Эшитдингизми?! 👀 ❗️Автобус 140 тезликда ҳаракатланиши бу нормалми? Яқиндагина Ғаллаоролда автобус ағдарилиб кетгани ҳақида пост жойлаган эдик. Ушбу ҳолат энди бошқа автобуслар билан бўлмаслигига ким кафолат беради? Ўйлаймизки шу автобус эгалари бу самимий танқиддан сўнг яхши хулоса чиқариб хатоларни тўғирлаш устида ишлашади ва сервисни ҳақиқатдан ҳам комфорт даражага олиб чиқишади. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramPosts of Эшитдингизми?! 👀
Эшитдингизми?! 👀 #Oгоҳ_бўлинг ❗️Тошкентда фирибгарликнинг янги усули пайдо бўлгани айтилмоқда. ⠀ Айрим шахслар ўзларини покистонлик ёки фаластинлик деб таништириб, ёрдам сўраш баҳонасида одамларни алдаётган экан. ⠀ Бундай ҳолатларда эҳтиёт бўлинг, вазиятни аниқламасдан туриб пул беришга шошилманг. ⠀__ Яқинларингизга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўйинг!__ Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ❗️«Ўзбеклар аслида кимдир?..» Ушбу видеони турк қардошларимиз талқинида томоша қилинг! Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 Ўзбекнинг ўзи қизиқ ўзидан ҳам тўйи қизиқ... Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 🌅 ХАЙРЛИ ТОНГ, ҚАДРЛИ ОБУНАЧИЛАР! Ҳар бир тонг — янги умидлар, янги орзулар ва янги имкониятлар бошланишидир. Бугунги кунингиз қалбингизга қувонч, ҳаётингизга файз ва хонадонларингизга барака олиб келсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан меҳр, ҳаётингиздан тинчлик аримасин. Барча режаларингиз амалга ошиб, кутганингиздан-да гўзал кунларга етишинг! 🤲 ☀️ Яхши ниятлар билан бошланган кунингиз хайрли ва баракали бўлсин! Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ❗️Солиқдан ортиқча тўланган пулни қайтариш муддати қисқартирилди Энди ортиқча тўловлар солиқ тўловчининг банк ҳисобига 3 иш кунида қайтарилади. Бошқа солиқлар бўйича қарздорликни қоплашга эса 1 иш кунида йўналтирилади. Шунингдек, пулни бошқа ҳудуддаги солиқ қарзини қоплаш учун ҳам ўтказиш мумкин. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ❗️Хушёр бўламиз! Тезликни меъёридан ошириш учун жарималар 3–4 баробарга оширилмоқда. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг! Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ⚠️ Аристон ишлатадиганлар, огоҳ бўлинг! Агар бойлер клапанидан сув томчиласа, уни асло беркитманг! ❗️Бу — ортиқча босимдан ҳимоя қилувчи хавфсизлик клапани. Уни беркитиш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. 🔧 Сув тўхтамай оқса, мутахассисга мурожаат қилинг! Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 #АНА_БЎЛМАСА ❗️Юнусободда сомса сотган шахс жаримага тортилиб, сомсалари йўқ қилиниши белгиланди Солиқ органи тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланган, яъни сомса сотган эркакни аниқлаб, ишни судга оширган. Суд уни 2 млн сўм жаримага тортиб, текширув пайтида олиб қўйилган 140 минг сўм нақд пулини давлат фойдасига мусодора қилиш, олиб қўйилган 26 та сомсани эса йўқ қилиш ҳақида қарор чиқарди. Эркак суддаги кўрсатмасида оилада ягона боқувчи экани сабаб шунга мажбур бўлганини айтган. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ⚖️ Ўзбекистонда ноқонуний ишлаган хорижликлар (мигрантлар) жаримага тортилади ва мамлакатдан чиқариб юборилади Сенат маъқуллаган янги қонунга кўра, меҳнат фаолияти учун тегишли тасдиқномага эга бўлмаган, ҳужжат муддати тугаганидан кейин ишлашни давом эттирган ёки тасдиқномада кўрсатилмаган бошқа фаолият билан шуғулланган чет эл фуқароларига БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида қайта содир этилса ёки белгиланган жарима ўз вақтида тўланмаса, хорижлик фуқарони маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш ва унга 3 йил муддатга Ўзбекистонга киришни тақиқлаш чоралари кўзда тутилмоқда. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ❗️ЎЗБЕКИСТОНДА БУ ЙИЛ ҚИШ ҚАНДАЙ КЕЛАДИ? ҚОР ЁҒАДИМИ? Декабрь ойининг биринчи ҳафтасида ёмғирли кунлар, шимолий ҳудудларда эса ҳақиқий қиш бошланиши кутилмоқда. Иккинчи ҳафтада республика бўйлаб ҳаво сезиларли совийди. Ҳафта охирида тоғ этакларида мавсумнинг илк қорлари ёғиши мумкин. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ❗️Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси ходими 3,5 гектар ерни олиб бериш учун 1 млн 50 минг доллар талаб қилгани аниқланди У Нурафшон шаҳридаги хусусий корхонага тегишли 3,5 гектар нотурар ер майдонидан иборат қурилиши тугалланмаган цехни юридик шахсдан харидор номига ўтказиш ва шу ерда қурилиш олиб бориш учун 34 да давлат идорасидан рухсатнома олиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун 1 млн 50 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 40 минг долларни олаётганда ушланган. Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28-211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in Telegram⚡️ Тошкентда иккита ноқонуний колл-марказ фош этилди: 122 нафар хорижлик ушланди 🚨 Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари фуқаролари томонидан ташкил этилган иккита ноқонуний колл-марказ фаолиятини аниқлади. Операция «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасида ўтказилди. Текширув давомида 122 нафар хорижий фуқаро аниқланди. 🔍 Ашёвий далил сифатида қуйидагилар олиб қўйилди: ▪️ 18,5 минг АҚШ доллари ва 116,5 млн сўм; ▪️ 67 та ноутбук ва 5 та компьютер; ▪️ 569 та мобиль телефон; ▪️ 3 та планшет ва 6 та Wi-Fi қурилмаси; ▪️ 3 та сунъий йўлдош алоқа қурилмаси; ▪️ 1 000 дан ортиқ хорижий операторларнинг SIM-карталари. 🌎 ДХХ маълумотига кўра, гумонланувчилар Европа ва Шарқий Осиёда оммалашган онлайн платформалар орқали фирибгарлик билан шуғулланган. Шунингдек, бошқа давлат фуқароларининг маблағларини қўлга киритиш мақсадида зарарли ҳаволалар тарқатган. Бундан ташқари, умумий қиймати 64 895 USDT бўлган криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси ҳам аниқланган. ⚖️ Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ❗️Маст ҳолатда такроран машина бошқарган ҳайдовчи икки йилгача қамалади Сенаторлар қўпол йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгарликни кучайтирадиган қонунни маъқуллади. Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, маст ҳолда транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Вояга етмаганларга транспорт воситасини бошқаришни топширганлик оқибатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, турли жазолар, жумладан, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз берган тақдирда эса уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда. Маъмурий тартибда эса 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланмоқда. Тезликни белгиланган меъёрдан 40 км/соатдан ортиқ оширганлик учун 25 БҲМгача (11 млн сўмгача), 60 км/соатдан ортиқ оширганлик учун 45 БҲМгача (19,8 млн сўмгача), 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун эса 65 БҲМ (28,6 млн сўмгача) миқдорида жарима ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 🇰🇿 Қозоғистонни қор бўронлари ва кучли шамол қамраб олди Мамлакатнинг турли ҳудудларида кучли шамол, қор бўрони ва яхмалак кузатилмоқда. Остонада кўча чироқлари шамолга дош бера олмаётган бўлса, Қарағандада кучли шамол одамларни йиқитмоқда. «Қазгидромет» маълумотларига кўра, 27 ноябрь куни мамлакатнинг барча 17 вилояти ва учта мегаполисида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 30 м/с дан ошиши кутилмоқда. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 Болажонларни бўйини ўстирадиган маҳсулотлар Боламни бўйи ўсмаяпти дея ташвишланаётган Ота-Оналар кўриши керак бўлган видео. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in TelegramЭшитдингизми?! 👀 ❗️Чирчиқда пул эвазига одамларни калтаклаган жиноий гуруҳ қўлга олинди Чирчиқ шаҳрида фуқароларни буюртма асосида калтаклаб, ўзбошимчалик билан «жазолаб» келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. ДХХ ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ раҳбари ва унинг беш нафар шериги ушланди. Гумонланувчиларнинг телефонларидан зўравонлик ва «самосуд» ҳолатлари акс этган видеолар топилди. Гуруҳ раҳбарининг ёнидан 1,8 грамм гашиш ҳам аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 112, 277 ва гуруҳ раҳбарига нисбатан қўшимча 276-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Барча гумонланувчилар қамоққа олинган. Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in Telegram🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР! Ҳаёт яна бир янги тонгни қарши олиш имконини берди. Бу кунни шукроналик, яхши ният ва табассум билан бошлайлик! Бугун қалбингизга қувонч, хонадонларингизга барака, ишларингизга ривож ҳамроҳ бўлсин. Кутилмаган яхши хабарлар, самимий инсонлар ва унутилмас лаҳзалар кунингизни безасин. Ҳеч қачон яхши кунларга бўлган ишончингизни йўқотманг! ☕️ Барчангизга тинчлик, омад ва баракали кун тилаймиз! 🌿 Канал👉 Эшитдингизми?! 👀
Open in Telegram