Account

Posts of "Haj" va "Umra" Markazi | Rasmiy

newest first

#8140Photo

Мадинаи Мунавварада ёзнинг жазирама кунларида ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши мумкин. Аммо бу иссиқ шароитда ҳам Масжидун Набавий ичида доимо мўътадил ва салқин ҳаво ҳукм суради. Бунинг замирида эса масжиддан етти километр узоқликда жойлашган улкан ва замонавий совитиш тизими ётади. Масжиднинг ғарбий қисмида, Мадина шаҳридаги ҳожиларни кутиб олиш мажмуаси яқинида дунёдаги энг йирик марказлашган совитиш мажмуаларидан бири жойлашган. Ушбу мажмуада ҳар бирининг қуввати 3400 тонна бўлган олтита йирик совитиш ускунаси (чиллер) мавжуд. Улар сувни 4–5 даражагача совутади. Еттита асосий насос ёрдамида совуқ сув махсус иссиқлик ўтказмайдиган қувурлар орқали, ер ости туннелидан ўтказилиб, Масжидун Набавийнинг ертўла қисмига етказилади. Бу ердаги махсус ҳаво алмаштириш ускуналари совуқ сувдан фойдаланиб, ҳавони совутади. Сўнгра салқин ҳаво масжид устунлари ичига ўрнатилган махсус қувурлар орқали тарқатилади. Мазкур тизим масжиддаги жами 2357 та устунни қамраб олган. Совитиш жараёнидан кейин сув яна махсус қувурлар орқали марказий мажмуага қайтарилади ва қайта совутилади. Тизим ташқи ҳаво ҳароратига қараб автоматик равишда совитиш даражасини мослаштириб боради. Масжиднинг меъморий ечимлари ҳам салқинликни сақлашга хизмат қилади. Масжид томидаги 27 та улкан гумбазнинг ҳар бири тахминан 80 тонна оғирликка эга бўлиб, махсус пўлат релслар устида ҳаракатланади. Улар заруратга қараб очилиб, масжидга тоза ҳаво ва табиий ёруғлик киришини таъминлайди. Кейин эса салқин ҳавони сақлаб қолиш мақсадида ёпилади. Масжид ҳовлисидаги 250 та улкан соябон қуёш чиқиши билан очилиб, кун ботишидан олдин ёпилади. Шунингдек, ўрнатилган 436 та махсус туман ҳосил қилувчи вентиляторлар ҳавога майда сув заррачаларини пуркаб, атроф муҳитини салқинлаштиради. Ҳовли ва йўлакларга ётқизилган 117 минг квадрат метр майдонни эгаллаган оқ тусли Тассос мармари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Юнонистондан келтириладиган ушбу мармар қуёш нурларини қайтариш хусусиятига эга бўлиб, ҳатто жазирама иссиқда ҳам нисбатан салқинлигини сақлаб қолади. Шу тариқа, масжиддан етти километр узоқликдаги марказий совитиш мажмуасидан тортиб, ҳовлидаги мармар қопламаларгача бўлган барча муҳандислик ва меъморий ечимлар миллионлаб зиёратчиларнинг йилнинг энг иссиқ кунларида ҳам ибодатларини қулай шароитда адо этишларига хизмат қилмоқда.

