Account

Posts of Fitrat.uz

newest first

#60648Photo

Васиятга доир масалалар Динимизда васият қолдирувчи вафотидан кейин қарзларини тўлаш, омонатларни топшириш каби ишларни васийга юклаши васиятдир. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу касал бўлиб, вафоти яқинлашганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни йўқлаб келдилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, молим кўп ва биргина қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг ҳаммасини (бошқаларга) васият қилиб юборайми?” деди. У зот алайҳиссалом: “Йўқ”, дедилар. “Молим нинг 2/3 (учдан иккиси)ничи?” деди. “Йўқ”, дедилар. “Ярми (1/2)ничи?” деди. “Йўқ”, дедилар. “Учдан бири (1/3)ничи?” деди. “Учдан бир (1/3), у ҳам кўп. (Билгинки), Сен меросхўрларингни бой ҳолида ташлаб кетишинг уларни ўзгаларга қарам бўлиб, улардан тиланиб юрадиган ҳолда қолдириб кетганингдан афзалдир…” дедилар» (Бешовлари ривоят қилишган). Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Саъд ибн Абу Ваққосга молининг 1/3 ини васият қилишга рухсат бериб, сўнг: “Учдан бири ҳам кўп”, деб айтишлари молнинг 1/3 дан кўп қисмини васият қилмасликка далолат қилади. Васият миқдори 1/3 қисмдан ортиб кетмаслигининг ҳикмати меросхўрларга зарар етказмасликдир. Киши вафот этгач дафнига сарф бўлган ва қарзлари адо этилгандан сўнг қолган молининг 1/3 қисмидан васияти адо этилади. Динимизда меросхўрга васият қилинмайди. Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом видолашув ҳажидаги хутбаларида бундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳақини берди. Ворисга васият қилиш йўқ…”» (Имом Термизий ривояти). Пайғамбаримиз алайҳиссалломнинг “Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳақини берди”, деганларидан мерос оятларида белгиланган ҳар бир вориснинг ҳақи тушунилади. Шунинг учун ҳам у зот: “Ворисга васият қилиш йўқ”, дедилар. Яъни меросхўр Аллоҳ таоло бўлиб берган насибасини олади. Саиджамол МАСАЙИТОВ, Фатво маркази бош мутахассиси, Уламолар кенгаши аъзоси, ТИИ доценти, PhD ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Open in Telegram
Views928−61%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#60647Video
Views586−75%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h223
2 h586
  1. After 1 hour223
  2. Total to date586
#60646Photo
Views2,070−12%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h787
3 h1,690
4 h2,070
  1. After 1 hour787
  2. After 6 hours2,070
  3. Total to date2,070
#60645Video
Views1,980−16%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h322
2 h1,490
4 h1,980
  1. After 1 hour322
  2. After 6 hours1,980
  3. Total to date1,980
#60639Photo

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Open in Telegram
Views2,080−12%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h834
3 h1,600
5 h1,930
6 h2,080
  1. After 1 hour834
  2. After 6 hours2,080
  3. Total to date2,080
#60638Photo

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Одамлар орасида Аллоҳга шак узра ибодат қиладигани ҳам борки, унга яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирор бахтсизлик етса, (диндан) юз ўгириб кетур*. (У) дунё ва охиратда зиён кўргай. Бу эса аниқ зиёндир. Ҳаж сураси 11-оят * Оятнинг нозил бўлиш сабаби – Мадина шаҳри атрофида яшайдиган мусулмон аъробийлар Мадинага ҳижрат қилиб келишгандан кейин ишлари ўнгидан келса, яъни соғлом юрса, чорваси кўпайса, хотини ўғил туғса, кўнгли таскин топиб жим юрар, борди-ю, бунинг акси бўлиб, бетоб бўлиб қолса ёки хотини қиз туғиб қўйса, диндан юз ўгириб кетишар эди (Мд. Қз.). Мазкур аъробийлар, яъни бадавийлик шароитида яшаган кишиларнинг аксарияти куфр ва мунофиқликда ашаддий бўлиши тўғрисида “Тавба” сурасининг 97-оятида ҳам айтиб ўтилган эди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Open in Telegram
Views1,920−18%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h1,220
4 h1,620
7 h1,920
  1. After 6 hours1,920
  2. Total to date1,920
#60637Photodeleted

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Одамлар орасида Аллоҳга шак узра ибодат қиладигани ҳам борки, унга яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирор бахтсизлик етса, (диндан) юз ўгириб кетур*. (У) дунё ва охиратда зиён кўргай. Бу эса аниқ зиёндир. Ҳаж сураси 11-оят * Оятнинг нозил бўлиш сабаби – Мадина шаҳри атрофида яшайдиган мусулмон аъробийлар Мадинага ҳижрат қилиб келишгандан кейин ишлари ўнгидан келса, яъни соғлом юрса, чорваси кўпайса, хотини ўғил туғса, кўнгли таскин топиб жим юрар, борди-ю, бунинг акси бўлиб, бетоб бўлиб қолса ёки хотини қиз туғиб қўйса, диндан юз ўгириб кетишар эди (Мд. Қз.). Мазкур аъробийлар, яъни бадавийлик шароитида яшаган кишиларнинг аксарияти куфр ва мунофиқликда ашаддий бўлиши тўғрисида “Тавба” сурасининг 97-оятида ҳам айтиб ўтилган эди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Open in Telegram
Views344−85%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#60636Text

#Otinoyilar_minbari ОИЛА САЛОМАТЛИГИ – СОҒЛОМ АВЛОД КЕЛАЖАГИ Оила – жамиятнинг энг муҳим бўғини, фарзанд тарбияси ва инсон камолотининг муқаддас масканидир. Ҳар бир ота-она фарзандининг бахтли, соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишини истайди. Бироқ оила қуришда фақат икки ёшнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати, оилаларнинг яқинлиги ёки моддий имкониятларни эмас, балки келажакда дунёга келадиган фарзандларнинг саломатлигини ҳам ҳисобга олиш муҳим. Айниқса, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласи бугунги кунда жиддий эътибор талаб қиладиган мавзулардан биридир. Батафсил Қўшничилик ҳақлари Саодатли ҳаёт кечиришимиз учун дастурул амал бўлган Қуръони Каримнинг 107-сураси “Мааъуун” деб номланиб, бу сўз қуйидаги маъноларни англатади: 1-маъноси: Рўзғор буюмлари ва кичик ёрдамлар. Кундалик ҳаётда одамлар бир-биридан вақтинчалик сўраб турадиган майда-чуйда рўзғор буюмлари (масалан: болта, пичоқ, қозон, туз, сув, игна кабилар). “Мааъуун” сурасида бу каби арзимас нарсаларни бошқалардан қизғанадиган, кичик ёрдамни ҳам эп кўрмайдиган ҳасис кишилар қораланади. Батафсил АЁЛЛАРНИНГ ФОЛБИНЛАРГА БОРИШИ — ИЙМОН ВА ЭЪТИҚОДГА ТАҲДИД Ислом дини инсонни доимо ҳақиқатга, пок эътиқодга ва Аллоҳ таолога таваккал қилишга чақиради. Мўмин инсон ҳаётида турли қийинчиликлар, муаммолар ва синовларга дуч келиши табиий. Аммо бундай вазиятларда нажотни фолбинлардан, сеҳргарлардан ёки ғайбдан хабар беришни даъво қилувчилардан эмас, балки Аллоҳ таолодан излаш лозим. Кўпинча аёллар оилавий муаммолар, фарзандларининг тақдири, турмуш ўртоғи билан муносабатлар, ризқ-рўз, бахт ва келажак ҳақида билиш мақсадида фолбинларга мурожаат қиладилар. Айримлари буни шунчаки қизиқиш, кўнгилхушлик ёки маслаҳат олиш деб ҳисоблайдилар. Аммо бу ишнинг диний жиҳатдан нақадар хавфли эканини ҳамма ҳам чуқур англаб етмайди. Батафсил ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Open in Telegram
Views2,230−5%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h182
4 h1,460
7 h2,230
  1. After 6 hours2,230
  2. Total to date2,230
#60635Video
Views2,040−13%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h1,050
6 h2,040
  1. After 6 hours2,040
  2. Total to date2,040
#60634Photo
Views2,430+3%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
4 h1,710
8 h2,430
  1. After 6 hours2,430
  2. Total to date2,430
#60631Photo
Views2,510+7%vs avg
Forwards—
Reactions26
Comments—
#60630Video
Views1,940−18%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
18 h1,670
25 h1,940
  1. After 24 hours1,940
  2. Total to date1,940
#60629Photo
Views3,930+67%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
20 h3,330
25 h3,930
  1. After 24 hours3,930
  2. Total to date3,930
#60628Video
Views3,290+40%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
21 h3,060
25 h3,290
  1. After 24 hours3,290
  2. Total to date3,290
#60618Photo

