Account
AGROBLOGER

AGROBLOGER

ШАХСИЙ АГРОБЛОГ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Instagramда: instagram.com/zoxid_abdusalomov Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Username
@agrobloger
Category
Blogs
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers7,850
Avg views per post, 7d2,473last 7 days
ERR31.51%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 31, 20264,108
Nov 5, 20263,110
Nov 6, 20263,923
Nov 23, 20262,440
Nov 24, 20262,490

Most viewed this month

  1. 01
    Views5.56K
    Forwards—
    Reactions34
    Comments—
  2. 02

    ⚡️ИССИҚХОНАДА ҚАЙСИ ЭКИН УЧУН ҚАНДАЙ ҲАРОРАТ ЗАРУР? Иссиқхонада ҳосилдорликни белгилайдиган асосий омиллардан бири, бу ҳарорат ҳисобланади. Баъзан иссиқхона эгалари уруғликка, ўғитга, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига катта маблағ сарфлайди. Лекин иссиқхонада ҳарорат меъёрига риоя қилмагани сабабли гуллар тўкилади, мева тугиши пасаяди, ҳосил сифати ёмонлашади. Энг муҳими, ҳар бир экиннинг ҳарорат талаби ҳар хил. Бодринг учун қулай бўлган муҳит помидор ёки кўкатлар учун ҳар доим ҳам мақбул эмас. Қуйида асосий иссиқхона экинлари учун тавсия этиладиган ҳарорат меъёрларини кўриб чиқамиз. 1. БОДРИНГ ИССИҚЛИКНИ ЯХШИ КЎРАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 24–28°C • Кечаси: 18–20°C • Илдиз жойлашган тупроқда, тахминан 20–24°C. • 15°C дан пастда ўсиш ва илдиз фаоллиги сусаяди. • 30–32°C дан юқорида ўсимликнинг сувга эҳтиёжи кескин ортади. • 35°C дан юқорида мева тугиши ва ҳосил сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бодринг етиштирилаётган иссиқхонада кундузги шамоллатишни ўз вақтида ташкил этинг. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво мева шакли ва сифатига таъсир қилиши мумкин. 2. ПОМИДОР ГУЛЛАШ ДАВРИДА ҲАРОРАТГА ЖУДА СЕЗГИР ҲИСОБЛАНАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 22–26°C • Кечаси: 16–18°C • Илдиз жойлашган тупроқда: 18–20°C. • 30–32°C дан юқори ҳароратда гулчангнинг ҳаётчанлиги ва гулнинг чангланиши ёмонлашиши мумкин. • Жуда юқори тунги ҳарорат ўсимликнинг нафас олиши ва озиқ моддалар сарфини оширади. • Совуқ шароитда чангланиш ва мева тугиши секинлашади. Гуллаш даврида кундузги иссиқликни назорат қилинг. Ҳаво айланишини таъминланг, намликнинг ортиб кетишига йўл қўйманг. Зеро, тупроқ ва ҳароратдаги юқори намлик замбуруғ касалликларини келтириб чиқаради. 