Account

Posts of HEMIS_University

newest first

#965Photo
Views5,920−38%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#963Photo

Квота ҳужжатлари функционали такомиллаштирилди ✅ Хемис тизимида вазирлик талаби бўйича шакллантириладиган квота ҳужжати ва унга тегишли бўлган таҳлил ва эҳтиёж жадвалларини яратиш ҳамда имзолаш имконияти амалга оширилди. Бунда: 👉 1) Талабалар / Квота ҳужжатлари деб номланган менюдаги функционалга кирилади 👉 2) Ушбу саҳифада учта панел мавжуд: - Қабул квотаси - бунда йўналишлар бўйича тасдиқланган қабул квотасини кўриш мумкин. - Квота ҳужжатлари - бунда вазирликка тақдим қилинадиган қабул квотаси маълумотлари шакллантирилади ва ЭРИ билан тасдиқланади. - Таҳлил ҳужжатлари - бунда вазирлик талабига мос равишда қабул квотасига тегишли бўлган таҳлил ва эҳтиёж маълумотлари шакллантирилади ва ЭРИ билан тасдиқланади ❗️Тизимда шакллантирилган ушбу ҳужжатлар ЭРИ билан тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда вазирлик тизимига юборилади ва барчаники умумлаштирилади. #ХЕМИС #Квота

Open in Telegram
Views5,580−42%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#962Photo
Views4,480−53%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#960Photo
Views4,350−54%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#959Text

Тизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!! Тизимнинг янги версиясида (1.9.92 21.11.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди: 1) Буйруқлар реестри номли янги функционал қўшилди ва деярли барча роллар учун рухсат берилди. Бу функционал орқали ОТМ бўйича расмийлаштирилган барча буйруқларни кўриш ва ундан фойдаланиш мумкин. 2) Давомат статуси функционали такомиллаштирилди. Талабанинг сабабли қилинган дарс соатларини ким томонидан амалга оширилганлигини кўриб туриш имконияти қўшилди. 3) Талабалар базаси ва Талабалар рўйхати функционаллари такомиллаштирилди ва уларга бир қатор янги фильтрлар қўшилди. 4) Давомат ҳисоботи функционалидаги маълумотларни Excelга экспорт қилиш имконияти қўшилди, ихтиёрий саналар кесимидаги ёки кунлик давомат кўрсаткичларини тизимдан олиш мумкин. 5) Квота ҳужжатлари функционали такомиллаштирилди. Эндиликда фақатгина квотага тегишли ҳужжатни тайёрлаш эмас балки бунга тегишли таҳлил жадвалларини ҳам тайёрлаб вазирликка тақдим қилиш мумкин. 6) Қайднома баҳолари номли янги функционал қўшилди, бу орқали барча талабаларнинг барча фанлардан олган баҳоларини кўриш, мониторинг қилиш ва экспорт қилиб олиш имконияти яратилди 7) Талабаларнинг паспорт маълумотларини давлат реестридан верификация қилиш такомиллаштирилди. 8) Тизимда ЭРИ орқали ҳужжатларни тасдиқловчи мутахассислар таркибига ўзгариш киритилди, эндиликда транскриптни декан ва регистратор офис бошлиғининг имзолашига рухсат берилди. #ХЕМИС #Версия

Open in Telegram
Views5,600−41%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#958Video
Views21,700+127%vs avg
Forwards—
Reactions27
Comments—
#957Text

ОТМ раҳбарлари маълумотларини верификация қилиш ✅ Хемис тизимидаги зарурий маълумотлар ва ҳужжатларни тасдиқлашда ОТМ раҳбарлари масъулиятини ошириш мақсадида уларнинг тизимдаги маълумотларини верификация қилиш функционали жорий қилинди. Бунда: 👉1) Фойдаланувчиларга рол бириктириш жараёнида Ректорат, Ўқув ишлари бўйича проректор ва Суперадминистратор ролларини бириктириш вазирлик тизими орқали верификация билан амалга оширилади. Эндиликда бошқа ходимларни бу ролларга бириктириш назорат қилинади. 👉2) ОТМ раҳбарлари маълумотлари Хемиснинг вазирликдаги марказий тизимида текширилади ва тасдиқланади. Тизимда бошқа ходимларга раҳбар лавозимини бириктириш чекланади. 👉3) Тизимдаги электрон ҳужжатларни имзолаш учун тасдиқловчи масъул сифатида фақатгина ОТМнинг ректор ва проректорларини танлаш мумкин бўлади. Бошқа ходимларни тасдиқловчи сифатида кўрсатиш чекланади. #ХЕМИС #Ходимлар

Open in Telegram
Views12,000+26%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#956Photo
Views13,200+38%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#954Photo

