Account
Chortoqliklar BUGUN

Chortoqliklar BUGUN

Наманган вилояти Чортоқ тумани миқёсидаги 1-рақамли гурухдасиз!. ✅ Мурожаатлар юбориш учун: @chortoqadminiga_murojaatbot

Username
@art_media_chortoqliklarbugun
Category
News and media
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers2,722
Avg views per post, 7d2,131last 7 days
ERR78.30%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 23, 20263,230
Nov 24, 20262,446
Nov 25, 20261,725

Most viewed this month

  1. 01
    Views3.23K
    Forwards—
    Reactions7
    Comments—
  2. 02

    Эртадан ипотека кредитлари бўйича субсидияларга ариза қабул қилиш бошланади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар 2026 йил 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлашини маълум қилди. Аризалар илгари берилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан қабул қилинади. Асосий талаблар: ➖ ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш; ➖ кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши; ➖ ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб мулк ҳуқуқидаги турар жой бўлмаслиги; ➖ ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши. Ариза Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади. Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. Ариза топшириш даврида OneID тизимида иштирок этувчи банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланади ва ариза рад этилади. 📲 TELEGRAM | YOUTUBE | INSTAGRAM

    Text
    Views3.17K
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—
  3. 03

    #Тезкор ЧОРТОҚДА ТУМАН ТАРИХИДА ИЛК БОР 5 ҚАВАТЛИ МАКТАБ БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА! Чортоқ туман таълим бўлими тасарруфидаги 40-сонли умумтаълим мактабида туманимиз тарихида илк бор 5 қаватли замонавий ўқув биноси қурилиши бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 13 миллиард сўмни ташкил этади. Янги таълим маскани замонавий, энергия тежамкор технологиялар асосида барпо этилиб, ўқувчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган. Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржоновичнинг мазкур таълим муассасасига келиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишиши кутилмоқда. Бу каби кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига қаратаётган юксак эътибори ва ёш авлоднинг сифатли таълим олиши учун яратилаётган имкониятларнинг Чортоқ туманидаги яна бир ёрқин ифодасидир. 📲 TELEGRAM | YOUTUBE | INSTAGRAM

    Text
    Views2.9K
    Forwards—
    Reactions27
    Comments—
  4. 04

    ПРЕЗИДЕНТ МАКТУБИ — БОЛАЖОНЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН ЭЗГУ ТИЛАКЛАР Бугун Чортоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимида бўлиб ўтган йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга хизмат сафари чоғида набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби тиббиёт соҳаси вакилларига ўқиб эшиттирилди. Мактубда давлат раҳбарининг набирасига бўлган меҳр-муҳаббати, шу билан бирга, Ватан ва халқ олдидаги юксак масъулияти, мамлакатнинг миллионлаб фарзандлари келажаги учун қайғуриши самимий ва таъсирчан сатрларда ифода этилган. Унда ёш авлодга илм олиш, вақтни қадрлаш, қийинчиликлар олдида тушкунликка тушмаслик, ҳалоллик ва одамийлик каби эзгу фазилатларни асраш борасида муҳим ҳаётий насиҳатлар берилган. Мазкур мактуб нафақат бир бобонинг набирасига айтган дил сўзлари, балки юртимиздаги барча болаларнинг бахтли, фаровон ва ёруғ келажаги йўлидаги эзгу мақсадларнинг самимий ифодасидир. 📲 TELEGRAM | YOUTUBE | INSTAGRAM

    Photo
    Views2.87K
    Forwards—
    Reactions14
    Comments—

Latest posts

#50692Photo
Views371−83%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h166
2 h371
  1. After 1 hour166
  2. Total to date371
#50690Text

Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилиши ҳақида: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. 📲 TELEGRAM | YOUTUBE | INSTAGRAM

Open in Telegram
Views790−63%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h632
3 h790
  1. After 1 hour632
  2. Total to date790
#50683Photo
Views2,210+4%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h939
4 h1,970
6 h2,210
  1. After 1 hour939
  2. After 6 hours2,210
  3. Total to date2,210
#50678Photo
Views2,230+5%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h910
3 h1,580
7 h2,230
  1. After 1 hour910
  2. After 6 hours2,230
  3. Total to date2,230
#50674Photo
Views2,1400%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h693
3 h1,450
5 h1,840
6 h2,140
  1. After 1 hour693
  2. After 6 hours2,140
  3. Total to date2,140
#50673Video
Views2,540+19%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h300
2 h1,430
4 h1,950
7 h2,540
  1. After 1 hour1,430
  2. After 6 hours2,540
  3. Total to date2,540
#50669Photo
Views2,010−6%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h957
5 h1,790
7 h2,010
  1. After 1 hour957
  2. After 6 hours2,010
  3. Total to date2,010
#50668Photo
Views2,210+4%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h729
2 h1,400
4 h1,730
8 h2,210
  1. After 1 hour729
  2. After 6 hours2,210
  3. Total to date2,210

All posts

Connections