3. ЛИМОН КЕСKИН ҲАРОРАТ ЎЗГАРИШИНИ ЁҚТИРМАЙДИ Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 22–28°C • Кечаси: 16–20°C. Аслини олганда, лимон иссиқсевар субтропик ўсимлик бўлиб, совуққа сезгир. Ҳароратнинг кескин пасайиши гул ва тугунларнинг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Совуқ тупроқ илдизларнинг фаоллигини пасайтиради. Қуруқ ҳаво барглар орқали сув йўқотилишини кучайтиради. Қишда иссиқхона ҳароратини барқарор сақланг. Лимон учун етарли ёруғлик ва меъёрий ҳаво намлигини таъминлаш ҳам муҳим. 4. БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИДАГУЛ ВА ТУГУНЛАРНИ АСРАШ МУҲИМ ҲИСОБЛАНАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 23–27°C • Кечаси: 17–20°C • Илдиз жойлашган тупроқда: 20–24°C. • 30–32°C дан юқорида гуллаш ва чангланиш жараёни бузилиши мумкин. Гуллар тўкилиши эҳтимоли ортади. Мева тугиши ва мева сифати пасайиши мумкин. Қалампирда гуллаш ва мева тугиш даврида ҳароратнинг кескин кўтарилишига йўл қўйманг. Суғоришни ҳам ҳарорат ва ўсимликнинг сувга эҳтиёжига мослаштиринг. 5. КЎКАТЛАРНИНГ ҲАММАСИ БИР ХИЛ ҲАРОРАТНИ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИ. Кўкатлар гуруҳида ҳам иссиқликка талаб турлича. Шивит (укроп) • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Кашнич: • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Петрушка: • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Исмалоқ: • Кундузи: 16–20°C • Кечаси: 10–15°C. Райҳон: • Кундузи: 22–28°C • Кечаси: 18–20°C. Кўкатларнинг аксарияти учун ҳаддан ташқари иссиқ шароит ноқулай. Айниқса, исмалоқ ва кашничда юқори ҳарорат гулпоя чиқаришни тезлаштириши мумкин. 6. ҚУЛУПНАЙ ҲАМ ГУЛЛАШ ВА МЕВА ТУГИШДА ҲАРОРАТГА ТАЪСИРЧАН. • Кундузи: 18–24°C • Кечаси: 8–12°C • Илдиз жойлашган субстратда: 15–20°C • 10°C дан паст ҳароратда ўсиш ва мева ривожланиши секинлашади. • 25–28°C дан юқорида гуллаш ва чангланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. • 30°C дан юқори ҳароратда гул ва тугунлар тўкилиши, мевалар майдалашиши ҳамда сифат пасайиши хавфи ортади. Гуллаш даврида кундузги ҳароратни 20–24°C атрофида сақлашга ҳаракат қилинг. Қуёшли кунларда иссиқхонани ўз вақтида шамоллатинг. Гуллаш пайтида ҳаво намлигини тахминан 60–75% оралиғида бошқаринг. Илдиз зонасидаги субстратнинг ортиқча қизиб кетишига йўл қўйманг. Чанглатиш учун асаларилар ёки бошқа мос чанглатиш усулларидан фойдаланишни кўзда тутинг. ©Зохиджон Абдусаломов. Халқаро мутахассис. "Anguzal Agroservis" компанияси бош менежери. ⚠️ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

