Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: «Аллоҳуммағфирлии занбии куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва аахироҳу, ва ъалаанийатаҳу ва сирроҳу», дер эдилар».
Маъноси: «Аллоҳим, ҳамма гуноҳларимни: кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгиларини ҳам, кейингиларини ҳам, ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам мағфират қилгин». Имом Муслим ривояти.
Ушбу дуо гуноҳларнинг барча ҳолатларини қамраб оладиган, бирортасини ҳам истисно қилмайдиган дуо. Яъни, кичик гуноҳни ҳам, каттасини ҳам; очиқ-ошкор содир этилганини ҳам, яширин содир этилганини ҳам; ўтмишда содир бўлганини ҳам, биронта пинҳонасини ҳам қолдирмай қамраб оладиган истиғфордир.
Бу — банданинг Аллоҳ таоло даргоҳида туриб қиладиган дуосидир. Бунда банда Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани мукаммал билувчи Зот эканини, Унинг раҳмати эса ҳар қандай нуқсон ва чекловдан холи, барча нарсани қамраб олганини эътироф этади
Зеро, бу Карамли Зот эшиги олдида турган банданинг дуосидирки, у Аллоҳнинг илми ҳар бир нарсани ўраб олганлигини ва раҳмати ҳар қандай нуқсон-камчиликдан кенгроқ эканлигини билади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони саждаларида ҳам айтар эдилар. Сажда — ўта хокисорлик билан ўта яқинлик жамланадиган мақомдир. Унда пешона Аллоҳга энг шарафли ўринларини қўяди, қалб эса энг раҳмли Зотга бўлган умиди ила юксалади.
Шунинг учун сизларга ҳам, ўзимга ҳам истиғфор айтишни васият қиламан — зеро у Воҳид ва Қаҳҳор Зот сари энг яқин йўлдир.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏻 @HAYOTIMSAN 👈🏻