Account

Posts of Bankchi Maslahati

newest first

#541Text
Views254−42%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h145
3 h205
5 h254
  1. After 1 hour145
  2. After 6 hours254
  3. Total to date254
#540Photo

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш истиқболлари Бизнес Форумидан (Антон Аверьянов) 😅 ВИВЕСКА АЛМАШДИ, БИЗНЕС ҚОЛДИ Дунёдаги энг машҳур консалтинг компанияларидан бири McKinsey 2022 йилда Россиядан чиқиб кетди. Офис ёпилдими? Йўқ. Ўша жамоа, ўша мутахассислар, ўша мижозлар билан эртасига «Яков и Партнёры» номи остида ишлай бошлади. 🤷‍♂️ Демак савол туғилади: компаниянинг ҳақиқий қиймати қаерда эди? Логотипдами ёки одамлардами? ☝️ БАНКЧИВОЙ МАСЛАҲАТИ Тадбиркорлар кўпинча брендга, офисга, чиройли вивескага пул сарфлайди. Лекин бизнеснинг асл бойлиги бошқа жойда: ▪️ ходимлар нима қила олади; ▪️ мижозлар кимга ишонади (бренддами ёки инсонга); ▪️ билим ва тажриба қоғозда ёзилганми ёки фақат бир одамнинг бошидами. Мен банкдан банкка ўтганимда ҳам мижозларим мен билан бирга келишган. Чунки улар банк вивескасига эмас, инсонга ишонишган. 👉 Ўзингиздан сўранг: эртага вивескангизни олиб ташласа, бизнесингиз яшайдими? 📊 Сизнингча, компаниянинг асосий бойлиги нима? Изоҳда рақам ёзинг: 1️⃣ 🏷 Бренд ва ном 2️⃣ 👥 Жамоа ва одамлар 3️⃣ 🤝 Мижозлар ишончи 4️⃣ 💰 Пул ва мулк @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views337−23%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h1
2 h194
4 h275
7 h337
  1. After 6 hours337
  2. Total to date337
#539Photo

⚡️ ЖАВОХИР ЖЕНЕВАДА ЎЙНАДИ, НБУ ЭСА БУТУН ДУНЁ КЎЗИ ОЛДИДА ТУРДИ Жаҳон чемпионлиги финалининг 1-партияси: Синдаров – Гукеш, 38 юриш, дуранг, ҳисоб 0,5 : 0,5. Бу партияни миллионлаб одам кузатди, уларнинг ҳар бири Жавохирнинг костюмидаги НБУ логотипини ҳам кўрди. Эътибор берганмисиз, бизнинг спортчиларимиз аллақачон банкларнинг юзига айланган: ♟ Синдаров — НБУ ♟ Абдусатторов — Алоқабанк ♟ Ёқуббоев — Азия Альянс Банк ⚽️ Футболчилар — БРБ, ТБС ва бошқалар 😎 Амбассадор ким дегани? Амбассадор оддий реклама юзи эмас, у банкнинг «элчиси». У банк номини фақат костюмида кийиб юрмайди, банкнинг қадриятларини ўз ҳаёти билан кўрсатади. Битта жанжал чиқса, бу банкнинг обрўсига ҳам тегади. Шунинг учун банклар амбассадорни энг қимматига қараб эмас, энг ишончлисига қараб танлайди. Бизнинг шахматчиларимиз эса айнан шундай: тартибли, сабрли, ақлли ва жанжалсиз йигитлар 💪 ⛹️‍♂️ Ҳамма ютадиган ўйин: ▪️ Спортчи пул топиш ташвишидан қутулиб, фақат ғалаба ҳақида ўйлайди. ▪️ Банк ҳеч қандай реклама сотиб ололмайдиган нарсани олади: халқнинг меҳри. ▪️ Халқ эса бола шахмат тўгарагига борса, бир кун унинг костюмида ҳам логотип туриши мумкинлигини кўради. ☝️ Банкчивой маслаҳати: Банк кимга ишонганига қаранг. Бугун ўзбек йигитига ишонган банк эртага сизнинг бизнесингизга ҳам ишониши мумкин. ♟ Жавохир, олға! Бутун Ўзбекистон сен билан 🇺🇿 @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views367−16%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h218
3 h292
7 h367
  1. After 1 hour218
  2. After 6 hours367
  3. Total to date367
#538Photo
Views382−13%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h174
2 h235
8 h382
  1. After 1 hour174
  2. After 6 hours382
  3. Total to date382
#537Photoedited
Views368−16%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h123
2 h260
4 h284
7 h368
  1. After 1 hour123
  2. After 6 hours368
  3. Total to date368
#536Photo
Views477+9%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
12 h286
25 h477
  1. After 24 hours477
  2. Total to date477
#535Photo

