Posts of City planner

newest first

#401Video
Views381−85%vs avg
Forwards2
Reactions13
Comments4
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
8 h301
69 h381
  1. Total to date381
#400Link previewedited

Юқоридаги видеода кўп қаватли биноларни жуда зич қурмаслик, парковка учун алоҳида жой ажратиш ва мажмуа ҳовлисини машиналардан холи қилиш кераклиги ҳақида фикр билдиргандим. Аслида у ерда яна бир алоҳида пункт бор эди, лекин уни кесиб ташлагандим: тартибсиз қўйилган машиналар ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналарига тўсиқ бўлиб қолади, бу эса жуда хавфли. Мен учун бу — ҳудуднинг бош режасини лойиҳалашда ва келишув жараёнида биринчи бўлиб эътибор бериладиган талаб. Шу ўринда яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Билишимча, Ўзбекистонда бош режаларнинг ишчи ҳужжатларини (рабочая документация) лойиҳалашда ҳалигача Россия нормативлари талаблари асосида ишлаймиз. Албатта, бу ёмон дегани эмас. Лекин қачонгача Россия Федерацияси талаблари бўйича ишлаймиз? Шу кунларда лотин алифбосига киритилган ўзгартиришлар интернетда катта муҳокамага сабаб бўляпти. Лекин қурилиш соҳасидаги терминларни кўрганмисиз? Мен шу кунгача «разрез» сўзининг «қирқим», «кесим», «кесма» ва шунга ўхшаш таржималарини учратдим. Таржима қилинган сўзларнинг кўпи нотўғри. Лойиҳани рус тилида қилсангиз, экспертиза кўпинча ўзбек тилида талаб қилади. Урбанистикага оид сўзлар ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Бугун эрталаб, кўринишидан, юқорида тилга олинган мажмуада ёнғин чиқиб, бир киши ҳалок бўлибди. Ўт ўчириш машинаси эса воқеа жойига бора олмаган. Шу хабардан кейин кайфиятим бузилди. Шунинг учун фикрлар сал алғов-далғов.

Open in Telegram
Views368−86%vs avg
Forwards1
Reactions1
Comments0
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
7 h239
28 h297
77 h368
  1. After 6 hours239
  2. After 24 hours297
  3. Total to date368
#399Video
Views453−82%vs avg
Forwards8
Reactions18
Comments3
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
9 h355
36 h422
52 h442
72 h453
  1. Total to date453
#398Video
Views12,737+399%vs avg
Forwards93
Reactions21
Comments2
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
25 h10,705
76 h12,737
  1. After 24 hours10,705
  2. Total to date12,737
#397Link preview

Ижтимоий тармоқларда кўриш имконияти чекланган шахслар учун ётқизилган тактил плиткалар бориб устунга ёки бошқа тўсиққа тақаладиган ҳолатларни кўриб қолдим. Йўл кўрсатиши керак бўлган плитканинг ўзи одамни тўсиққа олиб боряпти. Бу менга университетдаги бир машғулотимизни эслатди. Бизда барча учун қулай муҳитни лойиҳалаш бўйича алоҳида курс ташкил қилинганди. Унда фақат меъёрларни ўқиш ёки чизма чизиш билан чекланмасдик. Масалан, кўришни қийинлаштирадиган махсус кўзойнак тақиб, танамизга оғирроқ юклар боғлаган ҳолатда пиёдалар йўлагида, тротуарларда юрардик. Мақсад кексалар ҳаракатланганда дуч келадиган қийинчиликларни озгина бўлса ҳам ҳис қилиш бўлган. Ҳар бир талаба ногиронлик аравачасида ҳам ҳаракатланиб кўрарди. Светофордаги яшил ўчиб қолмагунча йўлни кесиб ўтишга улгурамизми? Бордюрдан қандай ўтамиз? Йўлакда нималар ҳаракат қилишга халақит беради? Шундай вазиятларни ўзимизда синаб, кейин лойиҳа қилаётганда ҳисобга олардик. Албатта, бир машғулот орқали бошқа инсоннинг кундалик ҳаётини тўлиқ ҳис қилиб бўлмайди. Лекин чизмада арзимасдек кўринган бир тўсиқ амалда қанчалик катта муаммо эканини тушуниб оласан. Менимча, лойиҳалашни ўргатишда шундай ёндашув жуда муҳим. Шу билан бирга, бу муҳитдан ҳар куни фойдаланадиган инсонларнинг ўзини ҳам лойиҳалаш ва текшириш жараёнига жалб қилиш керак. Тактил плитка ётқизилганининг ўзи ҳали қулай муҳит яратилди дегани эмас. Муҳими, инсон шу йўлдан мустақил ва хавфсиз ўта оладими?

Open in Telegram
Views706−72%vs avg
Forwards7
Reactions8
Comments0
#395Text

🇩🇪 Архитектор ва қурилиш муҳандислари Германияга иш қидириш учун келиши мумкинми? Германияда архитектор ёки қурилиш муҳандиси бўлиб ишлаш, у ерга бориб иш қидириш имкониятлари ҳақида менга тез-тез саволлар келиб туради. Ҳар сафар алоҳида жавоб беришга имконим бўлмаётгани учун бу мавзу бўйича маълумотларни бир жойга жамлаб, яхлит пост тайёрлашни лозим топдим. Германияда Chancenkarte — «Имкониятлар картаси» мавжуд. У белгиланган талабларга жавоб берадиган мутахассисларга олдиндан иш шартномасисиз келиб, бир йилгача иш қидириш имконини беради. Ўзбекистон фуқаролари ҳам ариза топшириши мумкин. (make-it-in-germany.com) Кимлар учун қизиқ? Архитекторлар, шаҳарсозлар, қурилиш муҳандислари, конструкторлар, дизайнерлар ва CAD/BIM мутахассислари учун. Лекин дастурларни билиш ёки портфолионинг ўзи етарли эмас. Tегишли расмий диплом ёки касбий малака ҳам керак. (make-it-in-germany.com) Қандай шартлар бор? 🔹 Биринчи йўл: дипломингиз Германияда тан олинган ёки немис дипломига қиёсланадиган бўлса, балл тўплаш шарт эмас. Бу йўлда Chancenkarte учун тил сертификати ҳам талаб қилинмайди. 🔹 Иккинчи йўл — балл тизими: дипломингиз уни берган давлатда тан олинган бўлиши, немис тилидан камида A1 ёки инглиз тилидан B2 даражасини тасдиқлашингиз ва камида 6 балл тўплашингиз керак. Баллар иш тажрибаси, ёш, тил билиш ва бошқа мезонлар бўйича берилади. (make-it-in-germany.com) 🎓 Дипломни қаерда текшириш мумкин? Аввало, Anabin базасида университетингиз ва дипломингизни бепул текширинг. Университет одатда H+, диплом эса «entspricht» ёки «gleichwertig» деб баҳоланган бўлиши керак. Фақат университетни топиш етарли эмас, диплом ҳам текширилади. Маълумот топилмаса ёки натижа аниқ бўлмаса, ZAB орқали дипломни индивидуал баҳолатиш учун онлайн ариза бериш мумкин. Базада йўқлиги дипломингиз тан олинмайди дегани эмас. (make-it-in-germany.com) 💶 Қанча маблағ керак? Иккала йўлда ҳам яшаш харажатларини қоплай олишингизни тасдиқлаш зарур. 2026 йил учун белгиланган миқдор — ойига 1 091 евро, яъни 12 ойга 13 092 евро. Буни, масалан, блокланган ҳисобрақам ёки расмий молиявий кафиллик орқали тасдиқлаш мумкин. Тиббий суғурта ҳам керак. (arbeitsagentur.de, make-it-in-germany.com) Иш қидириш даврида ҳафтасига ўртача 20 соатгача ишлаш, шунингдек, ҳар бир иш берувчида икки ҳафтагача синов тариқасида ишлаш мумкин. (arbeitsagentur.de) Архитектор ва муҳандислар учун муҳим жиҳат: Chancenkarte ёки дипломнинг академик баҳоси автоматик равишда «Architekt» ёки «Ingenieur» унвонидан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Бу унвонлар ҳимояланган, талаблар федерал ерга қараб текширилади. Бюрода айрим вазифаларда ишлаш мумкин бўлса-да, масъул архитектор сифатида лойиҳа ҳужжатларини имзолаш алоҳида ваколат талаб қилади. (anerkennung-in-deutschland.de, anerkennung-in-deutschland.de) Менинг тавсиям: келишдан олдин диплом мақомини текшириш, немис тилини камида B1–B2 даражага олиб чиқиш ва яхши портфолио тайёрлаш керак. Виза учун минимал талаб билан иш берувчининг талаби бир хил эмас. Бу карта ишни кафолатламайди, фақат Германияда туриб иш қидириш имконини беради. 🔗 Расмий шартлар ва ўз имкониятингизни текшириш

