Биз улуғ жадидчи бобомиз Абдулла Қодирийни қамоқда туширилган сурат орқали таниймиз. Аммо, бугун Абдулла Қодирийнинг ноёб суратини Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивидан топиб олдик. Суратда бобомиз 29 ёшда! Шу қадар гўзал инсон бўлган эканлар раҳматли, бу сурат 1923- йилда туширилган. Сурат асл нусхада илк маротаба эълон қилинмоқда. Ушбу постни улашганингизда, менинг номимни ўчирманг. Сабаби, мен бу суратни картотекаларнинг чангини ютиб топдим. Меҳнатимизни қадрланг. Аллоҳ Абдулла Қодирий бобомизнинг руҳларини шод айласин! © Дилдора Ҳасан, журналчи ва манбачи. ✈️ Dilfuza Komil
Open in Telegram
Dilfuza Komil
Дилфуза Комил - илмий журналист, Нейро илмлар оммалаштирувчиси, Истанбул Ускудар Университети илмий тадқиқотчиси. Ўқув курси бўйича мурожаат: @dkAssistant +998 88 023 4300 Каналдаги маълумотлар муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимоя қилинади.
Latest posts
Forwarded from Dilfuza Komil
#тарихдан_ибрат Рус адиби Виктор Витковичнинг «Узун мактублар» номли китобининг бир ерида ўзбек кинорежиссёри Наби Ғаниев томонидан ҳикоя қилинган, бундан анча йиллар олдин Фарғона томонларда содир бўлган бир воқеа баён қилинади. Наби Ғаниев бу воқеага навқирон йигитлик пайти гувоҳ бўлган экан. Кинорежиссёрнинг ҳикоя қилишича, у водийдаги чойхоналардан бирида чой ичиб ўтирганида, ёш бир ўзбек йигити келиб, чойхоначи чолга: «Бир чойнак аччиққина чой беринг», - дейди. Чол атрофга аланглаб, дастёр болалардан бирига имо қилади. Бола дарров чойнакка бир чимдим чой ташлаб, самовардан қайноқ сув қуяди. Пиёла олиб, чойнак билан йигитнинг олдига келтириб қўяди. Йигит чойни пиёла билан бир неча марта қайтаради. Чой тингунича, чойхўрларга разм солиб ўтиради. Кейин чойнакдаги чойни иштиёқ билан пиёлага қуйиб, бир ҳўплам ичади-да... авзойи ўзгариб, пиёлани секин дастурхонга қўяди. Кимнидир қидиргандек атрофга аланглайди. Сўнг киссасидан бир ҳовуч кумуш (нуқра) танга олиб, пиёла ичига ташлайди-да, индамасдан чиқиб кетади. Ана энди буёғига нима бўлганини эшитинг. Чойхоначи чол баданига бигиз суқилгандек сакраб ўрнидан туради. Йигитга чой дамлаб берган дастёр болани тутиб олиб, қарғаниб ура бошлайди. Бола додлаганча чолнинг қўлидан чиқиб қочади. Чойхоначи пешонасига шапатилаб, боланинг ортидан қувиб кетади... Бунга гувоҳ бўлган чойхўрлар бирин-кетин ўринларидан туриб, чойхонадан индамасдан чиқиб кета бошлайдилар. Наби Ғаниев аҳволга кўп ҳам тушунмай, уларнинг орқасидан чиқиб, бир чойхўрдан нима гаплигини сўрайди. У одам режиссёрга ҳайрон бўлиб қарайди-да: - Бу ерларга меҳмонмисиз? – дейди. - Тошкентликман, - дейди Наби Ғаниев. - Тошкентликлар урф-одатларимизни унутишибди-да... – дейди у одам афсус билан. - Тулкининг уяси учун эмас, териси учун пул тўлайдилар, меҳмон. Шундай одат бор: агар чойхоначи бемаза, татимсиз чой дамлаб берса, чойхўр унинг чойини ичмай, пиёласига бир ҳовуч кумуш танга ташлаб кетади. «Сенга пул керакми, мана ол, аммо халқни алдама!» - дегани бўлади бу. Чойхоначи эса мижозни алдагани, ҳурмат қилмагани, ўз вазифасини яхши адо этмагани учун умр бўйи бош кўтариб юролмайди, номусга қолади. Бунақа чойхоначи чойхонани ташлаб, бошқа касб-кор қилишга мажбур. Чунки, бундай воқеадан кейин унинг чойхонасига