🎓 MBA серияси (бизнесни бошқариш) 📍 Мавзу: Тор жой назарияси — занжир энг заиф ҳалқаси қадар кучли. 🎯 Бугун нимани ўрганамиз: бизнес жараёнида тезликни нима чеклаётганини топиш ва уни бартараф этишни. 📖 Асосий тушунча: Элияху Голдратт 1984 йилда «Мақсад» номли роман-дарслик ёзди. Бу китоб ҳозиргача кўплаб MBA дастурларида операциялар бўйича ўқитилади. Асосий ғоя: ҳар қандай тизимда битта тор жой бор ва бутун тизимнинг тезлигини айнан у белгилайди. Бошқа жойни тезлаштириш ҳеч нарса бермайди. 🍾 Шиша мисоли: Шишани қанча катта қилманг, ундан сув тор бўғзи орқали оқади. Шишани кенгайтириш эмас, бўғзини кенгайтириш керак. 📌 5 қадам: 1️⃣ Топинг: иш қаерда тўпланиб қоляпти? 2️⃣ Тўлиқ ишлатинг: тор жой бир дақиқа ҳам бекор турмасин. 3️⃣ Бошқасини унга мослаштиринг: тор жойдан тезроқ ишлаш фақат навбатни узайтиради. 4️⃣ Кенгайтиринг: одам, ускуна ёки жараён қўшинг. 5️⃣ Такрорланг: битта тор жой ҳал бўлса, бошқаси пайдо бўлади. 📊 Келинг, биргаликда кўрамиз — тикув цехи: Бичиш: соатига 50 та. Тикиш: соатига 20 та. Қадоқлаш: соатига 60 та. Цех соатига нечта маҳсулот чиқаради? 20 та. Қадоқловчига янги ускуна олиш бефойда. Пул тикиш бўлимига кетиши керак. 🏦 Амалиётдан мисол: Кредит жараёнида ҳужжат қабул қилиш бир кун, таҳлил бир кун, гаров баҳоси эса бир ҳафта. Мижоз учун кредит бир ҳафтадан тезроқ бўлмайди. Ечим — гаров баҳолашни тезлаштириш, бошқа бўлимларни эмас. ☝️ Эсда сақланг: Ҳамма жойни яхшилашга уринманг. Битта тор жойни топинг ва бутун кучни шунга қаратинг. 📜 Уй вазифаси: Ўз ишингизда энг кўп кутиш қаерда бўлаётганини топинг. Изоҳда ёзинг 🤷‍♂️ ➡️ Кейинги дарс: Тежамкор ишлаб чиқариш (Lean) @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views472+7%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
16 h375
24 h472
  1. After 24 hours472
  2. Total to date472
#534Photo