Open in Telegram
Views657−74%vs avg
Forwards4
Reactions8
Comments0
#394Text

Мюнхенда велосипед йўллари ҳам энди категория бўйича режалаштирилади 23 сентябрь куни Мюнхен шаҳар кенгашининг транспорт қўмитаси шаҳарнинг турли районларини боғловчи янги велосипед маршрутлари тармоғини тасдиқлади. Масалан, Altstadt–Harras ёки Arabellapark–Münchner Freiheit каби йўналишлар шулар жумласидан. Бу ерда мени қизиқтирган жиҳат — алоҳида велосипед йўлакларининг ўзи эмас, балки уларнинг ягона транспорт тармоғи сифатида иерархия бўйича режалаштирилиши. Автомобиль йўлларида, масалан, йўлларнинг вазифаси ва аҳамиятига қараб, маҳаллий кўчалардан тортиб, шаҳарлараро йўллар ва автомагистралларгача турли категориялар бор. Велосипед инфратузилмасида ҳам шунга ўхшаш ёндашув мавжуд. Яъни ҳар бир велойўлакни алоҳида объект сифатида эмас, балки умумий тармоқнинг қайси қисми эканидан келиб чиқиб режалаштириш. Германияда велосипед тармоқлари аҳамияти ва вазифасига қараб IR II дан IR V гача категорияларига ажратилади. 🔹 IR II — Radschnellverbindung — Энг юқори даражадаги велосипед магистрали. Асосан узоқ масофаларни, масалан, шаҳар атрофини марказ билан боғлаш учун мўлжалланган. Бундай маршрутларда ҳаракат имкон қадар узлуксиз бўлиши, чорраҳаларда кутиш камайиши, пиёдалар ва автомобиллардан ажратилган инфратузилма ташкил қилиниши кўзда тутилади. Бавария стандартларида алоҳида велосипед йўлининг кенглиги бир томонлама ҳаракатда одатда 3 метр, икки томонлама ҳаракатда эса 4 метр бўлиши кўзда тутилган. 🔹 IR III — Radhauptverbindung / Radvorrangroute — шаҳар ичидаги асосий велосипед маршрутлари. Улар районларни шаҳар маркази билан ёки йирик районларни бир-бири билан боғлайди. Мюнхенда бундай маршрутларда бир томонлама алоҳида велосипед йўлининг стандарт кенглиги 2,5 метр қилиб белгиланган. Ҳозир тасдиқланган янги маршрутларнинг асосий қисми айнан шу даражага тегишли. 🔹 IR IV — Radverkehrsverbindung — нисбатан маҳаллийроқ тармоқ. Шаҳар районлари, турар-жой ҳудудлари ва кундалик муҳим объектларни бир-бири билан боғлайди. IR II ва IR III магистрал тармоқ бўлса, IR IV велосипедчини шу асосий тармоққа олиб чиқадиган муҳим боғловчи маршрутлардан иборат. 🔹 IR V — Radverkehrsanbindung — энг маҳаллий даража. Бу уйдан, мактабдан, дўкон ёки бошқа объектдан асосий велосипед тармоғига чиқиш учун хизмат қиладиган кўчалар. Бу ерда ҳар доим ҳам алоҳида велосипед йўлаги қурилиши шарт эмас. Автомобил тезлиги паст бўлган тинч турар жой кўчаси ҳам велосипед тармоғининг бир қисми бўлиши мумкин. Шунинг учун IR категорияси велосипед йўлагининг турини эмас, маршрутнинг шаҳар транспорт тизимидаги вазифасини белгилайди. Менимча, энг муҳим нуқта ҳам шу. Велосипед инфратузилмасини ривожлантириш шаҳарнинг турли жойларида бир-бирига боғланмаган велойўлаклар қуриш дегани эмас. Аввало, қаердан қаерга асосий ҳаракат бўлиши аниқланади, маршрутлар аҳамияти бўйича иерархияга ажратилади ва кейин кўчалар реконструкция қилинганда шу тармоққа мос стандартлар қўлланади. Яъни велосипед йўлакларидан велосипед транспорт тармоғига ўтиш.