ОТМлар қабул квотасини шакллантириш ✅ Хемис тизимида ОТМларнинг қабул квотасини шакллантириш жараёни рақамлаштирилди. Эндиликда барча ОТМлар янги қабул квоталарини электрон имзо билан расмийлаштириб тизим орқали тақдим қилади. Бунинг учун: 👉1) Талабалар / Квота ҳужжати функционали орқали янги квота ҳужжати яратилади ва унга тегишли имзоловчилар қўшилади 👉2) Квота ҳужжатида ҳар бир йўналиш бўйича таълим турлари, таълим шакллари ва ўқитиш тиллари кесимида қабул квоталари шакллантирилади. 👉3) Тегишли масъуллар ва раҳбарлар томонидан электрон рақамли имзо орқали ҳужжат имзоланади. Ҳужжат тасдиқланиши билан ундаги қийматлар автоматик вазирлик тизимига юборилади. 👉4) Вазирлик тизимида тегишли масъуллар томонидан республика даражасида ОТМлар қабул квоталари кўриб чиқилади ва умумлаштирилади. ‼️Муҳим!!! ❗️Қабул квоталарини таълим турлари ва шакллари бўйича алоҳида ҳужжатлар кўринишида шакллантириш мумкин. ❗️Электрон имзо билан тасдиқланган ҳужжатларга ўзгартириш киритиб бўлмайди. #ХЕМИС #Квота

Open in Telegram
Views7,620−20%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#953Photo

Ўқитувчилар юкламаси мониторинги ✅ Ўқитувчиларнинг йиллик юкламасини мониторинг қилиш мақсадида ОТМ ва Вазирлик Хемис тизимларига умумлашган юклама маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва кузатиш функционаллари қўшилди. ✅ Ходимлар / Ўқитувчилар юкламаси функционали орқали ОТМ ўқитувчиларининг жорий ва олдинги ўқув йиллардаги умумий, аудитория ва аудиториядан ташқари юкламаларини кузатиб бориш мумкин. ❓Бунинг учун қуйидаги ишлар амалга оширилган бўлиши керак: 👉1) Ўқув бўлими томонидан юклама турлари киритилиб кафедраларнинг йиллик ўқув юкламаларини шакллантириш 👉2) Кафедра мудири томонидан берилган йиллик юкламаларни ўқитувчиларга тақсимлаш 👉3) Ҳар бир ўқитувчи томонидан қўшимча равишда шахсий иш режаси учун илмий ва услубий ишларини киритиш. ❗️Муҳим!!! Мана шу 3 та қадамдаги ишлар бажарилган тақдирда ўқитувчиларнинг реал юкламаларини кузатиш мумкин бўлади. #ХЕМИС #Ўқитувчи

Open in Telegram
Views10,200+7%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#952Photo

Апелляция функционали такомиллаштирилди ✅ Хемис тизимидаги Апелляция функционали низом талаблари асосида такомиллаштирилди. Эндиликда апелляция масаласи талабанинг аризаси асосида кўриб чиқилади. Бунда: 👉1) Фаннинг баҳоси хемис тизимида эълон қилингандан сўнг баҳолаш натижасидан норози бўлган талабалар 24 соат давомида талаба кабинети орқали апелляция аризасини юборади - Hemis student: Талаба маълумоти / Фан апелляцияси - my.hemis.uz : Менинг таълимим / Апелляцияларим 👉2) Ўқув ишлари бўйича проректор масъуллиги остида апелляция комиссияси талабалар мурожаатларини кўриб чиқиб хемис тизимида апелляция баённомасини шакллантиради ҳамда барча имзоловчилар томонидан электрон имзо билан имзоланиб тасдиқланади (Ўзлаштириш / Фан апелляцияси). 👉3) Баённома масъул раҳбар томонидан ЭРИ билан тасдиқлангандан сўнг ундаги баҳолар ўзгаришлари кучга киради ҳамда талабаларга тақдим этилади. Ушбу функционалдан фойдаланиш: Ўқув ишлари бўйича проректор, Декан ва Регистратор офис ролларига берилган #ХЕМИС #Апелляция

Open in Telegram
Views18,600+95%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#951Photo
Views8,290−13%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#950Photo
Views7,130−25%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#949Text

Тизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!! Тизимнинг янги версиясида (1.9.86 10.11.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди: 1) Статистика менюсига Контингент статистикаси функционали қўшилди. Бу орқали талабаларнинг йўналишлар, курслар, тиллар ва грантлар кесимидаги статистикасини олиш мумкин (Статистика / Контингент статистикаси) 2) Имтиёзли грантлар функционали такомиллаштирилди, унга талабаларни имтиёзли грантлар рўйхатидан чиқариш имконияти қўшилди (Талабалар / Имтиёзли грантлар) 3) Дарс жадвалини кўриш функционали такомиллаштирилди ва унга дарс жадвалини Excel файлига экспорт қилиш имконияти қўшилди (Ўқув жараёни / Дарс жадвалини кўриш) 4) Назорат жадвалини кўриш функционали такомиллаштирилди ва унга назорат жадвалини Excel файлига экспорт қилиш имконияти қўшилди (Ўқув жараёни / Назорат жадвалини кўриш) 5) Апелляция функционали низом талаблари асосида такомиллаштирилди, эндиликда апелляция масаласи талабанинг аризаси асосида кўриб чиқилади (Ўзлаштириш / Фан апелляцияси) 6) Ўқитувчилар юкламаси функционали қўшилди, бу функционал орқали жорий ва олдинги ўқув йиллардаги ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламасини кузатиб бориш мумкин (Ходимлар / Ўқитувчилар юкламаси) 7) Қабул квотасини шакллантириш рақамлаштирилди. Эндиликда барча давлат отмлари янги қабул квоталарини электрон имзо билан расмийлаштириб тизим орқали тақдим қилади (Талабалар / Квота ҳужжати). Вазирлик тизими эса ушбу квоталарни умумлаштириб масъулларга тақдим қилади. 8) Хемис тизимининг авторизация модули такомиллаштирилди ва тизимга электрон рақамли имзо калити билан кириш имконияти яратилди 9) Рисклар дашбордига Ўқитувчи панели ҳам қўшилди, ҳозирча юкламаси хемис тизимида шакллантирилмаган ўқитувчиларни тақдим этаяпти. 10) Хемис тизимининг фойдаланувчиларга рол бириктириш функционали такомиллаштирилди. Эндиликда Ректорат, Ўқув ишлари проректори ва Суперадминистратор ролларини бириктириш вазирлик тизими орқали верификация билан амалга оширилади. #ХЕМИС #Версия

Open in Telegram
Views9,160−4%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—
#948Text

Тизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!! Тизимнинг янги версиясида (1.9.69 07.10.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди: 1) Таълим буйруқлари функционалига "Қўшма таълимга юбориш" буйруқ тури қўшилди. Эндиликда қўшма таълимга юборилаётган талабаларнинг буйруғи шу билан расмийлаштирилади. 2) Хемис тизими StrikePlagiarism антиплагиат тизими билан ҳам интеграция қилинди. Эндиликда тизимда 3 та плагиат тизимларидан (Antiplag.uz, Plagiat.uz, StrikePlagiarism.com) фойдаланиш мумкин. 3) Диплом анкетасини шакллантириш функционали такомиллаштирилди. Бундан буён диплом тоифасини (Оддий/Имтиёзли) қарор талабларига биноан тизимнинг ўзи автоматик белгилаб беради. 4) Ординатура фаолиятини ўзига хослигини ҳисобга олиб ушбу таълим турида ўқиётган талабаларни GPA балига қарамасдан курсга ўтказиш ҳамда диплом анкетасини шакллантирмасдан туриб битириш буйруғига қўшиш имкониятлари яратилди. 5) Хорижий ОТМларнинг кеч диплом беришларини ҳисобга олган ҳолда талабаларни диплом анкетасини шакллантирмасдан туриб битириш буйруғига қўшиш имконияти яратилди #ХЕМИС #Версия

Open in Telegram
Views16,600+74%vs avg
Forwards—
Reactions52
Comments—
#946Photo

Талабаларни қўшма таълимга юборишни расмийлаштириш ✅ Хемис тизимининг 1.9.66 версиясида Таълим буйруқлари функционалига "Қўшма таълимга юбориш" буйруқ тури қўшилди. Эндиликда қўшма таълимга юборилаётган талабаларнинг буйруғини ушбу функционал билан расмийлаштириш мақсадга мувофиқ. ❗️Бунинг учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади: 👉1) Талаба ҳаракати / Таълим буйруқлари менюсига кириб буйруқлар саҳифасида янги буйруқ яратилади. 👉2) Буйруқнинг ҳужжат тури майдонида Қўшма таълимга юбориш тоифаси танланади. Ҳужжат параметри майдонида эса қўшма таълимнинг турига қараб Хорижий қўшма таълимга юбориш ёки Маҳаллий қўшма таълимга юбориш танланади. 👉3) Талаба қўшиш саҳифасида қўшма таълимга юбориладиган талабалар буйруққа қўшилади. Бунда ҳар бир талаба учун борадиган давлати, университети ва семестри кўрсатилади. 👉4) Буйруқни имзолаш ва бажариш амаллари одатдагидек амалга оширилади. ‼️Муҳим! Буйруқ бажариш қилингандан сўнг талабанинг статуси Қўшма таълимда ҳолатига ўзгаради. #ХЕМИС #Буйруқ

Open in Telegram
Views18,900+98%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—