билан доим ғолиб бўлишини ўргансам, хавфсизлик хизмати ходими бўш қолди дегунча қўлига китоб олиб ўқиши эътиборимни тортади. Ва айниқса, бош қаҳрамон Патрик Жейннинг рафиқаси ўлдирилганидан кейин бутун умр унга содиқ қолаётгани, оиласини муқаддас деб билиши томошабин онг остига садоқатли турмуш ўртоқ сиймосини чизади. Ана энди, телевизорни ёқингда, берилаётган сериаллардан садоқат, вафо ахтаринг: эрли аёлларни тасвирлайдими, ҳали турмушга чиқмаган қизларними—жодугардан баттар характерли, қўпол, енгилтак қилиб тасвирлашган. Камига битта олифтабашара эркакни ортидан учта аёл югуриб юради талашиб, юлишиб, у ҳам очиқчасига оиласига ҳиёнат қилади, аёлини ерга уради. Яна "ажримлар кўп, тирик етимлар кўпайяпти, маҳалла қаққа қаравотти" деб орқасидан кўрсатув ҳам қўйиб юборишади. 🤦‍♀️ Шу бизни сценарий ёзувчиларни дунёқараши китоб ўқиб шаклланганига шубҳага бораман. @imaginative_girl

Open in Telegram
Views1,160−34%vs avg
Forwards—
Reactions55
Comments—
#7615Photo
Views1,770+1%vs avg
Forwards—
Reactions41
Comments—
#7613Text

Агар давлат инсонга ўз имкониятларини рўёбга чиқара оладиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитни яратса, мана шунда таълим иқтисодиётга ҳам хизмат қилади. Аммо буйруқ билан эмас — янги билимлар, янги технологиялар, янги касблар ва янги имкониятлар яратиш орқали. Энг катта муаммо дарсликда эмас, муаммо тафаккурда! Биз совет давридаги дарсликни алмаштирдик.Фанларнинг номини ўзгартирдик.Хорижий мутахассисларни таклиф қилдик. Янги стандартлар, баҳолаш тизимлари, платформалар ва дастурларни жорий қилдик. Лекин энг асосий савол яна очиқ қолди: таълим фалсафасини ўзгартира олдикми? Таълим бошқаруви ўзгармаса, шогирдвозлик, гуруҳвозлик, қайси тешикдан соққа қилиш онгини эгаллаб олганлар доим отга минса, юқоридан буйруқ берилиб, пастдан ҳисобот талаб қилинса, нима ўзгаради? Ҳамон рақам сифатдан, ҳисобот ҳақиқий натижадан, раҳбарнинг розилиги илмий ҳақиқатдан устун қўйилса, қайси хорижий модел бизни қутқаради? Таълимни ислоҳ қилиш — бу ҳокимиятнинг таълимга муносабатини ўзгартиришдир. Бу болани статистик бирлик эмас, ўз ҳуқуқлари, қобилиятлари ва келажаги бор инсон сифатида тан олишдир. Биз неча йилдан бери таълимни ислоҳ қиляпмиз? Неча марта дастурлар алмашди? Неча марта хорижий тажрибалар олиб келинди? Неча марта янги концепциялар эълон қилинди?Энди уларнинг номларини санашни эмас, натижаларини илмий асосда кўрсатишни талаб қилиш вақти келмадими? Қайси ислоҳот боланинг мустақил фикрлашини кучайтирди? Қайси дастур қишлоқ ва шаҳар болалари ўртасидаги имкониятлар тафовутини камайтирди? Қайси янгилик ўқитувчининг касбий эркинлигини оширди? Қайси модел университетларнинг илмий мустақиллигини мустаҳкамлади? Қайси стандарт боланинг индивидуал қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга реал хизмат қиляпти? Буларни ўлчамасдан, баҳоламасдан, натижаларни очиқ муҳокама қилмасдан яна бир хорижий моделни олиб келишдан нима фойда? Бизга Сингапурнинг номи ҳам, Финландиянинг обрўси ҳам, Англиянинг ёрлиғи ҳам керак эмас. Бизга Ўзбекистон боласининг манфаатига хизмат қиладиган, илмий асосланган, узвий ва ишлайдиган таълим тизими керак. Мен касбга ўқитишга қарши эмасман. Ёшларни иш билан таъминлашга ҳам қарши эмасман. Мен таълимнинг асл мақсади иқтисодий топшириқлар, маъмурий буйруқлар ва чиройли ҳисоботлар орасида йўқолиб кетишига қаршиман. Чунки бола колхоз учун туғилмаган. Ҳокимнинг топшириғини бажариш учун ҳам туғилмаган. Иқтисодий режадаги рақамга айланиш учун ҳам туғилмаган. Бола — инсон. Унинг ўз ақли, ўз истеъдоди, ўз орзуси ва ўз келажаги бор. Давлатнинг вазифаси бу келажакни белгилаб бериш эмас, унинг рўёбга чиқишига имкон яратишдир. @imaginative_girl

