Account
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Username
@ibratli_sozlar
Category
Books
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers17,843
Avg views per post, 7d1,692last 7 days
ERR9.48%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 24, 20261,950
Nov 25, 20261,811
Nov 26, 20261,094

Most viewed this month

  1. 01
    Views2.3K
    Forwards—
    Reactions16
    Comments—
  2. 02
    Views2.17K
    Forwards—
    Reactions18
    Comments—
  3. 03
    Views2.04K
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  4. 04
    Views1.99K
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—

Latest posts

#114768Video
Views803−53%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#114767Text

ОНА РОЗИЛИГИ ✍ 7-қисм «Наҳот оилада тинч-тотув яшашнинг имкони йўқ? Наҳот Она розилигини олиш шунчалик қийин?» Палата деразасидан касалхонанинг қоронғуликка чўмган ҳовлисига, аллақандай совуқ сукунатда қалин қор залворидан бошини эгиб турган дарахтларга боқиб, алам билан ўйларди Ҳамид ака. Ахир шунча пайт онасига ҳам, опасига ҳам қаттиқ гапирмади, озор бермади. Хотини Зумрад ҳам қош-қовоқ қилмади, доим бош эгиб, хизматларини қилиб келди. Энди хотинига нима дейди? Қизининг оғир камқонликка чалинганини, камқувват бўлиб, қаттиқ шамоллаб қолганини қандай айтади? Хотинининг кўзига қандай қарайди? Қизи ҳам ёш бола эмас, эрта-индин мактабни битиради. Аълочи, меҳнаткаш, оғир-босиқ қиз. «Катта ўқишларга ўқийман», деб интилиб келяпти… Ҳамид ака туни билан касалхонада қолди. Укол-дорилар таъсирида чуқур уйқуга кетган қизининг тепасида ўтириб чиқди. Қизининг пешонасига тошиб чиққан терларни дамбадам артиб, сочини силаб ўтираркан, бу ёғига нима қилишни, қандай йўл тутишни ўйлаб, боши қотди. Яна дераза олдига келди. Эртага кун иссиқ бўлишини билдиргандек, очиқ осмонда ярқиллаб, милтираб турган юлдузларга бир муддат жим боқиб турди-да, оғир хўрсиниб қўйди… Давоми бор… ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

Open in Telegram
Views1,270−25%vs avg
Forwards—
Reactions60
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h362
3 h916
6 h1,270
  1. After 1 hour362
  2. After 6 hours1,270
  3. Total to date1,270
#114766Text
Views1,340−21%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h703
4 h1,080
7 h1,340
  1. After 6 hours1,340
  2. Total to date1,340
#114765Video
Views1,590−6%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h1,070
9 h1,590
  1. Total to date1,590
#114764Text

Forwarded from RA🎋РАҲМОН АЛИ

Ушбу самимий шеър ота-онанинг ўз фарзандларига бўлган чексиз меҳрини, уларнинг оила суянчиғи ва ҳаёт қувончи эканини, эзгулик ва поклик йўлидан юриб, Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камолга етишлари учун қилинган муқаддас дуоларни тараннум этувчи дилбар асардир. ВАТАН ҚЎРҒОНИ Фарзандлар — уйнинг мустаҳкам устуни, Ҳаёт боғимизни безар ҳар куни. Улғайиб бормоқда кўзнинг қароғи, Улардир қалбларнинг сўнмас чироғи. Қалблари лиқ тўлсин эзгулик билан, Яшасин доимо яхшилик билан. Ёмонлик йўллари бўлсин-да йироқ, Ҳеч қачон чалмасин оёқдан тузоқ! Тоза қалб, пок виждон бўлсин ҳамроҳи, Меҳр-у оқибатдан топсин паноҳи. Тақдир ўзи кулиб уларга боқсин, Бахт дарёси тўлиб умрига оқсин! Илм-у ҳунар билан баркамол бўлсин, Олий мақсадларга бемалол етсин. Ҳалол меҳнат билан топсин барака, Омад қуши қўнсин бошга, елкага! Меҳр-у оқибатни унутмас асло, Ота-она рози — розидир Худо. Аҳил-у иноқлик бўлсин шиори, Бахтга тўлиб оқсин умр анҳори! Ота-она дуоси — қалқон, қанотдир, Фарзандлар камоли — ширин ҳаётдир. Икки дунёда ҳам юзлари ёруғ, Бўлсинлар эл-юртга муносиб улуғ! Қадамлари ҳар доим қутлуғ бўлсин, Уйлари шодликка лиммо-лим тўлсин. Аллоҳим асрасин ёмон кўзлардан, Айрилмасин асло эзгу излардан! Фарзандлар — Ватаннинг баланд қўрғони, Эзгулик, адолат содиқ посбони! Улар бор — келажак мангу яшайди, Эл аро истиқлол доим порлайди! Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 25.11.2026. Андижон.в. Пахтаобод.т. Тошкент.ш. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹

Open in Telegram
Views1,470−13%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#114763Text

ОНА РОЗИЛИГИ ✍ 6-қисм Ҳамид ака зўрға ўзини тутиб олди. Қўлидаги қизини қаттиқроқ қучоқлаб, қорда тойғаниб, кўчага қараб тез-тез юрди. Ортидан Зумрад опа изиллаб йиғлаб эргашди. Дарвозадан чиқар эканлар, боягина уларни чақалоғи билан эмлашдан олиб келган такси ҳали ҳам турганини кўрдилар. — Эшикни очинг! — бақириб юборди Ҳамид ака. Машинанинг орқа ўриндиғига авайлаб қизини ётқизиб, ўзи айланиб нариги эшигидан машинага чиқди. Қизининг бошини тиззасига қўйиб олди. Ойнадан хотинига қараб: — Мани келишимни кут, болаларга қара , - деди. Машина баллонлари ерга қаттиқ айланиб , қўзғалди. — Ака, яхшиям кетиб қолмабсиз, — деди Ҳамид ака. — Кўчангизда бурилиш қийин бўлди. Ҳам ичкаридан сизнинг бақирганингизни эшитдим. Шунга тўхтагандим, — деди ҳайдовчи. — Раҳмат, ака… Ҳамон ҳушсиз ётган қизининг пешонасию юзларини силаб, ҳайдовчига миннатдорона бош ирғаб қўйди Ҳамид ака. Кўнглида минг бир хавотир билан ортига бурилиб уйга кирган Зумрад опа болаларининг олдига келди. Укаси атрофига ўтирган кичик қизлари югуриб келиб, онасини қучоқлашди. — Ойи, опам ўлиб қолмайдими? — йиғидан кўзлари шишиб кетган қизи жавдираб сўради. Зумрад опа қизини қучоқлади. — Нима бўлди ўзи, қизим? — Бизнинг қорнимиз очиб кетди. Омборхоналар қулф экан, бувим очиб бермадилар. Опам ойнасини синдириб, бир банка компот олиб, бизга иситиб бердилар. — Ман қозонга овқат қилиб кетган эдим-ку, қизим. — Овқатни бувим, аммам, қизлари олиб қўйишибди. Бизга беришмади. — Вой, шўрим… - Зумрад опанинг оёғидан мадор қочиб, ўтириб қолди. — Бувим омборхона ойнасини синдиргани учун опамни уришдилар. Синиқларини супуриб ол, дедилар. Лекин опамнинг кавушини бермадилар. Опам оёқ-яланг ойна синиқларини супуриб олаётганларида йиқилдилар. — Ойи… ойижон… Опамга нима қилди? — қизча бир нуқтага термулиб қолган онасининг пинжига суқулди. Кўзларидан оққан аччиқ ёшларни сидирар экан, қизига: — Опанг қаттиқ совуқ қотган , қизим. Яхши бўлиб қолади, қўрқма , — деди хўрсиниб. Бир зум қайнонаси ва қайнопасининг олдига кириб, уларга гапирмоқчи ҳам бўлди. Аммо эрининг: «Мани кут», — дегани бежиз айтилмаганини эслаб, индамади. Эмлаш олган ўғлининг иситмасини ўлчаб, шифокор айтганидек дорисини ичириб, ерга ётқизиб ухлатди. Бешикка белашга қўрқди — иситмалаб қолмасин, деб ўйлади. Қизларига укасига қараб туришни тайинлаб, ўзи таҳорат олиб келиб, жойнамозга чўккалади. Хавотирда ёнган юрагининг зирқирашига зўрға чидаб, пешин намозини ўқиди. Кўзларидан дув-дув ёш тўкиб, қизига шифо сўради. Қайнонаси ва қайнопасига инсоф тилади. Қишнинг куни бир тутам — бир зумда кеч кирди. Зумрад боласи ухлаганида тез-тез мол-ҳолларига қаради. Сигирни соғиб, қизларига сут пишириб берди. Қайнонаси бир сўз демай, омборхонанинг калитини отиб юборди. Зумрад ҳам индамай калитни олиб, омборхонани очиб, кечки овқатга ун олди. Ундан олдин кечагина ўзи пиширган катта, қип-қизил, бўрсилдоқ нонларидан иккитасини уйига олиб кириб қўйди. Икки кичкина қизи нонга мўлтираб қарашганини кўриб, ич-ичидан эзилди. «Э воҳ… Қандай замонда яшаяпмиз-а? Шундай тўкин-сочин пайтда мани қизларим очликдан ҳушидан кетиб ўтирса-я…» Давоми бор… ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

