Ковиддан олдин Ҳазрати Навоийнинг "Маҳбуб ул-Қулуб" ("Қалбларга малҳам ўгитлар ва ҳикоятлар") асарини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қила бошлаган китобимни ниҳоясига етказиш арафасидаман. Ҳамма нарса ҳозир Вашингтонда ҳал бўладиган замонда — хўш, мен нега трендан қолиб кетай? — насиб қилса, ҳомий топсам, Америкада чоп эттириб, Конгресснинг биқинида тақдимотини қилмоқчиман. Ўтган йили бошлаган "Профессионал лидер" китобимнинг тақдимотини эса янги йилгача ўтказмоқчиман. Кўп йиллик педагогик ва раҳбарлик тажрибамни — Жанубий Кореядан Босниягача, Швеция ва Қозоғистондан Ўзбекистонгача босиб ўтилган йўлни — бир китобга жамладим. Китобнинг бош ғояси битта: лидер туғилмайди — лидер шаклланади. Оилада, мактабда, жамиятда (яъни, Instagram'да эмас, гарчи ҳозирги замонда кўпчилик шундай деб ўйлашга мойил бўлса ҳам). Саҳифаларда Амир Темур, Алишер Навоий ва Мирзо Улуғбек ҳикматлари Гарвард, MIT, Оксфорд ва Кембриж олимларининг тадқиқотлари билан уйғунлашади. Интизом, ишонч, муроса ва танқидий тафаккур ҳақида амалий боблар ҳам сизни кутмоқда.
Open in TelegramPosts of Azamat Akbar | Lektorium
"Дунё — ўткинчи карвонсарой, одам эса — унда бир кечалик меҳмон." Кимда гўзаллик бўлса, билсинки, бу қарзга олинган нарса. Ҳатто кимда нима бўлса — пул-мол, лавозим ва ҳоказо — ҳаммаси қарзга олингандир. Чунки бу дунё ҳаёти бутунлай ёлғон ва ҳамма нарса қарзга олингандир. Шунинг учун ҳам меҳмон бўлган бу ҳаётимизни инсон каби яшайлик, масхарабозликнинг кераги йўқ.
Open in TelegramЎтган ҳафта Боку давлат университети ректори Элчин Бабаев ишдан олинди ва ўрнига Давлат Имтиҳон Маркази раиси бўлган Малейка Аббасзаде тайинланди. Энг қизиғи, Элчин Бабаев Алмати шаҳридаги тадбирда бундан хабар топиб, тезда уйига қайтди. Бу университет Озарбайжоннинг политбюроси ҳисобланиб, кириши ҳам чиқиши ҳам қийин. Оддий қайсидир бир декани билан учрашиш учун 1 ой олдин ариза бериб, буни ректорат маъқулласа, кейин учрашиш имкони бўларди; каминанинг танишлари бўлгани ҳисобига исталган вақтда учрашувларга кирардим. Қисқаси, ҳаддан зиёд кибрга минган, ўзидан кимдир ясаб олган ректор қувилди. Янги ректор 10 та декан лавозими учун очиқ конкурс эълон қилди, яъни кўчадан истаган инсон шартларга тўғри келса, декан бўлиши мумкин. Аслида бизда ҳам ғудайганидан эшикларга сиғмайдиган чириган мияли ректорлар талайгина, буларнинг ҳаммасини чойхонада ўтирган вақтда ишдан олиб, очиқ конкурс эълон қилиш керак. Бир нутфадан пайдо бўлиб, эртага бир қонли лашга айланадиган инсонга бунча кибр нимага керак…..
Open in TelegramЎзбекистон EF English Proficiency Index 2026 жаҳон рейтингида инглиз тилини билиш даражаси бўйича 117 та давлат орасида 101-ўринни эгаллади. Мамлакат 421 балл тўплади, бу ўтган йилгига нисбатан 8 баллга кам, ўтган йили эса 429 балл билан 104-ўринда бўлган эди. Ўрни яхшиланса-да, Ўзбекистон ҳамон «жуда паст даража» тоифасида қолмоқда. Марказий Осиёда эса Ўзбекистон бешта давлат ичида тўртинчи: Туркманистон (71-ўрин), Қирғизистон (90-ўрин), Қозоғистон (99-ўрин), Ўзбекистон (101-ўрин) ва Тожикистон (110-ўрин). Жаҳонда биринчи ўринни Швеция эгаллаган. Энг “ачинарлиси” — ўн йиллардан бери давом этаётган уруш, емирилган таълим тизими ва ҳар хил инфратузилма муаммоларига қарамай, Афғонистон 92-ўринда (442 балл) туриб, Ўзбекистондан ўзиб кетган. Демак, бомба ёғаётган мамлакат ҳам бизнинг “мусаффо осмон остидаги” таълим тизимимиздан яхшироқ натижа кўрсатяпти. Буни рақобатбардош иқтисодиёт қуриш деб бўлмайди — бу чин маънода тил сиёсатининг тотал мағлубияти. Йиллар давомида “IELTSmania” авж олди — ҳар кўчада курслар, сертификатлар, “7.0 кафолат” деган эълонлар — лекин натижа барибир шу: тушунарсиз баллар ва “жуда паст” ёрлиғи ўзгармай турибти. Демак, масала курслар сонида эмас, тизимнинг ўзида экан.
