Account

Posts of Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

newest first

#42698Text

🌟Вақтда барака йўқолганини ҳис қилганлар учун васият Салафлардан бири шундай деган: 🌟«Қуръондан ўқийдиган ҳизбимни (ҳар кунлик улушимни) қанча кўпайтирсам, вақтларимда барака шунча ортарди. Мен буни доим оширавердим, то кунлик улушим ўн қисмга етди». 🌟Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий эса илм сафарини ният қилган Зиё ал-Мақдисийга шундай насиҳат қилган: «Қуръонни кўп ўқи, ҳеч қачон тарк қилма! Чунки сен излаётган илм сени ўқиганинг миқдорига қараб осонлашади». Зиё ал-Мақдисий айтади: «Мен бу сўзни синаб кўрдим. Қачон кўп ўқисам, ҳадис эшитиш ва ёзишда кўп насиба топардим. Агар ўқимасам, насибам ҳам камаярди». 🌟 Зайл Тобақотул Ҳанобила – Ибн Ражаб (3/205) 🌟Вақтнинг баракаси – кўп ишга улгуриш, илмда ривож ва қалбнинг ҳаёти – барчаси Қуръон билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар кунини Қуръон билан безаган киши вақтида барака топади. HIKOYANEW

Open in Telegram
Views1,610−53%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#42687Video
Views2,720−21%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#42682Photo
Views3,340−3%vs avg
Forwards—
Reactions34
Comments—
#42681Photo

Гоҳида инсон дунё ташвишларига шу қадар шўнғиб кетадики, худди бу ерда абадий яшайдигандек ҳаракат қилади. Ҳолбуки, ҳар бир ўтаётган кун одамни ҳақиқий манзилига - охиратга тобора яқинлаштиради. Аслида, бу дунёдаги ҳаёт нима? Бу шунчаки бир бекат, қисқа бир сафар холос. Одамлар кўпинча ўлимдан қўрқади, уни барча нарсанинг тугаши деб ўйлайди. Аммо ҳақиқат шуки, ўлим - бу йўқлик эмас, балки руҳнинг тор қафасдан чиқиб, ҳақиқий ва абадий ҳаётга қадам қўйишидир. Бугун олинаётган ҳар бир нафас - ўша абадий дунёда қурилаётган манзилнинг битта ғишти. ⏳Инсон кўз юмган лаҳзадаёқ унинг кичик қиёмати бошланади. Қабр - бу охират остонаси. У ернинг кенг ва ёруғ бўлиши ёки аксинча, тор ва зулматга айланиши бугунги амалларга боғлиқ. Эртага ҳисоб-китоб майдонида турилганда, на мол-дунё, на мансаб ёрдам бера олади. Ўнг тараф эгалари қаторидан жой олиш ёки чап тараф - барчасини бугунги танловлар ҳал қилади. Жаннат йўли осон эмас, у мустақимда сабр билан туриб бериш билан, ибодат ва қалб салимлиги орқали ўтади. Аммо умидсизликка тушмайди Мўмин - бугун бировга қилинган кичик бир яхшилик, ҳатто чин дилдан (ихлос билан) қилинган табассум ҳам эртанги кунга нур бўлиб қайтади ин шаа Аллоҳ. Ҳар бир инсон тўхтаб, ўзига савол бериши керак: абадий дунёга нима олиб кетиляпти? Ахир бу дунё - экинзор. Бугун амаллари билан нима экилса, эртага шу ўрилади. Вақт борида нафсни жиловлаб, ҳақиқий сафарга муносиб озуқа тайёрлаш - энг катта оқилликдир. HIKOYANEW

Open in Telegram
Views4,090+19%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#42673Video

​​​​​​ТАҲОРАТ СУВИНИНГ ҲИКМАТИ Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «7 ёшимда мураттаб қори бўлганман. Oтам мени илм ўқитишга берди. Дастлаб «Зарур масалалар» деган кичик китобни ўқидик. Унда шундай масала бор эди: Пок одам таҳорат қилди, таҳоратидан тушган сувларни бир идишга тўплади. Ариқда оқиб ётган сувда таҳорат қилса бўлади, лекин таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди. Яна бир киши кўчадан терлаб келиб, салқинлайман деб сувдан фойдаланди. Ундан қолган сувда ҳам таҳорат қилса бўлади. Лекин таҳорат қилинган сувда қайта таҳорат қилиб бўлмайди. Шу масалани ўқиганимдан бери унинг ҳикматини ўйлардим. Таҳорат қилувчининг бадани тоза эдику, нега ундан қолган сувни ишлатиб бўлмайди? Аллоҳ таоло: «Мен сизга бир неъмат берсам, уни яширмангиз» дейди. Кейинчалик, Худойи таоло менга гўзал даражаларни ато этди. Таҳорат қилувчи банданинг таҳорати суви билан қўшилиб, гуноҳлари ҳам ювилиб кетишини кўзларим билан кўрдим. Шунинг учун асли тоза таҳорат суви банданинг гуноҳлари билан қўшилиб, ифлос сувга айланаркан. Iymon HIKOYANEW

Open in Telegram
Views4,960+44%vs avg
Forwards—
Reactions36
Comments—