Дженсен Хуангнинг Nvidia’га қайтиши трейдерга 300 миллион доллардан ортиқ фойда келтирди Трейдер ўтган жума куни Nvidia акциялари нархи 23 ноябрга қадар 160 доллардан ошишига 3,4 миллион доллар тиккан эди. Хуанг компания бош директори лавозимига қайтгач, трейдернинг тахмини тўғри чиқди. У жами 312 миллион доллар ишлаб олди. Битимнинг даромадлилиги қарийб 9 000 фоизни ташкил этди. @alitoshkandi
Open in TelegramPosts of Toshkandi
Женсен Хуанг Nvidia раҳбарлигига қайтди Nvidia хабарига кўра, компания директорлар кенгаши Женсен Хуангни президент ва бош директор лавозимларига бир овоздан тиклади. У шахсий ҳаёти билан боғлиқ можаро ортидан икки ҳафтага етмай аввал истеъфога чиққан эди. @alitoshkandi
Open in TelegramЭслатиб ўтмоқчиманки, жорий йилнинг февраль ва март ойларида АҚШ USS Abraham Lincoln, USS Gerald R. Ford ва USS George Washington самолёт ташувчи кемаларидан Эрон шаҳарларига зарба берган. Бу зарбалар оқибатида Эроннинг минглаб фуқаролари, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Яқинда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари шу кемалардан бири — USS George Washington бортида бўлди. @alitoshkandi
Open in TelegramGTA VI яна ўз рекордини янгилади. Ўйин сотувга чиқарилган дастлабки 24 соат ичида 3,8 миллиард доллар даромад келтирди. Шу тариқа, GTA VI тарихдаги энг муваффақиятли медиамаҳсулотга айланди. @alitoshkandi
Open in TelegramКриптовалюталар ортидан АҚШ фонд бозори ҳам қуламоқда. Атиги 12 соат ичида Америка компанияларининг умумий бозор қиймати 1 триллион доллардан кўпроққа камайди. @alitoshkandi
Open in TelegramБиткоин нархи 59 минг долларгача тушиб кетди. Унинг ортидан бутун криптовалюта бозори ҳам шиддат билан қуламоқда. @alitoshkandi
Open in TelegramAnthropic компанияси биржага чиққач, унинг деярли барча ходимлари доллар миллионерларига айланди. Fortune нашрига кўра, 5 мингдан ортиқ ходим компания акцияларига эга бўлган. Ҳозирда уларнинг ҳар бирига ўртача 44 миллион долларлик акция тўғри келмоқда. @alitoshkandi
Open in TelegramИлон Маск MAGA ҳаракатидан юз ўгирди. Миллиардернинг айтишича, АҚШдаги оралиқ сайловларда мағлубиятга учраган республикачи номзодларнинг сайлов кампанияларига қарийб 475 миллион доллар сарфлаганидан сўнг, у ўзини аҳмоқдек ҳис қилмоқда. «Бу Америкада сайлов натижасини фақат пул ҳал қилмаслигини яққол кўрсатади. Агар вақтни ортга қайтариш имконим бўлганида, анча кам пул сарфлаган бўлардим», — дея тан олди Маск @alitoshkandi
Open in TelegramМексика президенти Клаудия Шейнбаум Хитойда бўлиб ўтган APEC саммитида иштирок этиш учун China Southern Airlines авиакомпаниясининг оддий йўловчи самолётида, эконом классда 21 соатлик парвозни амалга оширди. Шейнбаум шу тариқа собиқ президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор бошлаб берган тежамкорлик сиёсатини давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Мексиканинг Boeing 787 президент самолёти Тожикистон ҳукуматига сотилган эди. @alitoshkandi
Open in TelegramClaude сунъий интеллект тизимини яратган Anthropic компанияси IPO ўтказиб, Nasdaq фонд биржасига чиқди. Биржадаги савдолар бошлангач, компаниянинг бозор қиймати 2 триллион доллардан ошди. @alitoshkandi
Open in TelegramПутин, Си Цзиньпин ва Трамп ўртасидаги музокаралар якунланди. Учрашув бир ярим соат давом этди. @alitoshkandi
Open in TelegramЯдро қуроллари бутунлай тақиқланиши ва йўқ қилиниши керак, деди Си Цзиньпин. Унинг сўзларига кўра, ядровий урушда ғолиб бўлмайди. Шу боис бундай урушнинг бошланишига асло йўл қўймаслик керак. @alitoshkandi
Open in Telegram19 ноябрь — GTA VI ўйинининг чиқиш куни бутун дунёда ўзига хос норасмий байрамга айланди. Миллионлаб ўйин ишқибозлари ишга бормаслик учун таътил олишга, ҳатто касаллик баҳонасида уйда қолишга ҳам тайёр. Хабарларга кўра, айрим мамлакатларда ишдан рухсат сўраш ҳолатлари кескин кўпайган. Мутахассислар қуйидаги ўсиш кўрсаткичларини қайд этган: — 🇺🇸 АҚШ — 18% — 🇮🇹 Италия — 91% (жаҳон рекорди) — 🇮🇳 Ҳиндистон — 60% — 🇮🇪 Ирландия — 57% — 🇪🇸 Испания — 44% — 🇬🇧 Буюк Британия — 42% — 🇦🇺 Австралия — 29% — 🇨🇦 Канада — 6,6% — 🇷🇺 Россия — 6% GTA VI айрим мамлакатларда нафақат ўйинлар бозорини, балки меҳнат интизомини ҳам издан чиқармоқда! @alitoshkandi
Open in TelegramБугун азиз акамиз, қадрдон биродаримиз Абу Муслим аканинг вафот этганлари ҳақидаги қайғули хабар қалбларимизни чуқур қайғуга солди. Абу Муслим ака Islom.uz сайтининг асосчиларидан бири бўлиб, кўп йиллар давомида унинг фаолиятига бош-қош бўлиб келган эдилар. У киши умрларининг салмоқли қисмини динимиз равнақига, илм-маърифат тарқатишга ва халқимизга хизмат қилишга бағишладилар. Кўплаб китоблар ёздилар, қимматли асарлар ва мақолаларни ўзбек тилига таржима қилиб, халқимизнинг диний билимларини бойитишга муносиб ҳисса қўшдилар. Динимиз йўлида қилган фидокорона хизматлари, илм-маърифат йўлидаги меҳнатлари ва ортларида қолдирган илмий мерослари, иншааллоҳ, у киши учун садақаи жория бўлиб қолади. Аллоҳ таоло азиз биродаримиздан рози бўлсин! Қилган барча хайрли амалларини даргоҳида қабул айласин! Хато ва гуноҳларини мағфират қилиб, Ўзининг чексиз раҳматига олсин! Қабрларини нурга тўлдириб, охиратларини обод айласин! Жаннатул Фирдавснинг энг олий мақомларидан жой ато этсин! Оила аъзоларига, фарзандларига, яқинларига ва барча қадрдонларига сабри жамил, ажри азим ато этсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! @alitoshkandi
Open in Telegram