😅😂😇😉 Болаларга темирйўл транспортидан фойдаланишда қандай имтиёз берилган? 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) иккинчи болани йўл ҳақи тўламасдан юришига, алоҳида жой тақдим қилинмасдан, поездда юриш иккала ота-она томонидан амалга оширилаётганда йўл қўйилади. Батафсил 👉 Ўқиш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in TelegramPosts of hudud24.uz | Расмий канал
😅😂😇😉 Ташвиш тугмалари қандай ишлайди? Аҳоли осойишталиги қандай таъминланмоқда? Қарорга кўра, криминоген вазияти мураккаб маҳаллалардаги жамоат жойлари, кўп қаватли тураржойлар ва уйлар олдидаги йўлакларда «ташвиш» тугмаларини ўрнатиш белгиланган. Қарордаги концепция ва намунавий талаблардан келиб чиқиб, «ташвиш» тугмаларини ўрнатишда ҳудуднинг криминоген ҳолати, жиноят содир этилиши эҳтимоли инобатга олинади. Батафсил 👉 Ўқиш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in TelegramМактабга бир йиллик тайёрлов бепул бўлади Ҳозиргача 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш синфхоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқин вақтда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бунда фақат тегишли шароит ва бўш жойи мавжуд таълим муассасалари танланади. Батафсил 👉 Ўқиш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in TelegramКонституцияга саёҳат (1-қисм): “Муқаддима” Болалар учун Конституция нима эканини содда, қизиқарли ва ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берувчи анимацион лойиҳанинг илк сонини тақдим этамиз. Ушбу сонда қаҳрамонларимиз Одилбек, Адолатхон ва Миттивой билан бирга Конституция оламига саёҳат қиласиз. "Конституцияга саёҳат"ни фарзандларингиз билан бирга оилавий томоша қилинг ва Конституциявий билимларингизни янада оширинг! Ўзбек тилида 👉кўриш Инглиз тилида 👉 кўриш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram😅😂😇😉 «Хориждан пул келди» ёки «Ютуқ ютдингиз» – фирибгарларнинг навбатдаги ҳийласи Фирибгарлар энди фуқароларни кутилмаган пул ўтказмалари ва катта ютуқлар билан қизиқтириб, улардан пул ундиришга уринмоқда. Ички ишлар вазирлиги ана шундай алдов усулларидан огоҳлантирди. Фирибгарлар пул ёки совғани олиш учун аввал маълум миқдорда тўлов қилиш кераклигини айтишади. Аслида эса бу фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг пулини қўлга киритишга қаратилган фирибгарлик усулларидан яна бири. ❗️ Огоҳ бўлинг! Бундай ваъдаларга ишониб, нотаниш шахсларга пул ўтказманг. Банк картангиз маълумотлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга ошкор қилманг. Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in TelegramТАКСИ ҲАҚИНИ ПУЛ ЎРНИГА БИЛИМ БИЛАН ТЎЛАНГ! Сиз нечта саволга тўғри жавоб бердингиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг. Адлия ТВ'га обуна бўлиб, кузатишда давом этинг! Видеони кўриш👉 https://youtu.be/zoHK34tqLJA Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram😅😂😇😉 Ўзбекистон сайёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторидан жой олди CEOWORLD Magazine нашри эълон қилган 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтинги юртимизнинг туристик салоҳияти халқаро миқёсда яна бир бор эътироф этилганини кўрсатди. 198 та мамлакат ва ҳудудни қамраб олган рейтингда Ўзбекистон 81,03 балл тўплаб, «энг юқори хавфсизлик» (Very High) тоифасига киритилди. Батафсил 👉 Ўқиш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in TelegramОМБУДСМАН БИЛАН ОЧИҚ СУҲБАТ: ФУҚАРО ВА БИЗНЕС ҲУҚУҚЛАРИ Ҳуқуқингиз бузилса ёки тадбиркорлик фаолиятингизда тўсиқларга дуч келсангиз, кимга мурожаат қиласиз? Аслида бундай вазиятларда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бор. Улар ким ва қандай ваколатларга эга? “Сайилгоҳ”нинг ушбу сонида шу ва шу каби саволларга батафсил жавоб олинг! Видеони кўриш👉 https://www.youtube.com/watch?v=elxOeORfY7c&t=6s Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram😅😂😇😉 Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги 188⁵-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ички ишлар органлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига белгиланган тартибда хабар бермаганлик учун жаримага тортилиши мумкин. Батафсил 👉 Ўқиш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in TelegramТошкент вилоятига қатновчи янги автобус йўналиши ишга туширилди 158-сонли янги автобус йўналиши Тошкент вилоятидаги Кенсой қўрғони ва пойтахтдаги «Юнусобод Универсам» бекатини боғлайди. Янги йўналиш жамоат транспорти қамровини кенгайтириш ва пойтахт билан унга туташ ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. Автобуслар Кенсой қўрғонидан ҳаракатланиб, Абу Райҳон Беруний университети, Раҳбар ота масжиди, 23-сонли оилавий поликлиника, Уч Қаҳрамон ва 271-мактаб ҳудудлари орқали «Юнусобод Универсам» бекатигача қатнайди. Йўналишда 10 та ўрта сиғимли замонавий автобус хизмат кўрсатади. Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram#янги_нашр "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунга илмий-амалий шарҳ китоби сотувда! Китобда 2016 йил 16 сентябрдаги Қонуннинг моддама-модда таҳлили, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, куч ва қурол ишлатиш тартиби ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари ёритилган. Ҳуқуқшунослар ва соҳа ходимлари учун муҳим қўлланма. 📌 Муаллифлар: Л. Исоқов, Ж. Юлдашев, С. Джолдадасова. 💰 Нархи: 100 000 сўм 🛒 Харид қилиш: 👉 @Adolatnashr_Marketing 📞 71 280 55 47 / 55 510 47 86 @adolat_nashrlari – #юридик_адабиётлар
Open in TelegramКўп қаватли уйлар ҳовлиларида 1 018 та болалар ва спорт майдончаси қурилмоқда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан юртимиз бўйлаб кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Дастур доирасида жами 290 та объектда 1 018 та болалар ва спорт майдончасини барпо этиш белгиланган. Мазкур ишлар учун давлат бюджетидан 520,8 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ҳозирга қадар 700 дан ортиқ майдонча аҳоли фойдаланишига топширилди. 290 та объектнинг 242 тасида қурилиш-монтаж ишлари якунланган. Лойиҳа натижасида 1 000 дан ортиқ маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш ва 500 мингдан зиёд аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш кўзда тутилган. Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in TelegramШикастланган автомобиль рақамини қандай алмаштирса бўлади? Автомобилнинг давлат рақам белгиси яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун ЙҲХХ (ГАИ)да навбатда туриш шарт эмас. Ушбу хизматдан my.gov.uz портали орқали онлайн фойдаланиш мумкин. 👉 Хизматдан фойдаланиш учун: 📱 my.gov.uz порталига киринг. 📱«Шикаст етган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини тиклаш» хизматини танланг. 📱Аризани тўлдиринг ва унга шикастланган давлат рақамининг фотосуратини илова қилинг. 📱 Ариза ваколатли орган томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, сизга тўлов учун инвойс юборилади. Тўлов амалга оширилгач, кўрсатилган ҳудудий бўлинмага борасиз ва эски рақамни топшириб, янгисини қабул қилиб оласиз. Тўлов базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) асосланган: ✔️ 1 жуфт (олди ва орқа) рақам учун: 1 980 000 сўм (4,5 БҲМ). ✔️1 дона рақам учун: 990 000 сўм (2,25 БҲМ). Бу муҳим! Ариза юборишда рақамнинг ҳолати акс этган сурат аниқ ва сифатли бўлишига эътибор беринг. Бу жараённи тезлаштириш ва ортиқча оворагарчиликнинг олдини олишга ёрдам беради. Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram😅😂😇😉 Қандай сабабга кўра, нодавлат ОТМлар лицензияси бекор қилиниши мумкин? Муҳим қоидалар Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги олий таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади, уларнинг фаолиятини ўрганади ҳамда таълим хизматлари сифатига баҳо беради. Комплекс давлат аккредитацияси ҳар беш йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади. Махсус давлат аккредитацияси эса янги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин амалга оширилади. Батафсил 👉 Ўқиш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram😅😂😇😉 Эртага ипотека субсидияси учун аризалар қабули соат 10:00 да бошланади Аввал тақдим этилган субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланмоқда. Субсидия олиш учун ариза берувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ➖ ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши; ➖ кредит тарихи дастурда иштирок этаётган 15 та банкдан камида биттасининг талабларига мос келиши; ➖ ўзининг ва турмуш ўртоғининг номида республика ҳудудида мулк ҳуқуқи асосидаги турар жой бўлмаслиги; ➖ ўртача ойлик даромади белгиланган мезонлар доирасида бўлиши. Аризаларни Давлат хизматлари марказлари, MyGov мобиль иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram😅😂😇😉 Пенсия ёшига етган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми? Ходим пенсия ёшига етгани уни ишдан бўшатиш учун асос бўла оладими? Иш берувчи ёш ходимни ишда олиб қолиш мақсадида пенсионер ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? Меҳнат муносабатларида ходимнинг ёшига қараб қарор қабул қилиш ва унинг меҳнат ҳуқуқларини чеклаш қонунчилик талабларига зид бўлиши мумкин. Пенсия ёшига етган ходимнинг меҳнат фаолиятини давом эттириш ҳуқуқи, иш берувчининг ваколатлари ва бундай ҳолатда йўл қўйилмайдиган ҳаракатлар ҳақида адвокат Муҳаммадамин Каримжонов тушунтириш беради. 📹 Батафсил видеода!
Open in Telegram😅😂😇😉 Кимларга 22 миллион сўмгача бўлган таълим контракти тўлаб бeрилади? Таълим олишни истаган, бироқ контракт тўловини амалга оширишда молиявий қийинчиликка дуч келаётган ёшлар учун қандай имкониятлар мавжуд? Давлат томонидан айрим тоифадаги ёшларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашини қўллаб-қувватлашга қаратилган молиявий ёрдам механизмлари жорий этилган. Бундай имкониятдан кимлар фойдаланиши мумкин? Контракт тўлови қандай тартибда қоплаб берилади? Мурожаат қилиш учун нималар талаб этилади? Батафсил видеода! Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram😅😂😇😉 Ёлғон гувоҳлик берганлик учун қандай жазо белгиланган? Қонунчиликка кўра, суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида гувоҳ ёхуд жабрланувчининг ҳақиқатни била туриб нотўғри кўрсатма бериши, экспертнинг атайлаб ёлғон хулоса бериши, шунингдек, таржимоннинг қасддан нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш жинояти сифатида баҳоланади. Батафсил 👉 Ўқиш Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Open in Telegram