#Муҳим ❗️Ходимни SMS-хабар билан ишдан бўшатиш мумкин бўлади, агар у онлайн ишласа Меҳнат кодексига масофадан ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжатга кўра, масофадан ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи буйруқ нусхасини ходимга қоғоз шаклида буюртма хат орқали ёки электрон тарзда юбориши шарт бўлади. SMS-хабарнома «Ягона миллий меҳнат тизими»даги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган телефон рақами, электрон почта ёки меҳнат шартномасида келишилган бошқа интернет дастурлари орқали электрон тарзда юборилиши мумкин. Шунингдек, SMS-хабарда шартнома бекор қилинган сана ва асослар кўрсатилиши шартлиги белгиланмоқда. Ишга тиклаш бўйича судга мурожаат қилишнинг уч ойлик муддати эса буйруқ нусхаси топширилган ёки юборилган, шунингдек, SMS-хабар келган кундан бошлаб ҳисобланиши таклиф этилмоқда. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in TelegramPosts of HR assistant
❗️Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам ходимнинг ўзи ёки яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади. ⛔️ Бунда календарь йили давомида бир ходимга тўланадиган моддий ёрдамларнинг жами миқдори унинг лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдорининг 2 баробаридан оширилишига йўл қўйилмайди. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram#Биласизми Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 млн 271 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади: 🔹синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун: ▫️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз; ▫️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз; ▫️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз; ▫️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз; ▫️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз; 🔹 дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз. 🔹 информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram❗️Давлат хизматчиси тадбиркор ёки унинг муассиси бўлиши мумкин эмас "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас: ▪️ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; ▪️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон қонунларида ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно; ▪️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга; ▪️тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно; ▪️ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга; ▪️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга; ▪️чет давлат фуқаролигини олишга; ▪️қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга; ▪️Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно; ▪️ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram❓ Иш ҳақи сақланмаган таътил олмоқчиман, иш берувчи билан келишишим керакми? 📒 Ҳа, иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун иш берувчи билан келишиш керак. Аммо айрим тоифадаги ходимлар учун иш берувчи бундай таътилни мажбурий тартибда бериши шарт. ⚖️ Ҳуқуқий асос Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра: ⏳ Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. ✅ Меҳнат кодексининг 242-моддасида эса ходимнинг талабига кўра мажбурий бериладиган таътиллар санаб ўтилган. 🕰 Карантин, фавқулодда ҳолат каби алоҳида вазиятларда муддат 6 ойгача узайтирилиши мумкин. 📜 Мажбурий бериладиган ҳоллар (242-модда): 🧳 Уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар — йилига 14 календар кунгача; 🧳 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — йилига 14 календар кунгача; 🧳 2 ёшдан 3 ёшгача болани парваришлаётган ота-она, васий ёки қариндошга; 🧳 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ота-она — йилига 14 календар кунгача. 💡 Амалда нима қилиш керак? ✍🏻 Иш берувчига ёзма ариза билан мурожаат қилинг. Аризада таътилнинг сабаби ва керакли муддатини кўрсатинг. 📋 Агар мажбурий тоифага кирсангиз, буни тасдиқловчи ҳужжатни (маълумотнома, гувоҳнома) илова қилинг. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in TelegramДавлат фуқаролик хизматчиларига бериладиган малака даражалари ҳамда малака даражасида бўлиш муддатлари ▪️Асос — ПФ-95-сон Фармон ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram❗️Президент фармони билан: Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг янгиланган рўйхати (реестри) тасдиқланди. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram#Биласизми Қонунчиликка кўра, 2 ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромад солиғидан қисман озод қилинади. Бунда уларнинг ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 млн 917 минг 600 сўм) миқдоридаги даромадларидан даромад солиғи олинмайди. Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram❓ Давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларини бузса, унга қандай чоралар қўлланилади? Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаслиги уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлади. Жумладан, Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилиши мумкин: ➖ огоҳлантириш; ➖ узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш; ➖ коллегиал йиғилишларда танбеҳ бериш. Шунингдек, Одоб-ахлоқ комиссияси давлат хизматчисига нисбатан интизомий чора қўллаш юзасидан ташкилот раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин. Агар одоб-ахлоқ қоидалари давлат органи ёки ташкилоти раҳбари томонидан бузилса, тегишли чора кўриш масаласи бўйича таклифлар юқори турувчи орган раҳбарига юборилади. ❗️ Муҳим: Давлат хизматчисининг Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши уларни қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштиради. ▪️ Манба ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқи ✅ Қонунчиликка кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди: ➖ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); ➖захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; ➖давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ➖тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ➖ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; ➖ 18 ёшга тўлмаган шахслар ва бошқалар. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in TelegramДавлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти: асосий қоидалар 🔹 Давлат фуқаролик хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Ҳафталик иш вақти 40 соатдан ошмаслиги керак. 🔹 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор ота-оналардан бири (ёки унинг ўрнини босувчи шахс) учун иш вақти ҳафтасига 35 соатдан ошмайди. 🔹 Хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, айрим ҳолларда 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам белгиланиши мумкин. 🔹 Белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш — иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. 🔹 Иш вақтидан ташқари иш учун ходимга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ортиқча ишлаган вақтига тенг қўшимча дам олиш вақти бериш кафолатланади. 🔹 Фавқулодда вазиятларда давлат фуқаролик хизматчиси розилигисиз ҳам иш вақтидан ташқари ишларга жалб этилиши мумкин. ▪️ Батафсил ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram❓Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги қанча бўлиши керак? Ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир. Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram❗️Қонунчиликка кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади. Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. ✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Open in Telegram