#ҚҚС
📌 ҚҚС қайтариш: қачон автоматик, қачон ариза асосида
🗓 2025 йил 4 сентябрдаги ПФ-153
Солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий фарқни автоматик қайтариш юзасидан «савол-жавоб» шаклида тушунтириш берди. Келинг, асосий жиҳатларини бирма-бир кўриб чиқамиз.
❓ Савол: 2024-2025 йиллардаги салбий фарқ автоматик қайтариладими?
💡 Жавоб: йўқ. Инсон иштирокисиз, автоматлаштирилган тартибда фақат жорий йилнинг январидан бошлаб ҳосил бўлган салбий фарқ бўйича аризалар кўриб чиқилади. Олдинги йиллар бўйича қайтариш умумий тартибда, ариза асосида амалга оширилади.
❓ Савол: фарқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришга алоқаси бўлмаган харидлардан ҳосил бўлган бўлса-чи?
💡 Жавоб: бунда ҳам йўқ. Автоматик тартибда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш учун зарур бўлган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС аризалари кўриб чиқилади.
🚫 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун автоматик қайтариш қўлланилмайдиган ҳолатлар:
▪️ ҚҚСнинг нол ставкасини қўллаш бўйича ариза қабул қилинмаган ёки рад этилган
▪️ умумий тартибда қайтариш бўйича аризангиз ижрода турган бўлса
▪️ солиқ органлари базаларида аниқланган ҚҚС бўйича тафовутлар ариза суммасидан чегирилгач, салбий фарқ қолмаса
⚖️ Қонун нима дейди
Солиқ қўмитасининг бундай позицияси билан мен келишмайман. Менинг фикрим тушунтиришдан фарқ қилади, сабаби қуйидагича.
1️⃣ Солиқ кодексининг 274-моддаси 4-қисмининг 8-банди (2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108 таҳририда, 2026 йил 1 январдан): солиқнинг бутун суммасини тезлаштирилган тартибда қоплаш қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларига (пахта ва ғалладан ташқари) қўлланилади. 5-қисм: улар учун қоплаш автоматик тарзда уч кун ичида амалга оширилади. Экспортчилар учун (3-банд) қонун тезлаштирилган тартибни «нол ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган сумма қисми» билан чеклайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун бундай чеклов йўқ, демак, тартибни сумма ҳосил бўлган давр ёки харидлар хусусияти бўйича торайтиришга асос йўқ.
2️⃣ 2020 йил 14 августдаги ВМҚ-489 (ҚҚСни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом, 2026 йил 22 июндаги ВМҚ-317 таҳририда): қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига салбий фарқ 1-2-иловалар бўйича қайтарилади, ариза шакли битта. Низомда сумма ҳосил бўлган давр ёки харид тури бўйича «автоматик / умумий тартибда» деган тақсимот йўқ. Қоплашни рад этиш асослари (25-банд) ёпиқ рўйхат билан берилган, аризани бошқа электрон хизмат орқали бериш улар орасида йўқ.
3️⃣ Қайтариш тартиби процессуал характерга эга ва ариза берилган санага қараб қўлланилади.
📌 Менинг фикримча, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисида 2024-2025 йил учун салбий фарқ ҳам тезлаштирилган, автоматик тартибда қайтарилиши мумкин. Рад этилганда: Солиқ қўмитаси позицияси, менинг фикримча, асослимас.
Манбалар: Солиқ қўмитасининг тушунтириши
@Buxgalteriya_malumotlar