📰 «Адолат» газетасининг 2026 йил 27 ноябрда чоп этилган 47-сони: Муҳим мавзулар, долзарб таҳлиллар 🔴 Миллий юксалиш, давлат бюджети, таълим сифати ва ёшлар келажаги — янги сонда жамият тараққиёти учун муҳим бўлган қатор масалалар қаламга олинган. "Адолат шарҳи" лойиҳасининг навбатдаги сонида газетада эълон қилинган мақолалар видеошарҳи билан танишинг. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in TelegramPosts of Adolat gazetasi
🇺🇿Конституцияни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Конституция сабоқлари» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! 9-модда. Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига — референдумга қўйилади. Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in TelegramЗиёлилар, устозлар, олимлар ва ижод аҳли. Жамият тараққиётида уларнинг ўрни қандай? Билимли ва мустақил фикрлайдиган авлодни тарбиялаш учун нималарга эътибор қаратиш зарур? 🔴 "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетасининг 27 ноябрь куни чоп этилган 47-сонида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази эксперти, журналист Абдумуталлиб Ўктамовнинг "Фидойи зиёлилар — тамаддун таянчи" сарлавҳали мақоласида таълим, илм-фан ва маънавиятнинг жамият тараққиётидаги ўрни таҳлил қилинган. "Адолат шарҳи" лойиҳасининг навбатдаги сонида мақоланинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратамиз. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🔴 «Adolat» газетасининг 2026 йил 27 ноябрь кунги 47 (1615)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ➡️ Ушбу сонда: ⏺ РЕСПУБЛИКА ЗИЁЛИЛАРИ КЕНГАШИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ ⏺ 2027 йилги Давлат бюджети: инсон қадри, иқтисодий ўсиш ва фаровонлик уйғунлиги ⏺ Янги Ўзбекистон иқтисодиёти учун МУҲИМ УЙҒУНЛИК ⏺ Қонун сизни шовқиндан ҳимоя қилади ⏺Фидойи зиёлилар – ТАМАДДУН ТАЯНЧИ ⏺Тараққиётнинг истиқболли манзиллари каби қизиқарли материаллар эълон қилинган. ©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🎞 ЭЗГУ АНЪАНА ХРОНИКАСИ ⚖️ Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан бир неча йилдан буён «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказиб келинмоқда. 🔴 «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Нигоҳ» лойиҳаси ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган мазкур видеоколлаж акциянинг ўтган йиллардаги унутилмас лаҳзаларини кўз ўнгингизда яна бир бор гавдалантиради. 📆Ўтган йилларда мазкур хайрли ҳаракат минглаб фидойи ватандошларимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Улар топширган ҳар бир томчи қон кўплаб бемор болажонларнинг шифо топишига, энг муҳими, ҳаётини сақлаб қолишга беқиёс ҳисса бўлиб қўшилди. ➡️Анъанага содиқ қолиб, жорий йилнинг 2–3 декабрь кунлари навбатдаги акциямизни ўтказамиз. Барча кўнгилли юртдошларимизни ушбу эзгу ишда фаол иштирок этишга чақирамиз! ❗️Унутманг: биргина олийжаноб қарорингиз оғир дардга чалинган жажжи юракларга ҳаёт бахш этиши мумкин! ➡️БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
Open in Telegram🇺🇿Конституцияни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Конституция сабоқлари» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! 8-модда. Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🗣“АКС-САДО” Замонавий тиббиёт ва илм-фан ривожи инсон саломатлиги йўлида қандай янги ечимларни тақдим этмоқда? 🔴 “Адолат” газетасининг 2026 йил 46-сонида чоп этилган муаллиф Масъудбек Матёқубовнинг “Тишингиз оғрияптими, энди қўрқманг. Ўзбек ва инглиз олимлари иштирокидаги лойиҳа ғолиб деб топилди” сарлавҳали мақоласида ана шу саволга жавоб топилган. Бухоролик “Адолат” СДП фаоли Шаҳноза Пўлатова мазкур мақоладаги эътиборга молик жиҳатлари ҳақида сўз юритди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🇺🇿Конституцияни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Конституция сабоқлари» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! 7-модда. Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram👥 «ОДАМЛАР ОРАСИДА» ҲАР ПАЙШАНБА — «ЁШЛАР КУНИ»: ЁШЛАРНИНГ ФИКРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА ТИНГЛАНМОҚДА❓ 🎤 Президентимиз фармонига мувофиқ ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ёшлар куни» этиб белгиланган бўлиб, бу ташаббус ёшлар билан очиқ мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган. Аммо ёшларнинг ўзи бу имкониятдан қандай фойдаланмоқда? 🔴 «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетаси «Одамлар орасида» лойиҳасининг навбатдаги сонида айнан шу долзарб масала юзасидан ёшларимизнинг фикрларини ўргандик. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 Расмий саҳифаларимиз