🚨 ЭКОЛОГИЯДАН ХАТ КЕЛДИМИ? ТЎЛАШГА ШОШИЛМАНГ! Тасаввур қилинг: офисда ўтирибсиз. Қозонхона йўқ, завод йўқ, ҳатто генератор ҳам йўқ. Бир куни Экология бўлимидан хат келади: «Компенсация тўловини амалга оширинг!» 😏 Ҳозир бундай хатлар кўп корхоналарга келяпти. Кўпчилик ўйлаб ўтирмай тўлаб қўймоқда. Аслида ким тўлаши шарт? Яна бир нарса бор: тўлов бўлмаса ҳам ҳисобот топшириш керак бўлиши мумкин! 👇 🤔 КИМ ТЎЛАЙДИ? Табиатни ҳақиқатан ифлослантираётганлар: 💨 ҳавога зарарли модда чиқарадиганлар 💧 оқова сув орқали ифлослантирадиганлар 🗑 ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштирадиганлар 🚰 канализацияга нормадан ортиқ ифлос сув оқизадиганлар ❗️ Фақат юридик шахс бўлганингиз учун сиздан бу тўлов олинмайди. 🚦 СИЗ ҚАЙСИ «СВЕТОФОР»ДАСИЗ? 🔴 I тоифа — юқори хавфли таъсир 🟠 II тоифа — ўртача хавфли таъсир 🟢 III тоифа — паст хавфли таъсир Тоифангизни Экология тизими белгилайди. Асосий гап шунда! 📜 ҲИСОБОТ — ЭНГ КЎП УНУТИЛАДИГАН ҚИСМ Тизимда сизга тоифа берилган бўлса, ҳисобот топширасиз: • 🔴🟠 ҳар чоракда, кейинги ойнинг 15-санасигача • 🟢 йилда бир марта, 25 январгача, тўлов эса 5 февралгача 📊 Ҳисобот fund.uznature.uz сайтида топширилади (ЭРИ ёки СТИР орқали кирилади) ✍️ Эслатма: 2026 йил учун йиллик ҳисоботнинг муддати 25 январь 2027. Атиги 2 ой қолди! 😎 ОФИС ЭГАЛАРИ, СИЗГА: Ифлослантириш манбаингиз йўқ, лекин тизимда тоифа берилганми? Индамай ўтирманг. Экология бўлимига ёзма мурожаат қилиб, тоифани ўзгартиришни сўранг. Оғзаки гап ҳисобга ўтмайди. ☝️ БАНКЧИВОЙ МАСЛАҲАТИ Банкчивой ҳар доим айтади: «Аввал ҳужжатни ўқи, кейин пул тўла. Тескарисини эмас!» Хат келса, 4 нарсани текширинг: 1️⃣ Сизга қайси тоифа берилган? 2️⃣ Қарзингиз борми? 3️⃣ Ўтган даврлар учун ҳисобот топширилганми? 4️⃣ Сизда ҳақиқатан ифлослантириш манбаи борми? 😀 СИЗДА ҚАНДАЙ? 1️⃣ Хат келди, тўлаб қўйдим 2️⃣ Хат келди, аввал текширяпман 3️⃣ Ҳали хат келмади 4️⃣ Бу ҳақда энди билдим 😅 Рақамни изоҳда ёзинг 👇 📤 Постни бухгалтерингизга юборинг. Балки у ортиқча пул тўлашдан сақлаб қолар! 📚 Асос: ВМнинг 202-сон қарори — https://lex.uz/uz/acts/5367873 @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views420−4%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#533Photo