Open in TelegramЖАМИЯТ НЕГА БУЗИЛДИ? • Қадриятлар унутилди. • Оила институти заифлашди. • Ҳурмат-эҳтиром ўрнини худбинлик эгаллади. • Манфаат виждондан устун қўйилди. • Таълим эмас, қуруқ ёдлаш муҳим саналди. • Тўғри йўл эмас, осон йўл танланди. • Ҳаром йўл билан топилган даромад оддий ҳол деб қабул қилина бошланди.
Open in TelegramForwarded from O’ZBEKISTON 24 ǀ RASMIY
#Studiya_24 | 23.11.2026 O‘zbekiston — YUNESKO: milliy meros muhofazasi va global tashabbuslar mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)
Open in TelegramForwarded from Ta’lim sifatini ta’minlaş milliy agentligi
Ta’lim sifatini ta’minlaş milliy agentligi huzuridagi Jamoatçilik kengashining yig’ilişi qanday ötdi? 🎥 Jarayon reportajimizda ➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ☎️ Veb-sayt |😎 Telegram | 😎Instagram | 😎Facebook
Open in TelegramУчиш учун ҳеч кимдан рухсат сўраманг, чунки қанотлар ўзизникидир, ва осмон ҳам ҳеч кимга тегишли эмас. Бизда жуда кўп иқтидорли, салоҳиятли ва маҳоратли инсонлар бор. Аммо улар доимо учиш учун кимдандир рухсат сўрашга мажбур бўлганлари сабабли, вақт ўтиши билан қанотлари борлигини, ва аслида ўзлари ҳам уча олишларини унутиб қўядилар. Энг яхши раҳбар инсонларнинг шахсий ривожига тўсқинлик қилмайдиган раҳбардир.
Open in Telegram🇺🇿🇺🇸 ВАШИНГТОН ВА ФИЛАДЕЛЬФИЯ: ҚИСҚА, АММО МАЗМУНЛИ САФАР! Вашингтон шаҳрига тез-тез ташриф буюраман, аммо бу галги сафар ўзгача ёқимли бўлди. Ноябрь ойининг охири бўлишига қарамай, об-ҳаво шу қадар илиқ ва ёқимли эдики, ҳатто пальтосиз ҳам бемалол сайр қилиш мумкин эди! Бу галги қисқа сафарим Филадельфия ва Вашингтон шаҳарларини қамраб олди. Филадельфияда Пенсильвания университети (UPenn) ва Дрексел университетида, шунингдек, Вашингтонда ҳам бир қатор муҳим учрашувлар бўлиб ўтди. Вашингтон — нафақат сиёсий қарорлар қабул қилинадиган марказ, балки Америка тарихи, демократияси, илм-фани ва маданияти мужассам бўлган шаҳардир. Қисқа бўлса-да, мазмунли ва самарали сафар! Ёқимли об-ҳаво, фойдали мулоқотлар ва янги профессионал алоқалар билан ёдда қоладиган кунлар бўлди.
Open in TelegramБенжамин Франклин (1706–1790) — АҚШнинг машҳур давлат арбоби, дипломати, олими, ихтирочиси ва маърифатпарвари бўлган. У ўз фаолиятини оддий босмахона шогирди сифатида бошлаган, кейинчалик журналист, муҳаррир ва нашриётчига айланган. 1729 йилда «Pennsylvania Gazette» газетасини нашр эта бошлаган. 1731 йилда Филадельфияда биринчи обуна кутубхонаси — Library Company of Philadelphia ташкил этилишига асос солган. Шунингдек, 1741 йилда Америкадаги илк журналлардан бири бўлган «The General Magazine»ни нашр этган. Франклин Америка мустақиллиги учун катта ҳисса қўшган ва 1787 йил 17 сентябрда АҚШ Конституциясини имзолаган давлат арбобларидан бири бўлган. Электр энергияси соҳасидаги илмий тадқиқотлари билан ҳам машҳур. Айнан шу инсон UPenn университетига асос солган. Қизиғи шундаки, оддий ҳаётдан бошлаб, жаҳон тарихида муҳим шахсга айланган Бенжамин Франклиннинг қабри Филадельфиядаги Christ Church Burial Ground қабристонида жойлашган. Унинг қабр тоши жуда оддий ва камтарона. Бутун дунёга танилган инсоннинг сўнгги манзили ҳам унинг ҳаётидаги камтарликни эслатади.
Open in TelegramҚурбақа билан океан ҳақида гаплашиб бўлмайди. Чунки у фақат ўзига тегишли кичик ҳовузни тушунади. Тажрибамдан шуни айта оламанки, раҳбарларнинг энг катта хатоларидан бири ҳам шунда: улар ўз атрофига кенг фикрлайдиган, истеъдодли ва ташаббускор инсонларни эмас, балки фикр доираси тор, фақат “ҳовузи” доирасида ўйлайдиган кишиларни ишга олишади.
Open in TelegramСертификат — деворда, билим — қидирувда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан олийгоҳлар кесимида касбий сертификат олган педагоглар бўйича яхши бир статистика эълон қилинибди. Илгари бу ёпиқ мавзу ҳисобланарди: давлат ташкилоти давлат ОТМларини таҳлил қилиб, реал натижаларни эълон қилиши табу эди. Шу жасорати учун агентликни табриклайман. Ҳисоботларда ҳамма нарса “аъло” бўлиши керак бўлган замонда рақамларнинг ҳақиқатга ўхшаб қолиши ҳатто бироз ҳайратланарли. Молодцы! Аввало, бу касбий сертификатнинг ўзи нима? Ундан ким манфаат кўради? Фақат уни режалаштирган ташкилот молиявий фойда кўрадимм ёки ҳақиқатан уни олган ўқитувчининг билими ошадими ва буни талаба аудиторияда ҳис қиладими? Жуда озчиликни ҳисобга олмаганда, бунга ижобий жавоб топиш қийин. Кўп ҳолларда сертификат деворга осиладиган рамка ва ҳисоботга қўшиладиган битта қатордан ортиқ вазифа бажармайди. Бу касбий сертификатни ташкил этган ташкилотнинг касбий маҳоратини ким текширади? “Текширувчини ким текширади?” деган қадимги савол бизда ҳали ҳам очиқ. Берилган билимлар қанчалик замон билан уйғун? Бу алоҳида масала. Фожиа эса — педагогика олийгоҳларининг бу борада нопедагогик университетлардан ортда қолишидир. Нонсенс. Масалан, Самарқанддаги “Финляндия” номи билан машҳур бўлган педагогика олийгоҳидан 155 киши қатнашиб, 63 киши сертификат олган, яъни тахминан 40%. Финляндиянинг ҳақиқий таълим тизими бу рақамни кўрса, ном учун рухсат сўраб қўйсак ҳам ёмон бўлмасди. Муаммо нимада? Балки ректорнинг ихтисослиги педагог бўлмаганидандир. Бор-йўғи 155 киши қатнашиб, 40% сертификат олган олийгоҳ ректорининг педагогик малакасини ўрганиб чиқишни вазирликдан сўраб қолардим. Ёки Тошкентдаги Низомий (36%) ва Авлонийда (33%) ҳам ҳолат аянчли, ҳолбуки булар педагогиканинг асл драйверлари бўлиши керак. Номи улуғ, натижаси камтар: драйвер бор, лекин ёқилғи сертификатга қуйилаётганга ўхшайди. Чиройли расмга тушиш керак бўлса, булар биринчи планда, касбий маҳорат эса… навбатдаги сертификатни кутмоқда.
Open in TelegramҲар йили камида бир марта Америкага келиб тураман. Мана, кеча АҚШнинг Филадельфия шаҳрига етиб келдим. Бу шаҳар АҚШнинг бешигидир: 1776 йилда Мустақиллик декларацияси, 1787 йилда эса АҚШ Конституцияси шу ерда қабул қилинган. Индепенденс-холл биноси ва Озодлик қўнғироғи (Liberty Bell) шаҳарнинг асосий рамзларидир. Филадельфия 1790–1800 йилларда АҚШнинг пойтахти ҳам бўлган. Ўзбеклар яхши кўрадиган Бенжамин Франклиннинг шаҳри ҳам: у бу ерда биринчи жамоат кутубхонасини, ўт ўчириш хизматини ва Пенсильвания университетини (бугун учрашувим бор) ташкил этишда қатнашган. Машҳур «Рокки» фильми ҳам шу ерда суратга олинган. Америкага илк сафарим 2001 йили айнан Филадельфия шаҳрига бўлган: магистратуранинг сўнгги (умуман кераксиз) давлат имтиҳонини топшириб, эртасига АҚШга учганман. Машҳур Темпл университетида ўқиган биринчи ўзбек бўлсам керак. Шундан сўнг бу шаҳарга тез-тез келиб тураман, сўнгги марта 2024 йилда келгандим. Лекин Филадельфиянинг ўзига хос, бизга ярашмайдиган одатлари бор: масалан, дўконларнинг асосий қисми соат 19:00 гача ишлайди, эрталаб эса кўпчилиги соат 10:00 да, баъзилари 11:00 да очилади. Бугун QS рейтингида дунёда 15-ўринда турадиган Пенсильвания университетида (UPenn) учрашувларим бор, кечқурун Вашингтонга поездда чиқиб кетаман. 25 йиллик Америка сафарларим орасида янги рекорд: бу гал энг қисқа — 4 кунга келдим, одатда ўртача камида 10 кун қолардим.
Open in TelegramКарьера ва бандлик департаментида ишлай оладиган кадрлар керак. Ҳозир ҳамма яхши маошга интилади. Лекин чириган тизим ва нотўғри раҳбар билан ишласангиз, олган маошингиз ҳам бурнингиздан чиқади. Баъзан маошдан кўра асабга кўпроқ пул сарфланади. Шунинг учун сизга яхши маош ва соғлом иш муҳити кафолатланган. Яъни ойлик олиш учун алоҳида психологга пул тўлашингизга тўғри келмайди. Бу вазифада тажрибаси бўлмаган, аммо ривожланишга интиладиган, замонавий фикрлайдиган ёшларга эса ишнинг нозик жиҳатларини ўзим ўргатаман, шогирд тушасиз. Бу сатрларни Атлантика океани узра, 12.000 метр баландликдан ёзмоқдаман. Демак, янги жамоа қуриш режаси ерда ҳам, осмонда ҳам пишиб етилган. Қизиққанлар тўлиқ CV’ларини ушбу имейлга юборишлари мумкин: [email protected] Бизга лавозим учун одам эмас, тизимни ўзгартира оладиган одам керак. Чунки лавозимни эгаллаш осон, обрўни эгаллаш эса бироз қийинроқ.
Open in Telegram15 та сурат, битта қаҳрамон: Олийгоҳнинг шахсийлаштирилган тарихи Университетларнинг веб-сайтлари ёки Telegram каналларига кирсангиз, гўёки олий таълим муассасасига эмас, ректорнинг шахсий фотоальбомига киргандек бўласиз. Масалан, Самарқанддаги инязнинг веб-сайти бош саҳифасида 15 та расм бор — 15 таси ҳам собиқ ректорники! Олийгоҳми ёки шахсий PR студиясими? Солиқ тўловчилар ва талабалар маблағи ҳисобига фаолият юритадиган олийгоҳни шахсий томорқага айлантириш мумкинми? Уят эмасми? Ректорларнинг ҳам суратга тушишга иштиёқи бордир, лекин бунинг учун шахсий Telegram/Instagram/LinkedIn деган платформа ҳам мавжуд. Олийгоҳнинг бош саҳифасида ректорнинг эмас, халқаро миқёсда ютуқларга эришган талабалар, олимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг расмлари туриши керак. Ректорнинг тадбирлардаги суратлари учун эса “Events/News” бўлими бор. Ҳар бир қатнашувни тарихий воқеага айлантириш шарт эмас-ку! Олийгоҳларни ректорнинг шахсий PR майдончасига айлантирган матбуот котиблари ҳам ўз касбий масъулияти ҳақида ўйлаб кўришлари керак. Инязнинг собиқ ректорини ҳимоя қилишни касбий бурчига айлантирганлар эса янги раҳбарият билан ишлашга қай даражада тайёр эканликлари шубҳа ўйғотади. Бу муаммо бошқа олийгоҳларда ҳам мавжуд!
Open in Telegram