💡 Битта лампочка ҳам свет ҳисобига таъсир қиладими? Ҳа, ва бу сиз ўйлагандан кўпроқ. Оддий чўғланма лампочка энергиянинг 90 фоизини ёруғлик эмас, иссиқлик сифатида чиқаради. Яъни тўлаган пулингизнинг катта қисми шунчаки ҳавони иситишга кетади. LED лампа эса бутунлай бошқача 👇 ➖Камида 75% кам свет сарфлайди ➖25 баробаргача узоқ хизмат қилади ➖Деярли қизимайди Ёритиш уйдаги свет истеъмолининг тахминан 15 фоизини ташкил қилади. 💡 Ҳисоблаб кўрамиз: уйда 5 та 60 ваттли лампочка кунига 5 соатдан ёнади. Уларни 9,5 ваттли LED лампага алмаштирсангиз, ойига 38 кВт·соатга яқин свет тежалади. Бу ойига 34 000 сўмгача фарқ дегани. Энг кўп ёнадиган лампочкалардан бошланг: ошхона, меҳмонхона ва даҳлиз. Уйингизда ҳали ҳам оддий лампочка борми? 👇 📎 Манба: АҚШ Энергетика вазирлиги
Open in TelegramDOMO – kommunal ilova
Oʻzbekistondagi #1 raqamli kommunal ilova! Kunlik, oylik iste'mol, to'lovlar, qarzdorlikni kuzatish va yana ko'plab qulayliklar bir ilovada! 📲 Ilovani yuklab oling: https://app.domo.uz 💬 Yordam markazi: 55 508 05 50
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 13, 2026 | 51,500 |
| Nov 15, 2026 | 55,950 |
| Nov 17, 2026 | 52,600 |
| Nov 19, 2026 | 48,600 |
| Nov 20, 2026 | 61,100 |
| Nov 21, 2026 | 47,300 |
| Nov 23, 2026 | 34,500 |
| Nov 24, 2026 | 37,133 |
| Nov 25, 2026 | 39,000 |
| Nov 26, 2026 | 28,100 |
| Nov 27, 2026 | 25,367 |
| Nov 28, 2026 | 22,600 |
| Nov 29, 2026 | 14,800 |
Most viewed this month
- 01Views61.1KForwards—Reactions152Comments—
- 02Views59.6KForwards—Reactions127Comments—
- 03Views53.7KForwards—Reactions92Comments—
- 04Views53.2KForwards—Reactions56Comments—
Latest posts
⚖️ МИБ қарзини энди бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин Қарзни бир йўла ёпиш ҳар доим ҳам осон эмас, айниқса сумма катта бўлса. Шунинг учун кўпчилик тўловни «кейинга» қолдиради ва қарз туриб қолаверади. DOMO’да энди Мажбурий ижро бюроси (МИБ) қарзини қисмларга бўлиб тўлашингиз мумкин 👇 - Ҳозир қанча тўлай олсангиз, шунча тўланг - Ҳар бир тўлов қарзни камайтиради - Қолган қисмини имкон бўлганда тўлайсиз Қандай тўланади? 1) DOMO иловасида МИБ бўлимига киринг 2) Қарзингизни топинг 3) Тўлов суммасини ўзингиз киритинг ва тўланг Иловани янгиланг ва МИБ бўлимини текшириб кўринг 💙 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Open in Telegram✨ Orzular yili: ноябр тугашига саноқли кунлар қолди! Қатнашинг, балки ғолиб айнан сиз бўларсиз Ноябр совринлари 👇 🥇 1-ўрин - Кондиционер 🥈 2-ўрин - Холодильник 🥉 3-ўрин - Телевизор - 4–5-ўринлар - коммунал картага 1 000 000 сўмдан - 6–10-ўринлар - 1 йиллик Plus обуна - 11–30-ўринлар - 6 ойлик Plus обуна - 31–70-ўринлар - 3 ойлик Plus обуна -71–100-ўринлар - 1 ойлик Plus обуна Қандай қатнашилади? - DOMO иловасида «Orzular yili» бўлимини очинг - Ноябр вазифаларини бажаринг: туғилган йилингизни киритинг, - Телеграм каналимизга обуна бўлинг, хабарномаларни ёқинг, - Шахсингизни тасдиқланг ва истаган коммунал хизматга тўлов қилинг - Барча вазифалар бажарилгач, «Иштирок этиш» тугмасини босинг ✅ Имкониятни бой берманг, ҳозироқ қатнашинг 👇 🔗 Ҳаволани босинг ва ўйинни ҳозироқ бошланг 💙 DOMO – сизники! 