🏠 ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ: БУ НИМА ВА СИЗГА КЕРАКМИ? Эртага, 25 ноябрь соат 10:00 да ипотека субсидиясига аризалар қабули очилади. Кўпчилик «субсидия» сўзини эшитади-ю, нималигини билмай ўтказиб юборади. Келинг, Банкчивой билан оддий қилиб тушунтирамиз 👇 🧐 Субсидия нима? Оддий тилда айтганда: уйни кредитга оласиз, кредит харажатининг бир қисмини эса давлат тўлаб беради. Шунда ойлик тўловингиз енгиллашади. 📊 «Хабарнома» нима? Субсидияга тушганларга «хабарнома» берилади. Хабарноманинг амал қилиш муддати бор. Баъзилар муддат ичида банкка бормади, уй танламади, хабарномаси ёниб кетди. Эртанги қабул ана шу фойдаланилмай қолган жойлар ҳисобидан бўлади. Демак жойлар чекланган, кечикмасдан топширган яхши. 😅 Кимга беради? ▪️ Ижтимоий мезонлар бўйича 30+ балл тўплаганларга; ▪️ Ўзининг ҳам, турмуш ўртоғининг ҳам номида уй-жойи йўқларга; ▪️ Кредит тарихи тоза бўлганларга; ▪️ Даромади белгиланган мезонга тўғри келадиганларга. 😀 Энг кўп рад этиладиган жой: OneID орқали банкларга кредит тарихингизни кўришга рухсат берилмаган бўлса ёки кредит тарихига чеклов қўйган бўлсангиз, аризангиз автоматик рад этилади. Кўпчилик шунга эътибор бермай ютқазади. ✍️ Ариза: my.gov.uz, myGov иловаси ёки Давлат хизматлари маркази орқали. Дастурда 15 та банк иштирок этяпти. ☝️Банкчивой айтади: «Субсидия бу яхши имконият, лекин кредитни камайтириб юбормайди. Ариза топширишдан олдин ҳисоблаб кўринг: @BankchiTanlovBot даромадингизнинг 40–50% дан ортиғи кредитга кетса, уй қувонч эмас, оғир юкка айланади». Эртага 10:00 гача OneID рухсатини текшириб қўйинг, кредит тарихингизни ҳам бир кўриб чиқинг. Субсидияни биринчи бўлиб тайёр турганлар олади. @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views567+29%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
21 h539
25 h567
  1. After 24 hours567
  2. Total to date567
#532Photo
Views436−1%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
23 h427
25 h436
  1. After 24 hours436
  2. Total to date436
#531Photo

🎓 MBA серияси (бизнесни бошқариш) 📍 Мавзу: Тўғри фидбек бериш — танқидни фойдага айлантириш. 🎯 Бугун нимани ўрганамиз: ходимни хафа қилмасдан, лекин аниқ ва фойдали фикр билдиришни. 📖 Асосий тушунча: Стэнфорд бизнес мактабида «Шахслараро муносабатлар» курси талабалар орасида энг машҳур курслардан бири ҳисобланади. Унда асосий кўникмалардан бири — тўғри фидбек бериш. Кўп раҳбарлар икки хатодан бирини қилади: ё умуман гапирмайди, ё одамнинг ўзини танқид қилади. 📌 SBI модели — 3 қисм: 1️⃣ Situation — вазият: қачон ва қаерда бўлди? 2️⃣ Behavior — хатти-ҳаракат: аниқ нима қилинди? (баҳо эмас, факт) 3️⃣ Impact — таъсир: бу нимага олиб келди? Охирида савол: «Кейинги сафар қандай қилсак яхши бўлади?» 📊 Келинг, биргаликда солиштирамиз: ❌ «Сен доим масъулиятсизсан»; ✅ «Кечаги мижоз билан учрашувда (вазият) шартнома нусхасини унутиб келдинг (хатти-ҳаракат). Мижоз қайта келишга мажбур бўлди ва норози бўлди (таъсир). Келгусида бунинг олдини қандай оламиз?». Биринчиси одамни ҳимояга ўтказади. Иккинчиси муаммони ҳал қилади. 😀 Яна 3 қоида: 🔹 Мақтовни ҳам SBI билан айтинг: «зўр» эмас, «нима учун зўр». 🔹 Танқидни ёлғиз, мақтовни кўпчилик олдида. 🔹 Кечиктирманг: бир ойдан кейинги фидбек фойдасиз. 🤷‍♂️ Амалиётдан мисол: Йил охиридаги баҳолашда ходимга «бу йил кредит портфели сифати паст бўлди» дейиш кеч. Ҳар ой аниқ ҳолатлар бўйича гаплашилганда, муаммо йил охиригача етиб бормайди. ☝️ Эсда сақланг: Фидбек — одам ҳақида эмас, ҳаракат ҳақида. Одамни эмас, ҳаракатни ўзгартиришга ёрдам беринг. ✍️ Уй вазифаси: Бугун кимгадир SBI модели бўйича битта мақтов айтинг. Унинг реакцияси қандай бўлди? Изоҳда ёзинг ➡️ Кейинги дарс: Тор жой назарияси (bottleneck) @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views450+2%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#530Photo

