🏦 Асакабанкда фидокорона меҳнат ва садоқат қадрланади — 50 ёшни қаршилаган ходимга эҳтиром кўрсатилди “Асакабанк” АЖ Бош офисида Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назорат департаменти Юридик шахсларнинг миллий валютадаги марказлашган амалиётлари бошқармаси бошлиғи Матмуротов Боғибек Мингларовичнинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан Банк Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Фахрийлар кенгаши томонидан тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда ходимнинг банк тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юксак масъулияти, касбий маҳорати ва жамоа ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, ҳамкасблари томонидан Боғибек Матмуротов билан бирга ишлаш давомида юз берган қизиқарли воқеалар ва илиқ хотиралар ёдга олиниб, самимий суҳбат қурилди. Бундай тадбирлар ходимларнинг кўп йиллик меҳнатини қадрлаш, жамоада ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, инсон қадрига бўлган эътиборни намоён этишда муҳим аҳамият касб этади. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 339 |
| 5 h | 395 |
| 27 h | 487 |
| 30 h | 484 |
- After 6 hours395
- After 24 hours487
- Total to date484