AI ChatbetaAccount
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻

𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻

Социология, адабиёт ва сатира Баҳодир Ниппоний билан) Мурожаат учун: @Bahodirmurojaat_bot • https://youtube.com/@bahodiriskandarov?si=1X0-VdZi8R0wHrWc •https://www.facebook.com/share/14sfg23Smz/?mibextid=wwXIfr • https://www.instagram.co

Username
@bahodiriskandarov
Category
Blogs
Country
UzbekistanUzbekistan
Created
, 7 years
Subscribers11,337−9 in 1 day
Avg views per post, 7d3,197−50.7% vs prev 7d
ERR28.20%last 7 days

Subscribers, 30 days

Nov 23 – Nov 24−9 (−0.1%)

Show as table
DateSubscribers
Nov 23, 202611,346
Nov 24, 202611,337

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 27, 20265,470
Oct 28, 20265,150
Oct 29, 20267,280
Oct 30, 20267,590
Oct 31, 20265,850
Nov 2, 202628,700
Nov 5, 20266,320
Nov 6, 20265,980
Nov 7, 20265,070
Nov 9, 20264,710
Nov 10, 20264,550
Nov 11, 20266,070
Nov 12, 202611,500
Nov 14, 20266,760
Nov 16, 20264,670
Nov 17, 20263,430
Nov 19, 20262,990
Nov 20, 20264,175
Nov 21, 20264,150
Nov 23, 20261,920
Nov 24, 20261,770

Most viewed this month

  1. 01
    Views28.7K
    Forwards—
    Reactions191
    Comments—
  2. 02
    Views11.5K
    Forwards—
    Reactions168
    Comments—
  3. 03
    Views7.59K
    Forwards—
    Reactions167
    Comments—
  4. 04

    ҚЎРҚИНЧЛИ ЗИЛЗИЛА. Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Эсонгина-омонгина юрибсизми? Қўйинг шу ишларни. Келинг, бугун бир дилдан гаплашайлик. Шу десангиз, яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган "Сиз мени дадамдака бўлаласми?" деган қизнинг гапи миямда айланадиган бўлиб қопти. Ким билан гаплашсам, "Бўлаласми, қилаласми" деб юбораяпман. Бугун ҳам эрталабдан ишга келсам, Япон ҳамкасбларимиздан бири "Нимага Японга уйланмагансан? Ўзингни юртингдан уйлангансан" деган мавзуда савол бериб қолишди. Бояги қизнинг гапи миямда айланиб "Сиз бизнинг Ўзбек аёлларига ўхшаб, 2-3 талаб туғиб бераласми? Эрни ҳурмат-иззатини жойига қўяласми? Эрнинг гапи-гап деб бўйсуналасми?" деган гапларни Япончага таржима қилиб айтдим-ку) Роса кулишдик. Кейин, гапдан гап чиқиб, "Уй сотиб олиш" мавзусида гаплашдик. Жуда кўпчилик ҳамкасблар "Ижарада яшайман. Уй-пуй керакмас. Битта зилзила бўлса, зўрға олган уйим бузилиб кетади. Ўзим ҳам зилзилада ўлиб кетишим мумкин" мазмунида жавоб берди. Ҳақиқатдан ҳам Японияда тез-тез зилзила бўлади. Кеча кечаси ҳам хуфтондан кейин ширин орзу-ҳаваслар билан энди уҳлашга ётган эдим. Бирдан зилзила бошланиб қолса денг. Уйимиз 9 - қаватда жойлашган. Тақар-туқур, шақар-шуқур қилиб ёмон қимирлади, ўзиям. Тасаввур қилаяпсизми? Баланд бино холодесдек уёқдан буёққа бориб келаяпти. Бундай вазиятда калима қайтаришдан бошқа иложингиз йўқ. Биз ҳам калима қайтариб, болаларни ҳимоя қилдик. Ҳайриятки, ҳеч қандай кўнгилсизлик бўлмади. Энди, миндей дўппини қўйиб ўйласак. Эртага, ёки бир неча сониядан кейин ўлиб кетишини билган одам "Қайнона, овсин муаммоси, ким биландир рақобат, ҳашаматли уй, дабдабали тўй, қанақадир орзу-ҳаваслар ҳақида ўйлайдими? Йўқ. Майда-чуйда маиший муаммолар ҳақида ўйлайдими? Фалончи у деди, фустончи бу деди деган гапларни ўйлайдими, йўқ. Менимча, қўлидан келганча яхшилик қилишга. Яхши яшаб қолишга, яхшиликлар ҳақида ўйласа керак. Шунинг учун донишмандлар қиёматни ўйлаб яшашга, бу дунё абадий эмаслигини ҳис қилиб яшашимизга чорлагандир. Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсак, Японларнинг "Уй, тўй, машина", орзу-ҳавасларга муккасидан кетмаганлигининг сабабини шу - ҳар ҳафта бўлиб турадиган зилзила ўлимни эслатиб туриши. Ўз танасида дахшатни ҳис қилиб кўрган одамга бу дунё арзимасдек туюлади. Илоҳим, бизнинг юртларда бундай табиий офатлар бўлмасинку-я, лекин наряқни ўйлаб яшасак, кўп дилхиралик ва керакциз ишлардан узоқроқ бўлармидик. Ё мен ҳақманми? Айтганча, "Сиз ҳам бошқа ўқирманлардака Ёқтирмани босаласми? Изоҳлар ёзаласми? Дўстларга улашаласми?")) Баҳодир Ниппоний - Яхши кунларда сиз билан бирга. Донишмандлардан сўранг) Каналга уланиш👈