Open in Telegram
Views909−64%vs avg
Forwards8
Reactions7
Comments0
#393Photo

Шаҳарда мана шундай кичик «ямоқ»ларга кўп кўзим тушади. Суратда тош (мармар) зинанинг айрим жойларига металл қоплама ўрнатилганини сиз ҳам кўриб турибсиз. Зинани бутунлай алмаштириш ўрнига, таъмир талаб қилган қисмларига шундай ажойиб ечим топилган. Кўчаларда ҳам, масалан, брусчаткали қопламанинг бузилган жойини вақтинча асфальт билан тўлдириб қўйишади. Перфекционистларнинг юрагини сиқадиган бироз фарқли манзара пайдо бўлади, албатта. Лекин бутун кўчани қайта таъмирлашни кутиб ўтиришдан кўра яхши-да. Шахсан менга шу ёндашув ёқади. Кичик носозликни вақтида тузатиб қўйиш муаммо янада катталашиб кетмаслигига, мавжуд қопламадан узоқроқ фойдаланишга ёрдам беради. Ҳар сафар тўлиқ бузиб, бошидан қилиб чиқиш шарт эмас. Шаҳарга ғамхўрлик фақат катта қурилишлар билан ўлчанмайди. Баъзан мана шундай кичик, ўз вақтида қилинган таъмирчаларда ҳам шаҳарпарварликни кўрсак бўлади.

Open in Telegram
Views1,321−48%vs avg
Forwards4
Reactions24
Comments0
#391Photoalbum

Кеча 1951 йилда чоп этилган «Ўзбекистон архитектурасида халқ анъаналари» китобидан айрим парчаларни ўрганаётиб, Хивадаги бир қадимий эшик суратига кўзим тушди. Китоб шу қадар сифатсиз скан қилинганки, тасвир деярли қоп-қора. Қизиқиб қолдим: суратни сунъий интеллектга берсам, ундаги нақшларни ажрата олармикан? СИ барча деталларни ҳам кўра олмаслигини, лекин айрим қисмларини аниқлаш мумкинлигини айтди. Қолган қисмларини эса кўриниб турган нақшларга таяниб, тахминий тиклашни таклиф қилди. Икки-уч марта қайта тушунтирганимдан кейин мана шу кўриб турган натижангизни берди. Ростини айтсам, натижани кўриб жуда хурсанд бўлдим. Албатта, бу асл эшикнинг айнан тикланган тасвири бўлмаслиги мумкин. Аслига қанчалик яқин чиққанини ёғоч ўймакорлиги усталари ва мутахассислар яхшироқ баҳолай олишади. Лекин, менимча, натижа жуда яхши. Менда шунга ўхшаш эски материаллар бор эди. Энди дам олиш кунлари нима билан шуғулланишимни биламан, шекилли 🙂

Open in Telegram
Views997−61%vs avg
Forwards4
Reactions25
Comments4
#390Video

Алишер Қодиров бир вақтлар рус рассоми яшаган бинони сақлаш заруратини шубҳа остига олиб, уни бузиш ҳақида гапирибди. Миллийлигимизни асраш борасида фикр билдираркан, Шоҳизиндани мисол сифатида келтирган. Менда эса савол туғилди: ўша бино фақат рассом яшагани учун муҳофаза қилинадими ёки унинг меъморий, тарихий ва шаҳарсозлик жиҳатидан ҳам аҳамияти борми? Ахир у бир давр ёки муайян услубнинг ноёб намунаси бўлиши мумкин-ку. Очиғи, бинонинг тарихини батафсил билмайман. Лекин унинг тақдирини белгилашдан олдин шу саволларга жавоб топиш керакмасмикан? Шоҳизинда — беқиёс меросимиз. Лекин ҳар бир тарихий бинонинг қадрини Шоҳизиндага таққослаб белгилайверсак, ундан кейин яратилган иншоотларни қандай баҳолаймиз? Тошкентдаги Николай Романов саройи ёки умуман модернизм даври бинолари Шоҳизиндага ўхшамагани учун қадрсиз бўлиб қоладими? Ҳар бир даврнинг ўз меъморий тили бор. Оддийгина бир уй ҳам шаҳар тарихи, одамларнинг турмуш тарзи ёки маълум даврга хос қурилиш маданияти ҳақида муҳим маълумот бериши мумкин. Масалан, мен яшаб турган Мюнхенда рус шоири ва дипломати Фёдор Тютчев ишлаган жой хотира лавҳаси билан белгиланган. Манба⁠ Мюнхен яқинидаги Мурнау шаҳрида эса Василий Кандинский ва Габриеле Мюнтер яшаб ижод қилган уй сақланган ва музей сифатида фаолият юритади. Манба⁠ Ҳатто Мюнхенда Гитлер яшаган бино ҳам сақланган. Ҳозир у ерда полиция идораси фаолият юритади. Манба⁠ Бинони сақлаш унда яшаган инсоннинг барча қарашлари ва хатти-ҳаракатларини маъқуллаш дегани эмас. Бино ўз эгасининг қилмишлари учун жавоб бермайди. Маданий мерос масаласини фақат миллат ёки миллийлик мезонига боғлаб қўйиш тўғри эмас. Бинонинг тарихий ва меъморий қийматини ўрганиш, мутахассисларнинг асосли хулосасини эшитиш керак.

Open in Telegram
Views1,089−57%vs avg
Forwards5
Reactions31
Comments5
#389Video
Views33,851×13vs avg
Forwards77
Reactions28
Comments11
#388Link preview

Инсон ахлатидан бетон тайёрланишини тасаввур қила оласизми? Ҳиндистондаги Manipal University Jaipur тадқиқотчилари инсон нажасидан олинган биокўмирни бетон таркибида ишлатиб кўришибди. Албатта, гап нажасни тўғридан тўғри бетонга аралаштириш ҳақида эмас :) Канализация ва санитар тизимларда тўпланган фекал чўкма махсус услубда қайта ишланиб, юқори ҳарорат ва кислород кам бўлган шароитда пиролиз қилинади. Натижада қуруқ, углеродга бой биокўмир олинади. Тадқиқотчилар цементнинг бир қисмини шу материал билан алмаштириб кўришган. Цементнинг 5, 10 ва 15 фоизи биокўмир билан алмаштирилган ва энг яхши натижа 10 фоизлик вариантда кузатилган. 91 кундан кейин бундай бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги 21 фоиз, эгилишга мустаҳкамлиги эса 42 фоизга ошган. Яъни бетоннинг эгилишга мустаҳкамлиги юқорилаган, сиқилишга мустаҳкамлиги эмас. Демак, одатда чиқинди сифатида қараладиган ахлат билан цементнинг бир қисмини алмаштиролсак, чиқиндиларни қайта ишлаш билан бирга цементга бўлган эҳтиёжни ҳам камайтирсак бўларкан-да. 2026 йилда чоп этилган ва 100 дан ортиқ илмий ишни қамраб олган таҳлилда ҳам оқова сув чўкмасидан олинадиган кулни бетонда ишлатиш имкониятлари ўрганилган. Унда цементнинг тахминан 5–10 фоизини шундай материаллар билан алмаштириш муваффақиятли йўналишлардан бири сифатида кўрсатилган. Албатта, бу технология ҳали оммавий қурилишларда ишлатиш учун тайёр эмас. Материал таркибининг барқарорлиги, бетоннинг узоқ муддатли чидамлилиги, оғир металларнинг ажралиб чиқиши ва ишлаб чиқариш стандартлари каби масалаларни янаям чуқурроқ ўрганиш керак. Шаҳар канализацияси учун муаммо бўлган ахлатни келажакда қурилиш ресурсига айлантириш мумкин бўлса-я? Жуда қизиқ ғоя-ку, тўғрими?

