🏦 Асакабанк 31 ёшга тўлди
Ўзбекистоннинг йирик тижорат банкларидан бири — Асакабанк ташкил топганига 31 йил тўлди.
Банк тарихи 1995 йил 7 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг 424-сон қарори асосида бошланган. Дастлаб «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки сифатида ташкил этилган молия муассасасининг асосий вазифаси мамлакат автомобилсозлик саноатини ривожлантириш, ушбу тармоқдаги корхоналарни молиялаштириш ҳамда аҳолига автомобиллар харид қилишда молиявий кўмаклашишдан иборат эди.
1996 йилда банк ўз фаолиятини бошлаб, республика ҳудудларида филиалларини очган. 2001 йилда эса универсал тижорат банкига айланиб, фаолиятини автомобилсозликдан ташқари саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам кенгайтирган.
31 йиллик тарих ортида бир неча авлод банк ходимларининг фидокорона меҳнати, йирик лойиҳалар, бой тажриба ва миллионлаб мижозларнинг ишончи мужассам. @Bankxabar жамоаси Асакабанк раҳбарияти, кўп минг сонли жамоаси ва банк фахрийларини банк ташкил топганининг 31 йиллиги билан самимий табриклайди!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar