Тўланган жарима — «тўланмаган» қарздорликка айланди: ЙҲХБ ва МИБ тизимидаги узилиш ортидан фуқарога тақиқ ва ойликдан ушлаб қолиш хавфи туғилди Бухорода фуқаро билан боғлиқ ҳолат рақамлаштирилган базалар ўртасидаги ўзаро алмашинув (интеграция) қанчалик муҳим ва айни пайтда қанчалик номукаммал эканини кўрсатди. Бизда бор бўлган хужжатларга кўра, ST26800543386-рақамли қарор бўйича 618 000 сўм жарима ҳайдовчи томонидан 2026 йил 25 июль куни электрон тўлов иловаси орқали тўлиқ тўланган. Бироқ орадан ойлар ўтиб — 2026 йил 20 ноябрь куни МИБ Бухоро вилояти бўлими томонидан айнан ўша ST26800543386-рақамли қарор асосида ижро иши қўзғатилган. Натижада: Тўланган 618 000 сўм қарздорлик сифатида қайта акс этган; Устига 30 900 сўм ижро йиғими қўшилиб, жами талаб 648 900 сўмга етган; Автомототранспорт ва кўчмас мулкка тақиқ қўйиш, шунингдек фуқаронинг ишхонасига талабнома юбориб, иш ҳақининг 50 фоизини ушлаб қолиш чоралари белгиланган. Фуқаро ўз вақтида тўлаган маблағ тизимда акс этмагани сабаб энди тақиқларни ечиш, тўлов квитанциясини исботлаш ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш билан овора бўлиши керак. Тўлов тизимлари, ЙҲХБ ва МИБ маълумотлар базаси ўртасидаги ахборот алмашинуви тезкор ва хатосиз ишлаши шарт — акс ҳолда тизим хатоси учун жавобгарлик ва оворагарчилик яна оддий фуқаро зиммасига тушаверади. Бир неча кун олдин ҳам шунга ўхшаш мавзуни-мурожаатни https://t.me/UDDU_channel/10749 ёритган эди. Лекин бирон бир натижа бўлмади. Бу гал нима билан тугаши ҳам қоронғу. Шу каби муаммоларга дучёр бўлмаслик учун, тўлаган жарималарингиз квитанцияларини сақлаб қолишларингизни сўраб қоламиз... 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramPosts of AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати
Президентимиз Шавкат Мирзиёев: "Кичик бизнес фаолиятида инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қиламиз" Тўлиқ мақола 👉 https://president.uz/uz/lists/view/9510 Мободо у, бу, масъул бехабар бўлса... 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramИссиққина кофе ичиб жанг томоша қиладиган бўляпди 🥸 "Ким бу эркатой" деб ҳайдовчилар қоидабузарлиги видеосини бири телеграмда бири эса инстаграмда қўйиб жазолатадиган каналлар орасида нимадир бўлганооов... Полис вс назорат @avtobloguz
Open in Telegram18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун Мана бу видеога ҳам 6 йил бўлибди. Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Яккабоғ тумани ҳокимлиги ҳамда туман ЙҲХБ хамкорлигида тадбир уюштирилган эди. Ҳоким ўзи қўллаб-қувватлаган эди. Мақсад, Яккабоғ туманининг марказий кўчаларида одамларга юқори кайфият улашиб, аҳолида Давлат рамзларига ҳурмат ва эътибор, ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотиш бўлган. Видео 2020 йил 18-ноябр @avtobloguz
Open in Telegram128/3 бу чегараланган тезлик талабларини бузиш яъни тез ҳайдаш... ДЙҲХХ ходимлари баённома тузади деб ёзиб ўтилган. Савол: Қандай қилиб ва нима билан ўлчайди? Ўша автокон радарлар ҳақида гап кетмаяптими? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramҚайсидир сабабларга кўра маъмурий баённома ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса, транспорт воситаларини тўхташ жойларида расмийлаштирилиши мумкин. Яъни жарима майдонидами? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramЭнди дарахт тагидан ёки бошқа мошина ичидан телефонни ёқиб, қоидабузарликни аниқламаймизми? Хужжат 👉 https://t.me/UDDU_channel/10741 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramБир жойларда "Уголовный розыск" ходими наркотик модда савдоси билан қўлга тушибди. Муллани айтганини қил, қилганини қилма деб бекорга айтишмаганда... @avtobloguz
Open in TelegramҲурматли Анвар Рахматович! Бугунги таваллуд айёмингиз билан сизни чин дилдан табриклаб қоламиз! Сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик, ҳамма вақт соғу-саломат оилангиз бошида бўлишингизни тилаб қоламиз! Мартабангиз бундан ҳам зиёда бўлсин ва халқ хизматидан асло чарчаманг! Ҳурмат билан "UDDU_channel" жамоаси. 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramЙўл таъмирлаш ишлари сабаб Қашқадарё Пачкамар йўли 3 соатдан бери ёпиқ. Жуда катта тирбандлик бўлиб кетган. Кимдир қараворсин, юзлаб одамлар тиқилиб қолган😢 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramЙўл таъмирлаш ишлари сабаб Қашқадарё Пачкамар йўли 3 соатдан бери ёпиқ. Жуда катта тирбандлик бўлиб кетган. Кимдир қараворсин, юзлаб одамлар тиқилиб қолган😢 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramҲайдовчи билан одоб-ахлоқ нормаларига зид равишда муносабатга киришган ЙПХ инспектори лавозимдан четлатилиб, унга нисбатан хизмат текшируви тайинланди 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramСурхондарё, Дарбанд пост. Тадбир, тушунамиз! Хавфсизлик, тушунамиз! Лекин текширишларни сунъий тирбандликлар ҳосил қилмасдан қилинса мақсадга мувофиқ бўларди! 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramЎқишни тавсия этаман! Анча ўзгаришлар бор. Қизиқ жойларидан парчаларни юбораман. Унгача ўқинг, ўрганинг, ўзлаштиринг, ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қилишни бошланг! O‘zbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2026-yil 4-sentabrdagi 502-son buyrug‘iga1-ILOVA Yo‘l harakati qoidalarining buzilishiga doir ma’muriy ishlarni rasmiylashtirish va ko‘rib chiqish tartibi to‘g‘risidagi YO‘RIQNOMA 🛡 @UDDU_channel
Open in TelegramБухоро МАБда нима гап? Бир ҳолат содир бўлди: фуқаро қанақадир қоида бузган, қоидабузарлигидан ўзи бехабар... Фуқаронинг уйига хат келмаган, роад24 ва сейфроад мобиль иловаларида ҳам жарима қарори бўлмаган ва ҳалигача йўқ. Ва бирдан юқорида кўрсатилган СМС хабар келмоқда. Фуқаро ҳайрон, ва Бухоро шаҳар МАБга боряпти, масъуллар билан учрашяпти, фуқаро жаримани 50% ни тўламоқчи, лекин МАБ ходимлари 100% тўлайсиз, бошқа иложингиз йўқ деган фикрни билдиришган. Шунда саволлар туғилади: 1. Нега почта орқали хат уйга келмаган? 2. Нега роад24 ва сейфроад мобиль иловаларида жарима қарори кўринмаган? 3. Нега жарима қарори ҳалигача йўқ? Қани у? Қаерда у? Ким ва нега у расмийлаштирилгаг? 4. Фуқаро қайси қилган нотўғри ҳаракати учун жаримани 100% тўлаши керак? 5. Нега фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилиб борганида бу каби совуқ (на ...) жавоб берилмоқда? Шу ва шу каби саволлар кўп. Ким жавоб беради? 🛡 @UDDU_channel
Open in Telegram