Open in Telegram
Views1,371−46%vs avg
Forwards6
Reactions18
Comments0
#387Photoedited

Мана шу бино олдидаги ҳавозалар мен учун Германияда қурилиш ишлари қанчалик узоқ давом этишининг ўзига хос тимсолига айланиб қолган. :) Ҳозирги иш жойимга келган пайтларим бу ердаги таъмирлаш (балки қисман реконструкция) ишлари энди бошланганди. 2,5 йилдан ортиқ вақт ўтди ҳамки, ишлар ҳали-ҳануз давом этяпти. Ҳамкасбларимнинг айтишича, бинонинг ўзи ҳам унчалик эски эмас, қурилганига тахминан 8 йил бўлган, холос. Бу катта офис биноси. Шу вақт ичида бу ерда анча катта ишлар қилинди. Катта кранлар ўрнатилди, қурилиш материаллари олиб келинди. Бир пайтлар қурилиш майдони анча фаол эди. Соҳамга боғлиқ бўлгани учун жараён менга ҳам қизиқмасми, рўпарадаги кафеда кофе ичиб вақт-вақти билан қурилишни томоша қилиб ўтирардим. :) Тасаввур қилинг-а, шаҳар марказида жойлашган, ўзи ҳам нисбатан янги бўлган катта офис биносида салкам уч йилдан бери таъмир давом этса. Қиссадан ҳисса шуки, Германияда қурилиш нега қиммат ва узоқ давом этади, деган саволларга жавоб учун баъзан биттагина суратнинг ўзи ҳам кифоя.

Open in Telegram
Views1,233−52%vs avg
Forwards3
Reactions7
Comments15
#386Photo

Дам олиш кунлари шаҳарнинг Gärtnerplatz ҳудудини айландим. Бугун бу майдон Мюнхеннинг энг жонли ва таниқли жойларидан бири — айниқса ёз кунлари одамлар бу ерга шунчаки ўтириш, суҳбатлашиш ва вақт ўтказиш учун келишади. Майдон эса Klenzestraße’га уланиб кетади. Бу икки ном Мюнхен шаҳарсозлик тарихида алоҳида из қолдирган. Gärtnerplatz — немис тилидаги “Gärtner”, яъни «боғбон» сўзидан олинган ном эмас. Майдон XIX асрда яшаган меъмор (Baumeister) Friedrich von Gärtner (Фридрих фон Гэртнер) шарафига номланган. Friedrich von Gärtner — Мюнхеннинг бугунги қиёфаси шаклланишига катта таъсир кўрсатган меъморлардан бири. У қирол Ludwig I даврида ишлаган ва Leo von Klenze (Лео фон Кленце) билан бир қаторда ўша давр Бавариясининг энг муҳим меъморларидан ҳисобланади. Бугун Мюнхеннинг ташриф қоғозига айланган кўплаб бинолар уларнинг лойиҳалари асосида қурилган. Масалан, Bayerische Staatsbibliothek, Ludwigskirche, Ludwig-Maximilians-Universität’нинг асосий биноси, Siegestor ва Odeonsplatz’даги Feldherrnhalle. Умуман, Odeonsplatz’дан Siegestor’гача чўзилган Ludwigstraße’нинг бугунги қиёфаси шаклланишида Gärtner ва Klenze’нинг ҳиссаси жуда катта. Қизиқ томони — Gärtnerplatz’нинг ўзи ҳам айнан Friedrich von Gärtner шарафига номланган. Яъни шаҳар ўзининг шаклланишига ҳисса қўшган меъмор номини шаҳар маконининг ўзида сақлаб қолган. Менимча, шаҳарлар ва бинолар фақат қайсидир сулола ёки тарихий даврни эмас, уларни яратган меъморларни ҳам эслаб турса яхши.

