Account
arabic.uz (matnli kanal)

arabic.uz (matnli kanal)

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Username
@arabicuz_matn
Category
Quotes
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers2,897
Avg views per post, 7d320last 7 days
ERR11.03%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 21, 2026402
Nov 22, 2026378
Nov 23, 2026341
Nov 24, 2026283
Nov 25, 2026260
Nov 26, 2026144

Most viewed this month

  1. 01

    Барака 📜Абу Ҳурайра [ёки Абу Саъид] розияллоҳу анҳумодан – (ровий) Аъмаш иккиланган – ривоят қилинади: «Табук ғазотида одамлар оч қолиб кетишди. «Эй Аллоҳнинг Расули, изн берсангиз, сувчи туяларимизни сўйиб еб, ёғини ғамлаб олсак», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Майли», дедилар. Шу пайт Умар келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, агар бунга рухсат берсангиз, улов камайиб кетади. Қолган егуликни опкелтириб, барака тилаб, Аллоҳга дуо қилинг, шояд, Аллоҳ барака берса», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп», дедилар ва бир чарм тўшама опкелтириб, ёздилар. Сўнгра қолган егуликларни опкелтирдилар. Биров бир ҳовуч жўхори, бошқаси бир ҳовуч хурмо, яна бошқаси бир бурда қотган нон олиб келди. Ҳалиги тўшамада шулардан иборат озгина егулик тўпланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга барака тилаб дуо қилдилар. Кейин: «Идишларингизга солинглар», дедилар. Улар идишларига солишди, ҳатто қўшинда тўлмаган бирорта идиш қолмади. Тўйгунча ейишди, озгина ортиб ҳам қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг Расулиман. Банда Аллоҳга мана шу икки нарсага шак қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатдан тўсилмайди», дедилар». Имом Муслим ривояти. @arabicuz

    Photo
    Views428
    Forwards—
    Reactions14
    Comments—
  2. 02

    Эслатма 📜«Тафаккур қилмайсизларми?», Анъом сураси, 50 оят. Субҳаанал Ҳолиқил Мусаввир. Бош терисидан бош миягача бўлган анатомик тузилмалар 1. Сочлар (Hair) — бош терисидан ўсиб чиқадиган соч толалари. 2. Бош териси (Scalp / Skin) — бошнинг ташқи териси, яъни соч ўсадиган тери қатлами. 3. Тери ости тўқимаси (Subcutaneous Tissue) — ёғ тўқимаси ва қон томирларидан ташкил топган тери ости қатлами. 4. Эпикраниал апоневроз (Galea Aponeurotica) — бош терисининг пайсимон қалпоғи бўлиб, мустаҳкам пайсимон қатлам ҳисобланади. 5. Бош териси мушаклари (Scalp Muscles) — бош терисининг ҳаракатланишини таъминлайдиган мушаклар. 6. Калла суяги (Skull / Cranial Bone) — бош мияни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи суяк тузилмаси. 7. Қаттиқ мия пардаси (Dura Mater) — мия пардаларининг энг ташқи қатлами бўлиб, мустаҳкам ҳимоя вазифасини бажаради. 8. Ўргимчаксимон мия пардаси (Arachnoid Mater) — мия пардаларининг ўрта қатлами бўлиб, тузилиши ўргимчак тўрини эслатади. 9. Юмшоқ мия пардаси (Pia Mater) — мия пардаларининг энг ички, жуда нозик қатлами бўлиб, бош мия юзасига бевосита ёпишиб туради. 10. Бош мия (Brain) — организм фаолиятини бошқарувчи ва унинг турли функцияларини мувофиқлаштирувчи марказий аъзо. ▫️Афсуски, Аллоҳ ақлингизни шунча қатлам билан ҳимоя қилиб қўйган бўлса-да, сиз уни ботил фикрлар, эътиқодлар ва ботил хулқ-атвор, амаллар билан тўлдирасиз... @arabicuz

    Photo
    Views416
    Forwards—
    Reactions14
    Comments—
  3. 03
    Views385
    Forwards—
    Reactions4
    Comments—
  4. 04
    Views385
    Forwards—
    Reactions6
    Comments—

Latest posts

#17329Text

13866. Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ўзи ўлиб қолган қўйнинг устида турган одамларнинг ичида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мен ҳам бор эдим. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эгалари мана буни арзимас нарса деб ташлаб юборган деб ўйлайсизларми?» дедилар. «Арзимагани учун ташлаб юборишган-да, Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Мана шу нарса эгалари учун қанчалик арзимас бўлса, Аллоҳ учун дунё бундан ҳам арзимас бир нарсадир», дедилар».   Имом Муслим ва Термизий ривояти.   Изоҳ: Дунё Аллоҳнинг ҳузурида мана шу ўлик улоқдан ҳам кўра арзимас ва қадрсиздир! Шундай бўлса-да, одамларнинг кўпи унинг ўткинчи лаззатларини қўлга киритиш учун унга шўнғиб кетганларини, ҳатто у туфайли бир-бирлари билан урушиб, қатл этишгача боришларини кўрасиз. Бу уларнинг охиратдан ғафлатда қолганларига ва шайтон уларни буткул ўзига бўйсундириб олганига далолат қилади. @arabicuz_matn

Open in Telegram
Views129−60%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#17326Text
Views129−60%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#17325Text
Views133−58%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—

All posts

Connections