бирорта ҳам чойхўр қадам босмайди!.. - Ҳа, ўзбеклар учун номус ўлимдан кучли эди! – дея якунлайди ҳикоясини Наби Ғаниев. - Мен ҳаётимда қанча-қанча ўз ишига совуққон, таъмагир, порахўр, худбин, ёлғончи амалдорларга, ёмон ошпазларга, истеъдодсиз ёзувчиларга, маддоҳ шоирларга дуч келдим. Ўша вақтларда уларнинг олдига ҳам бир ҳовуч танга ташлаб кетгим келарди. Қанийди уларни ҳам: «Сенга пул керакми, ма ол! Аммо бу ишдан кет! Ортиқ халқни алдама!» - деб уялтириб бўлсайди! Қанийди халқ ҳам уларнинг юзига қарамаса, саломига алик ҳам олмаса, қанийди бундай нобакорларнинг ҳам «ҳунари» касод бўлса!.. 📱 t.me/dilfuza_komil
Open in TelegramYo’l chetidagi odam Bir shahar, bir gazeta, bir juftlik. Abdujabbor Isomiddin rafiqasi, shoira Dilfuza Komil bilan birga mustaqil gazeta chiqardi. Avval "Ma'rifat gulshani", keyin "Ma'rifat saodati". Mustaqil gazeta chiqarish, buni ichkaridan biladiganlar tushunadi, oson ish emas. Ular sinovlardan qo'lni qo'lga berib, hech nolimasdan o’tishdi. O'sha gazeta ko'plab yosh ijodkorlar uchun ilk minbar bo'ldi. Bugun nomi ma'lum bo'lgan ba'zi qalamlar birinchi she'rini, birinchi hikoyasini, birinchi maqolasini o'sha sahifalarda ko'rgan. Abdujabbor aka o'zini oldinga otmasdi, ko'p gapirmasdi. Boshqalarga yo'l ochar, o'zi esa yo'l chetida kuzatib qolardi. Alloh rahmat qilsin. Qilgan xizmatlarini, aytgan haq so'zlarini, tarqatgan ma'rifatini O'z dargohida qabul qilsin, joylari jannatda bo'lsin. Dilfuza Komil opaga, farzandlariga, yaqinlariga va Namangan jurnalistikasiga sabr va bardosh tilayman. ✍ Abdukarim Mirzayev 😀 Dilfuza Komil
Open in TelegramАбдужаббор Исомиддин ака билан бир-биримизни яқиндан танишга бор-йўғи бир неча ой имкон бўлди. Инсонни таниш учун йиллар шарт эмас, бир неча суҳбатнинг ўзи кифоя қилар экан. У киши Ўзбекистонда узоқ йиллар фаолият юритган таниқли ношир ва журналист, “Маърифат гулшани”, кейинчалик “Маърифат саодати” номи билан машҳур бўлган мустақил газетанинг муассиси ва бош муҳаррири сифатида танилганлар. Ҳақ йўлида ҳақ гапни айтишдан чўчимаган, жасур ва шижоатли инсон бўлганлар. Мен эса у кишини, аввало, меҳрибон ота, ғамхўр оила бошлиғи ва одамни тафаккур қилишга ундайдиган суҳбатдош сифатида танидим. Беморлик ҳолатларида ҳам китоб ҳақида гапирардилар. “Кўп китоб ўқиган одамнинг ҳаёти ҳам китобдек бўлади", дегандилар. У кишининг ўз ҳаётлари ҳам худди яхши бир асардек ўтди: курашлари, ҳақ сўзи, меҳри, оиласига ғамхўрлиги ва одамлар қалбида қолдирган изи билан. Вафотларидан кейин ким билан гаплашмайлик, ҳар ким у киши ҳақида бир илиқ ҳикоя сўзлаб беряпти. У кишининг яна бир ўгити эсимда қолди, “Шундай яшангки, сиз бор жойда ҳам, йўқ жойда ҳам одамлар сиз ҳақингизда ёмон гапиришга ботинолмасин”, дер эдилар. Ниҳоят, менга йўл кўрсата оладиган бир устоз топдим деб қувонган эдим. Афсуски, бу қувонч узоққа чўзилмади. У киши билан танишув қисқа бўлди, аммо хотиралари абадий қолди. Аллоҳ таоло у кишининг қилган яхшиликларини, айтган ҳақ сўзларини, тарқатган маърифатини Ўз даргоҳида қабул қилсин, гуноҳларини мағфират қилсин, жойлари Жаннатда бўлсин. ✍ Ҳамид Исомов 😀 Dilfuza Komil
Open in TelegramАбдужаббор Исомиддин ва Дилфуза Комилнинг ўзаро меҳри, ҳурмати, садоқати, бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари мени ҳар доим ҳаваслантирган. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳақни гапирадиган, адолат учун курашадиган, жасур ва шижоатли бу жуфтликни яқиндан танийдиган одам борки, улар ҳақида фақат ва фақат чиройли фикрлар айтади. Мен уларнинг бошига тушган ҳар турли синовлардан қўлни қўлга бериб, бирдам ва бардам бўлиб, нолимасдан, бировга дардини билдирмасдан, пировардида ёруғ юз билан ўтганларига кўп шоҳид бўлдим. Абдужаббор ака ҳам, дугонам Дилфузахон ҳам илм-маърифат йўлида, инсонларнинг маънавий камолоти йўлида шу қадар кўп хизматлар қилишдики, буларнинг ўрнида бошқа одам бўлганида, аллақачон ўзини интернет юлдузига айлантирволган бўларди. Лекин бу жуфтлик илм-маърифатда, жасоратлиликда бир-биридан қолишмагани сингари, камтарликда ҳам бир-биридан ўтади. ...Абдужаббор аканинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитганимдан бери, ичим ёняпти: - Энг асл фарзандларингдан биридан айрилиб қолдинг, халқим,- деб йиғлагим келяпти. Абдужаббор Исомиддин номи жуда унчалик машҳур эмасдир, аммо у кишининг халққа қилган хизматлари унча-бунча машҳурларникидан кўпроқ эди. Аллоҳим Абдужаббор акани Фирдавс боғларида севинтирсин, илм-маърифат йўлида қилган хизматларининг, муҳтожларга қилган давомли ёрдамларининг ажру-мукофотини берсин. Дугонам Дилфузахонга эса хайрли ишларида бардавомлик тилайман. ✍ Назира Усмонова, ўқитувчи. 😀 Dilfuza Komil
Open in TelegramForwarded from Mitti Ko'prik
Абдужаббор Исомиддин: “Маддоҳ бизнес” курсларида чекланмаган миқдорда маддоҳлар тайёрлаймиз ва қарабсизки, танқид – тарихда қолади. Танқидчиларнинг гапига ҳеч ким эътибор бермайдиган бўлади. Кўчада, уйда, ишхонада, бозорда, мозорда… ҳамма бир-бирини мақтайди. Тасаввур қиляпсизми, ҳаёт бирданига гўзаллашади! Адолатсизлик, ҳақсизлик, ёлғончилик, сурбетлик, тилёғламалик, иккиюзламачилик, хиёнат ва ҳоказолар мақтов жунбушида, мақтов фонида кўринмай кетади. Сиз бу мақтовлар жозибасига, сеҳрига мафтун бўлиб, оҳанрабосига берилиб, ўзингизга қилинаётган жамики ҳақсизлик ва ёмонликларни сезмай борасиз. Нафақат сезмайсиз, ҳатто уларни ёқтира бошлайсиз, севасиз, мафтун бўла борасиз… https://azamabidov.uz/?p=5232
Open in TelegramForwarded from Mitti Ko'prik
Баъзи инсонлар ҳар доим кўзга ташланмайди, кўп гапирмайди, ўзини олдинга сурмайди. Аммо уларнинг меҳнати, бошқалар учун очган йўллари йиллар ўтганидан кейин ҳам сезилиб туради. Наманганлик журналист Абдужаббор Исомиддин шундай инсонлардан эди. Турмуш ўртоғи, курсдошим, шоира дўстим Дилфуза Комил билан бирга «Маърифат гулшани» газетасини чиқаргани ёдимда. Бу нашр кўплаб ижодкорларга ўз сўзини айтиш, адабиёт ва журналистикага илк қадамларини қўйиш учун имконият берган. Биз ака билан АҚШга медиа-сафарда ҳам бирга бўлганмиз. Гарчи тез-тез кўришиб туролмаган бўлсак-да, янги ғояларим ва ташаббусларимни доимо илиқ қўллаб-қувватлашини ҳис қилардим. Бугун унинг вафоти ҳақидаги хабардан кўп хомуш бўлдим. Унинг жасоратли сўзи ва изи газеталарда, ҳикояларида, ёш ижодкорларга берган имкониятларида ва уни таниб-билган инсонларнинг хотираларида яшайверади. Оиласи, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдираман. Яратган ўз раҳматига олсин, жаннатидан жой ато этсин.