    Photo
    Views5.38K
    Forwards—
    Reactions28
    Comments—
  3. 03
    Views5.28K
    Forwards—
    Reactions25
    Comments—
  4. 04

    ☄️НОЯБРЬ ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА БАЖАРИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР Ноябрь — боғ ва токзорларни қишга тайёрлаш, касаллик ва зараркунандалар манбаларини камайтириш, тупроқда намлик ва озуқа захирасини тўплаш даври. 1. БОҒЛАРНИ САНИТАР ТОЗАЛАШ - Тўкилган барглар, чириган мевалар ва касалланган новдаларни йиғиштиринг. - Қуриган, синган ва касалланган шохларни кесиб ташланг. - Касаллик юқумлари мавжуд ўсимлик қолдиқларини боғдан чиқариб, зарарсизлантиринг. 2. ТУПРОҚҚА КУЗГИ ИШЛОВ БЕРИШ - Боғ қатор ораларини тупроқ шароитига қараб юмшатинг ёки шудгор қилинг. - Токзорларда қатор ораларига одатда 25–30 см чуқурликда ишлов бериш мумкин. - Дарахт танаси яқинида чуқур ҳайдашдан сақланинг, чунки илдизлар шикастланиши мумкин. - Ёш ва интенсив боғларда ишлов чуқурлигини илдиз тизимига қараб белгиланг. 3. ОРГАНИК ВА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР БЕРИШ Кузги озиқлантиришда чириган гўнг, компост, фосфорли ва калийли ўғитлардан фойдаланилади. Масалан, айрим боғларни барпо этиш ва парваришлаш тавсияларида гектарига: - 10 тонна органик ўғит; - 90 кг соф фосфор; - 45 кг соф калий келтирилган. Бу умумий меъёр эмас. Аниқ миқдор тупроқ таҳлили, боғ ёши ва ҳосилдорлигига қараб белгиланади. Эслатма: кеч кузда азотли ўғитларни ортиқча бериш мумкин эмас. Бу ёш новдаларнинг ўсишини чўзиб, совуқдан зарарланиш хавфини оширади. 4. ДАРАХТЛАРНИ ОҚЛАШ Барглар тўкилгандан кейин дарахт танаси ва асосий скелет шохларини оқлаш тавсия этилади. Оқлаш: - Қишки қуёшда пўстлоқнинг қизиб кетишини камайтиради. - Кечаси кескин совиш натижасида пўстлоқ ёрилишининг олдини олишга ёрдам беради. 5. КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ ИШЛОВ Барглар тўлиқ тўкилгандан кейин боғнинг фитосанитар ҳолатини баҳоланг. Монилиоз, парша, кластероспориоз ва бошқа касалликлар мавжуд бўлса, заруратга қараб кузги профилактик ишлов ўтказилади. Бордо суюқлиги, мис (Cu)ли ёки бошқа рухсат этилган препаратлардан фақат тегишли экин учун рўйхатдан ўтган йўриқнома асосида фойдаланинг. Дорилашни қуруқ, шамолсиз об-ҳавода амалга оширинг. 6. НАМ ТЎПЛОВЧИ СУҒОРИШ Куз қуруқ келган боғ ва токзорларда тупроқ намлигини текшириш зарур. Агар илдиз тарқалган қатламда намлик етарли бўлмаса, нам тўпловчи суғориш ўтказилади. Суғориш меъёри: - Тупроқнинг механик таркиби; - Ер ости сувлари чуқурлиги; - Мавжуд намлик захирасига қараб белгиланади. 7. ТОКЗОРЛАРНИ ҚИШГА ТАЙЁРЛАШ - Қуриган, касалланган ва пишиб етилмаган новдаларни ажратинг. - Токни нав ва шакл бериш тизимига мувофиқ кесинг. - Симбағазларни таъмирланг. - Қолдирилган новдаларни боғлаб, ерга эҳтиёткорлик билан ётқизинг. - Совуққа сезгир навларни ҳудуд иқлимига қараб тупроқ билан кўминг. 8. ЯНГИ БОҒЛАР БАРПО ЭТИШ Ноябрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тупроқ музламаган ва об-ҳаво қулай бўлган шароитда янги боғлар барпо этиш мумкин. Кузги экиш учун олма, нок, беҳи ва ҳудудга мос бошқа кўчатлар танланади. Данакли меваларни экиш муддати ҳам ҳудуднинг иқлими ва навнинг совуққа чидамлилигига қараб белгиланади. Кўчат экишда: - Соғлом ва навга хос кўчат танланг. - Илдизларни қуритиб қўйманг. - Пайванд жойини тупроқ остида қолдирманг. - Экишдан кейин тупроқни илдизларга зич жойлаштириб, суғоринг. 9. ҚУЛУПНАЙ ВА МАЛИНАЗОРЛАР ПАРВАРИШИ Қулупнайзорларда: - Қуриган ва касалланган баргларни тозаланг. - Қатор ораларини эҳтиёткорлик билан юмшатинг. - Чириган гўнг ёки компостдан фойдаланинг. - Совуқ тушиши олдидан сомон ёки бошқа мос органик мульча билан ҳимояланг. - Ўсимликнинг ўсиш нуқтасини кўмиб юборманг. Малиназорларда: - Ҳосил бериб бўлган ва касалланган новдаларни кесинг. - Органик ўғит ва заруратга қараб фосфор-калийли ўғитлар беринг. - Қатор ораларини юмшатинг. - Тупроқ намлигини назорат қилинг. 10. МЕВА ВА УЗУМНИ САҚЛАШ Омборхоналарда маҳсулот сифатини сақлаш учун: - Фақат соғлом ва шикастланмаган меваларни жойлаштиринг. - Чириган маҳсулотларни ўз вақтида ажратинг. - Ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигини мунтазам назорат қилинг. - Омборхонада ҳаво алмашинувини таъминланг. - Маҳсулотни ҳар 5–7 кунда кўздан кечиринг. 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

    Photo
    Views4.66K
    Forwards—
    Reactions28
    Comments—

Latest posts

#34443Video
Views2,250−36%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#34442Photo