    Photo
    Views7.28K
    Forwards—
    Reactions444
    Comments—

Latest posts

#1176Video
Views1,770−72%vs avg
Forwards—
Reactions82
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h1,180
5 h1,470
8 h1,770
  1. After 6 hours1,470
  2. Total to date1,770
#1175Video
Views1,920−69%vs avg
Forwards—
Reactions79
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h935
26 h1,920
  1. After 24 hours1,920
  2. Total to date1,920
#1174Video
Views4,150−34%vs avg
Forwards—
Reactions147
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
43 h3,380
67 h4,150
  1. Total to date4,150
#1173Video
Views5,540−12%vs avg
Forwards—
Reactions130
Comments—
#1172Photo

ХИЁНАТ БИЗНЕСИ. Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Эсонмисиз-омонмисиз? Бу дунёнинг ярим чақага арзимайдиган ташвишларини деб кўнгилчангизни озорлантириб қўймаяпсизми? Ҳа, велиб кетсин, сиқилманг. Келинг, яхшиси сизларга бир ажиб ҳолатни айтиб берай. Шу десангиз, бугун эрталабдан ҳаво совуқ. Ишга кетиш керак. Совуқ ҳавода ишга бориш ҳам ёқмаяпти. Яхшиямки, истарам иссиқ, шу истарамнинг иссиғи билан амаллаб ишга келиб олдим) Ишга келсам, бир қош-кўзлари попукдек пучина-пучун Япон қизча хафа бўлиб ўтирибди. Ҳиндлардан Ҳинд тилида, Синдлардан Синд тилида дардини тинглашни яхши кўрадиган мендек дардкаш йигит, бу вазиятда жим туриши амримаҳол. Секин сўз бошладим. "Кўндаланг ётган икки қиличкдек қошларинга қурбон бўлай. Нима бўлди? Ким сени хафа қилди?" Ие, узр, узр суюқ кангул, суюлиб кетди. Хуллас, нима бўлди деб сўрасам, эри 1 йилдан бери хиёнат қилиб юрган экан. Яқинда билиб қолибди. Кейин, эри ва ҳалиги ўйнашидан "Ишарё" олиш учун ариза берипти. "Ишарё"нг нима дегани, бепарасат дейишга шошилмай туринг, ҳозир ёстиғи билан тушунтириб бераман. Ишарё дегани - Японияда эр ёки хотин хиёнат қилса, "Мен руҳан эзилдим, қадрим поймол бўлди, ғурурим ер билан битта бўлди. Маънавий даволанишим учун" деб ундириладиган пул. Бу сумма 15-20 минг доллар атрофида бўлади. Энг қизиғи - эр хиёнат қилса, фақатгина эрдан эмас, нариги тарафдаги жазмандан ҳам шунча миқдорда пул ундириш мумкин. Тўғрисиям-да, эркаклар хиёнат қилса, ўзи қилмайди-ку, нариги тарафда аёл киши ҳам бўлади-ку. Ундан ҳам пул ундиришили адолатдан) Бало бормиди, бировнинг гулдек эрини йўлдан уриб)) Хуллас, ҳалиги пучина-пучун қиз ҳам эр ва жазманойдан пул ундиришга ариза берган. Ҳадемай, 30-40 минг доллар пуллик бўлиб қолар экан. "Хўш, эринг билан ажрашдингми?" десам, "Йўқ, ажрашмадим. Аммо, пулни ундираман" дейди. "Унда бунақа хафа бўлиб ўтиришга не ҳожат? Эри-хотин хиёнат бизнесини йўлга қўйиб олсаларинг бўларкан. Эринг билан тил бириктирасан, эринг хиёнатчани қилади. Сен ариза бериб, нариги жазманойлардан пулни ундираверасан. Йилига 4 та жазманойни қўлга туширсанг, бой бўлиб кетаркансан" десам, қаҳ-қаҳ отиб кулди. Шу билан ҳамма яхши кайфиятда ишимизни давом эттирдик) Шунақа гаплар, аслзода ўқирманлар. Барчаларингизга яхши кайфият, бахт-саодат тилаб қоламан. Ҳеч бир оилага хиёнат аталмиш ёввойи ўтлар аралашмасин. Нима деб ўйлайсиз бизда ҳам шундай тизим жорий этилса, серюрак эркакларимиз, эээ, узр шерюрак эркакларимиз қарзга ботиб, хотинининг ИШАРЁСИГА пул тўлаб умри ўтиб кетадими? Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунлардан сиз билан бирга. Қилич қошлардан сўранг) Каналга уланиш👈

Open in Telegram
Views2,810−55%vs avg
Forwards—
Reactions236
Comments—
#1171Video
Views2,990−52%vs avg
Forwards—
Reactions144
Comments—
#1170Video
Views3,430−45%vs avg
Forwards—
Reactions133
Comments—
#1169Video
Views4,670−26%vs avg
Forwards—
Reactions177
Comments—
#1168Video
Views6,760+8%vs avg
Forwards—
Reactions169
Comments—
#1167Video
Views11,500+83%vs avg
Forwards—
Reactions168
Comments—

All posts

Connections