Account

Posts of Botirjon ERGAŞEV | rasmiy

newest first

#2591Text
Views288−64%vs avg
Forwards—
Reactions29
Comments—
#2587Photo
Views583−28%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#2585Photo
Views811+1%vs avg
Forwards—
Reactions28
Comments—
#2581Photo

МАЙЛИ...   Кўргани ҳеч кўзим йўқ, дейди, Оҳу кўзли малагим менинг. Кераксизсан, сўзим йўқ, дейди, Ҳаммадан энг керагим менинг.   Жон деб берар эдим жонимни, Қиёси йўқ бир қиё боқса. Тақдирга тан бергум танимни Ўтин қилиб, ўтида ёқса.   Усиз умрим тундек зим-зиё, Ё қисматнинг шумлиги шуми? Тақдир тунни севадими, ё, Қоронғуга бошқоронғуми?   Соғинч тили нилдан ҳам узун, Тун шарпасин дилингдан сидир. Ишқ – ошиқни синамоқ учун, Тақдирнинг бир уйдирмасидир.   Тақдир дедим бари-барини, Ўзгасин тан олмас мардум мен, Ишқнинг ишқсиз синовларини Енгмоқ учун енг шимардим мен.   Ёт қучоққа ётсин қўйиб бош, Майли, кўнглин майлига қараб. Бағритошдан қолиб кетган тош – Болишимдир, йўқдир бошқа гап.   Тўй бошланди, дил мотамсаро, “Ёр-ёр”ларда ёр иқболи бор. Мендан  ҳижрон, армонлар аро, Ҳол сўрарга кимнинг ҳоли бор?!   Ёр Қўқонда ўт ёққан куни, Шошдан чиқар аччиқ тутуни. Қолганмикан дунёда, дўстлар, Ботирларнинг бағри бутуни?! Ботиржон Эргашев @Botirjon_Ergashev

Open in Telegram
Views922+14%vs avg
Forwards—
Reactions40
Comments—
#2577Photo

МЕҲР ЙЎҚОЛМАСИН! Меҳрсизлик дилга чўғ солмасин, Меҳр улашишдан дил толмасин. Бусиз ҳам кўп нарса йўқ бўлмоқда, Ким бўлсак-да меҳр йўқолмасин! Меҳрсиз қалб гўё нурсиз ойдай, Меҳрсиз қалб эҳсони йўқ бойдай, Меҳрсиз қалб сув оқмас бир сойдай, Ким бўлсак-да меҳр йўқолмасин! Кўп ишларга балки қодирдирмиз, Ноёбдирмиз, балки нодирдирмиз, Исми жисмига мос Ботирдирмиз, Ким бўлсак-да меҳр йўқолмасин! Ойдин кеча бўлинг, кундуз бўлинг, Гўзал бўлинг, қоши қундуз бўлинг, Машҳур бўлинг, майли юлдуз бўлинг, Ким бўлсак-да меҳр йўқолмасин! Меҳр бизни бахтларга элтгуси, Баланд-баланд тахтларга элтгуси, Унут бўлмас вақтларга элтгуси, Ким бўлсак-да меҳр йўқолмасин! Меҳрибонлик асли диёнатдир, Меҳрсизлик қалбга хиёнатдир, Меҳр йўқолган кун қиёматдир, Ким бўлсак-да меҳр йўқолмасин! Келинг, кунни сўнги кундай қилманг, Келинг, ёруғ кунни тундай қилманг, Ўтинаман, сира бундай қилманг, Ким бўлсак-да меҳр йўқолмасин! @Botirjon_Ergashev

Open in Telegram
Views1,290+60%vs avg
Forwards—
Reactions27
Comments—
#2571Text

МУСТАҲКАМ БЎЛСИН! Яшай десанг ҳам иззату икромда, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам. Яшай, десанг ҳурматда, эҳтиромда, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! Эътиқоди йўқ одам бебурд эрур, У учун ҳар борган ери юрт эрур, Одамийлик илдизида қурт эрур, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! Эътиқоддай олий мақом фан бўлмас, Ўрган, усиз қалбда ғурур, шаън бўлмас, Ундайларда айтдим-ку ватан бўлмас, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! Унинг билан юрагинг бўлар обод, Унинг билан руҳинг бўлади озод, Бахт-омадинг яна бўлгайдир зиёд, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! Уни асра ҳар дақиқа, ҳар дамда, Йўқса, қолгайдирсан ғамда, аламда, Яхшилик йўқ эътиқодсиз одамда, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! Кимки акси, улар дарбадар, дайди, Олдига не қўйсанг, бўлди, ошайди. Эътиқоди борлар узооооқ яшайди, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! Эътиқод бу билсанг жонда бўлгайдир, Сенга мендан ўтган, қонда бўлгайдир, Не бўлса ҳам Ҳақ томонда бўлгайдир, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! Тупроғингга бўлгин соҳиби ҳиммат, Уни севгин, севгинг бўлсин беминнат, Пок эътиқод йўлин охири жаннат, Эътиқодинг мустаҳкам бўлсин, болам! © Ботиржон ЭРГАШЕВ @Botirjon_Ergashev

Open in Telegram
Views1,600+98%vs avg
Forwards—
Reactions33
Comments—
#2567Photo
Views1,280+59%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—