Жамоа шартномаси: ходимлар учун қандай имкониятлар бор? Жамоа шартномаси фақат меҳнат мажбуриятларини эмас, балки ходимлар учун қўшимча имтиёз ва қулайликларни ҳам белгилайди. ⚖️ Меҳнат кодексининг 67-моддасига кўра, унда қуйидаги масалалар акс эттирилиши мумкин: ▪️ Иш ҳақи, мукофот ва қўшимча тўловлар; ▪️ Ходимларнинг бандлиги ва малакасини ошириш; ▪️ Иш вақти, дам олиш ва таътиллар; ▪️ Меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги; ▪️ Ихтиёрий тиббий ва ижтимоий суғурта; ▪️ Таълим олаётган ходимлар учун имтиёзлар. Яна қандай имкониятлар бор? ➖ Ташкилотнинг иқтисодий имкониятидан келиб чиқиб, қўшимча таътил, пенсияга устама, транспорт ва интернет харажатларини қоплаш, бепул овқатлантириш, ўқиш харажатларини тўлаш каби имтиёзлар ҳам белгиланиши мумкин. ❗️Агар қонунчиликда муайян қоидаларни жамоа шартномасига киритиш тўғрисида тўғридан-тўғри кўрсатма бўлса, уларни шартномада акс эттириш шарт. Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 91 |
| 6 h | 150 |
- After 6 hours150
- Total to date150