🇺🇸🚫🇮🇷 Трамп Эронга қарши ҳарбий операция ҳақида баёнот берди АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция январь ойи охиригача молиялаштирилганини маълум қилди. Унинг фикрича, демократлар операцияга қарши чиқиб, уни тўхтатишга уриниши мумкин. Трампнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг мақсади Эронда ҳокимиятни куч билан алмаштириш эмас, балки мамлакатнинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймасликдан иборат. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in TelegramPosts of Global Tahlil l Rasmiy sahifa
🚫🇺🇿 Хорижий армияга ёллаш учун 10 йилгача қамоқ жазоси таклиф этилмоқда Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг армияси ва куч тузилмаларида хизмат қилиш учун 5 йилгача, бошқа фуқароларни бундай хизматга ёллаш учун эса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ва иккинчи ўқишда маъқулланди. Амалдаги қонунчиликда бундай ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🚫🇹🇷 Туркияда хориждан келтирилган телефонларга чеклов кучайтирилмоқчи Туркиянинг Ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси (BTK) хориждан олиб келинган телефонлардан IMEI рақамини рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш муддатини 8 ойдан 6 ойга қисқартиришни таклиф қилди. Шунингдек, IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш тўлови 69 минг 358 турк лирасига оширилиши айтилмоқда. Мазкур таклиф ҳозирча қонун лойиҳаси босқичида. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🇻🇦 Рим папасининг шахсий кундалиги эълон қилинди 24 ноябрь куни марҳум Рим папаси Францискнинг 32 йил давомида юритган шахсий кундалиги илк бор нашр этилди. Унда Франциск уч марта шайтон билан юзма-юз келганини, бир сафар эса унинг овозини эшитганини ёзган. Шунингдек, 2018 йилда «дўзах дарвозаларини» кўрганини даъво қилган. Кундаликда Францискнинг руҳий инқирозлари, қўрқувлари ва мутлақ ҳокимият васвасаси билан боғлиқ кечинмалари ҳам баён этилган. Франциск 2025 йил 21 апрель куни вафот этган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🇺🇿 Ўзбекистон Жаҳон банкидан яна 800 миллион доллар жалб қилмоқда Ўзбекистон ҳукумати давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш мақсадида Жаҳон банкидан 800 миллион доллар миқдорида маблағ жалб қилмоқда. Мазкур маблағлар янги иш ўринлари яратиш, энергетика соҳаси ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга йўналтирилиши айтилмоқда. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🇮🇱❌🇵🇸 Исроил ҲАМАС масъулини ўлдирганини эълон қилди Исроил армияси ҲАМАСнинг Ғазодаги иқтисодиёт ва таълим масалалари бўйича масъули Холид Абу Надони суиқасд натижасида ўлдирганини маълум қилди. 🗣Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу сўнгги бир ой давомида ҲАМАСнинг 80 нафарга яқин аъзоси ўлдирилганини айтиб, қуйидагича баёнот берди: «ҲАМАС аъзоларини нишонга олишда давом этамиз. Ҳаракатнинг ҳеч бир аъзоси ёки раҳбари бундан мустасно эмас». Абу Надога қарши амалга оширилган суиқасд сўнгги вақтларда ҲАМАС аъзолари ва раҳбарларига қаратилган қатор суиқасдларнинг давомидир. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🔥🇪🇬 Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 31 киши ҳалок бўлди 25 ноябрь куни Миср пойтахти Қоҳира яқинидаги Гиза вилоятининг Ал-Варроқ ҳудудида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Нефть маҳсулотларини ташувчи юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетган. Олов қисқа вақт ичида атрофдаги транспорт воситаларига тарқалиб, катта ёнғинга сабаб бўлган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра: 31 киши ҳалок бўлган; 21 киши жароҳатланган; 27 та транспорт воситаси ёнғинда куйган; Ҳодиса жойига 39 та тез тиббий ёрдам машинаси сафарбар этилган. Айрим қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК экспертизаси тайинланган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🚫🇺🇿 Мошкичири трендига эргашаётганлар диққатига: тренд ўтиб кетади, ошқозон эса ўзингизда қолади. Соғлиғингизни асранг! 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🚫🇹🇷 Анқарада шариатга қарши шиорлар айтилди 25 ноябрь куни Туркия пойтахти Анқарада феминистлар ва ЛГБТ гуруҳлари намойиш ўтказиб, «Йўқолсин шариат!» деган шиорлар айтди. Полиция айрим кўчаларни тўсиб, намойишчилар ҳаракатини чеклашга уринган. Бироқ намойиш тўхтатилмаган. Шариатга қарши шиорлар айтилгани учун бирор кишига нисбатан чора кўрилгани ҳақида маълумот йўқ. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 435 |
| 3 h | 2,630 |
- Total to date2,630
⚠️🇺🇿 Энди ўқувчи қиз унаштирилса, мактаб ИИБга хабар бериши шарт Ўзбекистонда эрта никоҳнинг олдини олиш мақсадида янги тартиб жорий этилди. Унга кўра: ⏺ мактаблар — эрта никоҳ хавфи ва ўқувчи қизларнинг унаштирилиши; ⏺ шифохоналар — 16 ёшга тўлмаган қизларнинг ҳомиладорлиги; ⏺ диний ташкилотлар — вояга етмаганларга никоҳ ўқитиш бўйича мурожаатлар; ⏺ маҳаллалар — эрта никоҳ ва оиладаги зўравонлик ҳолатлари ҳақида ички ишлар органларига зудлик билан хабар бериши шарт.