🌐ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТИ ҚАЙСИ? 1 КИЛОГРАММИ ҚАНЧА ТУРАДИ? Кимдир пахта етиштиради, кимдир буғдой, яна кимдир сабзавот, аммо дунёда шундай қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари борки, уларнинг 1 килограмми учун минглаб доллар тўлашади. Келинг, дунёдаги энг қиммат ва ноёб аграр маҳсулотлар билан танишамиз. 1. ОҚ ТРЮФЕЛЬ, ЕР ОСТИДАГИ ОЛТИН. Италиянинг Альба ҳудудида ўсадиган оқ трюфель дунёдаги энг қиммат деликатес маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Бозор нархи: тахминан 4000–6000 евро/кг (мавсум ва сифатига қараб). 2022 йилда хайрия аукционида 950 граммлик трюфельлар тўплами 184000 еврога сотилган! Қимматлигига сабаблар: - Табиатда кам учрайди. - Уни етиштириш жуда мураккаб. - Махсус ўргатилган итлар ёрдамида топилади. - Ҳосил миқдори об-ҳаво ва тупроқ шароитига боғлиқ. 2. ЗАЪФАРОН ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ЗИРАВОРДИР. Заъфарон гулнинг учта қизил тумшуқчасидан олинади. Сифатига қараб, 1 килограмм заъфарон бир неча минг долларга баҳоланиши мумкин. 1 килограмм қуруқ заъфарон олиш учун тахминан 150–200 минг дона гул териш талаб этилади. Афзалликлари: - Кам майдонда етиштириш мумкин. - Маҳсулот қиймати юқори. - Халқаро бозорда талаб мавжуд. 3. ВАНИЛЬ ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ЗИРАВОРЛАРДАН БИРИДИР. Ваниль асосан Мадагаскар, Индонезия ва бошқа тропик мамлакатларда етиштирилади. 2026 йил август ойида Мадагаскардан экспорт қилинадиган юқори сифатли ванильнинг айрим турлари учун тахминан 64–79 доллар/кг нарх кўрсатилган. Қизиғи шундаки, ваниль гулларини кўп ҳолларда қўлда чанглатишга тўғри келади. 4. МАЦУТАКЕ ЯПОНИЯНИНГ НОЁБ ҚЎЗИҚОРИНИДИР. Бу қўзиқорин асосан Япония ва Осиёнинг айрим мамлакатларида учрайди. Ноёб ва юқори сифатли навлари учун нарх бир неча юз доллардан минглаб долларгача етиши мумкин. Уни сунъий шароитда етиштириш ҳали ҳам жуда мураккаб. 5. ЮБАРИ КИНГ ҚОВУНИ ЯПОНИЯДАГИ ЛЮКС МАҲСУЛОТ ҲИСОБЛАНАДИ. У Японияда етиштириладиган энг машҳур қовун нави ҳисобланади. Айрим махсус аукционларда бир жуфт қовун ўн минглаб долларга сотилган. Юбарининг нархи фақат таъмига эмас, ташқи кўриниши, шакли, ширинлиги ва сифатига ҳам боғлиқ. БУ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛИШИ МУМКИН? Бизнинг иқлимимизда заъфарон етиштириш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, қўзиқоринчилик, иссиқхонада ноёб маҳсулотлар етиштириш ва бошқа юқори қийматли йўналишларни ҳам ўрганиш мумкин. Лекин бир нарсани унутмаслик керак-ки, юқори бозор нархи юқори фойда дегани эмас. Етиштириш таннархи, ҳосилдорлик, сифат ва экспорт бозори ҳам муҳим. ⚠️ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

Open in Telegram
Views2,730−23%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#34441Photo