Open in Telegram
Views1,177−54%vs avg
Forwards1
Reactions12
Comments1
#385Photo
Views1,249−51%vs avg
Forwards5
Reactions28
Comments0
#384Text

5 йилдан бери Мюнхенда яшаётган бўлсам, шу йилдагидек ёзни бирор марта ҳис қилмагандим. Кўчада, паркларда юрганда ўтларнинг шунчалик тез сарғайиб кетгани, дарахтлар ва яшил ҳудудларнинг бундай қуриб қолганини энди кўришим. Ҳарорат ҳам бошқача кучлироқ сезиляпти. Бу фақат Мюнхендаги ҳолат эмас. Ўзи бу ёз Ғарбий Европа учун жуда иссиқ келди. Июнь ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июнь бўлди. Иссиқлик ва қурғоқчилик Рейн ва Дунайда сув сатҳининг кескин пасайишига, кемаларнинг юк ташиш имконияти чекланишига олиб келди. Айрим АЭСларда ҳам реакторларни совитиш учун етарли сув қолмагани учун ишлаб чиқариш қувватини камайтиришга мажбур бўлишди. Қишлоқ хўжалигида экинларнинг пишиш даври ва ҳосилдорлик прогнозлари ўзгарди. Мюнхенда эса сув истеъмоли билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди. Баҳорда ёғингарчилик кам бўлгани, ёзда иссиқлик кучайгани учун сувга талаб кескин ошди. Оддий кунларда шаҳар 300–350 млн литр сув ишлатса, иссиқда бу кўрсаткич 400 млн литрдан ошиб кетди. Шундан кейин шаҳар сувни тежаш чораларини кучайтирди. Масалан, энг кўп сув ишлатадиган 10 та фонтан вақтинча ўчирилди, яна 56 та фонтаннинг ишлаш вақти қисқартирилди. Кейин чим суғориш ва уйда машина ювишга ўхшаган баъзи юмушлар учун ичимлик сувидан фойдаланишга ҳам чекловлар киритилди. Демак, одатда муаммосиз ишлайдиган тизим ҳам иқлимдаги ўзгаришлар фонида ўз имконияти чегарасига яқинлашаркан. Шу жойда шаҳарсозлик учун асосий савол ҳам туғиляпти. Ўзгараётган иқлим шароитида шаҳарларимизни яшашга қандай мослаштирамиз? Шаҳар фақат бугунги эмас, бир неча ўн, юз йилдан кейинги иқлим учун ҳам лойиҳаланиши керак. Бу йилги жазирама ёз эса шуни Европага яхшигина эслатиб қўйди. Балки, Европа иссиқда шаҳарлар ҳаётини қандай ташкил қилиш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганиши керакмикан?:)