Open in Telegram#ҳикмат «Одам болалари ибтидода бир гавҳардан бино бўлганлари туфайли яхлит бир вужуд кабидирлар. Агар вужуднинг бир аъзосига жароҳат етса, бошқа аъзоларига ҳам ҳаловат йўқ. Бас шундай экан, бошқаларнинг зарар кўраётганига бепарво кимсаларни одам деб ҳисобламаган маъқул». 🖋 Шайх Саъдий ✈️ Dilfuza Komil
Open in TelegramБошланиши юқоридаги 👆постда Хуллас, оммавий майдонга чиқиб, юзлаб аёлларга психологик тушунчаларни нотўғри сингдираётгани - бу ўша психологларнинг шахсий айби эмас, балки бу уларнинг ўтакетган масъулиятсизлиги, оммага нисбатан ҳурматсизлиги ҳисобланади. Шахсан мен бундай ҳурматсизликка, масъулиятсизликка, оммани очиқ-ошкора алдашларига шерик бўлмоқчи эмасман – мен бундай ишлардан ҳазар қиламан. Мен учун – инсонлар онгини бузадиган, жамиятдаги тарбияни ва маънавиятни емирадиган ҳолатларга қарши қалам ва тил билан курашиш – бу шунчаки танқид эмас, балки “наҳй анил-мункар” (ёмонликдан қайтариш) ибодатининг айнан ўзидир. Мен йиллар бўйи бундай сохтакорларнинг, фирибгарларнинг; илм номи билан, дин номи билан одамларни алдайдиганларнинг аёвсиз танқидчиси бўлиб келдим ва бундан кейин ҳам, Аллоҳ изн берган муддатча, бу ишимдан чекинмайман. Баъзиларда соғлом танқидга муносабат маданиятининг шаклланмаганига эса, мен айбдор эмасман 😊 ✍️ Дилфуза Комил ✈️ Dilfuza Komil
Open in Telegram#гап_эгасини_топади БИРОВНИНГ АЙБИНИ ЯШИРИШ ВА ИЛМИЙ ТАНҚИДНИНГ ФАРҚИ Исломда инсоннинг шахсий айби, шахсий гуноҳлари, шахсий камчиликлари, шахсий нуқсонлари яширилади. Ва бу гўзал бир ишдир. Аммо тўғридан тўғри минглаб кишилик аудиторияга, жамоатчиликка семинарлар, вебинарлар ўтаётган; уларга таълим бераётган; диний/илмий платформаларда чиқишлар қилаётган ва бу чиқишларида оммага янглиш, нотўғри маълумотларни тарқатаётган шахсларнинг хатосини аниқ далиллар билан кўрсатиб бериш – Ислом нуқтаи назаридан ғийбат ҳам саналмайди; бировнинг айбини ошкор қилиш деб ҳам ҳисобланмайди. Аксинча, агар бир олим ёки илм эгаси асл ҳақиқатларни била туриб, омманинг чалғитилаётганига, сохта ва нотўғри ғояларнинг атайлаб ёки саводсизларча сингдирилаётганига жим қараб турса – у оммавий саводсизлик ва хатоларнинг тарқалишига сукут орқали ёрдам берган ҳисобланади. Унинг бу позицияси – тақво ёки одоб эмас, балки илмий масъулиятсизликдир, халқни чалғитишга шерик бўлишдир. Абу Саъид ал-Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур ҳадис бор: "Сизлардан ким бир ёмонликни (ҳақиқатга зид ишни) кўрса, уни қўли (кучи) билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, тили билан (гапириб) ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, дили (қалби) билан норози бўлсин, бу иймоннинг энг заиф