Posts of Hidoyat.uz
Аввалимиз, охиримиз заифликда Аллоҳ таоло сизларни манийдан яратди. Сўнг сизлар заиф, кучсиз бўлиб ўсдинглар. Дастлаб ҳақир сув (нутфа), кейин ҳомила, кейин гўдаклик ҳолати. Ҳақиқатан, инсон бу даврда заифликнинг энг юқори чўққисида бўлади. Яъни сизларнинг аслингиз заифликка асослангандир... Батафсил... ⬅️ Авазбек ЖУМАБОЕВ тайёрлади. “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 16-сонидан 📲 @Hidoyatuz
Open in TelegramForwarded from Muminalar.uz | Расмий канал
Ибн Сино табобатида назла (балғам ва аллергия)ни ҳайдовчи 10 та энг кучли гиёҳ Қадимги табиблар нафас йўлларини тозалаш ва аллергияни илдизи билан бартараф этишда 10 хил гиёҳдан фойдаланишган. 1. Нафас йўллари ва томоқни тозаловчилар Қуст ал-ҳиндий ва Зуфо — қадимдан ўпка, бронх ва бурун-томоқдаги эски балғам ҳамда яллиғланишни ҳайдовчи энг кучли восита; Ширинмия ва Долчин — томоқ қичишиши ва қуруқ йўтални юмшатиб, танага табиий иссиқлик беради. 2. Жигар ва ошқозон-ичакни тозаловчилар (аллергия илдизини йўқотувчилар) Расторопша, Сачратқи ва Каркаде — жигар ва қондаги аллергия қўзғатувчи чиқиндиларни тозалайди, ҳазмни яхшилайди. 3. Шиллиқ қаватни тикловчи ва ҳимояловчилар Чаканда (облепиха), Зайтун ва Розмарин — бурун-томоқнинг қуриб, яллиғланган шиллиқ қаватини табиий Омега-6, Омега-9 ва Е витамини билан озиқлантириб, инфекциялардан ҳимоя қилади! Ана шу 10 та ноёб ўсимлик бир жойда жамланганида у нафақат бурун-томоқни очади, балки аллергия ва шамоллашнинг ички сабабини ҳам кетказади. @muminalaruzb
Open in TelegramАзизлар! 🔖Хонадонингиз илм зиёсидан янада чароғон бўлишини, дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда кўришни истасангиз, фарзандларим илмли, солиҳ инсонлардан бўлсин, десангиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «ҲИДОЯТ» журналига обуна бўлинг! «ҲИДОЯТ» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «МЎМИНАЛАР» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «ИСЛОМ НУРИ» газетаси — 24 та сон — 186 000 сўм «ҲИДОЯТ» журнали (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 116 000 сўм «ИСЛАМ НУРЫ» газетаси (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 100 000 сўм ❓ «Қандай қилиб?» – дейсизми? Бу жуда осон! Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжид ходимларига мурожаат қилсангиз, кифоя. Ёки бизнинг телефон рақамларимизга қўнғироқ қилсангиз, сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ҳам ўргатамиз. 📞 (71) 227-34-30 (71) 240-08-23 ☝ obuna.hidoyat.uz 🚀@HidoyatUz
Open in Telegram#Ҳидоят #Мақола ❗️Беҳуда ғазаб – келтирар азоб Бугун жамиятимизда кузатилаётган кўплаб можаролар жаҳл ва ғазабга берилиш ортидан келиб чиқмоқда. Эр-хотин тортишиб жаҳл устидан бир-бирига оғир сўзлар айтиб, оилани пароканда қиляпти. Кўчада йўл талашган ҳайдовчилар ғазаб билан муштлашяпти. Мактабларда ўқувчилар жаҳл билан ёқалашяпти... Буларнинг оқибатида инсонлар озор чекиб, руҳий изтиробга тушяпти... Батафсил... ⬅️ Эркин ГУЛМУРОДОВ “Ҳидоят” журналининг 2026 йил 5-сонидан 📲 @Hidoyatuz
Open in Telegram#muftiy_minbari Умрнинг ҳар лаҳзаси ғанимат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲@Hidoyatuz
Open in Telegram🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (26.11.2026 – Пайшанба) «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», (Нисо сураси, 103-оят) ‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади. @HidoyatUz | Instagram | Youtube
Open in TelegramForwarded from Muslim.uz
#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР 📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Open in Telegram😴❌ Ҳаром уйқу Намоз вақти кирганидан кейин уйқуга кетиб, намоз вақти чиқиб кетгунча ухлаш ва намоз вақти жуда қисқа бўлгандаги уйқу бунга мисол бўлади. Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан 📚 📲 @Hidoyatuz
Open in TelegramForwarded from Muslim.uz
#xabar #Quron_musobaqasi 🌙 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИГА 7 МЛН СЎМГАЧА ПУЛ МУКОФОТИ ВА ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР ТОПШИРИЛДИ 🗣 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. 🌙 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 💬 Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан табриклади. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб, маъҳад совғаларидан ташқари Муфтий ҳазратлари номларидан ҳам қўшимча муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди. 📖 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги сифатида тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашди. Беллашувда иштирокчиларнинг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати синовдан ўтказилди. ⚖️ Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб борди. 🏆 Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар: Ҳифз йўналиши бўйича: 🥇 1-ўрин: Абдулҳай Ҳасанов (101-гуруҳ талабаси) ва Муҳаммад Амин Мусаев (304-гуруҳ талабаси); 🥈 2-ўрин: Шукруллоҳ Абдуллаев (404-гуруҳ талабаси); 🥉 3-ўрин: Билолиддин Иброҳимжонов (202-гуруҳ талабаси). Тиловат йўналиши бўйича (модул таълим талабалари ўртасида): 🥇 1-ўрин: Зоҳиджон Номонов; 🥈 2-ўрин: Абдулбоқий Аҳмедов; 🥉 3-ўрин: Билолиддин Қамардинов. 🎁 Ҳар икки йўналиш ғолибларига Муфтий ҳазратлари номларидан: ▪️ 1-ўрин учун — 7 миллион сўм; ▪️ 2-ўрин учун — 5 миллион сўм; ▪️ 3-ўрин учун — 3 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, маъҳад ва ҳомийлар томонидан ғолиб ҳамда совриндорларга iPad, планшет, чангютгич ва шарбат чиқаргич каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 🗣 Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Open in Telegram