Open in TelegramForwarded from "Adolat" SDP | Rasmiy kanal
🟦🟦 #Diqqat_AKSIYA! “BOR MEHRIMIZ SENGA, BOLAJON!” BEĞARAZ DONORLIK AKSIYASI Aziz yurtdoşlar! 🔴 Özbekiston “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi tomonidan an’anaviy tarzda “Bor mehrimiz senga, bolajon!” şiori ostida taşkil etiladigan beğaraz donorlik aksiyasiga barça köngillilarni taklif etamiz! 🗓 Aksiya 2–3-dekabr kunlari, soat 10:00 dan 16:00 gaça Respublika qon quyiş markazi hamda uning hududiy bölinmalarida ötkaziladi. 📍 Toşkent şahridagi manzil: Yakkasaroy tumani, Şota Rustaveli köçasi, 138-uy. ➡️ Aksiyaning maqsadi — qon quyişga muhtoj bolalarni qöllab-quvvatlaş, ularning hayotini asraşga kömaklaşiş, jamoatçilikni beğaraz donorlikka jalb etiş hamda jamiyatda insonparvarlik va mehr-oqibat tuyğularini mustahkamlaş. ❗️Donorlik tartibi böyiça eslatma: ⏺ Aksiyada qatnaşuvçi 18–60 yoşdagi fuqarolar özlari bilan pasportini olib kelişi lozim. ⏺ Qon topşirişdan bir kun avval aççiq, şör va yoğli taomlar hamda gazli içimliklar iste’mol qilişdan saqlaning. ⏺ Qon topşirişdan oldingi kamida 48 soat davomida spirtli içimliklar iste’mol qilmang. ⏺ Qon topşiriladigan kuni yengil nonuşta qiling. Nonuştada tuxum, yoğ va sut mahsulotlarini iste’mol qilmang. ⏺ Çet elda ikki oydan ortiq bölgan şaxslar uçun qaytganidan keyin donorlikdan olti oylik vaqtinçalik çetlaştiriş muddati qöllanadi. ⏺ Ilgari ötkazgan kasalliklaringiz, jumladan, gepatit hamda doimiy tibbiy kuzatuvda turişingiz haqida şifokorga ma’lumot bering. Qon topşirişga ruxsat tibbiy körik natijalariga köra beriladi. 🤝 Ezgu taşabbusga qöşiling, bolajonlar hayotini asraşga hissa qöşing! Qöşimça ma’lumot uçun: ☎️ +998 99 421-93-18 ☎️ +998 99 051-01-80 🌐 www.adolat.uz ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🇺🇿 Конституцияни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Конституция сабоқлари» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! 6-модда. Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🇺🇿 Конституцияни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Конституция сабоқлари» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! 5-модда. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🇺🇿 Конституцияни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Конституция сабоқлари» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! 4-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram📰«АДОЛАТ» ГАЗЕТАСИНИНГ ЯНГИ СОНИДА ҚАНДАЙ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛДИ❓ 🔴 "Адолат шарҳи" лойиҳаси доирасида партиямизнинг расмий нашри — "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетасининг 2026 йил 20 ноябрда чоп этилган 46-сонида эълон қилинган муҳим материаллар ҳамда уларда кўтарилган долзарб масалаларга бағишланган видеошарҳ билан танишинг. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in TelegramЙўллар, уй-жой, таълим, бандлик ва ижтимоий ҳимоя... Ислоҳотларнинг ҳақиқий натижаси инсонлар ҳаётидаги ўзгаришларда намоён бўлади 🔴 "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетасининг 20 ноябрь кунги 46-сонида фалсафа фанлари доктори, ТДИУ профессори Исмоил Саифназаровнинг "Ислоҳотлар қудрати — инсон тақдирида" сарлавҳали мақоласида мамлакатимиздаги ўзгаришлар ҳаётий мисоллар орқали таҳлил қилинган. "Адолат шарҳи" лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур мақоланинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратамиз. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram#Биласизми? 