🟦 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Open in Telegram✨Сиз туфайли кимнингдир уйига нур улашилсин Қишни свет ва газ ташвиши билан кутаётган оилалар, ҳар куни ёруғ ва иссиқ бўлиши керак бўлган масжидларимиз бугун сизнинг меҳрингиз ва хайриянгизга муҳтож. DOMO Хайрия орқали уларга меҳрингизни улашинг 👇 -Эҳтиёжманд оилаларнинг свет ва газ тўловлари -Масжидларнинг коммунал харажатлари - «VAQF» хайрия жамоат фонди Эҳсоннинг катта-кичиги эмас, нияти муҳим. Сиз берган бир неча минг сўм кимнингдир уйига иссиқлик, юрагига умид бўлиб етиб боради. 💡 Ойлик автоматик хайрияни ёқсангиз, савобли ишингиз ҳар ой давом этаверади. Аллоҳ эҳсонларингизни қабул қилсин 🤲 DOMO Хайрия бўлимини очиш
Open in Telegram💰 Ярим йилда 562 мингдан ортиқ оила свет ва газ учун компенсация олди Биласизми? 2026-йилнинг биринчи ярмида эҳтиёжманд оилаларга свет ва газ учун жами 92,1 млрд сўм компенсация тўлаб берилган. Рақамларда 👇 - 562 918 та оила компенсация олган - Свет учун - 51,43 млрд сўм - Газ учун - 40,7 млрд сўм 💡 Ўртача ҳисоблаганда, ҳар бир оилага ярим йилда тахминан 163 минг сўмдан тўғри келади. Компенсация нима учун берилади? Базавий меъёрдан ортиқ сарфланган свет ва газ учун тарифлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун. Яъни меъёрдан ошган қисмни сиз эмас, давлат қисман тўлаб беради. Бу қиш нима ўзгарди? Иситиш мавсуми учун компенсация олиш шартлари кенгайтирилди, кўпроқ оилалар ҳақли бўлиши мумкин. 1-июндан свет учун компенсация миқдори ҳам ошган. Ким олиши мумкин? - Ижтимоий реестрга киритилган оилалар - Реестрда бўлмаса ҳам, ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача даромади 1,43 млн сўмдан ошмайдиган оилалар Сизнинг оилангиз ёки ота-онангиз ҳам ҳақли бўлиши мумкин. Ариза «Ижтимоий карта» иловаси орқали берилади. 📎 Манба: Энергетика вазирлиги 💙 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Open in Telegram😷 27–30-ноябр: Тошкентда ҳаво ифлосланиши ошиши мумкин Мутахассислар ҳафта охирида пойтахтда PM2.5 заррачалари миқдори ошишидан огоҳлантирмоқда. Сабаби: ҳарорат инверсияси ва иситиш мавсумидаги чиқиндилар. Бу кунларда нималарга эътибор бериш керак? 