🌦5 КУНЛИК ОБ-ҲАВО: 24 НОЯБРДАН 28 НОЯБРГАЧА! 1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 24 ноябр: кундузи +11°, кечаси +6°. Ёғингарчилик кутилмайди. 25 ноябр: кундузи +18°, кечаси +2°. Кундузи қуруқ, кечаси ёмғир эҳтимоли бор. 26 ноябр: кундузи +10°, кечаси 0°. Ёмғир ёғиши мумкин. 27 ноябр: кундузи +11°, кечаси 0°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +12°, кечаси +5°. Ёмғир эҳтимоли кам. 2. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +11…+14°, кечаси +5…+7°. Асосан қуруқ. 25 ноябр: кундузи +16…+18°, кечаси +2…+5°. Ёмғир эҳтимоли бор. 26 ноябр: кундузи +8…+11°, кечаси 0…+3°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +9…+12°, кечаси -1…+2°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +10…+13°, кечаси 0…+3°. Ёмғир эҳтимоли кам. 3. БУХОРО ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +16°, кечаси +8°. Ёмғир эҳтимоли кам. 25 ноябр: кундузи +25°, кечаси +12°. Қуруқ, булутли. 26 ноябр: кундузи +15°, кечаси +1°. Шамолли, ёмғир эҳтимоли кам. 27 ноябр: кундузи +14°, кечаси +2°. Қуруқ. 28 ноябр: кундузи +16°, кечаси +5°. Асосан қуруқ. 4. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +14…+16°, кечаси +5…+8°. Асосан қуруқ. 25 ноябр: кундузи +20…+24°, кечаси +7…+10°. Ёғингарчиликсиз. 26 ноябр: кундузи +14…+18°, кечаси +2…+6°. Шамол кучайиши мумкин. 27 ноябр: кундузи +11…+15°, кечаси 0…+4°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+17°, кечаси +2…+6°. Ёмғир эҳтимоли кам. 5. ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ 24 ноябрь: кундузи +16°, кечаси +8°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +23°, кечаси +9°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +24°, кечаси +6°. Ёмғир ёғиши мумкин. 27 ноябр: кундузи +12°, кечаси +4°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+15°, кечаси +5…+7°. Ёмғир эҳтимоли кам. 6. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +15…+16°, кечаси +7…+9°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +21…+23°, кечаси +8…+10°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +22…+24°, кечаси +5…+8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +11…+13°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+16°, кечаси +5…+7°. Асосан қуруқ. 7. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +15…+17°, кечаси +7…+9°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +21…+23°, кечаси +8…+10°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +20…+23°, кечаси +5…+8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +11…+14°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+16°, кечаси +5…+7°. Қуруқ. 8. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +15…+17°, кечаси +7…+9°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +21…+23°, кечаси +8…+10°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +19…+22°, кечаси +5…+8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +11…+14°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+15°, кечаси +5…+7°. Ёмғир эҳтимоли кам. 9. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +18…+20°, кечаси +7…+9°. Қуруқ. 25 ноябр: кундузи +23…+25°, кечаси +8…+11°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +22…+24°, кечаси +7…+10°. Асосан қуруқ. 27 ноябр: кундузи +14…+16°, кечаси +4…+7°. Ёмғир эҳтимоли кам. 28 ноябр: кундузи +15…+18°, кечаси +5…+8°. Асосан қуруқ. 10. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +20°, кечаси +7°. Қуруқ. 25 ноябрь: кундузи +24°, кечаси +7°. Қуруқ 26 ноябр: кундузи +24°, кечаси +7°. Асосан қуруқ. 27 ноябр: кундузи +16°, кечаси +6°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +20°, кечаси +7°. Асосан қуруқ. 11. АНДИЖОН ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +17°, кечаси +5°. Ёмғир эҳтимоли бор. 25 ноябр: кундузи +18°, кечаси +5°. Асосан қуруқ. 26 ноябр: кундузи +18°, кечаси +8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +13°, кечаси +4°. Ёмғир эҳтимоли бор. 28 ноябр: кундузи +13…+15°, кечаси +4…+6°. Асосан қуруқ. 12. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +16…+17°, кечаси +5…+7°. Ёмғир эҳтимоли бор. 25 ноябр: кундузи +17…+18°, кечаси +5…+7°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +17…+18°, кечаси +7…+9°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +12…+14°, кечаси +3…+5°. Ёмғир. 28 ноябр: кундузи +12…+14°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 13. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +16°, кечаси +5°. Туман. 25 ноябр: кундузи +17°, кечаси +5°. Асосан қуруқ. 26 ноябр: кундузи +17°, кечаси +5°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +14°, кечаси +4°. Ёмғир эҳтимоли бор. 28 ноябр: кундузи +14°, кечаси +6°. Асосан қуруқ. 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