даражасидир". Бу ҳадиси шарифни Имом Муслим («Саҳиҳ», Иймон боби-49), Абу Довуд (1140), Термизий (2172), Насоий (5008) ва Ибн Можа (4013) ривоят қилишган. Демак, Исломда жамоатчиликка тарқатилаётган хато ва зарарли ғояларга нисбатан лоқайд бўлиш, “менга нима” деб сукут сақлаш ёки “бу кишининг айбини яширишим керак” дейиш – боя айтганимдек, тақво ёки одоб эмас, балки иймон ва масъулиятнинг энг заиф даражаси (ожизлик) сифатида баҳоланади. Айниқса, илм эгасининг бундай суст позицияси – жамият учун фожиадир. Имом Ибн ал-Қаййим олимларнинг сукути жамият учун қандай офат эканини баён қила туриб айтадики: "Олимлар ер юзи учун худди ёмғир кабидир. Агар олимлар илмни яширсалар ёки манфаат эвазига ҳақиқатни ўзгартирсалар, жамият худди ёмғирсиз қолган қуруқ ер каби қуриб, нобуд бўлади". Имом Ибн ал-Қаййим ҳақиқатни кўра-била туриб сукут сақлаган олимларни «соқов шайтонлар» деб атайди. Янглиш нарсаларни гапирадиган олимларни эса «нотиқ (гапирувчи) шайтонлар» дейди. Абу Али ад-Дақоқ ан-Нишобурийнинг ҳам шунга ўхшаш ҳикматли сўзлари бор: “Ҳақиқатни айтувчи – Аллоҳнинг дўстидир. Ҳақиқатни билиб туриб сукут сақловчи эса – соқов шайтондир”. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий эса “Иҳёу улумиддин” асарида, олимларнинг бузилиши – молу дунё ва мансаб-обрўсидан ажралиб қолишдан ёки одамларнинг танқидидан қўрқиб ҳақиқатларни айтмаслик оқибати эканини баён қилган. Яъни, илм эгаларининг маънан бузилишига – уларнинг қалбини мол-дунёга бўлган муҳаббат, обрў-эътибор орттириш истаги ва одамларнинг танқидидан қўрқув эгаллаб олиши сабаб бўлади. Натижада улар ҳақиқатни гапириш ўрнига, сукут сақлашни афзал кўрадилар. Имом Нававий ўзининг “Риёзус-солиҳин” ва “Ал-Азкор” асарларида ғийбат ҳисобланмайдиган ва шариатда жоиз/вожиб бўлган 6 та ҳолатни келтиради. 4- ҳолат – айнан “Инсонларни зарардан огоҳлантириш ва насиҳат қилиш”дир. Имом Нававийга кўра, агар бирор шахс омма олдида нотўғри маълумот ёки билим тарқатаётган бўлса, унинг хатосини ошкор қилиб, одамларни огоҳлантириш – ғийбат эмас, балки жамиятни ҳимоя қилиш учун вожиб бўлган амалдир. Бу мавзуда ҳали яна анча мисоллар келтиришим мумкин, лекин шунинг ўзи ҳам етарли бўлди шекилли... Давоми навбатдаги постда 👇 ✈️ Dilfuza Komil
Open in TelegramConnections
Similar channels
hujayra.uz@hujayrauzEdutainment4.12K
Turkistan Lore@turkistanloreEdutainment2.98K
TARIX IZLARI@tarix_izlariEdutainment4.18K
Kadirov Group@kadirovgroupEdutainment2.9K
KOINOT SIRLARI@astronomiyaEdutainment2.68K
Najmiddin Turon@najmiddinturonEdutainment4.69K
Қарақалпақ тарийхы, Этнографиясы, Мәденияты@kketnografiyaEdutainment2.61K
TARIX - eng ajoyib tarixiy ma'lumotlar@historicaluzEdutainment4.73K