Account

Posts of Хамдардмиз

newest first

#1112Text

#Омонат Кўнгил фарёди... Бир неча муддат аввал бир онахон қўнғироқ қилдилар: — «Қобилжон, сиздан битта илтимосим, ҳам васиятим бор. Мен ўлсам, "Ҳамдардлик"ка таъзиямни ёзсангиз, фарзандимнинг исмини ёзманг. Мен ундан рози эмасман...» «Дод» деб юбордим! Илтимос қилдим: «Ундай қилманг, онажон! Хатоларини кечиринг, унинг ўрнига мен узр сўрайман», деб ялиндим, ёлвордим. Лекин онахон фикрларини ўзгартирмадилар. Ўша кундан бери ичим ёнади, бошимга осмонлар қулайди. Бу оғир омонатни энди фарзандига қандай айтаман?! Эй фарзанд! Бу айнан сиз бўлишингиз мумкин... Ким бўлишингиздан, қайси мартабада туришингиздан, эркак ёки аёл бўлишингиздан, ёшингиз нечада эканлигидан қатъий назар — бугуноқ ота-онангизнинг оёқларига йиқилиб, кечирим сўранг. Эртага кеч бўлиши, уларнинг кўнглидаги муз эримай қолиши мумкин... Отанинг, онанинг қалби — мўъжиза, фарзанди чин дилдан йиғлаб келса, ҳар қандай тош ҳам эриши мумкин. ​Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин😢 Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний.

Open in Telegram
Views38,900−27%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#1103Text
Views66,200+24%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#1095Text
Views49,300−8%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#1086Photo
Views73,900+38%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#1085Photo
Views2,930−95%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#1082Text
Views63,400+19%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#1080Text

Жаноза намози тўрт такбирдан иборат бўлиб, уни ўқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: Жаноза намозини ўқишга ният қилинади. Жамоат имоми “Аллоҳу акбар” деб такбир айтгач, бошқалар ҳам ичида “Аллоҳу акбар” деб айтиб қўлни қулоқларнинг юмшоқ еригача кўтаради ва қўлларини боғлайди. Қўллар қовуштирилгач “Сано” дуоси ўқилади: “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук”.   Сано дуосидан сўнг имом иккинчи такбирни айтади. Бунда қўллар кўтарилмайди ва тананинг бошқа аъзолари ҳам ўз ҳолида туради. ❗️Эслатма! Баъзи бир кишиларнинг такбир вақтида, яъни имом “Аллоҳу акбар” деб айтганда бошни кутариш, осмонга қараш ҳолати кузатилади.  Бундай қилиш ножоиздир. Иккинчи такбирни айтгач, қуйидаги салавот айтилади: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъала Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд”.   Салавотдан кейин учинчи такбир айтилади. Учинчи такбирдан кейин маййит ҳаққига қуйидаги дуо ўқилади: “Аллоҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғоибинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу  миннаа фа аҳйиҳи ъалал Ислаам ва ман таваффайта ҳу миннаа фатаваффаҳу ъалал иймаан”. Маъноси: Аллоҳим, бизнинг тирикларимиз ва маййитларимиз, ҳозирларимиз ва ғоибларимиз, кичикларимиз ва катталаримиз, эркакларимиз ва аёлларимизни мағфират қилгин! Аллоҳим, Сен бизлардан кимни яшатадиган бўлсанг, уни Исломда яшатгин. Бизлардан кимни вафот эттирсанг, уни иймонда вафот эттир.   Маййит ҳаққига дуо қилингач тўртинчи такбир айтилади Тўртинчи такбирдан кейин дуо қилинмасдан, икки ёнга салом берилади. Нафакат узимиз, балки фарзандларимиз хам билишлари зарур. https://t.me/Hamdardmiz1

Open in Telegram
Views62,500+17%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—