Open in Telegram
Views1,640−6%vs avg
Forwards—
Reactions41
Comments—
#7612Text

Бола давлат режасини бажариш учун туғилмайди Университет ректоридан иш ўрни талаб қиламиз. Лекин ўша иш ўрнини яратиши керак бўлган иқтисодий сиёсатнинг натижадорлигини қандай баҳолаяпмиз? Минглаб ёшларни касбга ўқитамиз. Аммо улар ишлайдиган корхоналар, муносиб иш ҳақи, рақобатбардош ишлаб чиқариш, янги бозорлар қаерда? Агар иқтисодиёт етарли иш ўрни яратолмаса, бунинг учун университет жавоб бериши керакми? Албатта, таълим меҳнат бозори билан боғлиқ бўлиши шарт. Университетлар битирувчиларининг касбий келажагига бефарқ бўлиши мумкин эмас. Аммо таълим тизимини иқтисодий сиёсатнинг ўрнини босадиган идорага айлантириш — масъулиятни нотўғри тақсимлашдир. Касбга тайёрлаш — таълим ва малака сиёсатининг вазифаси. Иш ўринлари яратиш — иқтисодий сиёсатнинг вазифаси.Камбағалликни қисқартириш — бутун давлат бошқарувининг комплекс вазифаси. Бу вазифалар бир-бирига боғлиқ, лекин бир-бирининг ўрнини боса олмайди. Агар мактаб директори юқоридан келган ҳар қандай топшириқни сўроқсиз бажаришга мажбур бўлса, у ўқитувчидан мустақил фикрлашни қандай талаб қилади? Агар ўқитувчи ҳар бир ташаббусини раҳбариятнинг розилигига мослаштирса, у болани қандай қилиб эркин фикрлашга ўргатади? Агар университет илмий ҳақиқатдан кўра маъмурий кўрсаткичларни устун қўйса, у қандай қилиб мустақил олимларни етиштиради? Мустақил фикрлашга имкон бермайдиган бошқарув тизимида мустақил фикрлайдиган авлодни тарбиялаш ниҳоятда қийин. Мана шу — муаммонинг илдизи. Биз дарсликларни ўзгартириш билан бандмиз. Аммо таълим муассасасининг ҳокимият билан муносабатини, ўқитувчининг эркинлигини, илмий фикрнинг мустақиллигини қанчалик ўзгартиряпмиз? Тасаввур қилинг, бир туманда савдо ривожланган. Бошқасида тикувчилик. Яна бирида қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги. Агар биз таълимни фақат шу ҳудуднинг бугунги иқтисодий эҳтиёжига мослаштирсак, у ердаги болаларнинг келажагини ҳам мавжуд иқтисодиёт чегарасида белгилаб қўймаймизми? Ахир савдогар оиласида туғилган бола буюк физик бўлиши мумкин. Қишлоқда улғайган қиз дунё миқёсидаги биотехнологга айланиши мумкин.Тикувчининг фарзанди келажакда янги саноат йўналишини яратиши мумкин. Уларнинг имкониятларини ким аниқлайди? Ким ривожлантиради? Ким уларга бугунги муҳитидан ташқаридаги дунёни кўрсатади? Агар таълим фақат мавжуд иқтисодиётга керакли кадрларни тайёрласа, ўша иқтисодиётни ўзгартирадиган инсонлар қаердан пайдо бўлади? Таълимнинг буюк вазифаси болани мавжуд дунёга мослаштириш билангина чекланмайди. У болага мавжуд дунёни ўзгартириш имкониятини ҳам бериши керак. Бизга қандай таълим тизими керак? Менимча, Ўзбекистон таълимининг бош мақсадини бошқатдан, аниқ ва илмий асосда белгилаш вақти келган. Боғча — болани англаш ва кашф этиш макони. Бу босқичда боланинг ривожланиш эҳтиёжлари, қизиқишлари, табиий мойилликлари, ижтимоий-эмоционал хусусиятлари аниқланади. Ҳар бир бола бир хил қолипга солинмайди. Мактаб — боланинг имкониятларини ривожлантириш макони. Мактаб фундаментал билим беради. Мустақил фикрлашни, далил билан ишлашни, савол беришни, муаммони ҳал қилишни, ижод қилишни ва масъулиятни ўргатади. Коллеж — боланинг келажагини унинг туғилган ҳудуди, оиласининг даромади ёки ота-онасининг касби билан чекламаслиги керак. Олий таълим — билимни янги билимга, салоҳиятни тараққиётга айлантириш макони, контракт тўлаб, диплом олинадиган жой эмас. Ва энг муҳими, бола давлат режасини бажариш учун эмас , ўз туғма иқтидорини дунёга намоён қилиш учун бу дунёга келади. @imaginative_girl