Open in Telegram
Views1,610−5%vs avg
Forwards—
Reactions82
Comments—
#114762Text

Ушбу фалсафий шеър яхши инсонларнинг қалб гўзаллигини, эзгуликнинг қалбларни боғловчи кўприк ва камалак каби ҳаётни безатувчи қудратини ҳамда қилинган ҳар бир яхшилик албатта ўз эгасига қайтиб, инсонни икки дунёда азиз қилишини тараннум этувчи самимий асардир. САХИЙ ҚАЛБ Яхши одамларда бор ажиб хислат, Келсалар, дунёда ўзгарар ҳолат. Қалбда момақаймоқ мисоли гуллаб, Учар эзгуликлар юраклар бўйлаб. Яхшилик — қалбларни боғловчи кўприк, Тоза кўнгилларда виждон бор тирик. Совуқ кунларда у — илиқ ҳарорат, Мусибат пайтида — улуғ саодат. Эзгулик — бепарво дилларни очар, Қалбларга нафосат нурини сочар. У шундай мўъжиза, гўзал камалак, Ҳар инсон орзусин этар муборак! Яхшилик қилингиз, тўхтамай сира, Савоб ишларингиз қолмагай хира. Қилинган эзгулик албатта қайтар, Ранго-ранг бу ҳаёт раҳматлар айтар. Ҳар босган қадамдан қолсин изингиз, Савоблар нуридан порлар юзингиз. Табассум қилганда нур сочар олам, Меҳрингиз тафтидан яйрар ҳар одам! Қолдиринг дунёда савобли излар, Йўл топсин сиз сабаб адашган кўзлар! Доимо эзгулик томонда яшанг, Меҳр-у муҳаббатни улашиб яшнанг! Олижаноб бўлинг, раҳмдил, шафқатли, Иймонли, меҳрибон ҳамда ҳимматли! Хайр-у саховатда бўлсин қўлингиз, Ҳар қадам порласин босган йўлингиз! Эзгулик бор жойда кўнгил ободдир, Сахий қалб эгаси ҳамиша шоддир. Яхшилик қилсангиз, нурга тўласиз, Икки дунёда сиз азиз бўласиз! Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 25.11.2026. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram
Views1,860+10%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
20 h1,760
25 h1,860
  1. After 24 hours1,860
  2. Total to date1,860
#114761Text

Ушбу ҳикматли шеър инсонлар орасидаги жисмоний масофа эмас, балки қалблар орасидаги руҳий яқинликни, бақириқ — юраклар узоқлашувининг белгиси эканини, чин муҳаббат эса сўзсиз тушунишга олиб келишини тараннум этувчи фалсафий асардир. ҚАЛБЛАР МАСОФАСИ Бир куни донишманд секин сўради: "Нега одам уришса бақиради? Ёнма-ён туриб ҳам шовқин соларлар, Баланд овозини тошдек отарлар?" Шогирдлар ўйланиб бердилар жавоб: "Ғазабдан йўқолар сабр ва инсоф". Устоз деди: "Йўқ-йўқ, сири бошқада, Ҳикмат яшириндир икки орада! Одамлар ранжиса, узоқлашар дил, Йўлларин йўқотиб тополмас манзил. Йироқлашган дилга етказмоқ учун, Бақириб сўзлашар йиғиб бор кучин! Қачонки муҳаббат кирса қалбларга, Юраклар ораси яқин ҳисларга. Шунда паст овозда, майин сўзлашар, Кўнгиллар нигоҳдан меҳр излашар. Севги кучайганда шивирлар лаблар, Битта нафас билан уради қалблар. Охири сўзларга қолмас эҳтиёж, Ишқдан кўзлар англар сўзсиз, ноилож! Аразлашган чоғда тийинглар тилни, Узоққа ҳеч қачон отманглар дилни. Бир куни масофа шу қадар ошар, Ортга қайтар йўл йўқ, денгизлар тошар! Диллар орасида меҳрни асранг, Оғир сўз айтмасдан қалбларни сақланг. Яқин юракларда яшар муҳаббат, Сўзсиз тушунишдир олий саодат! Қалблар орасида йўллар қолмасин, Жаҳл сиздан меҳр нурин олмасин. Яшанг юракларни тутиб энг яқин, Шунда ҳаётингиз бўлади ёрқин!" Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 24.11.2026. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram
Views1,810+7%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
20 h1,710
25 h1,810
  1. After 24 hours1,810
  2. Total to date1,810
#114760Photo
Views1,780+5%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
21 h1,710
27 h1,780
  1. After 24 hours1,780
  2. Total to date1,780

All posts

Connections