Account

Posts of Fargoniy.uz | Расмий канал!

newest first

#11309Video
Views786−73%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#11308Text

ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ? #таҳорат ❓1379-CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ “Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife ✉️Улашинг:@fargoniyuz

Open in Telegram
Views1,320−55%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#11304Photo
Views3,560+21%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#11303Photo
Views5,790+96%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#11302Video
Views2,030−31%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#11299Photo
Views1,780−40%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#11298Video

#КУН_ТАРИХИ 🇺🇿 18 НОЯБРЬ — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН 🇺🇿1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VII сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. 🇺🇿 Шу тариқа, миллий давлатчилигимиз тарихида муҳим воқеа содир бўлди. Давлат байроғимиз мамлакатимиз мустақиллиги, давлат суверенитети ва миллий ўзлигимизнинг улуғ рамзи сифатида ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгаллади. 🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўқ мовий, оқ ва тўқ яшил рангли учта эн, қизил чизиқлар, яримой ва ўн икки юлдуз тасвиридан иборат. 🇺🇿 Давлат байроғи нафақат мамлакатимиз ҳудудида, балки халқаро майдонда ҳам Ўзбекистоннинг тимсоли ҳисобланади. У юртимизнинг мустақиллиги, халқимизнинг ғурури ва миллий қадр-қимматини ифода этади. 🇺🇿 Давлат байроғи — Ватан тимсоли, миллий ифтихор ва истиқлол рамзидир! 🕊Улашинг:@fargoniyuz

Open in Telegram
Views1,670−43%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#11297Text

ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ? #таъзия ❓1378-CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган: "كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم." “Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади: ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره “Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”. Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбеҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🕊Улашинг:@fargoniyuz

Open in Telegram
Views8,360+183%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#11296Video
Views1,820−38%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#11293Photo
Views4,420+50%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#11292Photo
Views6,520+121%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#11291Video
Views2,660−10%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#11288Video
Views2,170−26%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—