Open in Telegram
Views3,000+72%vs avg
Forwards—
Reactions34
Comments—
#7611Text

Бир пайтлар Ўзбекистонда мактаблар, техникумлар, олий таълим муассасалари колхознинг хизматида эди. Ўқитувчи дарсини ташлаб пахтага чиқарди. Талаба билим олиш ўрнига далага сафарбар қилинарди. Таълимнинг вазифаси инсонни ривожлантириш эмас, давлат режасини бажаришга хизмат қилишдек кўринарди. Кейин замон ўзгарди. Мустақилликка эришдик. Аммо таълимни бошқариш тафаккури қанчалик ўзгарди? Каримов даврида таълим муассасалари кўп ҳолларда ҳокимликларнинг топшириқларини бажарадиган маъмурий кучга айлантирилди. Директорнинг ҳам, ректорнинг ҳам мустақиллиги чекланган, юқоридан келган топшириқ эса таълим жараёнидан устун турадиган ҳолатлар мавжуд эди. Энди-чи? Энди мактаб ва университетлардан камбағалликни қисқартириш, аҳолини касбга ўқитиш, битирувчиларни ишга жойлаштириш, маҳалладаги иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш талаб қилинмоқда. Савол туғилади: таълим муассасаси қачон ўзининг асосий вазифаси — инсонни тарбиялаш, билим бериш ва унинг салоҳиятини ривожлантириш билан шуғулланади? Кеча колхозга хизмат қилган, кейин ҳокимлик топшириқларига бўйсунган таълим бугун иқтисодий кўрсаткичларнинг хизматкорига айланмаяптими? Энг қизиғи, биз буларнинг барчасини «таълим ислоҳоти» деб атаяпмиз. Қанақа Сингапур? Қанақа Финландия? Биз ўзи қайси таълим тизимини қуряпмиз? Бир қарасангиз, Сингапур дарсликлари. Яна бир қарасангиз, Финландия, кейин Англия модели. Бир жойда Россия тизимидан қолган талаблар, бошқа жойда совет давридан мерос бошқарув усуллари. Ҳар янги раҳбар, ҳар янги лойиҳа билан яна бир хорижий тажриба, яна бир дастур, яна бир «илғор модел». Хўш, буларнинг ҳаммасини бирлаштириб турадиган ягона илмий-педагогик концепция қаерда? Миллий таълим фалсафамиз қани?Бола ривожланишига асосланган узвий давлат таълим стандартлари қани?Боғчадан университетгача давом этадиган яхлит педагогик тизим қани? Биз кимни тарбияламокчимиз? Мустақил фикрлайдиган инсонними? Буйруқ кутадиган ижрочими? Янги билим яратувчи тадқиқотчими? Ёки мавжуд иқтисодиёт талаб қилган касбни эгаллаб, белгиланган вазифани бажарадиган ишчи кучиними? Бу саволларга аниқ жавоб бермасдан туриб, дунёнинг энг яхши мутахассисларини олиб келсангиз ҳам, таълим тизими ўзгариб қолмайди. Ва энг муҳими, советча маъмурий-буйруқбозлик тизимининг устига ялтироқ хорижий қоғоз ўраш — ислоҳот эмас! Мен яна бир нарсани тушунишни истайман. Бир пайтлар юқори лавозимларни эгаллаб, турли давлатларнинг дастурларини олиб келган, уларни катта ютуқ сифатида тақдим этган "пари-пайкал"лар бу дастурларнинг бир-бири билан қандай боғланишини илмий асослаб бера оладими? Сингапурдан нимани олдик? Нега олдик? Қайси муаммомизни ҳал қилди? Финландиядан нимани ўргандик? Унинг қайси тамойили бизнинг бошқарув тизимимизда ишлаяпти? Англия моделидан қайси натижани кутяпмиз? Бу тажрибалар ўзаро зид келган жойда қайси педагогик тамойил устувор? Ёки хорижий тажриба дегани халқаро номларни санаш, конференцияларда чиройли тақдимот қилиш ва навбатдаги лойиҳа учун маблағ ажратишдан иборатми? Бизга хорижий давлатларнинг номлари эмас, уларнинг муваффақиятига сабаб бўлган илмий тамойиллар керак! Акс ҳолда бу таълим тизими эмас, турли даврларда, турли раҳбарлар томонидан олиб келинган, бир-бирига уланмаган қарорлар ва дастурларнинг аралашмаси бўлиб қолади. @imaginative_girl

Open in Telegram
Views4,340+148%vs avg
Forwards—
Reactions47
Comments—