❗️Маст ҳолда такроран автомобиль бошқарганлик учун 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда Сенат йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунни маъқуллади. Унга кўра: ➖ маст ҳолда транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; ➖ вояга етмаганларга транспорт воситасини бошқаришни топширганлик учун маъмурий тартибда 50 БҲМ (22 млн сўм) жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланмоқда. Агар бунинг оқибатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, турли жазолар, жумладан, 3 йилгача, одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз берганда эса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, белгиланган тезликни: 🔹40 километрдан ортиқ оширганлик учун — 25 БҲМгача (11 млн сўм) жарима; 🔹60 километрдан ортиқ оширганлик учун — 45 БҲМгача (19 млн 800 минг сўм) жарима; 🔹80 километрдан ортиқ оширганлик учун — 65 БҲМ (28 млн 600 минг сўм) жарима ва 6 ойга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, йўл безорилиги, ноқонуний автомобиль пойгалари, дрифт ва хавфли манёврлар учун ҳам жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 241 |
| 6 h | 262 |
- After 6 hours262
- Total to date262