1) Ҳаво сифатини текшириб туринг: ифлосланиш юқори бўлса, деразаларни ёпиқ тутинг 2) Хонани узоқ эмас, қисқа-қисқа шамоллатинг 3) Болалар ва кексалар очиқ ҳавода узоқ юрмагани маъқул 4) Барг ва чиқиндиларни ёқманг, бу ҳавони янада ифлослантиради 💡 Дераза очиқ турганда иситгични ўчириб қўйинг. Акс ҳолда иссиқ ҳам, пулингиз ҳам кўчага чиқиб кетади. ↗️ Постни яқинларингизга ҳам жўнатинг 💙 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Open in Telegram📢 Газ келмайдиган уйлар: ноябр учун свет тўлови қайта ҳисобланади Яқинда газ келмайдиган уйлар учун свет меъёри 350 кВт·соатга оширилгани ҳақида ёзгандик. Энди муҳим давоми бор. Ноябрда эски ҳисоб билан тўлаб қўйдингизми? Хавотир олманг. Янги тартиб 1-ноябрдан кучга киргани учун рўйхатга киритилган хонадонларнинг ноябр ойидаги тўловлари оширилган меъёр асосида қайта ҳисобланади. Жараён қандай кетяпти? 1) «Ҳудудгазтаъминот» газ келмайдиган ҳудудлар рўйхатини тузди 2)Маҳаллий ҳокимликлар уни ўрганиб, тасдиқламоқда 3) Рўйхат «Ҳудудий электр тармоқлари»га берилади ва биллинг тизимига киритилади Жараён 25-ноябргача тўлиқ якунланиши белгиланган. 💡 Масалан, ойига 360 кВт·соат сарфлайдиган оила учун фарқ 37 500 сўм. Шу фарқ қайта ҳисобда инобатга олинади. 25-ноябрдан кейин DOMO’да свет ҳисобингизни текширинг: ўзгаришни дарров кўрасиз. Сиз яшайдиган ҳудуд рўйхатга кирдими? 📎 Манба:https://t.me/minenergy_uz/21821 💙 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Open in Telegram🚀 DOMO канали ривожи учун бизга овоз беринг! Бор-йўғи 145 та овоз қолди! Телеграм Premium обунангиз бўлса, бир босишда каналимизни қўллаб-қувватланг 👇 https://t.me/boost/DOMOuz Овозингиз каналимизда янги имкониятлар очишга ёрдам беради. Барчага раҳмат! 🙏
Open in TelegramDOMO телеграм каналини рус ва қорақалпоқ тилларида ҳам кузатишингиз мумкин. -Қорақалпоқ тилида: t.me/DOMOqr -Рус тилида: t.me/DOMOrus 👉 Обуна бўлинг ва бу хабарни қариндошлар гуруҳига ҳам юбориб қўйинг. Биз сизнинг қулайлигингиз ҳақида қайғурамиз! 💙 DOMO - сизники! 🟦DOMOuz | 📲Иловани юклаб олиш.
Open in Telegram💧 Секундига бир томчи - йилига 11 минг литрдан ортиқ сув Ошхонадаги жўмракдан томчи оқиб турибди. Кўпчилик бунга эътибор ҳам бермайди: «Бир томчи-ку, нима бўпти?» Келинг, ҳисоблаб кўрамиз 👇 - Кунига - 30 литрдан ортиқ - Ойига - 900 литрдан ортиқ - Йилига - 11 000 литрдан ортиқ Бу 1 100 дан ортиқ челак сув дегани. Шунча сув билан 180 мартадан кўп душ қабул қилиш мумкин. 💡 Агар иссиқ сув томчилаётган бўлса, сув билан бирга уни иситиш учун сарфланган газ ёки свет ҳам беҳуда кетади. Нима қилиш керак? 1) Уйдаги барча жўмрак ва душларни текширинг: ошхона, ҳаммом, ҳовли 2) Кўпинча сабаб эскирган резина прокладка бўлади. Уни алмаштириш арзон ва бир неча дақиқалик иш 3) Унитаз бачогидан сув сизиб турмаганини ҳам текшириб қўйинг DOMO’да тўловлар тарихи бир жойда сақланади. Ҳисоблагичингиз бор бўлса-ю, сув ҳисоби кутилмаганда ошиб кетса, ойма-ой солиштириб кўринг. Бу яширин оқишнинг белгиси бўлиши мумкин. Уйингиздаги жўмракларни текширдингизми? 💙 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Open in Telegram