🎓 Олий таълим муассасалари фаолияти энди битирувчиларнинг ишга жойлашиши, барқарор бандлиги ва даромадлари каби кўрсаткичлар асосида ҳам баҳоланади. 🔴 «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «ДАҚИҚА» лойиҳаси орқали «Битирувчи сифати индекси» қандай индикаторлар асосида ҳисобланиши ва олий таълим муассасалари учун қандай рағбатлантириш чоралари белгиланганини билиб олинг! Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🇺🇿Конституциямизни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Адолат шарҳи» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! 2-модда. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🇺🇿 Конституциямизни биласизми❓ «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг «Адолат шарҳи» лойиҳаси доирасида Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини содда, тушунарли ва халқчил тилда ўрганинг! Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддаси: Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади. 😎 Тўлиқ шарҳ юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🗣“АКС-САДО” Буюк келажак — илмли авлод қўлида 🔴 “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг “Акс-садо” лойиҳасида сурхондарёлик муштарий Сарварахон Хуррамова Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Исмоил Саифназаровнинг “Муаллим қадри ва таълим сифати — Янги Ўзбекистон тараққиётининг таянчи” номли мақоласи юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram📰«АДОЛАТ» ГАЗЕТАСИНИНГ ЯНГИ СОНИДА ҚАНДАЙ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛДИ❓ 🔴 «Адолат шарҳи» лойиҳаси доирасида партиямизнинг расмий нашри — «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг 2026 йил 13 ноябрда чоп этилган 45-сонида эълон қилинган муҳим материаллар ҳамда уларда кўтарилган долзарб масалаларга бағишланган видеошарҳ билан танишинг. ➡️ Ушбу сонда: ⏺ Қурувчи масъулияти ва бошланган лойиҳаларнинг тақдири: Қонун нимани белгилайди? ⏺ Мулоқотлар давомида муаммоларга ечим топилмоқда ⏺ Ибн Сино номидаги орден таъсис этилиши соҳа вакиллари учун маънавий рағбат бўлади ⏺ Газета ўқиладиган хонадонда маърифат юксалади ⏺ Аччиқ ва очиқ ҳақиқат: коррупциянинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга салбий таъсири ⏺ “Буюк элга энди даҳолар керак” ⏺ ҚОРАБАЙИР ОТЛАРИ – табиат мўъжизаси ва миллий мерос тимсоли ⏺ Болалар учун ижтимоий тармоқлар ёпилди ⏺ КРЕДИТ ОЛГАН ШАХС ВАФОТ ЭТСА, КРЕДИТ БЕКОР БЎЛАДИМИ? каби қизиқарли материаллар эълон қилинган. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in TelegramКелажакни қандай авлод қуради? Бунинг учун бугун таълим ва тарбияга қандай эътибор қаратишимиз керак? Билим, тафаккур ва янгиликка интилиш — тараққиётнинг муҳим омили. Сунъий интеллект даврида ёшларни замонавий билимлар билан қуроллантириш, уларнинг иқтидорини кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан долзарб. “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг 13 ноябрь кунги 45-сонида эълон қилинган “Буюк элга энди даҳолар керак” сарлавҳали мақолада шу каби муҳим мавзулар қаламга олинган. 🎥 "Адолат шарҳи" лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур мақоланинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратамиз. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram🔴 «Adolat» газетасининг 2026 йил 13 ноябрь кунги 45 (1613)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ➡️ Ушбу сонда: ⏺ Қурувчи масъулияти ва бошланган лойиҳаларнинг тақдири: Қонун нимани белгилайди? ⏺ Мулоқотлар давомида муаммоларга ечим топилмоқда ⏺ Ибн Сино номидаги орден таъсис этилиши соҳа вакиллари учун маънавий рағбат бўлади ⏺ Газета ўқиладиган хонадонда маърифат юксалади ⏺ Аччиқ ва очиқ ҳақиқат: коррупциянинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга салбий таъсири ⏺ “Буюк элга энди даҳолар керак” ⏺ ҚОРАБАЙИР ОТЛАРИ – табиат мўъжизаси ва миллий мерос тимсоли ⏺ Болалар учун ижтимоий тармоқлар ёпилди ⏺ КРЕДИТ ОЛГАН ШАХС ВАФОТ ЭТСА, КРЕДИТ БЕКОР БЎЛАДИМИ? каби қизиқарли материаллар эълон қилинган. ©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Open in Telegram