⁉️МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДА БЎЛГАН ХОДИМ БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
Ушбу ҳолат меҳнат шартномасининг қандай асосда бекор қилинаётганига боғлиқ.
Меҳнат кодекси бир қатор вазиятларда таътилда бўлган ходимни ишдан бўшатишга қатъий тақиқ қўяди.
МК нинг 163-моддасига мувофиқ, агар ходим ҳозирда меҳнат шартномасида ёки қонунчиликда кўзда тутилган рухсат этилган таътилда бўлса (масалан, йиллик меҳнат таътили ёки бола парвариши таътили), у ҳолда иш берувчининг ташаббуси билан уни ишдан бўшатиш ман этилади.
Аммо бундан истисно ҳолатлар мавжуд:
➖Ташкилот бутунлай тугатилса (тегишли орган қарори асосида),
➖Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини якунлаган бўлса.
Бу ҳолларда иш берувчи ходим таътилда бўлса, ҳам меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномаси муддатли бўлиб, унинг амалдаги муддати таътил давомида тугаса, у ҳолда иш берувчи шартномани 158-модда асосида бекор қилиши мумкин. Бу ҳолат таътилнинг мавжудлигидан қатъи назар, қонунчиликка зид эмас.
Яъни ходим таътилда бўлган пайтда уни ишдан бўшатиш мумкинми, деган саволга жавоб вазиятга боғлиқ. Ташаббус иш берувчидан чиқаётган бўлса, бу ҳолат фақат истисно вазиятларгина қонуний ҳисобланади. Акс ҳолда, таътил ходимни ишдан бўшатишдан ҳимоя қилади.
✅Каналга уланиш — @hrm_uzb