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 1 |
| 3 h | 2,770 |
- Total to date2,770
🚫🇯🇵 Япония элчихонаси виза учун онлайн навбатга ёзилишни тўхтатди Япония элчихонаси виза олиш учун онлайн навбатга ёзилиш хизматини вақтинча тўхтатди. Бунга электрон тизимга бир неча бор рухсатсиз кириш ҳолатлари аниқлангани сабаб бўлган. Хизмат қачон қайта тикланиши ҳозирча маълум қилинмаган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 688 |
| 4 h | 2,870 |
- After 1 hour688
- Total to date2,870
🚫🇰🇿 Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар устидан назорат кучайтирилиши мумкин Қозоғистонда блогерларнинг шахсини мажбурий тасдиқлаш ва 16 ёшга тўлмаган болаларнинг аксарият ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, интернетда ҳақоратли сўзлар ишлатганлик учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазосини жорий этиш ҳамда ижтимоий тармоқлардан мамлакат ҳудудида ваколатхона очишни талаб қилиш кўзда тутилган. Расмийлар мазкур чораларни фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш билан изоҳламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса бу чекловлар сўз эркинлигига салбий таъсир кўрсатишидан хавотир билдирмоқда. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 1,130 |
| 4 h | 3,000 |
- After 1 hour1,130
- After 6 hours3,000
- Total to date3,000
📈🇦🇫 Афғонистон иқтисодиёти 3 фоизга ўсиши кутилмоқда Жаҳон банки прогнозларига кўра, Афғонистон иқтисодиёти 2026 йил якунига қадар асосан қишлоқ хўжалигидаги мўл ҳосил ҳисобига 3 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бироқ мамлакат аҳолиси сонининг 6,6 фоизга кўпайиши натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми 3,3 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда. Яъни иқтисодий ўсиш суръати аҳоли сонининг ўсиш суръатидан ортда қолмоқда. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 1,320 |
| 4 h | 3,040 |
- After 1 hour1,320
- After 6 hours3,040
- Total to date3,040
#kun_iqtibosi «Ғарбий соҳилда содир бўлаётган воқеалар даҳшатли. Кўчманчилар фаластинликларни ўз ерлари ва уйларидан маҳрум қилиш учун зўравонлик ва терроризмдан фойдаланмоқда». Хоакин Кастро — АҚШлик конгрессмен. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 4 h | 2,520 |
| 7 h | 3,670 |
- After 6 hours3,670
- Total to date3,670
🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤#globalvideo ▶Стол атрофидамизми ёки “меню”да? Трамп, Путин ва Си Цзиньпин бир стол атрофида. Аммо бу столда мусулмонлар учун ҳам жой борми? Ёки биз “меню” дан жой олганмизми?.. Бугунги кўрсатувимизда АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарларининг Шенчжен шаҳридаги учрашувига назар соламиз. 1945 йилги Ялта конференциясига қиёсланаётган ушбу учрашувнинг моҳияти, бугунги таҳликали даврда Марказий Осиё давлатлари тушиб қолган вазият, минтақада от чоптираётган йирик кучларнинг манфаатлари ва маҳаллий мусулмонлар олдида турган эҳтимолий хавфларни таҳлил қилдик. Энг муҳими, кўрсатув давомида халқаро экспертларнинг фикрлари, илмий тадқиқотлар ва статистик маълумотлар билан ҳам танишасиз. Кўрсатувимизни охиригача томоша қилишни ва изоҳларда ўз фикрингизни билдиришни унутманг! 00:00 Хитойнинг иштаҳасини очаётган Марказий Осиё 01:00 Марказий Осиё кимники? 03:24 Хитой хавфсизликка ҳам аралашяпти 06:23 Қуроллар Хитойники 10:07 Хулоса ўрнида Сифатли форматда кўриш учун: YOU TUBE 🎞 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🇷🇺🇰🇿 СССРнинг Қозоғистондаги ядро синовлари Совет Иттифоқи 1949–1989 йиллар давомида АҚШ билан ядровий қуролланиш пойгаси доирасида Қозоғистоннинг Семипалатинск полигонида 456 та ядро синовини ўтказган. Қозоғистоннинг расмий маълумотларига кўра, ушбу синовлар оқибатида 1,3 миллиондан ортиқ инсон радиоактив нурланиш таъсирига учраган. Маҳаллий аҳоли орасида саратон касалликлари, туғма нуқсонлар ва ҳомиладорлик билан боғлиқ муаммолар кузатилган. 1991 йил 29 август куни полигон расман ёпилган. Бироқ унинг айрим ҳудудларида радиоактив ифлосланиш ҳануз сақланиб қолмоқда. Совет Иттифоқининг ядровий қудратга эришиш йўлидаги рақобати бадалини оддий аҳоли ўз саломатлиги ва келажак авлодлари тақдири билан тўлади. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🇺🇸🇺🇿 Трамп ўзбек ҳунармандларининг маҳоратини юқори баҳолади АҚШ президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга совға учун миннатдорлик билдириб, ўзбек ҳунармандларини ҳақиқий истеъдод эгалари деб атади. Ўзбекистон томонидан совға қилинган миллий айвонлар 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтининг ёғочидан ясалган. Трампнинг фикрича, ўзбек айвонлари турмуш қуриш таклифини билдириш учун ажойиб маскан бўлади. Келаси йилдан бошлаб бу ер нафақат дипломатик қабуллар, балки севишганлар ва сакура гуллаши мавсумида суратга тушувчилар учун ҳам машҳур масканга айланиши мумкин. Биз эса бу айвонларда америкалик дипломатлар чой ичиб, жиддий сиёсий суҳбатлар қуради, деб ўйлаган эканмиз... 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🇰🇿🇵🇸 Қозоғистон Ғазодан келган 100 нафарга яқин фаластинлик талабани қабул қилди. Уларни эвакуация қилиш ва таълим грантлари билан таъминлаш жараёнида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатнинг Иорданиядаги элчихонаси иштирок этган. ⚠️ Бироқ мазкур гуманитар ташаббус Қозоғистон ҳукуматининг Исроил билан олиб бораётган сиёсати фонида танқидларга сабаб бўлмоқда. Қозоғистон Исроил билан иқтисодий, технологик ва стратегик ҳамкорликни кенгайтириб, «Иброҳим келишувлари»га қўшилишини ҳам эълон қилган. Танқидчиларнинг фикрича, Исроил билан кенг кўламли ҳамкорлик олиб борилаётган бир пайтда фаластинлик талабаларнинг қабул қилинишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳукуматнинг Исроилга нисбатан сиёсатини оқлашга қаратилган уриниш бўлиши мумкин. Албатта, фаластинлик талабаларга ёрдам бериш ижобий ташаббус. Бироқ бу Қозоғистоннинг Исроил билан муносабатларига оид саволларни бартараф этмайди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🇺🇿 Ўзбекистон Марказий Осиёда сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат деб топилди CEOWORLD Magazine нашрининг 2027 йилги саёҳат хавфсизлиги рейтингида Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи, жаҳон миқёсида эса 27-ўринни эгаллади. Ўзбекистон минтақада хавфсизлик даражаси «жуда юқори» деб баҳоланган ягона мамлакат бўлди. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари рейтингда қуйидагича ўрин олди: 🇺🇿 Ўзбекистон — 27-ўрин; 🇰🇿 Қозоғистон — 44-ўрин; 🇹🇲 Туркманистон — 57-ўрин; 🇰🇬 Қирғизистон — 65-ўрин; 🇹🇯 Тожикистон — 73-ўрин. Маълумот учун, 198 та мамлакат ва ҳудудни қамраб олган мазкур рейтингда Сингапур биринчи, Япония иккинчи, Исландия эса учинчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистон 100 баллдан 81,03 балл тўплаб, Австралия, Канада, АҚШ ва Францияни ортда қолдирди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in TelegramХаби Лейм Қуръон ҳофизи эканини билармидингиз? TikTok ижтимоий тармоғининг энг машҳур блогерларидан бири Хаби Лейм Италия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида мусулмон эканини маълум қилган. У, шунингдек, Қуръони каримни тўлиқ ёд олганини айтган. Хаби Лейм 2000 йил 9 март куни Сенегалда туғилган. У бир ёшга тўлганида оиласи Италияга кўчиб ўтган. 14 ёшида эса ота-онаси уни Қуръон таълимини олиш учун Сенегал пойтахти Дакар яқинидаги мадрасага юборган. Эслатиб ўтамиз, мазкур интервьюга оид хабарлар аввалроқ тарқалган бўлиб, бу янги хабар эмас. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram🏳️ Фарзандларидан айрилган уйғур ота Ижтимоий тармоқларда кекса уйғур отанинг алам билан йиғлаётгани, рафиқаси эса уни овутишга ҳаракат қилаётгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Хабарларга кўра, уларнинг фарзандлари Хитой ҳукумати томонидан «қайта тарбиялаш марказлари» деб аталадиган лагерларга олиб кетилган. Бутун умрини фарзандлари тарбиясига бағишлаган ота-она кексайган чоғида уларнинг қайтишини кутиб яшашга мажбур бўлмоқда. Улар фарзандларини қачон яна кўришларини ҳам билмайдилар. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Open in Telegram