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #Диний_таълим_муассасалари_фаолияти 🏆 Термизда Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган халқаро кураш мусобақаси ...Буюк аллома Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрида қарийб 20 та давлат полвонлари иштирокида «Мардлар майдони» халқаро кураш турнири ўтказилди. Муросасиз беллашувлар якунида сурхондарёлик полвонлар — Жавоҳир Аҳмедов (-73 кг), Иброҳим Қурбонназаров (-81 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (мутлақ вазн) ўз тоифаларида ғолибликни қўлга киритдилар... ➡️ Батафсил: (Termiziy.uz) 🤝 Илмий-маърифий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди ...Имом Термизий номидаги ислом институти ректори Камол домла Исламов ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори Азизхўжа домла Иноятов ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ҳужжат доирасида ислом илмлари, тасаввуф ва ҳадисшунослик бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш, нодир қўлёзмаларни ўрганиш ҳамда зиёрат туризмини ривожлантириш режалаштирилган... ➡️ Батафсил: (imomtermiziy.uz) 📢 Тошкент ислом институти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ...23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ректор Уйғун Ғафуров раислигида Кенгашнинг 02-сонли йиғилиши ўтказилди. Унда қабул натижалари, магистрлик диссертациялари мавзулари, талабаларнинг фан олимпиадаларидаги иштироки ва педагогик амалиётни ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди... ➡️ Батафсил: (oliymahad) 🗣 IV Республика «Тарғиботчилар» форумида фаол иштирок ...19–20 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан «Виждон эркинлиги – ҳуқуқий кафолат ва жамият барқарорлигининг асоси» мавзусида IV Республика «Тарғиботчилар» форуми бўлиб ўтди. Унда Хадичаи Кубро таълим муассасаси директори М.Абдуллаева иштирок этиб, бағрикенглик ва маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини ошириш масалалари муҳокамасида қатнашди... ➡️ Батафсил: (xadichaikubrouz) 💬 Ота-оналар билан очиқ мулоқот ва танишув ...Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида 1-курс талабаларининг ота-оналари ва вакиллари иштирокида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди. Унда оила ва билим юрти ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан самимий мулоқот ўтказилиб, меҳмонлар ўқув хоналари ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар... ➡️ Батафсил: (alberuniy.uz) 🏅 «Бағрикенглик кубоги»да талаба-қизларнинг муваффақияти ...«Бағрикенглик кубоги» доирасидаги спорт мусобақалари ва «Заковат» беллашувларида Хадичаи Кубро таълим муассасаси талабалари муносиб иштирок этдилар. Жумладан, шахматда Фотима Қутбиддинова ва стол теннисида Дилдора Болтаева 2-ўринни, шашкада Зуҳра Қутбиддинова ва стол теннисида Мушарраф Юлдашева 3-ўринни, «Заковат» ўйинида эса жамоа 4-ўринни эгаллади... ➡️ Батафсил: (xadichaikubrouz) 📍 Мадрасаларда дуал таълим машғулотлари изчил давом этмоқда ...Мир Араб ва Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари дуал таълим дастури доирасида амалий машғулотларни давом эттирмоқдалар. Талабалар масжид ва маҳаллаларда имом-хатиблар ҳамда бириктирилган мутахассислар билан биргаликда касбий тажриба орттириб, аҳоли ўртасида маърифий суҳбатлар ўтказмоқдалар... ➡️ Батафсил: (mirarabmadrasa) | (xojabuxoriy) 📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Open in Telegram
Views3,000+27%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#60617Photo
Views2,430+3%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—