Open in Telegram
Views2,440−31%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#34439Photo

⚡️БЎШ МАЙДОНИНГИЗГА НОЯБРЬ ОХИРИДА ҚАЙСИ ЭКИНЛАРНИ ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИШ МУМКИН? Куз-қиш мавсумида бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва баҳорда эрта ҳосил олишни истаган деҳқонлар учун тўқсонбости экиш усули айни муддао. Ноябрь ойининг 20-санасидан декабрь ойининг 10-санасигача ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, совуққа чидамли сабзавот экинларини экиш мумкин. 1. ҚАЙСИ ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ МУМКИН? Тўқсонбости усулида қуйидаги экинларни экиш тавсия этилади: - Пиёз; - Сабзи; - Ош лавлаги; - Исмоқ; - Шивит; - Кашнич; - Петрушка; - Совуққа чидамли салат навлари. 2. ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИШНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА? Уруғлар кеч кузда, ҳаво ҳарорати пасайганидан кейин экилади. Шу сабабли улар қиш давомида тупроқда сақланиб, қишки ёғингарчиликлар натижасида намликка тўйинади. Баҳорда тупроқ ҳарорати ва намлик униш учун қулай даражага етганда уруғлар униб чиқади. Натижада баҳорда одатий муддатда экилган экинларга нисбатан 20–25 кун эртароқ ҳосил олиш имконияти яратилади. 3. ЕРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ Экишдан олдин: - Майдонни бегона ўт ва ўсимлик қолдиқларидан тозаланг. - Тупроқни юмшатиб, майда кесакли ҳолатга келтиринг. - Чириган органик ўғит ва зарур минерал ўғитларни меъёрида киритинг. - Эгатларни олдиндан тайёрлаб қўйинг. - Сув тўпланиб қолмайдиган майдонни танланг. 4. УРУҒ САРФИ ВА ЭКИШ ЧУҚУРЛИГИ 70 сантиметрли эгатларга 2–3 қатор қилиб ёки сочма усулда экиш мумкин. 100 квадрат метр майдон учун тахминий уруғ сарфи: Масалан, сабзи 60 грамм, пиёз 160–200 грамм, ош лавлаги 160 граммга тўғри келади. Тавсия этиладиган экиш чуқурлиги: - Сабзи — 1,5–2 см. - Пиёз — 2–3 см. - Ош лавлаги — 3–4 см. - Кўкатлар — 1–2 см. 5. ҚАНДАЙ ХАТОЛАРДАН САҚЛАНИШ КЕРАК? - Жуда эрта экиш — уруғларнинг кузда униб кетишига сабаб бўлади. - Ортиқча нам тупроққа экиш — уруғларнинг чириш хавфини оширади. - Уруғларни чуқур экиш — ниҳолларнинг баҳорда қийин униб чиқишига олиб келади. - Сифатсиз уруғдан фойдаланиш — кўчат қалинлиги ва ҳосилдорликка салбий таъсир қилади. 6. ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИШ НИМА БЕРАДИ? - Баҳорда эрта ҳосил олиш имконияти. - Қишки ёғингарчилик намлигидан фойдаланиш. - Баҳорги дала ишларини қисқартириш. - Бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш. - Эртаги маҳсулотни бозорга чиқариб, қўшимча даромад олиш. ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕРЛАРГА ТАВСИЯ: Бўш турган ерларингизни бекор қолдирманг. Ҳудудингиз иқлимига мос навларни танлаб, тўқсонбости экишни ўз вақтида амалга оширинг. Унутманг, эртаки ҳосилнинг асоси, бу кузда тўғри бажарилган агротехник тадбирлардир! ⚠️Маълумотни улашинг! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

Open in Telegram
Views4,310+22%vs avg
Forwards—
Reactions26
Comments—
#34438Video

Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS

⚡️ҲАРОРАТ СОВИЙ БОШЛАМОҚДА! ⚠️КУНДУЗИ ИЛИҚ, КЕЧАСИ КЕСКИН САЛҚИН! БУ ЭСА "ПЕРЕПАД"! АНТИФРОЗ - ЭКИНЛАРНИ ПАСТ ҲАРОРАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТ! Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ: •Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача). •Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради. •Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради. •Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради. •Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради. 🟢Сарф меъёри: 10л сувга 100мл. 🟢Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда 17 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси. Телеграмда мурожаат учун: @Anguzal Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Компания телефонлари: +998994300064 +998941150064 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Расмий сайт: anguzal.uz

Open in Telegram
Views1,900−46%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#34436Photo

⚡️СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЭКИННИНГ ФАҚАТ КЕРАКЛИ ЖОЙИГА ДОРИ СЕПАДИ! Швейцарияда қишлоқ хўжалигида кимёвий препаратлардан фойдаланишни камайтиришга қаратилган янги технология тақдим этилди. Ecorobotix компанияси сунъий интеллект асосида ишлайдиган ARA725 юқори аниқликдаги пуркагичини тақдим қилди. Унинг ишлаш принципи оддий, аммо жуда қизиқарли: 1. Камералар даладаги экинларни сканерлайди. 2. Сунъий интеллект маданий ўсимлик ва бегона ўтларни фарқлайди. 3. Тизим қайси жойга ишлов бериш кераклигини аниқлайди. 4. Махсус форсункалар препаратни фақат белгиланган нуқтага сепади. ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ: - Ишлов бериш кенглиги — 7,25 метр. - 180 та аниқ пуркаш форсункаси. - 7 та интеллектуал камера модули. - Пиёз, лавлаги, уруғлик ўтлар ва бошқа экинларда қўллаш имконияти. Компаниянинг ARA технологиясидаги асосий мақсад, бутун майдонга бир хилда дори сепиш ўрнига, фақат ишлов талаб қилинадиган жойларга препарат бериш ҳисобланади. Бу кимёвий препаратлар сарфини, ишлов харажатларини ва атроф-муҳитга тушадиган юкламани камайтириш имконини беради. Тасаввур қилинг: фермер 100 гектар майдонда бегона ўтларга қарши курашмоқда. Бутун майдонга гербицид сепиш ўрнига, фақат бегона ўтлар аниқланган нуқталарга ишлов берилади. Натижада препарат тежалади, маданий ўсимликларга ортиқча кимёвий таъсир камаяди. Албатта, самара экин тури, бегона ўтлар тарқалиши ва дала шароитига боғлиқ. ⚠️ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

Open in Telegram
Views3,410−4%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#34435Photo