Open in Telegram
Views1,260−51%vs avg
Forwards5
Reactions14
Comments1
#383Text

500 кишилик қишлоқ ва 4000 кишилик стадион Мен футболни яхши кўрсам-да, Telegram каналимда футбол ҳақида ёзмайман. Лекин ўтган ҳафта Германия кубоги, DFB-Pokal доирасида жуда қизиқ бир ўйин бўлиб ўтди. Бундеслигада (юқори лига) ўйнайдиган Mainz 05 жамоаси Бранденбургдаги кичик Кришов (Krieschow) қишлоғига меҳмон бўлди. Натижа — мезбон VfB Krieschow 0:9 ҳисобида мағлуб бўлди. Лекин менга ўйин натижасидан кўра, унинг атрофидаги воқеалар қизиқроқ туюлди. Krieschow — аҳолиси атиги 500–560 киши атрофида бўлган қишлоқ. Маҳаллий VfB Krieschow эса Германия футболининг бешинчи дивизионида ўйнайди. Кубокда уларга Mainz 05 тушгач, бир муаммо пайдо бўлади: қишлоқдаги оддий спорт майдони бундай даражадаги ўйин ва минглаб мухлисларни қабул қилишга мос эмас эди. Ўйинни каттароқ шаҳарга кўчириш ҳам мумкин эди. Аммо улар бошқа йўлни танлашди. Қишлоқдаги ўз майдонини катта ўйинга тайёрлашга қарор қилишди. Мавжуд стадион сиғими тахминан 2000 кишидан 4000 кишигача оширилди. Вақтинчалик металл трибуналар ўрнатилди, қўшимча тўсиқлар ва кириш зоналари ташкил қилинди, телевизион трансляция учун махсус камера платформалари қурилди. Энг қизиғи — бу ишларнинг катта қисми клуб аъзолари ва ўнлаб кўнгиллилар ёрдамида амалга оширилди. Натижада аҳолиси 500 киши атрофида бўлган қишлоқ 4000 томошабинни қабул қилди. Барча чипталар сотилди: тахминан 3000 киши маҳаллий жамоани қўллаб-қувватлади, яна 1000 га яқин Mainz мухлиси келди. Яъни бир кунга қишлоқ стадионидаги одамлар сони қишлоқ аҳолисидан қарийб 8 баравар кўп бўлди. VfB Krieschow 0:9 ҳисобида ютқазди. Аммо бу ерда ҳисоб, менимча, энг охирги масала. Мен учун энг қизиғи — футбол мухлислари ва кичик бир аҳоли пункти аҳолисининг умумий мақсад атрофида бирлашиб, ўз кучлари билан шундай катта тадбирни ўтказа олгани бўлди.

Open in Telegram
Views1,230−52%vs avg
Forwards2
Reactions24
Comments0
#382Photo

Шу йили таътилни Ўзбекистонда, асосан Тошкент ва Каттақўрғонда бир ойдан кўпроқ ўтказдим. Шаҳарларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари анча фаол кетяпти. Тошкентдаги маҳалла ва кварталлар орасида янги, замонавий спорт майдончалари менга жуда ёқди. Велойўлаклар узунлиги янада ортибди. Урбанистика соҳасида ҳам қизиқарли ишлар қилинаётганини соҳа вакиллари билан суҳбатлардан билдим. Уй-жой қурилиши ҳам доимгидек авжида. (Айрим лойиҳалар ҳақида ҳали маълумот беришга рухсат олмаганим учун, уларни алоҳида айта олмайман) Лекин шаҳар ривожланиши фақат янги бинолар ва инфратузилма қуриш билан чекланмайди. Инсоннинг шаҳарда ўзини қандай ҳис қилиши, пиёда юриши ва жамоат маконидан қандай фойдаланиши ҳам муҳим. Тошкентда кўп пиёда сайр қилдим ва бир ҳолат эътиборимни тортди. Айрим жойларда скутерлар велойўлак тугаганидан кейин тротуарларда, пиёдалар орасида ҳаракатланяпти. Мен скутерларни тақиқлаш керак, демоқчимасман. Аксинча, улар учун автомобиллар қатнов қисми ҳисобидан алоҳида ва хавфсиз йўлаклар ташкил этилиши керак, деб ўйлайман. Чунки шаҳар ҳар бир ҳаракат иштирокчиси учун хавфсиз ва тушунарли макон бўлиши керак. Янги шаҳар қиёфасини яратишда пиёда, велосипедчи, скутерчи ва автомобил ҳайдовчиси манфаатлари бир-бирига зид эмас, бир тизимда уйғунлашиши керак. P.S. Шу кунларда германиялик ҳамкасбим ҳам Ўзбекистонда меҳмон бўлган эди. Албатта, Ватанимизнинг яхши томонларини кўрсатиб мақташга ҳаракат қилдим. Лекин у ҳам шаҳар ичидаги саккиз “полоса”ли йўлни кўриб ҳайратда қолди.

Open in Telegram
Views1,069−58%vs avg
Forwards6
Reactions14
Comments1