🧺 Шанба куни «саватлар мавсуми яқин» дедик... Бу сават телефонингизда турибди: «Корзина» 🛒 🌍 Дунё йилнинг энг катта харид мавсумига кирмоқда: 🛍 27 ноябрь — Black Friday. Катта чегирмалар куни. 💻 30 ноябрь — Cyber Monday. Онлайн савдонинг энг қизғин куни. 🎄 Декабрь — Янги йил харидлари. 🏷 Январь — қолган товарлар арзонлаштирилади. Бизда ҳам маркетплейслар «−70%», «фақат бугун», «насияга олинг» деган ёзувлар билан чиқади. Ҳар куни «Корзина»га биттадан нарса қўшилади, кейин ҳаммасининг пули бирданига тўланади. ☝️ Банкчивой маслаҳати: 🔸 Рўйхатни олдиндан тузинг. Чегирма кўриб эмас, эҳтиёж бўйича харид қилинг. 🔸 «−70%» ёзувини текширинг. Баъзан нарх чегирмадан олдин кўтарилган бўлади. 🔸 Насия ҳам қарз. 5 та «кичкина» тўлов бир бўлиб, январдаги маошингизни еб қўяди. 🔸 24 соат кутинг. Эртага ҳам керак бўлса, ўшанда олинг. Янги йилга совға билан киринг, қарз билан эмас 🎊 📜 Сиз қайси харидорсиз? 1. Рўйхат билан, фақат кераклисини оламан 2. Чегирма кўрсам, тўхтай олмайман 😇 3. Насияга оламан, кейин ўйлайман 4. Умуман харид қилмайман @bankchimaslahati @BankchiTanlovBot

Open in Telegram
Views435−1%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#528Photo
Views423−4%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#526Text
Views442+1%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#525Video

Бир ходим, 250 минг доллар ва назорат қаерда эди? 📜 Банкчивой: «Андижондаги хабарни ҳамма ёзди. Мен бошқа савол бераман: бу қандай бўлди ва нега вақтида тўхтатилмади?» 🧐 Қандай бўлган бўлиши мумкин? (тахминий) Тафсилотлар тергов материалларида. Лекин бундай ҳолатлар деярли ҳар доим бир хил «тешиклар»дан ўтади: 1️⃣ Битта одамда ҳаддан ташқари кўп ваколат. Ходим ўтказмани ўзи киритади, ўзи тасдиқлайди, ўзи текширади. 2️⃣ Мижоз пулини кўрмайди. Халқаро ўтказма келади, лекин SMS хабарнома уланмаган, ҳисоб текширилмайди. 3️⃣ Кичик суммадан бошланади. Аввал «қайтариб қўяман» деган кичик суммалар, кейин ўйин чуқурлашади. 4️⃣ Ходим картаси назоратсиз. Мижоз пулининг ходим картасига тушиши энг қизил сигнал. Буни тизим автоматик ушлаши керак. 😅 Комплайнс фақат воқеадан кейин аниқлайдими? ☝️ Банкчивой: «Агар фақат кейин аниқласа, демак назорат ишламаган. Назорат икки хил бўлади: олдини олувчи (йўл қўймайди) ва аниқловчи (тез топади). Яхши банкда иккаласи ҳам бор.» ✅ Олдини олиш йўллари: • «Тўрт кўз» — бир киши киритади, бошқаси тасдиқлайди • Мажбурий таътил — ходим 2 ҳафта узлуксиз дам олади, унинг ишини бошқа одам юритади, яширин схемалар очилади • Ротация — бир лавозимда йиллаб ўтирмаслик • Ходим ҳисобларини мониторинг қилиш — мижоз пулининг ходим картасига тушиши ва қимор сайтларига тўловлар огоҳлантириш беради • Транзит ҳисобларни кундалик солиштириш • Ишонч линияси — ҳамкасблар номсиз хабар бера олиши. Тез-тез қарз сўраш, микроқарзлар олиш, кайфият ўзгаришини биринчи бўлиб атрофдагилар сезади • Ваколатларни ҳар чоракда қайта кўриб чиқиш 😀 Банкчивойнинг маслаҳати: 😎 Раҳбарларга: «Энг хавфли ходим — ҳеч қачон таътилга чиқмайдиган, ишини ҳеч кимга бермайдиган ходим. Унга мукофот эмас, текширув керак.» 🤷‍♂️ Мижозларга: «SMS хабарномани уланг, ҳисобингизни ойида бир марта кўздан кечиринг. Нотаниш операция кўрсангиз, ўша куниёқ банкка ёзма мурожаат қилинг. Пулингизни биринчи бўлиб сиз назорат қилинг.» 🫶 «Қимор — касаллик. Ҳамкасбингиз ёки яқинингизда белгиларини сезсангиз, жим турманг.» @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views488+11%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
65 h482
67 h488
  1. Total to date488
#524Photo
Views448+2%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#521Photo
Views524+19%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#517Photo

🧼 ИШЛАТИЛГАН ЁҒДАН СОВУН Ҳар бир ошхона ва кафеда ҳар куни литрлаб қовуриш ёғи ишлатилади. Кейин у ариққа ёки канализацияга тўкилади. Натижада қувурлар тиқилади, сув ифлосланади. Дунёда эса бу ёғ йиғиб олинади ва ундан совун ёки биоёқилғи тайёрланади. Ғоя нима? 🔸 Кафе ва ошхоналар билан келишиб, ишлатилган ёғ мунтазам йиғиб олинади; 🔸 Ёғ сузилади ва тозаланади; 🔸 Ундан хўжалик совуни ва техник ювиш воситалари тайёрланади; 🔸 Маҳсулот хўжалик дўконлари, автомойка ва корхоналарга сотилади. Бунинг учун кичик цех ва оддий ускуналар кифоя. Энг қизиғи — хомашёни сизга деярли текинга беради. Кафе эгаси учун ёғдан қутулиш ҳам муаммо. Сиз эса уни муаммодан хомашёга айлантирасиз. Ҳисоб-китоб мисоли (тахминий): Ойига 1 000 литр ёғ → ~1 200 кг совун; 1 200 кг × 20 минг сўм = 24 млн сўм тушум; Ёғ, кимёвий модда, қадоқ ва цех харажати ~9 млн сўм; 👉 Ойига ~15 млн сўм фойда 🏦 БАНКЧИ МАСЛАҲАТИ 🔹 Ёғни ҳеч қачон овқат учун қайта сотманг. Бу соғлиққа хавфли ва қонунга хилоф. Бизнесингиз бир кунда ёпилади. 🔹 Шартнома билан йиғинг. 10–15 та кафе билан доимий шартнома тузинг. 🔹 Хавфсизлик — биринчи ўринда. Совун тайёрлашда ишқор ишлатилади. Ходимлар ҳимоя воситалари билан ишлаши ва цех шамоллатилиши шарт. 🔹 «Яшил» эканини айтинг. Корпоратив мижозлар экологик маҳсулотни бажонидил олади. Хулоса: бу бизнесда сиз ариққа тўкиладиган ёғни тоза қўл ва тоза пулга айлантирасиз. @bankchimaslahati

Open in Telegram
Views664+51%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#515Photo
Views466+6%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—