⚡️ИССИҚХОНАДА ҚАЙСИ ЭКИН УЧУН ҚАНДАЙ ҲАРОРАТ ЗАРУР? Иссиқхонада ҳосилдорликни белгилайдиган асосий омиллардан бири, бу ҳарорат ҳисобланади. Баъзан иссиқхона эгалари уруғликка, ўғитга, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига катта маблағ сарфлайди. Лекин иссиқхонада ҳарорат меъёрига риоя қилмагани сабабли гуллар тўкилади, мева тугиши пасаяди, ҳосил сифати ёмонлашади. Энг муҳими, ҳар бир экиннинг ҳарорат талаби ҳар хил. Бодринг учун қулай бўлган муҳит помидор ёки кўкатлар учун ҳар доим ҳам мақбул эмас. Қуйида асосий иссиқхона экинлари учун тавсия этиладиган ҳарорат меъёрларини кўриб чиқамиз. 1. БОДРИНГ ИССИҚЛИКНИ ЯХШИ КЎРАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 24–28°C • Кечаси: 18–20°C • Илдиз жойлашган тупроқда, тахминан 20–24°C. • 15°C дан пастда ўсиш ва илдиз фаоллиги сусаяди. • 30–32°C дан юқорида ўсимликнинг сувга эҳтиёжи кескин ортади. • 35°C дан юқорида мева тугиши ва ҳосил сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бодринг етиштирилаётган иссиқхонада кундузги шамоллатишни ўз вақтида ташкил этинг. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво мева шакли ва сифатига таъсир қилиши мумкин. 2. ПОМИДОР ГУЛЛАШ ДАВРИДА ҲАРОРАТГА ЖУДА СЕЗГИР ҲИСОБЛАНАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 22–26°C • Кечаси: 16–18°C • Илдиз жойлашган тупроқда: 18–20°C. • 30–32°C дан юқори ҳароратда гулчангнинг ҳаётчанлиги ва гулнинг чангланиши ёмонлашиши мумкин. • Жуда юқори тунги ҳарорат ўсимликнинг нафас олиши ва озиқ моддалар сарфини оширади. • Совуқ шароитда чангланиш ва мева тугиши секинлашади. Гуллаш даврида кундузги иссиқликни назорат қилинг. Ҳаво айланишини таъминланг, намликнинг ортиб кетишига йўл қўйманг. Зеро, тупроқ ва ҳароратдаги юқори намлик замбуруғ касалликларини келтириб чиқаради. 3. ЛИМОН КЕСKИН ҲАРОРАТ ЎЗГАРИШИНИ ЁҚТИРМАЙДИ Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 22–28°C • Кечаси: 16–20°C. Аслини олганда, лимон иссиқсевар субтропик ўсимлик бўлиб, совуққа сезгир. Ҳароратнинг кескин пасайиши гул ва тугунларнинг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Совуқ тупроқ илдизларнинг фаоллигини пасайтиради. Қуруқ ҳаво барглар орқали сув йўқотилишини кучайтиради. Қишда иссиқхона ҳароратини барқарор сақланг. Лимон учун етарли ёруғлик ва меъёрий ҳаво намлигини таъминлаш ҳам муҳим. 4. БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИДАГУЛ ВА ТУГУНЛАРНИ АСРАШ МУҲИМ ҲИСОБЛАНАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 23–27°C • Кечаси: 17–20°C • Илдиз жойлашган тупроқда: 20–24°C. • 30–32°C дан юқорида гуллаш ва чангланиш жараёни бузилиши мумкин. Гуллар тўкилиши эҳтимоли ортади. Мева тугиши ва мева сифати пасайиши мумкин. Қалампирда гуллаш ва мева тугиш даврида ҳароратнинг кескин кўтарилишига йўл қўйманг. Суғоришни ҳам ҳарорат ва ўсимликнинг сувга эҳтиёжига мослаштиринг. 5. КЎКАТЛАРНИНГ ҲАММАСИ БИР ХИЛ ҲАРОРАТНИ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИ. Кўкатлар гуруҳида ҳам иссиқликка талаб турлича. Шивит (укроп) • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Кашнич: • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Петрушка: • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Исмалоқ: • Кундузи: 16–20°C • Кечаси: 10–15°C. Райҳон: • Кундузи: 22–28°C • Кечаси: 18–20°C. Кўкатларнинг аксарияти учун ҳаддан ташқари иссиқ шароит ноқулай. Айниқса, исмалоқ ва кашничда юқори ҳарорат гулпоя чиқаришни тезлаштириши мумкин. 6. ҚУЛУПНАЙ ҲАМ ГУЛЛАШ ВА МЕВА ТУГИШДА ҲАРОРАТГА ТАЪСИРЧАН. • Кундузи: 18–24°C • Кечаси: 8–12°C • Илдиз жойлашган субстратда: 15–20°C • 10°C дан паст ҳароратда ўсиш ва мева ривожланиши секинлашади. • 25–28°C дан юқорида гуллаш ва чангланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. • 30°C дан юқори ҳароратда гул ва тугунлар тўкилиши, мевалар майдалашиши ҳамда сифат пасайиши хавфи ортади. Гуллаш даврида кундузги ҳароратни 20–24°C атрофида сақлашга ҳаракат қилинг. Қуёшли кунларда иссиқхонани ўз вақтида шамоллатинг. Гуллаш пайтида ҳаво намлигини тахминан 60–75% оралиғида бошқаринг. Илдиз зонасидаги субстратнинг ортиқча қизиб кетишига йўл қўйманг. Чанглатиш учун асаларилар ёки бошқа мос чанглатиш усулларидан фойдаланишни кўзда тутинг. ©Зохиджон Абдусаломов. Халқаро мутахассис. "Anguzal Agroservis" компанияси бош менежери. ⚠️ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

Open in Telegram
Views5,380+52%vs avg
Forwards—
Reactions28
Comments—

All posts

Connections