Open in Telegram
Views5,330−7%vs avg
Forwards—
Reactions118
Comments—
#8129Photo

Forwarded from Muslim.uz

#xabar #haj2027 #mehmonxona 🕋 ҲОЖИЛАРИМИЗ УЧУН ШИНАМ МЕҲМОНХОНА ВА СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР САРАЛАНМОҚДА ⏺🕋Бўлғуси ҳожиларимиз улуғ амалларини хотиржам ва чиройли адо этишлари учун муборак заминлардаги тайёргарлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. 📍Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси келгуси мавсумда юртдошларимиз истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхоналарни ўта талабчанлик билан, ҳар томонлама кўздан кечирмоқда. ✅ Ушбу масъулиятли жараёнда меҳмонхоналарнинг қуйидаги муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда: ✅– зиёратчиларнинг эркин ҳаракатланиши учун фойе ва ошхоналарнинг кенглиги, лифтларнинг етарли сиғимга эгалиги; ✅– хоналардаги шароитлар, санитария-гигиена талабларига тўлиқ мослиги ва маиший техникаларнинг созлиги; ✅– ҳар бир хонада қибла кўрсаткичи, жойнамоз ва Қуръони карим нусхаларининг муҳайё қилингани; ✅– тиббиёт ва ишчи гуруҳлар учун ажратилган махсус хоналардаги қулайликлар. 🏨Шунингдек, соҳа мутасаддилари томонидан нафақат меҳмонхона шароитлари, балки бўлғуси ҳожиларнинг тўлақонли ва сифатли таомланиши, кўрсатиладиган транспорт ва соғлиқни сақлаш хизматлари ҳам атрофлича ўрганилмоқда. Хусусан, меҳмонхоналарнинг Ҳарами шариф, Мино ва Арафот каби муқаддас манзилларга қулай жойлашгани ҳамда узлуксиз ва қулай транспорт қатновини йўлга қўйиш масалалари ҳам делегациянинг диққат марказида турибди. 🗣Бундай кенг кўламли ўрганишлардан кўзланган мақсад – Янги Ўзбекистонда қарор топган “Инсон қадри – олий қадрият” тамойилини амалда таъминлаш, юртдошларимизнинг чинакам розилигига эришиш ва уларнинг тоат-ибодатларини юксак савияда, кўтаринки руҳда адо этишлари учун бекаму кўст шароит тайёрлаш саналади! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views6,150+8%vs avg
Forwards—
Reactions36
Comments—
#8119Photo

Forwarded from Muslim.uz

#mutolaa #haj2027 #seminar_trening 📄 ҲАЖ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ 🇸🇦 Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ташаббуси билан Жидда шаҳрида «Ҳаж – 2027» мавсумига пухта тайёргарлик кўриш доирасида ҳаж ишлари идоралари масъуллари учун махсус ўқув-амалий дастур бўлиб ўтди. ⏺Ҳаж соҳаси тарихида илк бор ташкил этилган мазкур дастур зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда уларнинг сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бўлиб, унда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам муваффақиятли иштирок этди. ☑ Ўқув машғулотлари иштирокчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, ташкилий ишларни режалаштириш, тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда назорат механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилди. Шунингдек, дастур давомида хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. ✅Малака ошириш курслари қуйидаги 11 та асосий йўналиш бўйича олиб борилди: ✅Мавсумга олдиндан пухта тайёргарлик кўриш; ✅Транспорт таъминоти ва логистика хизмати; ✅Зиёратчилар ҳаракатини бошқариш; ✅ОАВ, тарғибот ва медиа фаолияти; ✅Озиқ-овқат таъминоти ва овқатлантириш тизими; ✅Муқаддас қадамжоларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш; ✅Мулоқот маданияти ва сифатли хизмат кўрсатиш мезонлари; ✅Меҳмондўстлик марказлари фаолиятини бошқариш; ✅Тиббий хизмат ва зиёратчилар саломатлигини муҳофаза қилиш; ✅Зиёратчиларни жойлаштириш ва меҳмонхона хизматлари; ✅Зиёратчилар гуруҳларини самарали бошқариш. 📊 Дастур давомида иштирокчиларнинг билим ва малака даражасини холис баҳолаш мақсадида махсус ягона рақамли баҳолаш тизими татбиқ этилди. Синов ва амалий машғулотлар якунига кўра, ўзбекистонлик вакиллар ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатларни қўлга киритдилар. 😎 Мазкур ўқув-семинари келгуси ҳаж мавсумига эрта ва тизимли тайёргарлик кўриш, соҳадаги барча бўғинлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда муборак сафар жараёнларини юксак савияда ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views5,330−7%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—