Бухорода шифокорлар нимадан норози?
EFFECT.UZ таҳририятига Бухоро вилояти Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи бир гуруҳ ходимлардан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, бирлашмада ишлаган 10 нафарга яқин ходим ноқонуний равишда ишдан бўшатилган. Кейинчалик суд қарори билан уларни аввалги иш ўринларига тўлиқ ставка асосида тиклаш белгиланган. Бироқ суд қарори чиққанига 3–4 ой бўлганига қарамай, ходимларнинг айтишича, ҳанузгача уларнинг меҳнат ҳуқуқлари тўлиқ тикланмаган.
Бу эса мурожаатчиларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Улар суд қарори ижроси нега кечикаётгани ва нима учун белгиланган меҳнат шароитлари тикланмаётганига аниқлик киритилишини сўрамоқда.
Шунингдек, мурожаатда тиббиёт бирлашмасидаги бошқа муаммолар ҳам тилга олинган. Ходимларнинг эътирозлари, суд қарори ижроси ва муассасадаги вазиятга холисона баҳо бериш мақсадида EFFECT.UZ мухбири Муҳаммад Али Қозоқов воқеа жойига бориб, ҳолатни атрофлича ўрганди.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram