#Жума Жума суннати: Каҳф сураси Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким жума кечаси (пайшанбадан жумага ўтар кечаси) Каҳф сурасини ўқиса, у билан Байти Атиқ (Каъба) оралиғидаги масофа у учун нур билан ёришиб туради» (Байҳақий, 6209; Ҳадис ҳукми: «саҳиҳ». Манба: «Саҳиҳул Жомеъ», 6471). t.me/AsarMedia
Open in TelegramPosts of Asar Media
#Kun_Oyati Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла. (Иброҳим сураси, 40-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Кун_фойдаси «Саҳоватли инсон ҳеч қачон камбағал бўлмайди». Абдулборий домла t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati Аллоҳ таоло ота-она ҳақида айтади: Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)! (Исро сураси, 24-оят) t.me/AsarMedia
Open in TelegramМуътамид ибн Аббод хотинини шу даражада эркалар эдики, бир куни хотини канизаклар каби лой билан ўйнашни хоҳлаётганини кўриб, сарой ҳовлисини атиргул суви билан хушбўй қилинган лойга тўлдириб берди. Хотини ўйнаб, хурсандчилик қилсин, деб шундай қилди. Кейинчалик унинг подшоҳлиги қўлдан кетди, ўзи эса камбағалликка юз тутди. Бир куни хотини унга: «Мен сендан ҳеч қачон бирор яхшилик кўрмадим», — деди. Шунда у тарихда қолган бир оғиз сўз билан жавоб берди: «Лой кунида ҳамми?!» Яъни: «Аҳир сен учун сарой ҳовлисини атиргул суви билан хушбўй қилинган лойга тўлдирган кунимни ҳам унутдингми?!» t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз! (Тавба сураси, 119-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Кун_фойдаси «Инсоннинг қадри — битта хатоси билан кетмайди». Халилуллоҳ домла t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati (Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва Охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир. (Аҳзоб сураси, 21-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир. (Фурқон сураси, 74-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram🌿 #Суннатда_келган_дуолар Ғам-ташвишдан паноҳ сўраш дуоси اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ 📖 Ўқилиши: Аллоҳумма иннии аъуузу бика минал-ҳамми вал-ҳазани, вал-ъажзи вал-касали, вал-бухли вал-жубни, ва золаъид-дайни ва ғолабатир-рижаал. 🤲 Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан ташвиш, маҳзунлик, ожизлик, дангасалик, бахиллик, қўрқоқлик, қарз юки ва кишиларнинг зўравонлигидан паноҳ сўрайман». Анас розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ﷺ ҳақларида айтади: «У зотнинг (шу дуони) деяётганларини кўп эшитар эдим» (Саҳиҳи Бухорий, 2893). 🔖 Сақлаб қўйинг ва яқинларингизга улашинг. Asar Media: ▶️ YouTube: youtube.com/@asarmedia ✈️ Telegram: t.me/AsarMedia 📷 Instagram: instagram.com/asarmedia 📘 Facebook: facebook.com/fbAsarMedia
Open in Telegram#Кун_фойдаси Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: «Уч ўринда қалбингни қидир: 1. Қуръон тинглаган пайтингда; 2. Зикр мажлисларида; 3. Ёлғиз қолганингда. Агар ушбу ўринларда қалбингни топмасанг, Аллоҳдан ўзингга қалб беришини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан!» «Бадоиул фавоид», 1/149. t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар куфрони (неъмат) қилсангизлар, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир». (Иброҳим сураси, 7-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Жума Жумага эрта бориш фазилати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилиб, сўнг биринчи соатда борса, туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (минбарга) чиққач, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўладилар» (Саҳиҳи Бухорий, 881; Саҳиҳи Муслим, 850). Бу жумада сиз қайси соатда борасиз? t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati …ва айтинг: «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин». (Тоҳа сураси, 114-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Менга куфр келтирмангиз! (Бақара сураси, 152-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram🍽 #Суннатда_келган_дуолар Таомдан кейин айтиладиган дуо الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا، وَرَزَقَنِيهِ، مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ 📖 Ўқилиши: Алҳамду лиллааҳил-лазии атъамании ҳаазаа, ва розақонииҳи, мин ғойри ҳавлин миннии ва лаа қувваҳ. 🤲 Маъноси: «Менга шуни едирган ва ўзимдан ҳеч бир куч ва қувват бўлмаган ҳолда уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар: «Ким таом еб, шу дуони айтса, ўтган гуноҳлари кечирилади» («Абу Довуд», 4023; «Термизий», 3458; ҳадис даражаси: «ҳасан»). 🔖 Сақлаб қўйинг ва яқинларингизга улашинг. Asar Media: ▶️ YouTube: youtube.com/@asarmedia ✈️ Telegram: t.me/AsarMedia 📷 Instagram: instagram.com/asarmedia 📘 Facebook: facebook.com/fbAsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, Охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин», дейдилар. (Бақара сураси, 201-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram#Kun_Oyati Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. (Шарҳ сураси, 5-оят) t.me/AsarMedia
Open in Telegram