Аллома Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлар шаръий зикрлардан ғафлатда қолганлари сабабли, ҳозирда улар орасида жинлар кўпайиб, уларни ўз ўйинчоқларига айлантирдилар». («Лиқоул бобил мафтуҳ», 197)
Open in TelegramPosts of Pokiza hayot
Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Салафлардан бирининг фарзанди улғая бошласа, уни Қуръон ёдлаш ва ҳадис тинглаш билан машғул қилар эдилар. Шу тариқа унинг қалбида иймон мустаҳкам ўрнашар эди». («Сайдул хотир», 491-бет)
Open in TelegramИслом дин ва дунёни ислоҳ қилиш учун келган. Исломни фақат динга чеклаб қўйиш — дунёни бузишдир. Уни фақат дунёга чеклаб қўйиш эса — динни бузишдир. ✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ 💧✨✨✨✨ •••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••• 🌐Telegram 📱 YouTube 💬Instagram
Open in TelegramЁМОН ХОТИМАГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Баъзи уламолар айтганлар: Аллоҳ асрасин, ёмон хотимага сабаб бўлувчи омиллар тўрттадир: 1) Намозга бепарво бўлиш; 2) Маст қилувчи ичимликларни ичиш; 3) Ота-онага оқ бўлиш; 4) Мусулмонларга озор бериш». («Шарҳус судур», 34-бет)
Open in Telegram⭕️Баъзи жоҳил админларнинг етиб борган илми ва ҳаётдаги энг катта мақсади — ўз каналига одам тўплашдан иборат бўлади. Кўпроқ одам кўрса ёки эшитса: «Мана, натижани қаранг!» — дейишади. Агар одам оз бўлса, хизматини бефойда ва натижасиз деб тушунишади. Агар мақсадимиз одам кўпайтириш бўлганида, артистлар ёки қизиқчилар қилаётган ишни қилган бўлардик. Аллоҳ фаҳм-фаросат берсин!
Open in TelegramАллоҳ олимдан эргашувчилар ҳақида сўрамайди. Балки ундан етказиш борасида сўрайди. مَّا عَلَى ٱلرَّسُولِ إِلَّا ٱلۡبَلَٰغُۗ «Пайғамбар зиммасида фақат етказиш бор, холос», (Моида: 99). ✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий Эргашувчиларнинг кўплигини кўриш учун орқангга ўгирилма, балки йўл хавфсиз эканини кўриш учун олдингга қара! ✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
Open in TelegramРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жума куни ва жума кечасида менга кўп салавот айтинглар. Чунки ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади». («Силсилатус саҳиҳа» (1407).
Open in TelegramИбн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: «Аллоҳни ҳақиқий яхши кўрувчи банда нафл ибодатлар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдан сира чарчамайди. У фақат Аллоҳга яқинлашишни ва Унинг розилигини умид қилади холос». ("Латоифул маориф", 303)
Open in TelegramИмом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Тўрт нарса ризқни жалб қилади: 1) Тунлари намоз ўқиш; 2) Саҳарларда кўп истиғфор айтиш; 3) Садақа қилиб туриш; 4) Тонги ва оқшомги зикрларни қилиш». ("Зодул маод", 4/378)
Open in TelegramИбн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Тўрт нарса ризқни манъ қилади: 1) Эрта тонгда ухлаш; 2) Кам (нафл) намоз ўқиш; 3) Дангасалик; 4) Хиёнат". ("Зодул маъод", 4\378)
Open in TelegramИбн Жавзий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Умр абадий диёр бўлмиш жаннат сафари учун берилган озгина фурсат-сармоя эканини билган киши уни асло зое қилмайди». ("Ҳифзул умр",57)
Open in TelegramForwarded from QUR'ON ŞAYDOSI
☪️☪️☪️☪️☪️ 📖 QUR’ON ŞAYDOLARIGA ÇORLOV! Sizning qalbingizda Qur’oni Karimni öqişni örganiş istagi bormi? Biroq arab harflarini bilmaysizmi? Unday bölsa, bu imkoniyat aynan siz uçun! “QUR’ON ŞAYDOSI” loyihasi sizni Qur’on öqişni örganişga çorlaydi. Maşğulotlar ustoz rahbarligida “Muallimi soniy” kitobi asosida olib boriladi. Ikki oy davomida: 1⃣ Arab harflarini taniş va töğri talaffuz qilişni; 2⃣ Harflarni bir-biriga qöşib öqişni; 3⃣ Qur’on tilovati asoslarini örganasiz. Eng quvonarlisi, barça maşğulotlar mutlaqo BEPUL! ✔️ Rasululloh ﷽ dedilar: 🔖Sizlarning eng yaxşingiz Qur’onni örganib, uni boşqalarga örgatganingizdir🔖. Qur’on örganiş istagida bölgan yaqinlaringizga ham ulaşing! Bugun Qur’on sari ilk qadamni qöying! 🤲 QUR'ON ŞAYDOSI
Open in Telegram